aktual.uz
254 subscribers
12.4K photos
1.67K videos
6 files
13.1K links
Энг актуал хабарлар битта каналда.

Боғланиш — @bizbilanaloqarobot
Реклама — @parvozmedia_uz
Download Telegram
Чақалоқ коронавирусга қалқон билан туғилди

👉 https://xabar.uz/ehpq

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Қидирувда бўлган бир қанча шахслар қўлга олинди

👉 https://xabar.uz/1aj5

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Коронавирус тарқалишига қарши супер лифт яратилди

👉 https://xabar.uz/fwvb

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Forwarded from @BUGUNUZ - Official channel (Laziz Omilov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаро газ идорасига телефон қилиб, ўта жиддий оҳангда газ берилишини талаб қилди

"Бизда газ умуман йўқ, ҳозир маҳаллада фуқаролар йиғини раиси билан ҳам, депутати билан ҳам гаплашдим.... Ҳаво совушини била туриб, нега олдинрок тайёргарлик кўрилмади?"

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/AAAAAEGDttKagcB8p99foQ

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз жуда яхши яшаяпмиз, бундан кейин ҳам яхши яшаймиз!

🔘 Катта магистрал канал
Forwarded from Muxbir Daliev
Энергетика вазирининг “Ҳамма истеъфога чиқса, ишни ким қилади?” деган саволи одамни ўйлантириб қўйди...

У ўтган йил февралида шу янги ташкил этилган Энергетика вазирлигига раҳбар бўлди. Ўшанда тайинлов ҳақида хабар қилинганда, мана булар режаланганди:

“2019 йил мартига қадар электр энергиясини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва сотишнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқиш, бунда электр энергиясини ишлаб чиқаришувчи ва тақсимловчи корхоналарга хусусий, шу жумладан хорижий, тўғридан-тўғри инвестицияларни давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосидаги ҳамкорликни кўзда тутган ҳолда жалб қилиш белгиланган. Энергетика вазирлиги ёқилғи-энергетика мажмуаси фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш бўйича барча масалалар учун жавобгар ҳисобланади.”

Вазир бу постда салкам икки йил ишлаб қўйди. Юқоридаги режалар амалга ошдими? Ҳозирги энергия аҳволи, ҳали қиш келмасидан болалар ис газидан ўлаётгани ҳисобга олинса, афтидан, йўқ. Ўрганиладиган муаммолар эса ҳеч янгилик эмас. Унинг устига вазир бу лавозимгача бош вазирнинг айнан ёқилғи-энергетика комплекси бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган, демак шароитдан яхши хабардор.

Истеъфо демократик давлатларда сиёсатчилар орасида кўп учрайдиган ҳолат. Британия сиёсий истеъфолар бобида ҳаммани ортда қолдиради. Одатда истеъфо берган сиёсатчига ҳурмат ортади. Кимлар учундир бу протест нишонаси. Лекин, одатда у сиёсатчининг ўз масъулиятини чуқур хис этиши, ҳамдардлиги, виждон азоби, сиёсатчи сифатида ўз аҳамияти ва қобилиятини камтарона баҳолашини англатади. Мен эплай олмадим, кечиринг, бошқа эплар, деган мужда берилади.

Бу айнан энергетика вазирига ҳамла эмас - Ўзбекистон сиёсатида ўзи бу одат тус олмаган. Карьера поғоналари инсоний ва касбий масъулиятдан анча юқори кўрилади. Мен кетсам, ишни ким қилади дейиш ўзига яраша масъулиятни англатиши мумкин, лекин ким олдида? Исдан ўлаётган болаларми ё тайинлаган шахсми? Энергетика соҳаси ўта мойли соҳа, заҳира билан ҳам Ўзбекистон яхши сийланган. Бу борада ҳақиқий инновация қила оладиган мутахассисларнинг йўқлигига ишониш бироз қийин.

Ибрат Сафо

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Forwarded from TentakMinds
Нативная реклама. Секин-аста мажбурлаш.

Бугун сизга нативная рекалама ҳақида гапириб бераман. Ўзбекчада таржимасини тополмадим. “Native ad” 2010 йилнинг бошларида пайдо бўлган реклама жанрларидан бири. Бу яширин реклама, бирор товар ёки хизмат харидорга тўғридан тўғри реклама қилинмайди, балки яширин йўл билан уни сотиб олишга даъват қилади.

Масалан, кўпчилик блогерлар ёки ОАВ вакиллари тўғридан тўғри реклама қилиши билан харидорларнинг жиғига тегиб қўйишади.

Унинг ўрнига ўша товар ёки хизмат фойдаланувчининг қайси муаммосини ҳал қилади ва бунга қанча вақт кетади деган саволга жавоб бериши керак.

Масалан, балоғат ёшидаги болалар муаммолари ва уларнинг ечимлари ҳақида ажойиб мақола ёзиб болалар психологи хизматларини таклиф қилиш мумкин.

Сарлавҳада шундай ёзамиз: “Балоғатга етган фарзандингиз сизга душман бўлиши мумкин”, кейин мана шу ёшдаги болаларнинг асосий муаммолари ҳақида атрофлича гапириб берамиз, уларнинг баъзиларига ечимлар берамиз, мақола сўнгида эса психолог палончи палончиева сиз ва фарзандингиз ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкам боғлаш учун ёрдамга тайёр деймиз.

Қарабсизки, натижа ўзини узоқ куттирмайди. Тадқиқотларга кўра натив реклама оддий рекламага қараганда 53 фоиз кўпроқ ўқилар экан ва фойда келтириш эффекти 40 фоиздан юқори бўлар экан.

Бу рекламада алоҳида жанр даражасига кўтарилган, блогерлар учун бу айни муддао. Реклама берувчи натижани кўргач албатта сизга қайтиб келади, ҳар қанча қиммат пул сўраманг, у натижани кўрди, энди у натив рекламанинг таъмини билиб қолди. 🤗

@tentakminds #marketingtips
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ўтказилган тадбирда қалбаки пуллар ишлаб чиқарган шахслар ушланди.

🔘 Катта магистрал канал
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч қачон, ҳар қандай вазиятда ҳам умидингизни сўндирманг. “Ҳатто дўзахга кираётганда ҳам жаннат умиди билан киринг” деб бежизга айтишмаган.

Бошланган ҳафта, шунингдек яқинлашиб келаётган қиш фасли хайрли бўлсин!

Видеодаги воқеа 2020 йил 5 октябрь куни бўлиб ўтган


👉 @xushnudbek 👈
«Тошкент—Бекобод» йўлидаги белги остига яшириб кетилган салкам 2 кг «опий»ни олиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди.

Батафсил — http://dy.uz/mOiON

👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6tjHvszLjgG2sEDg
"Қизим, кўмир ҳам оламиз, китоб ҳам оламиз" деб, ўн-ўн икки килолик қопга солинган кўмирдан беш қоп олдим. Шу куни бозорга бориб қизимга айтган китобини ҳам олиб келдим. Хурсанд бўлди қизим. Болам хурсанд бўлса бўлди-да. Энди икки ҳафта гўштсиз овқат еймиз!

@nishondagi_gaplar_tegadi
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Ижтимоий тармоқларда лой ботган бозор суратлари тарқатилмоқда. Айтишларича, Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Марказий бозор экан. Республикамиздаги кўплаб туманлар бозорларида аҳвол шу. Бозорлар коррупция ўчоғига айланган, ислоҳот дейилса, бозорни бузиб, қайта қуришни тушунишади. Ҳар 5-6 йилда бир бозорлардаги савдо дўконлари бузиб ташланиб, қайтадан қурилади ва савдогарларга қайта сотилади. Чамаси, бу бозордагилар учинчи ренессансни лой-балчиқда ўтириб, шундай ўтказишади, тўртинчи ренессансда бу бозорга шағал ётқизилади, бешинчи ренессансда асфальт қилинади, олтинчи ренессансда кейин ёпиқ бино - навес қурилса керак.

Кундан кун яхши дегани шу бўлади. Ислоҳотлар эволюцион йўл билан тадрижий равишда босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Энг муҳими, дастурга киритилган, йўл хариталари тузилган, чора-тадбирлар кўрилмоқда, сектор раҳбарлари назоратга олган.

Абдуҳаққор Иминоҳунов

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Xushnudbek.uz
Болаларни нафақалар билан қамраб олиш даражаси пасаймоқда

«9 ёшгача бўлган болаларнинг тахминан 30 фоизи ва 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг 24 фоизи аҳолининг энг камбағал қатламларига мансуб оилаларда яшайди», – дейилади ЮНИСЕФнинг навбатдаги таҳлилида.

ЮНИСЕФ таҳлилларига кўра, Ўзбекистонда энг камбағал уй хўжаликларининг 52 фоизи ижтимоий ҳимоянинг миллий тизими томонидан ҳеч қандай ёрдам билан қамраб олинмаган.

«Масалан, 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш учун нафақа олувчилар сони 2009 йилдан бошлаб 60 фоизга камайди. 2 ёшдан 14 ёшгача болалари бор оилаларга тўланадиган нафақалар вақт ўтиб қисқарди: эндиликда атиги 10 фоизгина болаларни қамраб олмоқда.

Ҳозирги вақтда 0–17 ёшдаги болаларнинг фақат 17 фоизи бола учун бирор турдаги нафақа (болани парваришлаш учун нафақа, оилавий нафақа ёки болалар ногиронлиги бўйича нафақа) оладиган уй хўжаликларида яшайди», – дейилади ҳисоботда.

Шунга яқин масалани каналимда бир неча бор ёзиб чиққандим. Яъни бола парваришлаш учун нафақаларни беришдаги бюрократия ҳамда дискриминация ҳақида.

Бюджет маблағларини беҳудага ёки аҳамияти паст ишларга сарфламасдан, фуқароларнинг кучли ижтимоий ҳимояси учун йўналтирсак тўғрироқ бўларди, менимча.


👉 @xushnudbek 👈
Янгийўлдаги уйда портлаш юз берди. Икки киши ҳалок бўлди

👉 https://qalampir.uz/n/29208

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube| Qalampir FM
Янгийўлда газ чақнаши оқибатида бир киши вафот этди, икки киши жабрланган

👉https://xabar.uz/nsd3

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Сергелидаги метро станцияларининг ҳам номи бўлмайди. Улар Қўйлиқ метроси бекатлари каби рақамланади (фото).

Батафсил — http://dy.uz/Kz8Sa
Ўзбекистонда декабрь ойида об-ҳаво қандай бўлиши тўғрисида маълумот берилди

Батафсил — teznews.uz/64672
🔺2020 йил 30 ноябрь coaт 13:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 974 (+54) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатлари:
📌Андижон вилоятида 6 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Навоий вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 5 нафар
,
📌Тошкент шаҳрида 35 нафар,
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🟢Юртимизда 70 198 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2164 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz