АНДИЖОН ВИЛОЯТИ СЭОваЖСБ МАТБУОТ ХИЗМАТИ📲
54 subscribers
1.09K photos
212 videos
7 files
749 links
Айни дамда Андижонлик Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошкармаси ходимларини
💻иш фаолиятилари,
📄📃 ариза,шикоят,мурожатлар
📲📝талаб ва таклифлар
👨‍🔬👨‍💻тиббиётга оид видеолар
🚑🏥касалликлар ва
🗺🌍 дунё янгиликларига оид
Download Telegram
ҲУДУДЛАРДА

Қашқадарё вилояти.
❇️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилояти бошқармасининг шаҳар туман бўлимлари ходимлари аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолини тўғри овқатланиши, юқумли касалликларнинг олдини олиш жумладан вирусли гепатитлар, уй ҳайвонлари орқали юқадиган зооантрапаноз касалликлари қутуриш, бруцеллёз, куйдирги тўғрисида хонадонма-хонадон юриб, тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришмоқда.
❇️ Деҳқон бозорлари, озиқ-овқат савдо дўконларида сақланиш муддати ўтган истеъмолга яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларини савдодан чиқариш бўйича ҳам амалий ишлар қилинмоқда. Деҳқон бозорларида уй шароитида тайёрланган ва сертификати йўқ маҳсулотларни аҳоли истеъмолига сотиш бўйича ҳам бозор раҳбарияти ходимларига ва сотувчиларга тушунтириш ишлари ўтказилди. Баҳор мавсумининг серёғин келгани муносабати билан кўчалар ва деҳқон бозорларида сотилаётган қўзиқорин маҳсулотларидан эҳтиёт бўлиш, истеъмолга яроқли ва яроқсиз турларини ажратиш юзасидан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти.
❇️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Сурхондарё вилояти бошқармасининг ҳудудий бўлимлари масъул мутахассислари томонидан коронавирус касаллигини олдини олиш ва ундан сақланиш тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
❇️ Бундан ташқари, аҳоли гавжум жойларда COVID-19 инфекцияси профилактикаси бўйича эслатма ва плакатлар тарқатишмоқда.

Андижон вилояти.
❇️ Маълумки куни кеча Халқаро форумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
❇️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Андижон вилояти бошқармасида очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларга бағишланган тадбир ўтказилди. Унда бошқарма бошлиғи Д.Набиев сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан келгуси беш йилда ҳам аҳолимизни сифатли ва малакали тиббий хизмат билан таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтиришни Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг энг муҳим йўналиши сифатида белгилаб олгани, бу борада барча бирдек фаолият олиб бориши муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Йиғилишда Президентимиз томонидан соҳага оид белгиланган вазифаларга тўхталиб, келгуси режалар белгилаб олинди.

Навоий вилояти.
❇️ Республикамизда «Қон топшир – ҳаёт инъом эт!» хайрия акциясига старт берилди.
❇️ Навоий вилоятида ҳам соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси раҳбарлари бу акцияга биринчилардан бўлиб ташаббус кўрсатишди.

Хоразм вилояти.
❇️ Республикамизда бўлгани каби Хоразм вилоятида ҳам аҳолини оммавий коронавирусга қарши эмлаш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. 25 март ҳолатига кўра, Хоразм вилоятида жами коронавирусга қарши 2846422 доза вакцина қўлланилди.
❇️ Улардан:
❇️ 1-босқич эмланганлар 1067784 нафарни, 2-босқич эмланганлар 960708 нафарни, 3-босқич эмланганлар 614818 нафарни, бустер доза билан эмланганлар 203112 нафарни ташкил қилди.
❇️ 18 ёшдан катта бўлган фуқаролар – 2255023 нафар, 65 ёш ва ундан катта фуқаролар – 153231 нафар, мактабгача таълим муассасалари ходимлари – 46150 нафар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари – 17998 нафар, тиббиёт ходимлари – 68379 нафар, мактаб ўқитувчилари – 116851 нафар, сурункали касаллиги бор фуқаролар – 188790 нафарни ташкил қилмокда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

▶️@sanepidxizmat
❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 48 миллион дозадан ошди

🔺26 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 107 822 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 5 344 нафарни,

2-босқич эмланганлар 15 009 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 87 469 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 48 024 728 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 19 825 090 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 15 866 413 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 12 333 225 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

🔹Бухоро вилояти (12 002 доза),
🔹Тошкент вилояти (11 656 доза),
🔹Қашқадарё вилояти (11 434 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати


▶️@sanepidxizmat
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 28 март куни мамлакатимизнинг аксарият ҳудудида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди

📍 https://uza.uz/uz/posts/358597

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Forwarded from _:_:_:_:_
❇️Янги Андижон мавзесида "Баҳор сайли" тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбирда Андижон вилояти санитария эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси шаҳар ва туман бўлимлари иштирок этдилар. Бахорги миллий таомлар кўк чучвара, кўк сомса, хоним, таомлари билан байрам дастурхони ёзилди.Варрак учириш, миллий кураш, арқон тортиш мусобақалари ўтказилди. Хонандалар ўз чиқишлари билан тадбирга ўзгача шукух бағш этдилар. ❇️
⚡️Кеча 5 та вилоятда 38 кишида коронавирус аниқланди

Янги касалланиш ҳолатларининг 1 таси – Андижон вилояти, 1 таси – Наманган вилояти, 3 таси – Фарғона вилояти, 5 таси – Тошкент вилояти, 28 таси – Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча 71 нафар бемор тузалди. Жами соғайганлар – 235 501; беморлар эса –237 679 нафарни ташкил этмоқда.

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси
АХБОРОТ ХИЗМАТИ

http://t.me/namssbaxborotxizmati
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Биринчи масала - тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда берилган топшириқлар ижросини апрель ойида ташкил этиш.

Давлатимиз раҳбари ўтган ҳафта алоҳида фармойиш имзоланиб, 7 та йўналишдаги 50 та тадбир ва уларнинг ҳар бири учун масъуллар белгиланганини таъкидлади.

“Халқимизга айтган ҳамма ташаббусларимиз бўйича қарорлар тез кунларда қабул қилинади.

Лекин, амалий ижрони бир кун ҳам кечиктириб бўлмайди.

Шунинг учун, бир ойлик амалий иш тизимига ўтамиз. Вазир, ихтисослашган марказ раҳбарлари ва ҳокимлар ўзларининг ойма-ой режасини ишлаб чиқиб, амалга оширади.

Ушбу раҳбарларнинг апрель ойи учун иш режалари билан танишиб чиқдим.

Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарё ҳамда Кардиология ва Хирургия марказлари масаланинг сал бўлсаям ичига кирган.

Лекин, қолган марказларнинг ҳам, ҳудудларнинг ҳам иш режаси “шаблон” кўринишида. Бирортаси туман даражасида нима иш қилишини олдига вазифа қилиб қўймаган”, деди Президент.
Президент мавзуни давом эттирди:

“Мисол учун, Урология ва Онкология марказлари апрель ойида вилоятларда бор-йўғи 5 тадан, Акушерлик ва гинекология маркази эса 15 та юқори технологик операция ўтказишни режа қилган.

Ёки, Кўз микрохирургияси маркази ходимлари ҳар ойда жойига чиқиб 50 тадан операция ўтказгани билан, апрелда ҳудудга борганда атиги 3 нафар мутахассиснинг малакасини оширмоқчи.

Барча марказлар раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Агар:

- ўзи бошчилигида жойларга чиқиб, янги даволаш амалиётларини ўтказмаса;

- юқори технологик операцияларни ҳудудларда жорий этмаса;

- вилоят ва туман мутахассисларини бунга ўргатмаса, ўзгариш бўлмайди. Одамларимиз сарсон бўлиб, пойтахтга келаверади”.

Шу боис, апрель марказлар раҳбарлари учун чинакам синов ойи бўлиши, масаланинг моҳиятига кириб, ўз иш фаолиятини ўзгартирмаган раҳбарларга қатъий чоралар кўрилиши кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда 56 та тумандаги 243 та олис ва чекка маҳаллада 562 та оилавий шифокор лавозими вакант бўлиб турганига эътибор қаратилди.

Хоразм, Қашқадарё, Бухорода бўш ўринлар анча юқори бўлса-да, апрель ойида ушбу вакант лавозимларга мутахассис жалб этиш умуман режа қилинмагани кескин танқид қилинди.

Ёки, Тошкент вилоятида йил якунига қадар 70 та олис ва чекка маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил этиши лозим бўлса-да, бу борада апрель ойи режасида бирорта амалий вазифа йўқ.

“Ҳар бир вилоят ҳокими тиббиёт масалалари билан шахсан шуғулланиши шарт ва улардан сўров қаттиқ бўлади.

Энди, ҳар ой бошида қилинган ишлар ва янги ой режаларини ўзим эшитиб бораман.

Очиқ мулоқотдан кейинги ўзгаришларни нафақат тиббиёт ходимлари, балки ҳар бир хонадон сезиши шарт”, деди Президент.
Давлатимиз раҳбари бу борада қатор вазифаларни белгилаб берди.

Энг аввало, апрель ойида:

- 1 миллион нафар хавф гуруҳига кирувчилар, 700 минг нафар болалар ва 100 минг нафар ҳомиладор аёллар мақсадли скринингдан ўтказилади;

- ҳар бир оилавий поликлиникада кундузги стационарларни ташкил этиш орқали туман ва шаҳар шифохоналарига ётадиган беморларнинг навбати камида 20 фоизга қисқартирилади;

- 26 та оилавий шифокорлик пункти тўлиқ таъмирланди, зарур штатлар, асбоб-ускуна ва дорилар билан таъминланади.

Умуман, йил якунига қадар жами 400 та маҳалла учун бундай пунктлар очилиши таъминланади.

Шунингдек, апрель ойида олис ҳудудларда махсус контейнерлардан фойдаланган ҳолда 1 минг 700 та маҳалла тиббиёт пунктини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда 24 та олис ҳудудда тез тиббий ёрдам бригадаларини тузиш ҳақидаги топшириқ бўйича март ойида фақат Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 9 та бригада ташкил этилгани кўрсатиб ўтилди.

Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмнинг 15 та олис ҳудудида бу ишлар бошланмаган. Давлатимиз раҳбари 10 апрелга қадар ушбу ҳудудларда тез тиббий ёрдам бригадаларини ташкил этишни топширди.

Шунингдек, очиқ мулоқотда тез тиббий ёрдам тизимидаги анестезиолог, реаниматологлар ойлик иш ҳақига 40 фоиз устама бериш ҳақида кўплаб мурожаатлар тушган. Бир ҳафта муддатда ушбу масалани ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Ҳукуматга киритиш вазифаси қўйилди.

2022 йил инвестиция дастури доирасида тиббиёт муассасаларини қуриш ва таъмирлаш ишларига бюджетдан 1,2 триллион сўм ажратилди.

Лекин бугунги кунга қадар 32 та поликлиника ва шифохоналарни таъмирлаш бўйича ишлар бошланмаган. Барча қурилиш ишларини 1 октябрга қадар якунига етказиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда қайси шифохона ва лабораторияда қандай жиҳоз соз ёки носозлиги бўйича аниқ ҳисоб-китоб йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимларига 25 апрелга қадар барча бирламчи муассасаларни хатловдан ўтказиб уларга зарур бўлган ва таъмирталаб жиҳозлар рўйхатини шакллантириш топшириғи берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатиш тизимини яратиш бўйича таклиф киритадиган бўлди.

22 та республика маркази йил якунига қадар Ўзбекистонда илгари бажарилмаган камида 100 та юқори технологик даволаш усулларини йўлга қўйиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, Гематология марказида махсус операцион комплексни ташкил этиш ҳисобига оққон касаллигига чалинган беморлар учун илик кўчириш амалиётини йўлга қўйиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга бу борада тегишли топшириқлар берилди