Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
50.1K subscribers
8.59K photos
1.58K videos
13 files
5.66K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Салоҳиятли кадрларни топиб, давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш — муҳим масала

Бу ҳақда бугун соҳа ва тармоқлардаги барча даражадаги раҳбарлар фикрлаб, амалий ишларни ривожлантириши лозим.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳамкор ташкилотлар кўмагида ёшлар билан шу мақсадда тизимли мулоқотлар ташкил қилиб келмоқда.

Андижон давлат педагогика институтида ҳам бўлиб ўтган очиқ мулоқот салоҳиятли талабаларни давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Ёшларга давлат хизмати соҳасидаги ўзгаришлар, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

Давлат фуқаролик хизматида ишлашнинг аҳамияти, меритократия тамойили асосида ишга кириш тартиби бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди. Айниқса, vacancy.argos.uz порталидаги вакант лавозимларга ҳужжатлар юбориш тартиби, очиқ танловларнинг босқичлари, ёшлар учун яратилган имкониятлар талабалар қизиқишини оширди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, келгусида давлат хизматида ишлаш истаклари борлигини билдиришди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Жорий йилда ОТМларни битираётган талабалар билан очиқ мулоқотлар бошланган


◽️Мақсад — салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиалининг масъул ходимлари ТАТУ Самарқанд филиали битирувчи талабалари билан мулоқот қилди.

Мулоқотда талабаларга мамлакатимизда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, vacancy.argos.uz портали имкониятлари ҳамда "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуни ҳақида батафсил маълумот берилди. Давлат хизматида ишлашнинг аҳамияти турли ҳаётий мисоллар ёрдамида очиб берилди.

Очиқ мулоқот давомида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олишди.

Маълумот учун: 2023-2024-ўқув йилида вилоятдаги 13 та олий таълим муассасасини 14 мингдан зиёд талаба битиради.

Каналга уланиш - @argos_uz