Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси
12.6K subscribers
2.48K photos
3.49K videos
60 files
4.71K links
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжидининг расмий канали.
Имом хатиб: Исмоил Муҳаммад Юсуф

Hazratim.uz - web sayt
Facebook.com/hazratim.uz
Instagram.com/hazratim_uz
https://tt.me/hazratim_uz
https://www.youtube.com/hazratim_uz
Download Telegram
Муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ислом олами уюшмаси олий кенгашига аъзо бўлдилар

2024
йил 23 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси олий кенгашнинг 46-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ислом олами уюшмаси олий кенгаши аъзолигига қабул қилинганлари тўғрисида ушбу йиғилишда қарор қилинди. Ушбу аъзолик муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги тўртинчи йирик ташкилотга аъзо бўлишларидир. Булар – Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони) ва Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши (Саудия Арабистони) кабилардир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22074

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқда тарқалган асоссиз хабар тўғрисида

Шу кунларда ижтимоий тармоқда аллома, шайх Умар ибн Ҳафиз ҳафизаҳуллоҳ сешанба куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида суҳбат ўтказиши ҳақида хабар тарқади. Мухлис халқимизга шуни маълум қиламизки, бундай тадбир кўзда тутилмаган ҳамда маълумотлар асоссиздир.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан текширилмаган шунга ўхшаш маълумотларни тарқатмасликни илтимос қилиб қоламиз.

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаж ва Умра вазирлиги Ҳаж ибодатини адо этиш истагида бўлганларни огоҳлантирди

Саудия Арабистони Ҳаж ибодатини адо этиш учун бир қатор мамлакатлардаги ижтимоий тармоқлар орқали ўз хизматларини реклама қилувчи сохта Ҳаж кампаниялари қурбони бўлиб қолмасликдан огоҳлантирди.

Вазирликнинг аниқлик киритишича, Ҳаж қилиш фақат Ҳаж визасини олиш орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда ҳар бир давлат учун ажратилган квота асосида Ҳаж ишлари ташкил этилади.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. «Ҳаж» фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг, хусусан, сайёҳлик ташкилотлари ва бошқаларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланади.

Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM