Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
50.4K subscribers
8.56K photos
1.57K videos
13 files
5.64K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Онлайн_статистика

⚡️Айни дамда давлат идораларидаги 720 дан ортиқ вакант лавозимлар учун танлов ўтказилмоқда

▫️Бугунги кунга келиб 2 653 258 та номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

▫️ Жорий йилнинг 25 апрель ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали vacancy.argos.uz платформасига уланган ташкилотлар сони 15 981 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 721 тани ташкил этмоқда.

▫️Айни пайтда порталда 437 962 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган. 61 288 нафар фуқаро давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.

Портал фаолияти бўйича саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

Бошқарувга инновация ҳамда янги технологияларни жорий қилиш соҳасида Корея тажрибаси


Хабар берганимиздек, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат делегация Корея Республикасида хизмат сафарида.

Бугун Соннам смарт-шаҳрига ташрифда делегация аъзоларини шаҳар ҳокими Шин Сан Джин қарши олди.

Учрашувда, инновация ҳамда янги технологияларни бошқарувга жорий қилиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши таъкидланди.

Делегация аъзолари шунингдек, Шаҳар маълумотларини интеграциялаш маркази ҳамда Давлат хизматлари бошқармаси фаолияти билан танишдилар.

▫️Маълумот учун, Соннам шаҳри 2023 йилда инновациялар, бошқарув тизими ҳамда инфраструктура ва хизмат кўрсатиш технологиялари бўйича юқори кўрсаткичларни қайд қилгани сабабли “смарт шаҳар” сертификатига эга бўлган. Кореяда смарт-шаҳарларни сертификатлаш жараёни 2021 йилда жорий қилинган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Давлат хизматчиси соати

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=_0yI2CM_YYw саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

Салоҳиятли кадрлар захирасига киритилган номзодлар раҳбарликка тайинланмоқда


▫️Батафсил лавҳада.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Бу_муҳим

⚡️ 26 апрель – Халқаро интеллектуал мулк кунида Ўзбекистон ижобий имижида янгилик

Ўзбекистон АҚШ Савдо вакиллигининг (USTR) 301-махсус ҳисоботида интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди.

Ўзбекистон 2000 йилда ушбу рўйхатга киритилган бўлиб, 24 йилдан буён “кузатувдаги давлатлар рўйхати”да қолмоқда эди.

Маълумот учун: муайян давлатнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”га киритилиши унда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича жиддий муаммолар мавжуд эканлигини кўрсатади ҳамда бевосита хорижий корхоналар томонидан инвестициявий фаолиятни амалга оширишда алоҳида эътибор қаратилади.

Бугунги кунга қадар Марказий Осиё минтақасидан фақат Ўзбекистон ва Туркманистон “кузатувдаги давлатлар рўйхати”да қолиб келаётган эди.

Ушбу натижага охирги беш йилда

✔️ интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштириш;

✔️ уларга бўлган ҳуқуқларни самарали ҳимоя қилиш;

✔️ халқаро шартномаларга аъзо бўлиш ва ташқи алоқаларни ривожлантириш;

✔️ ЖСТнинг TRIPS битими талабларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш йўналишида амалга оширилган тизимли ишлар сабабли эришилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

Давлат хизматида ишлашнинг ўз одоб-ахлоқ қоидалари бор, хизматчилар унга риоя қилишга мажбур

Ушбу роликда давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолияти ва ишдан ташқари вақтдаги хулқ-атворининг умумий қоидалари ҳақида маълумот берилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу қоидалар мажбурий.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
26 апрель – Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф туғилган кун

Муҳаммад Юсуф том маънода миллий шоир, шу билан бир қаторда умумбашарий эзгу ғояларни тараннум этгани билан байналмилал ижодкор ҳамдир.

Унинг ватан, тинчликнинг қадр-қиммати ва шукронаси тасвирланган шеърлари ижодининг салмоқли қисмини ташкил этади.

Бу йил таваллудига 70 йил тўлган шоир Ватанни онадек яхши кўрар, ватанпарварликни улуғларди. Ундан чинакам, бетакрор ижодий мерос қолди.

Синглим дейми,
Онам дейми,
Ҳамдарду ҳамхонам дейми,
Офтобдан ҳам ўзинг меҳри —
Илиғимсан, Ватаним.


Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

◽️Тошкент вилоятида "Салоҳиятли кадрлар резерви"даги бир гуруҳ номзодлар масъул лавозимларга тайинланди.

◽️Андижонда навбатдаги малака ошириш курслари бўлиб ўтди.

◽️Ҳомиладор ходим меҳнат интизомини бузиб келмоқда, унга нисбатан қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик чораси белгиланганми?

◽️ Республика бўйлаб ўрта ва қуйи бўғин кадрлари малака оширмоқда.

◽️Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти билан ҳамкорликда стажировка дастури ташкил этилди.

◽️Фарғона вилояти Сўх туманида учрашув ташкил этилди.

◽️Давлат хизматчиси коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши шарт.

◽️Давлат хизматини ривожлантиришда самарали бошқарув лойиҳаси бошланди.

▫️Миробод туман ҳокимлигининг бошқарув ходимлари ва сектор раҳбарлари учун
экспресс-тренинг

▫️"Давлат хизматчиси" рукни

▫️Инсон ресурсларини бошқариш электрон тизими юзасидан тақдимот

▫️Сўх туманида
сайёр қабул ташкил этилди

▫️Одоб-ахлоқ комиссияларининг фаолияти
ўрганилди

◽️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

Вазирлик ва идораларнинг рақамлаштириш учун масъул кадрлари Корея Республикасида хизмат сафарида бўлди

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт

Маъмурий жавобгарликка тортилган ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланиладими?

Эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.

Бугун давлатимиз раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.

Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Брифинг

Давлат фуқаролик хизматчиларининг замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш, соҳавий тажрибаларини ошириш мақсадида ташкил этилган дастурлари

АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Закирова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Ушбу ҳавола орқали жараённи тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Инфографика

⚡️Кадрлар иши рақамлаштирилмоқда, айни дамда HRM.ARGOS.UZ ахборот тизимига 3 мингга яқин давлат идоралари уланди

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди.

Ушбу анжуманнинг нуфузи ва кўлами тобора ошиб бормоқда. Бу йил форумда 84 та давлатдан қарийб 2 минг 500 киши қатнашиши кутилмоқда. Улар орасида ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари, БМТ, ЕТТБ, ОПЕК, ШҲТ каби халқаро ташкилотлардан юқори мартабали меҳмонлар бор.

Давлатимиз раҳбари форумни юқори даражада ташкиллаштириш, ҳар бир тармоқ ва ҳудуднинг инвестициявий салоҳиятини тўла намоён этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Геология ва кон-металлургия соҳаларидаги режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Бугун жаҳонда технологик вазият тез ўзгараяпти. Электромобил, “яшил” энергетика, электротехника саноатида камёб металларга талаб тобора ортиб бормоқда. Шунинг учун сўнгги йилларда жаҳон бозорида молибден, теллур, селен, графит нархлари кескин ошган.

Президентимиз бу соҳадаги улкан имкониятларни кўрсатиб ўтди. Саноат учун муҳим минераллар хомашёси ҳамда уларнинг турини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт

Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда неча кун ичида ҳисоб-китоб қилиниши керак?

Эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM