Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари
3.82K subscribers
770 photos
218 videos
26 files
227 links
Ушбу канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида очилган:

Instagram☑️
https://www.instagram.com/SaboqlarUz

Facebook☑️
https://www.facebook.com/SaboqlarUz

YouTube☑️
https://www.youtube.com/SaboqlarUz
Download Telegram
🔹 430-сабоқ

Таҳорат қилаётганда бошқалар билан гаплашиш, шоша-пиша, чала-чулпа таҳорат қилишлик каби ҳолатларга йўл қўймаслик керак. Таҳорат банда учун Аллоҳ томонидан кичик гуноҳларини ювиб олиш учун берилган қулай фурсатдир.

«Руҳий тарбия» китобидан

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишланган янги кўрсатув

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотирасига бағишланган ҳужжатли фильмни кўриб...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишлаб ишланган кўрсатувни томоша қилдим. Яхши, бу ишни ташкиллаштирганлардан ва кўрсатувда қатнашган буюк алломалардан Аллоҳ рози бўлсин.

Лекин Шайх жаноблари шу ватан учун, шу ватандаги мусулмонлар учун умрларининг охиригача хизмат қилдилар, кўзларининг нурларини тўкдилар, вақтларини, куч-қувватларини, мол-дунёларини шу юртдаги мусулмонлар учун сарфладилар. У зотни қанча эслаб, ҳақларига дуои хайр қилинса кам! Барибир ҳақларини адо қилолмаймиз.

У зотнинг китобларидан мактабларда, ўрта ва олий таълим муассасаларида ёшларга таълим берилса, ўргатилсагина у зотнинг ҳақларини адо қилолган бўламиз. Мингта бундай кўрсатув тайёрлайлик, лекин ёзиб қолдирган асарларининг бирортасини ёшларга етказмасак, ўқитмасак, дарс қилиб ўтмасак бефойда.

Унутманг! Ҳазрат роҳимаҳуллоҳ умрларини биз ўзбеклар ва ўзбек тилида гаплашувчи мусулмонлар учун сарфладилар.

Аллоҳ таоло ҳазратимни, устозимни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига олган бўлсин. Қиёматда у зотнинг шафоатларидан насибадор айласин.

© Абдуллоҳ Раҳим

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Улар нимани нишонлашади?
Улар бизни шу ҳолга келтиришганини нишонлашади. Сен нимани нишонлайсан, мусулмон?!

© Доктор Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳ

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Шайх роҳимаҳуллоҳ ҳазратлари янги йилни нишонлаш борасидаги саволга жавоб бераётиб шуни илова қилиб ўтганлар:

Исломий ниятни қилиб, кофирнинг амалини қилиб бўлмайди. Ниятни ҳам, амални ҳам шариатга мос қилиш керак.

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Forwarded from Abdulloh Rahim
Лондонда 85 ёшли Мария хола Исломни қабул қилдилар. Бир гуруҳ мусулмонлар уларга ёрдам қилишяпти. Мария холамиз кичик қоғозларга Исломий ибораларни, сура ва дуоларни ёзиб ёдлашга ҳаракат қиляптилар.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз!» (Зумар сураси, 53-оят)

@AbdullohRahim
Forwarded from Abdulloh Rahim
Ҳазратда шундай ҳайбат бор эди

Самонийлар сулоласи амири Муҳаммад ибн Толут Имом Муҳаммаднинг шогирди ва унинг китобларини ривоят қилган Абу Ҳафс ал-Кабирнинг ёнига рухсат сўраб кириб, ҳайбатидан бир оғиз сўз сўзлолмай ташқарига чиққан экан. Ташқарига чиққиб:

«Мен бундан олдин бир қанча халифа ва буюк арбобларнинг ёнига кириб чиққанман. Лекин ҳеч қайси халифанинг ҳайбатидан бунчалик таъсирланмаган эдим» деган.

© Наршоҳий, «Тариху Бухоро», 86-88 саҳифалар

@AbdullohRahim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зикр бандани Аллоҳга боғлаб турадиган муҳим омилдир | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Forwarded from Abdulloh Rahim
Ҳазрат роҳимаҳуллоҳнинг вафотларига бугун 7 йил бўлди. Аллоҳ таоло ҳазратимизни Ўзининг раҳмати ва марҳаматига олган бўлсин! Биз ғарибларни у зотнинг шафоатларидан насибадор қилсин.

‏قـال يحيـى بـن معـاذ:

العلمـاء أرحـم بأمـة محمـد صلـى الله عليـه وسـلم مـن آبائهـم وأمهاتهـم. قيـل: وكيـف ذلـك قـال لأن آباءهـم وأمهاتهـم يحفظونهـم مـن نـار الدنيـا وهـم يحفظونهـم مـن نـار الآخـرة.

Яҳё ибн Муоз айтади:

«Олимлар уммати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга уларнинг оталаридан ҳам, оналаридан ҳам раҳмлидирлар».

Ундан сўрашди: Қандай қилиб?

У жавоб берди: «Чунки ота-оналари уларни дунёнинг оловидан (азоб-уқубатидан) асраб-авайлайдилар, олимлар эса, охиратдаги оловдан (азоб-уқубатдан) асрайдилар».

@AbdullohRahim
Forwarded from Abdulloh Rahim
Таровеҳ намози қайси мазҳабда неча ракат?

Ҳанафий мазҳабида

1. «Ал-муҳитур Радовий»: 20 ракат
2. «Мабсут»: 20
3. «Бадоеус саноеъ»: 20
4. «Ал-муҳитул бурҳоний»: 20 ракат суннат, 36 ракат мустаҳаб, дейилган
5. «Қудурий»: 20
6. «Ҳидоя»: 20
7. «Канзуд-дақоиқ»: 20
8. «Ибн Обидийн»: 20.

Шофеъий мазҳабида

1. «Муғнил муҳтож»: 20 ракат
2. «Туҳфатул муҳтож»: 20
3. «Ниҳоятул муҳтож»: 20
4. «Ал-ҳовий ал-кабир»: 20
5. «Ниҳоятул матлаб»: 20.

Моликий мазҳабида

1. «Истизкор»: 36 ракат
2. «Бидоятул мужтаҳид»: 20 ёки 36
3. «Жамиъул уммаҳот»: 39 (витр билан бирга).

Ҳанбалий мазҳабида

1. «Ат-таълиқул кабир»: 20 ракат
2. «Шарҳуз заркаший»: 20
3. «Муғний»: 20
4. «Муқний»: 20
5. «Ал-инсоф»: 20 (бундан кўп бўлса зарар йўқ.)
6. «Кашшофул қиноъ»: 20.

@AbdullohRahim
Forwarded from Muslimaat.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишланган ҳужжатли фильмнинг 1-қисми

Youtubeда кўриш

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишланган ҳужжатли фильмнинг 2-қисми

Youtubeда кўриш

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Forwarded from Abdulloh Rahim
Зулмнинг умри узоқ бўлмайди, Ҳақ албатта қарор топади!

Устоз, аллома, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратлари ҳақида ишланган 2 қисмли (4 соатдан ортиқ) ҳужжатли фильмни томоша қилиб шунга амин бўлдимки, Аллоҳ таоло кофирлар ёқтирмаса ҳам, истамаса ҳам, минг чиранишса ҳам Ўз нурини тугал этгувчи Зотдир.

Ўша қийинчилик, дин ва диндорларга қарши кенг миқёсли қирғинбаротлар олиб борилган даврдаги ҳолатни ўзгартириш бизнинг басиратимиз учун "имкони йўқ"дек туюлса-да, Ҳазрат роҳимаҳуллоҳнинг луғатларида "имкони йўқ" деган сўзнинг ўзи бўлмаганини кўрдик. Нафақат ўша даврлар учун, умуман ҳаётлари давомида ҳам шуни кўришимиз мумкин. 63 йиллик умрга Аллоҳ таоло 100 йиллик, балки ундан ҳам кўп барака берган. Ҳазратнинг ҳаётларини, фаолиятларини ўқиган, билган одам бехосдан: "Бунчалик бўлиши мумкин эмас", деб юбориши аниқ.

Аслида бугунги истиқлол, эркинлик, ҳуррият кунларга етишимизга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг моддий-маънавий ҳиссалари беқиёс. Буни шу ҳужжатли фильмни томоша қилган ҳар қандай инсофли одам фаҳмлайди.

Шундай қаттиқ темирни (совет деган атеистик, даҳрий тузумни) эритиб, бизларни яна шундай Ислом билан мушарраф бўладиган кунларга олиб чиққан буюк шахсият билан замондош, юртдош, диндош бўлганимиздан қанча фахрлансак шунча оз.

«Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўлурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини тугал этгувчидир».

(Саф сураси, 8-оят)

Аллоҳ таоло Ҳазратнинг йўлларидан боришимизни, у кишига муносиб бўлишимизни, Қиёматда у кишининг шафоатларидан насибадор бўлишимизни насиби муяссар айласин. Аллоҳ таоло Ҳазратимизни, миллий ва диний қаҳрамонимизни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига олган бўлсин.

Олдин ҳам айтганимдек, Ҳазратга муносиб бўлиш учун у киши ёзган асарларни ёш авлодга етказиш, ўқитиш, ўргатиш керак. Мактаб, ўрта ва олий таълимда Ҳазратнинг асарлари ўқитилиб, ўргатилсагина, у кишининг руҳларини шод қилган бўламиз. Акс ҳолда, маъазаллоҳ, у кишига хиёнат қилган бўламиз. Ҳолбуки, у кишининг асарлари шу халқ учун, шу халқдаги мўмин-мусулмонлар учун ёзилган, тақдим этилган!

Ҳазратнинг китоблари, асарлари китоб дўконларида сотиладиган, шунчаки мутолаа учун ўқиладиган асарлар эмас.

@AbdullohRahim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
AQShning Sinsinnati shahrida quriladigan “Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf” masjidining loyihasi

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Forwarded from Abdulloh Rahim
Ийдул фитр — Рамазон ҳайити байрами 2-май куни этиб белгиланди.

Манба

@AbdullohRahim
Мамлакатимиз бўйлаб ҳайит намози вақтлари

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
🎉 Азиз диндошим, Ийд ул-Фитр муборак бўлсин!

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
🎊 РАМАЗОН ХАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН.

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
🌙 РАМАЗОН ХАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН.

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram