BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
198 subscribers
6.26K photos
1.14K videos
151 files
3.58K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
#Бекобод_тумани

#Ёшлар_сиёсати_амалда

"Талабага мадад"

🔹Бекобод туманида ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган оилаларнинг "Ёшлар дафтари"га киритилган, олий таълим муассасасида таълим олаётган фарзандларига "Талабага мадад" лойихаси доирасида туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда сектор котиблари томонидан 64 нафар ёшларга махсус сертификатлар топширилди ва 2021 йил давомида жами 127 нафар ёшларга контракт тўловларининг 50% миқдори "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари хисобидан тўлаб берилди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани
#Қарор_ва_ижро

Абдулла
янги уйга эга бўлди

🏘Ўзбекистон Республикаси Президентининг Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5216-сонли қарорига асосан, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Бўка туманидаги 15-Меҳрибонлик уйида тарбияланган Бекобод туман фарзанди Абдурахмонов Абдуллага туманнинг “Бобур Мирзо” маҳалласида жойлашган кўп қаватли турар жойдан барча шароитларга эга бўлган хонадоннинг ордери ва калитини туман ҳокими Ф.Худойбердиев, туман прокурори Д.Абдурахмонов, топширди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати