O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
2.5K subscribers
19.1K photos
2.03K videos
129 files
3.13K links
O'zbekiston Badiiy akademiyasining rasmiy telegram kanali

Manzil: Toshkent, Sodiq Azimov koʻchasi, 35

facebook.com/badiiy.akademiya
instagram.com/badiiy_akademiya
art-academy.uz
youtube.com/@ozbekiston_badiiy_akademiyasi
Download Telegram
Тадбир давомида институт талабалари Адиблар хиёбонида адибларимизнинг портретлари ҳамда улар яратган ижодий асарлар асосида образларни яратишди. Шунингдек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф, Зулфия ва бошқа адибларимиз ижодидан намуналар ўқиб беришди.

Айниқса, институтда таҳсил олаётган русийзабон талабалар томонидан ўқиб берилган Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб ғазал ва рубоийлар йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди.
Шунингдек,тадбирда институт талаба-ёшлари учун «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» шиори остида ташкил этилган ижодий кўрик танловнинг ғолиб ва совриндорлари ҳамда ушбу тадбирни ташкил этишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ талабалар институт раҳбарияти томонидан диплом, сертификат ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Институтнинг ўзида ҳам 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан тадбирлар давом этмоқда.
Сабина тақдирланди
Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори Ихтиёр Баракаев буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги тантаналари доирасида ўтказилган “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъат асарлари танловининг Республика босқичи "Энг яхши амалий санъат асари учун" номинацияси иккинчи йўналиши ғолибаси, мазкур мактаб ўқувчиси Сабина Нусратиллаевага танлов дипломи ва совғаларини топширди.
Мазкур танловнинг асосий мақсади - миниатюра ва халқ амалий санъати соҳаларида миллий меросимизни тиклаш, Камолиддин Беҳзод ва унинг шогирдлари бой ижодий меросини халқимизга тўла етказиш, миллий санъатимизнинг келажагини таъминловчи ёш истеъдодларни излаб топиш, ёш истеъдодларни тасвирий ва амалий санъат асарларини янги ижодий услубларда яратишга йўналтиришдан иборат.
Изланувчан ва истеъдодли Сабина 2020 йил - Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилига бағишлаб Бадиий академия томонидан ўтказилган Тасвирий ва амалий санъат I онлайн фестивалида ҳам “Сомондан яратилган энг яхши асар” йўналиши ғолибаси, деб топилган эди.

Мактаб директори И.Баракаев бугунги кунда юртимизда ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган имкониятлар Сабина сингари юзлаб келажак эгалари учун улкан рағбат бўлаётганини алоҳида таъкидлаб, унга келгуси ижодий фаолиятида муваффақият тилади.
Ўзбек тилини янада ривожлантиришга оид фармон имзоланди

Шавкат Мирзиёев «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.

Асосий йўналишлар қуйидагиларни назарда тутади:

👉 2025 йилга қадар давлат мактабгача таълим тизимида ўзбек тилли гуруҳлар қамровини 72 фоизга, 2030 йилгача эса 80 фоизга етказиш;

👉 2030 йилга қадар умумтаълим мактабларида ўқув йиллари учун таянч ўқув режаларида она тили фанини ўқитиш кўламини амалдаги ҳафтада 84 соатдан 110 соатгача ошириш;

👉 олий таълим муассасаларида ўзбек тили кафедралари сонини 2025 йилга қадар 120 тага, 2030 йилгача эса 140 тага етказиш;

👉 лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида “Ўзбекистон миллий қомуси” жилдларини нашр этишни босқичма-босқич кўпайтириб бориш;

👉 2020 йилда ўзбек тилининг луғат бойлигини оширувчи 15 та лингвистик, соҳавий-терминологик, изоҳли луғатлар яратиш;

👉 телерадиоканаллар сухандон-бошловчиларининг ўзбек адабий тилидаги нутқ маданиятини оширувчи қайта тайёрлов курсларида ўқитиш тизимини жорий этиш ва қамровни 2030 йилгача 100 фоизга етказиш;

👉 2025 йилга қадар давлат тилида соҳавий иш юритиш ҳужжатларининг ягона электрон намуналарини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш учун 14 та онлайн дастур ишлаб чиқиш, 2030 йилгача эса ушбу кўрсаткични 25 тага етказиш;

👉 дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловалари ва электрон луғат дастурларини яратиш;

👉 хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи дастурлар яратиш;

👉 2030 йилга қадар хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тилини ўргатувчи марказлар сонини амалдаги 17 тадан 60 тагача кўпайтириш;

👉 2025 йилга қадар “Ўзбек тилининг дўстлари” клублари сонини 30 тага, 2030 йилгача эса 40 тага етказиш.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

➡️ https://bit.ly/31sjJPr

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Муҳтарам ватандошлар!

Сиз азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

➡️ https://bit.ly/3kkSFcc

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Бугун ушбу сана мамлакатимизда тил байрами сифатида нишонланмоқда.

Ўзбекистон Бадиий академияси барча юртдошларимизни байрам билан муборакбод этади.
Forwarded from З М
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Qadring baland bo'lsin, ona tilim!"

#onatilimfaxrim

ONA TILIGA QASIDA

✍🏻 Zebo MIRZO she'ri

Bizning manzil:👇🏻
http://til.gov.uz/uz/
https://t.me/dtrdep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчилари она тилимизни мадҳ этади.

Қўқон ИСМ 9-синф фортепиано йўналиши ўқувчиси Маърифатбону Тожибоеванинг “Фахр этгум, она тилим” деб номланган видеоролиги.👆
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон ИСМ 11-синф мусиқа назарияси йўналиши ўқувчиси Собирова Нафосатхон.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qõqon ISM 8-"A" sinf o'quvchisi Meliboyeva Bibihojarning "Ona tilim - jonu dilim" mavzusida tayyorlagan videoroligi
Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги таълим муассасаларида Ўзбек тилимиз байрами бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.👇