aktual.uz
254 subscribers
12.4K photos
1.67K videos
6 files
13.1K links
Энг актуал хабарлар битта каналда.

Боғланиш — @bizbilanaloqarobot
Реклама — @parvozmedia_uz
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ёшлар ва хотин-қизларга 33 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади

“Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (388-сон, 22.06.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📝 Низомга кўра, тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар, шунингдек, микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахслар (қарз олувчилар) кредит олиш учун “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки ёки акциядорлик-тижорат Халқ банкига электрон ариза билан мурожаат қилади.

➡️ Банк ариза келиб тушган куннинг кейинги кунидан кечикмасдан кредит олиш бўйича энг қулай филиали ёки банк хизматлари марказига мурожаат қилиш юзасидан қарз олувчига таклиф жўнатади.

🔰 Шунга кўра, банк томонидан сертификат олган:

▪️ тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил қилиш учун 33 млн сўмгача бўлган миқдорда;
▪️ микрофирма ва кичик корхона ташкил этган шахсларга 225 млн сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.

Кредит бир қарз олувчига бир маротаба ажратилади.

Микрокредитлар:

👉 илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
👉 алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
👉 савдо-воситачиликни амалга ошириш;
👉 ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш учун ажратилмайди.

🏦 Микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

💸 Қарз олувчи – ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар уларнинг талабига биноан жами кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда нақд пулда ажратилади.

Ҳар ойнинг 5 санасига қадар қарз олувчилар, уларнинг қарздан фойдаланиш йўналишлари ва натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига тақдим этиб борилади.

📂 Шунингдек, қарор билан тасдиқланган низомга кўра нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича касблар рўйхати (54 та) белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Осиё чемпионатида иштирок этган таэквондочиларимиз кутиб олинди

Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида Осиё чемпионатида муносиб иштирок этган таэквондочиларимиз муносиб тарзда кутиб олинди.

📍http://uza.uz/posts/278368

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Навоийда ноқонуний тилла қазиб олмоқчи бўлган 4 нафар шахс заҳарланиб, ҳалок бўлди

Шунингдек, 3 нафар шахс шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган

Батафсил — bugun.uz/56507

Расмий | LIVE | Дайжест
Сурхондарёда тез ёрдам машинасини ўтказмаган ЙПХ ходимлари лавозимидан озод этилди

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимлари чақирув бўйича кетаётган тез ёрдам машинасини ўтказмагани акс этган видео лавҳалар тарқалди.

ИИВ ЙҲХББнинг изоҳ беришича, ушбу ҳолат Термиз шаҳар Навбаҳор кўчасида содир бўлган.

Маълум қилинишича, ЙПХ ходимлари 15−17 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида «Ёшлар фестивали» ўтказилгани муносабати билан йўлнинг ҳаракатланиш вақтинча чекланган қисмида чақирув бўйича манзилга кетаётган тез ёрдам машинасини ўтказмаган.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБнинг 21 июнь кунидаги хизмат текшируви хулосасига кўра, ЙПХ ходимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, бошқарма ихтиёрига қолдирилди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Навоийда ноқонуний олтин қазиётган 4 киши заҳарланиб ҳалок бўлди.

Батафсил — http://dy.uz/PybiH
Ўзбекистонда эндиликда ниқобсиз шахслар жамоат транспортига чиқарилмайди.

Батафсил — http://dy.uz/AR2jy
Абдулла Арипов Россия бош вазири билан учрашди

Ўзбекистоннинг ЕОИИ кенг кўламли иштироки мамлакат иқтисодиётининг ўсиши учун имкониятлар яратади, деди Россия бош вазири Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишида. 

«Ишончим комилки, ЕОИИда тўлақонли иштирок этиш Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши учун қўшимча имкониятлар ва Ўзбекистон фуқаролари учун сезиларли устунликлар яратади» — деди Мишустин.

Мишустин Россия ва Ўзбекистон ўртасида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга, шунингдек, муаммоларга, шу жумладан пандемияга қарши биргаликда курашишга чақирди. 

Йиғилишда жорий ўқув йилида Россияда ўқиш учун Ўзбекистон фуқароларига 200 дан ортиқ стипендиялар ажратилгани ва кейинги ўқув йили учун эса 400 га яқин грант ажратилиши режалаштирилаётгани қайд этилди.

Москва шаҳридаги ВДНХда «Ўзбекистон» павильонининг очилиши кутилмоқда. 

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/mishustin-aripov/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Танишинг: Ўзбекистондаги аёл Сенаторлар. Кўпчилиги 60 ёшдан ошган…

https://effect.uz/?p=93075

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFdyfQHlEeR0uCjgTQ
Журналистлар уюшмаси Kun.uz нашри фаолияти тўхтатилгани айтилган хабарларга изоҳ берди

Аввалроқ нашр раҳбарияти диний мавзуда эълон қилинган мақолалар учун жаримага тортилганди

Батафсил — bugun.uz/56528

Расмий | LIVE | Дайжест
Xonanda Sanjayga Shayxontohur tuman Obodonlashtirish bo‘limi rahbarligi taklif qilindi

Batafsil: https://xabardor.uz/x/213791

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
Сабзи нархи тушиши кутилмоқда

Батафсил 👇👇
👇
https://qalampir.uz/n/41207

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube |Qalampir FM | Sport
Қашқадарёда ташкилот раҳбари мухбир қизни ётоққа таклиф қилгани айтилмоқда

«Карьера қиламан деган қизларга нисбатан раҳбарлар шунақа муносабатда бўлар экан», — дейди журналист

Батафсил — bugun.uz/56539

Расмий | LIVE | Дайжест
Тошкент—Қарши поезди 22 июндан бошлаб Шаҳрисабзгача қатнайди.

Батафсил — http://dy.uz/6wZx6
22 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

🏠Қандай уйлар бошқарувчи компанияларга бириктирилади?

🏢Сенатнинг 16-ялпи мажлиси 25 июнь куни чақирилади.

🇺🇿Ўзбекистон 2021 йилда «Газпром»дан 1,5 млрд куб газ сотиб олди.

💉50 ёшдан ошган фуқаролар ҳамда ОТМ профессор-ўқитувчиларини эмлаш бошланади.

🦠Коронавирус сабабли Ўзбекистон Афғонистон билан чегарани ёпди.

🧪ТИВ Ўзбекистонда махфий биологик қурол ишлаб чиқарилаётганини рад этди.

📲Kun.uz раҳбари сайтдаги диний мавзуда эълон қилинган мақолалар учун жаримага тортилди.

👮🏻‍♀️Сурхондарёда тез ёрдам машинасини ўтказмаган ЙПХ ходимлари лавозимидан озод этилди.

📲«Мақсад бизнинг овозимизни ўчириш бўлди» — Azon.uz раҳбарияти сайтдаги мақолалар учун жаримага тортилди.

🤝Абдулла Арипов Россия бош вазири билан учрашди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/tuesday-dayjest/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тошкент вилоятининг Чимён ҳамда Чорвоққа олиб борувчи айрим йўллари 23, 24 ва 25 июнь кунлари вақтинча ёпилади.

Батафсил — http://dy.uz/Mg8AN
Хоразмда ЙПХ ходими «Cobalt»ни йўл ўртасида тўхтатганига изоҳ берилди — видео

ЙҲХББ ҳолат юзасидан маълумот берди

Батафсил — bugun.uz/56521

Расмий | LIVE | Дайжест
“Толибон” авжида: расмий Душанбе афғон ҳарбийлари Тожикистонга қочиб ўтганини маълум қилди

Батафсил 👇👇
👇
https://qalampir.uz/n/41216

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube |Qalampir FM | Sport