O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
2.49K subscribers
18.8K photos
2K videos
127 files
3.05K links
O'zbekiston Badiiy akademiyasining rasmiy telegram kanali

Manzil: Toshkent, Sodiq Azimov koʻchasi, 35

facebook.com/badiiy.akademiya
instagram.com/badiiy_akademiya
art-academy.uz
youtube.com/@ozbekiston_badiiy_akademiyasi
Download Telegram
Бугун, 23 октябрь куни Ўзбекистон Миллий университетида "Глобал ҳамкорлик - барқарор ривожланиш шарти ва кафолати сифатида" мавзусида ҳалқаро конференция бўлиб ўтди.👇
ZOOM платформаси орқали амалга оширилаётган мазкур икки кунлик конференциянинг бугунги биринчи иш кунида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов "Янгиланаётган Ўзбекистон санъати: халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашув" мавзусида маъруза қилди ва соҳада Бадиий академия томонидан амалга оширилаётган фаолият юзасидан маълумот берди.
"Санъат орқали ҳаракат қил"👇
Франциянинг Париж шахрида ЮНЕСКО томонидан International Аction Аrt лойиҳаси доирасида жорий йилнинг август-ойларида 1-виртуал халқаро кўргазма ўтказилди.👇
COVID-19 пандемияси шароитида “Санъат орқали ҳаракат қил” (“Act through art”) шиори остида ўтказилган виртуал кўргазмада Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо рассомлар – Ширин Ташова ва Гулзор Султонова, шунингдек, қўғирчоқлар рассоми Насиба Ахмедова ўзларининг рангтасвир ва графика йўналишида яратилган ижодий ишларини намойиш қилишди.👇
Ушбу кўргазманинг online намойиши Европанинг 20 дан зиёд мамлакатидаги турли галерея ва маданий марказларда бўлиб ўтди.

Биринчи виртуал халқаро кўргазма якунида ўзбек мусаввиралари фаол иштирок этганликлари учун кўргазма сертификати билан тақдирланишди.
Ўзбек рассомларининг 1-виртуал халқаро кўргазмага юборилган асарлари намуналари билан танишинг 👇
Ширин Ташова
Гулзор Султоновадан
Насиба Ахмедовадан