BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
199 subscribers
6.25K photos
1.14K videos
151 files
3.57K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
Бекобод тумани ҳокимининг Миллий армиямиз ташкил топган кун ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриги

1992 йил 14 январь куни мустақил давлатимиз тарихида муҳим тарихий ҳужжатга имзо чекилди. Шу кундан бошлаб мамлакатимизда ҳар йили «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» байрами озод ва эркин халқимизнинг муқаддас бир байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Мазкур Миллий армиямиз ташкил топган кун ва Ватан ҳимоячилари куни билан кўкси қалқон акаларимиз, укаларииз ва азамат ўғлонларимини самимий муборакбод этаман. Тинчликни мустаҳкамлаш йўлида ҳар бир киши ўз бурчини сидқидилдан, ихлос ва эътиқод ила бажармоғи лозим. Шунингдек, Ватан ҳимоясида фақат ҳарбийларимиз эмас, балки шу заминда яшаётган барча фуқаролар – ўқитувчи ёки шифокор бўладими, тадбиркор ёхуд боғча тарбиячиси бўладими, қаерда бўлмасин ўз Ватанини ҳимоя қилиши керак. Ҳимоя қилиш деганда фақат қурол билан эмас, керак бўлса сўз билан, ғанимларга раддия бериш билан ватанга тош отувчилар ва иғвогарларга қарши кураш йўллари билан инсон ўз юртини, миллатини, халқини ҳимоя қилиши зарур!
Ватан ҳимояси йўлида ҳамиша шундек кўкси қалқон бўлган эр йигитлар, сизларга соғлик-саломатлик, метин ирода, ҳаёт йўлингизда бахт ва улкан зафарлар тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Бекобод тумани ҳокими Ф. Худойбердиев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

“Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша” шиори остида спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

🔷Жорий йилнинг 14-январь куни Бекобод тумани Бўстон МФЙдаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт залида " Ватан ҳимоячилари куни " га бағишланган БЎСМ гуруҳлари ҳамда махалла ёшлари иштирокида спортнинг Каратэ ВКФ тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Бекобод тумани Бўстон МФЙ да 14-январь куни "Ватан ҳимоячилари куни" га бағишланган БЎСМ гуруҳлари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг Бокс тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Ғолиб ва совриндорларга 1-, 2-, 3- даражали дипломлар топширилди.

✍🏻Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Recording #179.wav
14 MB
👮‍♂

Posbonlar

Muhammad Yusuf

🎙Gulnoza Yo'ldosheva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

🇺🇿 14- январ-Ватан ҳимоячилари куни

Бугун:

▫️ Бекобод тумани Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша!" шиори остида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ташкил қилинди.

▫️ Ватан ҳимояси йўлида мардларча курашиб жон берган, юртнинг асл ўғлони Иномжон Ибрагимовнинг хотирасини ёд этиш мақсадида унинг монументи пойига бир гуруҳ ҳарбийлар ва туман ёшлари томонидан гулчанбарлар қўйилди.
Forwarded from Times.uz
ЖССТ пандемиянинг иккинчи йили олдингисидан оғирроқ ўтиши мумкинлигини айтди

____

В ВОЗ заявили, что второй год пандемии может оказаться более тяжелым, чем предыдущий
Forwarded from Xushnudbek.uz
Президент фармонига биноан мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновга генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилди.

Бугун унга ушбу ҳарбий унвонни Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев топширган.

2019 йилги байрамда ўша пайтдаги мудофаа вазири, ҳозирги Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланган эди. Шунингдек, ўша йили Миллий гвардия қўмондони Баҳодир Тошматов генерал-полковник ҳарбий унвони билан, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов эса генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланган эди.

Маълумот ўрнида: генерал-лейтенант ҳарбий унвони Ўзбекистонда даражаси жиҳатидан 3-ўринда туради (армия генерали ва генерал-полковник унвонларидан кейин).


👉 @xushnudbek 👈
Кон - танамизниниг 8% ни ташкил этаркан. (Озгина кон кетиш канчалик хавф солади-а хаётимизга...?)
Хурматли канал аъзолари ва мухокама гурухи иштирокчилари. Гурухдаги мулокот ёшларнинг масаласини урганиш максадида булиши керак. Порнографик ва бошка такикланган шаклдаги материаллар гурухдан учирилади. Гурух иштирокчиси томонидан шу холат такрорланса блокланади ва тегишли чоралар курилади. Узингизни ва узгаларни хурмат килинг!!!
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_келажагимиз
#Спорт

🔹 Бекобод тумани Зафар шаҳарчасидаги сунъий қопламали мини футбол майдонида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби гуруҳлари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг “Футбол” туридан мусобақа ўтказилди.
🏆 Шунингдек, ғолиб ва совриндорларга диплом ва Эсдалик совғалари топширилди.

✍🏻 Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
​​СЎРОВНОМА
Бекобод туман тадбиркорлари диққатига!!!
Туман электир таъминоти, газ таъминоти ва сув таъминоти ҳодимларининг хати харакатларидан норозимисиз Банк ходимлари ўз вақтида кредит ажратишмаяптими, шунингдек тумандаги бошқа ташкилотлар томонидан тадбиркорлик фаолиятингизга кўрсатилаётган таъсирларини белгилаш учун Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган сўровномада иштирок этинг!!!

https://forms.gle/XtJXepwFcNAczWp59

(Сизнинг берган маълумотларингиз асосида туман худудидаги ташкилот ва рахбарларга бахо берилади! АКТИВ бўлинг ўзингиз ва тумандошларингиз учун😤😵)
Каналга уланиш:https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya
Forwarded from Соғлом ҳаёт
😀Юракдан кулганда, қон томирлари шиллиқ қаватлари бўшашиб, қон айланишини 45 дақиқагача оширади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸Тери танадаги энг оғир орган бўлиб, инсон умумий вазнининг 15 фоизини ташкил қилади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

2020 йилда Россия Федерациясининг «ПИК Индустрия» АЖ ва «Техстрой» МЧЖ қурилиш корхоналари вакиллари мамлакатимизнинг Наманган ва Самарқанд вилоятларида бўлиб, фуқаролар ўртасида танлов ўтказди. Танловдан муваффақиятли ўтган 432 нафар фуқаролар 28-30 декабрь кунлари мазкур давлатга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнатилди.

Жорий йилнинг 12 январь куни «ПИК Индустрия» ва «Техстрой» қурилиш корхоналари вакиллари мамлакатимизга келиб, Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқароларни танлов асосида суҳбатдан ўтказиши режалаштирилган.

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролардан мазкур танловларда хорижга чиқиш биометрик паспорти (қизил паспорт) билан иштирок этишларини сўраймиз.

☎️ Фуқаролар (55) 900-33-10, (99) 823-73-15 телефон рақами орқали қўшимча маълумот олишлари мумкин.

Ҳудудлардаги бўлимлар,

Ангрен шаҳри 99-800-71-36
Бекобод тумани 94-913-32-32
Бекобод шаҳар 90-927-35-35
Бўка тумани 99-088-25-68
Бўстонлиқ тумани 99-482-63-04
Зангиота тумани 99-829-12-42
Қибрай тумани 97-732-35-23
Қуйичирчиқ тумани 90- 949-76-75
Нурафшон шаҳри 90-916-66-57
Оққўрғон тумани 99-611-57-16
Олмалиқ шаҳри 93-167-92-29
Оҳангарон тумани 99-003-48-39
Оҳангарон шаҳри 94-410-93-68
Паркент тумани 99-402-73-72
Пискент тумани 90-118-07-21
Тошкент тумани 99-880-17-84
Ўртачирчиқ тумани 90-916-70-77
Чиноз тумани 99-001-21-43
Чирчиқ шаҳри 91- 775- 47-55
Юқоричирчиқ тумани 99-086-72-53
Янгийўл тумани 90-928-59-23
Янгийўл шаҳри 97-719- 69-85
🌦 #Об_ҳаво

17 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 17 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +11... +16 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари