Асал Олами
23 subscribers
92 photos
40 videos
1 file
151 links
"Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзидир".
Download Telegram
​​​​Инфарктдан қочишнинг 10 йўли.

🌱1.Кўк чой. Унинг таркибида холестеринни камайтирувчи ва қоннинг босимини нормаллаштирувчи бир неча антиоксиданлар бор.

🌱2.Зайтун мойи. Бошка ёғлардан кўра зайтун кўп миқдорда антиоксиданлар мавжуд бўлиб, бу юрак-томир касалликларига фойдалидир.

🌱3.Яхши туйилмаган дон маҳсулотлари. Мутахассисларнинг фикрича яхши туйилмаган дон маҳсулотларни қанчалик кўп истеъмол қилинса, инфарктга чалиниш эҳтимоли шунчалик кам булади. Масалан, дағал буғдой унидан тайёрланган нон, сули ёрмалари...

🌱4.Балик маҳсулотлари. Балиқ маҳсулотлари холестерин яхши сўрилишига ёрдам беради. Олимларнинг фикрича ҳар кун 180 грамм денгиз балиғи истеъмол қилинса, инфарктга чалиниш 60%га камаяди, стенокардия ва сурункали юрак касалликлари эса 37% га камаяди.

🌱5.Мева шарбатлари. Айниқса апельсин ва узум шарбатлари фойдали. Апельсин шарбатида фолий кислота мавжуд бўлиб, органимзда инфаркт хавфини туғдирадиган гомоцистеин таркибини камайтиради. Узум шарбати эса антиоксидант моддаларига бой бўлиб артерияларда тромб ҳосил бўлишининг олдини олади .

🌱6.Мева ва сабзавотлар таомномангизнинг асосини ташкил этсин. Бир кунда 5 - 7 дона мева ва сабзавот ейишни одат қилинг. Юрак қон томирлари учун керакли моддалар ва антиоксидантлар олма, карам, гул карам, брокколида жуда кўп.

🌱7.Ёнғоқ. Текширишлар ва тажрибалар шуни кўрсатадики, бир кунда 150 грамм ёнғоқ истеъмол қилиш юрак хасталакларини ва инфаркт хавфи омилини 3 маротабага қискартиради.

🌱8.Зиғир мойи. Бу ёғ кислоталарга бой. Канадалик кардиологлар текширувлари шуни кўрсатдики, зиғир мойини овқатда доимий ишлатиш инфарктга олиб келувчи тромблар ҳосил бўлишини олдини олади. Бу ёғни овқатда мунтазам ишлатиш инфарктга олиб келишни 46 фоизга камайтиради.

👨‍⚕️Бир кунда 2 ош қошик зиғир мойини бўтқа, салат ва бошқа овқатларга қўшиб истеъмол қилиш фойдали.

🌱9. Соя. Бугунги кунда ошиқча холестерин билан курашиш учун энг кучли ва хавфсиз маҳсулот бу соя. У организмдан фақат “ёмон” холестеринни ҳайдаб, зарур бўлган холестерин формасига тегмайди. Парҳезчиларнинг фикрича, ҳар куни 25 грамм сояли оқсил истеъмол қилиш инфаркт ва инсультга чалиниш хавфини камайтиради.

🌱10. Саримсоқ. Кунига 3 марта бир бўлак саримсоқ ейиш инфаркт хавфини камайтиради. Саримсоқ артерия тўсилиб қолиши, тромб ҳосил бўлишини олдини олади.

☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
Telegram | Instagram
— Эрингизга мутлоқ тинчлик керак. Уни асаблари чарчаган. Мана тинчлантирувчи дори.
— Унга қачон ичкизай, доктор?
— Мени нотўғри тушундингиз. Дори сиз учун!

☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🐝 Асал арилар хакида малумот

☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹Муборак Жумага етказди
Аллоҳ,
🍃🌹Кимгадир армон бўлди
бу кунни кўрмоқ,
🍃🌹Яратганга
шукур айлаб сўрайлик паноҳ,
🍃🌹Келаси Жумага ҳам етказсин Аллоҳ!

🍃🌙Жума айёми муборак бўлсин!🍃

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿

☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
🌸 Расулуллоҳ ﷺ:“Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”.🌸

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтинг!

🌸 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ АЪЛАА САЙЙИДИНА МУҲАММАД 🌸

Савобга эга бўлишнинг онсон йўли! Бу маълумотни яқинларингизга улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига САБАБЧИ бўлинг.

✔️Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.)

🌸☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️🌸

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
​​Иммунитет кучсизланишининг сабаби нима?

Ҳимояга хавф солувчи омиллар

🍔Нотўғри овқатланиш – Томирдаги қон таркибида антитаначалар (иммуноглобулин) бўлиб, улар  организмнинг ҳимоя воситаси саналади. Оқсилдан таркиб топган мазкур антитаначалар меъёрда ишлаб чиқарилиши учун таомномада гўшт, тухум, балиқ, сут-қатиқ, ёнғоқ каби маҳсулотлар етарлича бўлиши керак.  

😡Сурункали стресс – Руҳиятдаги салбий ўзгаришлар таъсирига тушиб қолган организмда турли гормонлар ишлаб чиқарила бошлайди. Бу эса ҳар бир ҳужайра, тўқималарнинг биокимёвий баланс ўзгаришига олиб келади. Айрим турдаги гормонлар иммун тизимини ишғол қилиб, вирус ва бактериялар учун йўл очиб беради. Олимлар фикрича, узоқ давом этган стресс даврида қондаги лейкоцитлар миқдори кескин тушиб кетиши оқибатида иммун тизими заифлашиб қолади.  

😴Сурункали уйқусизлик – Аксарият ҳолларда 8 соат уйқу меъёр ҳисобланишини унутиб қўямиз. Бир-икки кун озроқ ухлаган киши ўз-ўзидан мазкур тартибга мослашгандек кўринса-да, 5 кун кетма-кет давом этган уйқусизлик ёки етарлича уйқунинг бўлмаслиги иммун тизимида жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради.  

🙇Номеъёрий ҳолатлар – совуқсираш, қизиб кетиш,  кўп еб қўйиш, тамаки ва спиртли махсулотларни истеъмол қилиш кабилар иммун тизими емирувчилардир.

💨Ташқи муҳит – ишлаб чиқариш корхоналари, маиший саноат, автомобиль тутуни таъсирида ҳаво ифлосланади. Ҳар куни ифлосланган ҳаводан нафас олиш эса ҳар қандай чиниққан иммунитетни ҳам ишдан чиқариши ҳеч гап эмас. Организмингизга фойда бўлиши учун ҳар замон табиат қўйнига дам олгани бориб туринг.

☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
Telegram | Instagram
Хотин:
— Дадаси, докторга боргандим. У менга Анталиягами, Малайзиягами ёки Дубайгами бориб, сув бўйида дам олишимни буюрди. Қаерга борамиз?
Эр:
— Бошқа докторга!

☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
🙌Assalomu Aleykum hurmatli guruh a'zolari.

Sizlarga 100% toza asallar kerakmi?⁉️
Bizga hoziroq murojaat qiling‼️

❤️Sog'ligingiz uchun juda foydali ma'lumotlar bilan tanishishingiz va asalning inson organizmi uchun shifobaxsh xususiyatlarini bilib olishingiz hamda ishonchli qo'llardan xarid qilishingiz mumkin.
®️Asal Olami
— Доктор мен операциядан жуда қўрқаман
— Қўрқманг бемор бу насиб қилса 23—операциям, ҳеч бўлмаса шуниси мувафақиятли чиқар...

☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
​​🤔Бўйиндаги оғриқнинг сабаби нима?

– Бўйиндаги оғриқнинг бир неча сабаби бўлиши мумкин. Aввало унутманг, танадаги ҳар қандай нохушлик организмнинг сизга берган сигнали бўлиши мумкин. Бўйиндаги оғриқ аввало артрит хасталиги аломатидир. Шунингдек бунга қуйидагилар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

😴Нотўғри ўтириш ёки ухлаш
Ноқулай ҳолатда ухлаш бўйиндаги оғриққа сабаб бўлиши аниқ. Ишда стулда узоқ ўтириб ишлаш ҳам букчайиб ўтириш ва бўйин умуртқаси нотўғри букилишига олиб келади. Бунда умуртқа С шаклини олади ва бўйин умуртқасига оғирлик тушади. Маслаҳат: ишлаганда тез-тез ҳолатингизни ўзгартиринг, машқ қилиб туринг.

🚬Чекиш
Ўпка хасталиклари, бўйин умуртқасидаги оғриқларнинг асосий сабаби – кашандалик.Негаки чекиш умуртқа дискларини сувсизлантириб, суяклардаги емирилиш жараёнини тезлаштиради.Бу умуртқадаги муаммоларга олиб келади.Шунингдек, чекиш оқибатида томирлар торайиб, бўйинга қон етиб бормайди. Маслаҳат: чекишни ташланг.

📱Телефонга “ёпишиб” қолиш
“Сотка” орқали доимий онлайн мулоқот нафақат бўйин, балки қўл ва кўзларни ҳам чарчатади. Телефонга эгилиб ўтирганда бўйинга доимий зўриқиш тушади.Маслаҳат: смартфон билан ишлаш вақтини камайтиринг. Жисмоний ҳаракатчан бўлинг.

🤧Мушак, нерв ёки лимфа шамоллаши
Терлаб туриб шамолга чиқдингизми? Ёки салқин ҳавода шарфсиз юрдингизми? Бу мушаклар шамоллаши – миозитдан дарак беради. Шиш бўлса – лимфа тугуни яллиғланишидан далолат.

☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
Telegram | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️Юракни ишлаш жараёнини кўрганмисиз?

Аллоҳ нақадар мукаммал яратгана‼️

☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
Nega yugurayotganda o'ng yoki chap yonboshda og'riq bo'lishi mumkin?🏃‍♂️

Hammasi yugurishga yetarlicha tayyorgarlik ko'rmaslik oqibatida.

Avvalo, yugurish paytida qon oqimi kuchayadi va tanamizning "zaxirasidan" qon ishlaydigan mushaklarga oqishni boshlaydi. Agar siz avval yetarlicha tayyorgarlik ko‘rmasdan yugurishni boshlasangiz, qon bir tekis taqsimlashga ulgurmaydi. Qorin bo'shlig'i organlari bundan aziyat chekadi - jigar va taloq. Ular qon bilan to'lib toshib, o'zlarining qobig'ini bosishadi, shuning uchun siz og'riqni boshdan kechirasiz.

Agar o'ng tomon og'risa, u jigarda, agar chap tomon og‘risa, taloqda bo'ladi.

☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐🤲💐 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!💐🤲💐

💐🤲 Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

💐🤲 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

💐🤲 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

💐🤲 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

💐🤲 Аллоҳим, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!

АМИЙН!!! 🤲

🕊💐🕊ЖУМА МУБОРАК!🕊💐🕊

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚУВВАТНИ ОШИРИШДА ВА ХОТИРАНИ ЯХШИЛАШДА ЯНГИ “Nji-Dil” ТАБИИЙ ВОСИТАСИ

🔥Инновацион янгилик🔥
Супер хотира

🔹Nji-Dil🔷
❗️Ақлий қувват ва хотирани кучайтириш
❗️Жисмоний қувватни ошириш
❗️Чарчоқни олади
❗️Иммунитетни фаоллаштиради.

☣️Таркиби:
Седана
Женшен
Сумбула
Соя
Левзия

Мумкин булмаган холатлар:
⛔️онкологик касалликлар
⛔️алергия
⛔️хомиладорлик даври
⛔️эмизиклик вақтида
⛔️12 ёшгача булганларга

📄 Маҳсулот сертификатланган

📆 Кунига 2 та капсуладан эрталаб асал билан ичилади
60та капсула

💰Нархи: 70.000 cўм
🚖Тошкент (шаҳар ичида) етказиб бериш:
Хизмат 15 000 сўм

Мурожат учун:
✍️Ёзма мурожаат
☎️+998909912040
☎️+998998912040

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
Роббинг асаларига
Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин.
Сўнгра хамма мевалардан егин. Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин,>> деб вахий қилди.
Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордур.
Албатта , бунда тафаккур билувчилар учун оят-белги бордир>>.
(Наҳл сураси, 68-69 оятлар)

☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
​​Иммунитет нима?

📌Иммунитет организмнинг бактерия ва вируслар, замбуруғлардан ҳимояланиши, уларга қаршилик кўрсатишидир. У уч хил кўринишда намоён бўлади:

♦️Филогенетик иммунитет – насдан-наслга ўтадиган номахсус ҳимоя омиллари. Бу омиллар патоген агентлар билан биринчи бўлиб алоқа қилади. Натижада одам организмининг кўпгина юқумли касаллик қўзғатувчиларга чидамлилиги таъминланади.

♦️Туғма иммунитет – бир биологик турнинг маълум бир патоген агентга нисбатан чидамлиги бўлиб, у ҳам наслдан-наслга ўтади. Масалан, ит, қорамол, товуқларнинг ўлат касаллиги қўзғатувчилари одамларга юқмайди, ўз навбатида, одамлардаги захм, қизамиқ, вирусли гепатит, ОИТС қўзғатувчилари ҳайвонларда касаллик қўзғатмайди.

♦️Орттирилган иммунитет – ҳаёт давомида организм иммун тизимининг ёт антигенлар билан таъсирлашуви ҳисобига юзага келадиган ҳимоя бўлиб, наслдан-наслга ўтмайди. Орттирилган иммунитет табиий ва сунъий бўлади.

♦️Табиий фаол иммунитет - юқумли касалликдан соғайгандан сўнг юзага келади. Сунъий иммунитет вакциналар билан эмлаганда, зардоб, қон, иммуноглобулин ва плазмалар юборилгандан сўнг ҳосил бўлади. Муайян тўқима ва аъзода маълум бир омилга қарши ривожланган ҳимоя эса маҳаллий иммунитет деб аталади. Бу ҳимоя сиртқи иммун тизим аъзоларининг фаоллиги ҳисобига юзага келади.

♦️Иммунитетни мустаҳкамлаш учун ҳўл мевалар, сабзавотли салатлар, суюқликлар, дамламаларни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Айниқса, анор, олма, лимон, қатиқ, пиёз, саримсоқ пиёз, асал, қовоқ, бурукли карами, қора седанани мунтазам танаввул қилиш кони фойда.

☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
Telegram | Instagram
🐝YANGI TOZA ASAL ARI INI

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
Biz turli vitaminlarga juda ko‘p miqdorda pul sarflaymiz, immunitet va organizm faoliyatini yaxshilash yo‘llarini izlaymiz. Ona tabiat ana shu maqsadlarda foydalanish uchun taqdim etgan narsalarni esa sezmaymiz. Asal – asalarichilikdagi g‘aroyib mahsulot. U turli kasalliklar profilaktikasi va davosi uchun xizmat qiladi. Bundan tashqari, shirinlikni diabet kasalligiga chalingan kishilar ham iste'mol qilishlari mumkin.

☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
​​🚶‍♀️Пиёда юринг, соғлом бўласиз

Пиёда юриш ва унинг фойдали жиҳатлари бўйича жуда кўп ёзилган ва буни деярли барча яхши билади. Аммо барча нарсада тартиб бўлганидек, бу ишда ҳам ўзига яраша меъёр ва қоидалар мавжуд.

Мунтазам равишда тоза ҳавода пиёда сайр қилиш саломатликни мустаҳкамлайди ва кайфиятни кўтаради. Нафас олиш, мушак, қон-томир тизимларининг яхши ишлашини таъминлайди.

Мушаклар фаоллиги веналар бўйлаб қон айланишини яхшилайди. Оқибатда веналарнинг варикоз кенгайиши профилактикаси амалга ошади, организмдан тиқинлар (шлаклар) чиқариб юборилади.

Фаол энергетик жараёнлар ортиқча ёғлардан халос этади: 15 дақиқа ўртача суръатда юриш (1,5 км) 100 ккал энергияни сарфлайди.

Эркаклар учун пиёда юришнинг фойдаси кичик тос соҳасидаги ҳаракатсизлик натижасида вужудга келган муаммоларни бартараф этишда катта ёрдам бериши билан боғланади.

Пиёда юриш жисмоний касалликлар, гиподинамия, таянч-ҳаракат тизими хасталикларининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Доимий пиёда юриш иммунитетни мустаҳкамлайди, чидамлиликни оширади, психологик саломатликка ижобий таъсир кўрсатади, уйқуни яхшилайди.

Шифокорларнинг тасдиқлашларича, бир соат интенсив пиёда юриш ярим соат югуришдан кўра фойдалироқ.

АҚШлик шифокорларнинг айтишича, яёв юриш инсон мияси ҳажмини ҳам кенгайтираркан. Бу эса қуйидаги тажриба асосида исботланган. Хусусан, турли ёшдаги 60 нафар кўнгилли гуруҳ ҳафтасига уч маротаба 40 дақиқадан пиёда юришган. Иккинчи шундай гуруҳ эса ҳафта давомида уч марта жисмоний машқ билан шуғулланган. Бир йилдан кейин иккала гуруҳ аъзоларининг миялари текширилиб кўрилганда, пиёда юрувчиларнинг хотира маркази 2 фоиз, машқ қилувчиларники эса 1 фоиз кенгайгани аниқланган.

Қолаверса, яёв юриш миянинг қон билан яхши таъминланишига олиб келади. Бу эса янги нейронларнинг ўсишига сабаб бўлади. Агар кимнингдир кўриш имконияти пасайган бўлса, у, албатта, кўпроқ пиёда юриши лозим. Бир хил ҳаракат кўз нурини ҳам равшан қилади.

Маълумки, кўпчилик овқат еб бўлганидан кейин сайрга чиқади. Аслида эса овқатдан олдин бир оз сайр этиб, ундан кейин тамадди қилиш киши организми учун ниҳоятда фойдалидир. Бир ярим соатлик сайр қон таркибидаги ёғларни 25 фоиз камайтиради. Бу жараён овқат истеъмолидан кейин ҳам давом этади. Шу билан бирга, ёғларнинг ўзлаштирилиши ҳам яхшиланади.

Пиёда юриш саломатликни мустаҳкамлаш усули сифатида ҳар қандай ёш ва жинс вакилларига мос келади. Ҳар ким ўзини қандай ҳис этаётганига қараб юриш суръати (темп), давомийлиги, вақти ва сайр йўналишларини ўзи белгилайди. Бироқ шундай ҳолатлар ҳам борки, қарши кўрсатмаларга риоя қилиш лозим.

Пиёда сайрлар учун энг мақбул частота – кунора. Тавсия этиладиган вариант – ҳафтасига 3-4 марта 30 дақиқадан кам бўлмаган муддатда. 30 дақиқа пиёда юриш юрак уришини меъёрлаштириб, қон босими кўтарилишининг олдини олади.

Маълумки, қон босимининг кўтарилиши ва организмда холестерин миқдорининг кўпайиши натижасида юрак хасталиклари вужудга келади. Бундай беморларга шифокорлар энг содда даво усули сифатида ҳар куни маълум бир вақт мобайнида тоза ҳавода сайр қилишни тавсия этишади. Бунинг қанчалар ижобий самара беришини эса пиёда юришни одатий машғулотга айлантирган кишилар жуда яхши билади. Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, югуришдан ёки чопишдан кўра бир маромда юришнинг фойдаси кўпроқ.

Умуман олганда, очиқ ҳавода барча кундалик ташвишлардан холи бўлган ҳолда пиёда сайр қилиш инсоннинг тана аъзоларига ижобий таъсир кўрсатади.

🍁АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ🍁

🌎 БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
Telegram | Instagram
​​🍽Тўйиб овқатланиш соғлиқ учун зарарлидир

Набавий табобат

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одам боласи қориндан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмаган. Одамзодга белини тик қилиб турадиган бир-икки кичик луқма кифоя. Агар одамни нафси қўймаса, (қориннинг) учдан бири таом учун, учдан бири ичимлик учун ва, учдан бири нафас олиш учун бўлсин».
Ибн Можа ривояти.

Кам таом истеъмол қилиш касаллик ва бетобликдан халос бўлишнинг энг яхши йўл эканлиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан кўп айтилган ва бунга амал қилинган. Бу қараш эса яқинда ҳам илм томонидан исботланган. Хусусан япониялик олимлар узоқ яшаш учун жуда тўйиб овқатланмаслик, тўйганлик даражаси 80 фоиздан ошмаслигини айтишади.
Бугунги илм инсон миясига тўйганлиги ҳақида хабар овқатлангач 20 дақиқадан сўнг келишини айтади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шошмасдан овқатланишни одат қилганлар. Бу эса танага овқатни яхши ҳазм қилиш, камроқ таом истеъмол қилиб, ортиқча бадҳазмликларнинг олдини олишга хизмат қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу одатни бошқаларга ҳам кўп маротаба тавсия қилганлар.

🍁АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ🍁

🌎 БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
Telegram | Instagram