Bong.uz I Расмий канал
236 subscribers
1.92K photos
942 videos
50 files
3.49K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Муассис: "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси
Таклиф ва мурожаатлар учун: @bonguz1
Download Telegram
Сунъий интеллект ҳақида сўнгги икки йилда кўп ўқидим. У нималарни ўзгартиради ва ўзгартириб бўлди? Бундан бизнесда қанақа фойдаланиш мумкин?

Юқоридагилардан ташқари бир нарса кўп эътиборимни тортди. Сунъий интеллект борасида аксар мутахассисларнинг хавотири иш ўрни масаласидадир. Бугунги кўплаб иш ўринларини келажакда роботлар ва дастурий таъминот эгаллайди.

Ва аксар мутахассисларнинг хулосаси бир:

Яқин келажакда ижтимоий ва ижодий кўникмалар, хусусан, ноаниқлик шароитида қарор қабул қилиб билиш ҳамда янги ғоя ўйлаб топиш кўникмалари қадрланади.

Чунки стандартга тушадиган ҳамма нарсани автоматлаштирса бўлади.

Юқорида айтилган кўникмалар учун кадрда креативлик, мантиқ ва фантазия жуда ривожланган бўлиши керак.

Бу ота-онанинг олдига бўйсунувчан ижодкор "қўй" эмас, эркин фикрли, креатив, ностандарт вазиятларда ўзи қарор қабул қилиб биладиган фарзанд тарбиялаш вазифасини қўймоқда.


https://t.me/bonguz1
##мулоҳаза

Кечадан бери асосий муҳокама мавзуси Самарқандда халқ томонидан толибон яхши кутиб олинганлиги бўлди. Мен бу масалада жиддийроқ одамлар айтаётган версияга ишонаман яъни халқ толибон учун эмас, жума намозини муфтий билан бирга ўқиш учун йиғилган. Халқ йиғилган жойга толибон кириб келса, ҳамма қизиққандан расмга олиши табиий.

Мен ҳозир бошқа нарса ҳақида ёзмоқчиман. Кеча расмлар интернетда тарқалганда бу ҳодисани ҳимоя қилиб ёзилган постларни қоралаб ёзилган постлардан олдинроқ ўқиб қолдим. Баҳс қизигандан қизиб боряпти. Мени бўлса биздаги маълум бир зиёли қатламда толибонга нисбатан пайдо бўлган симпатия хавотирга солмоқда. Улар турли йўллар билан айланиб ўтиб, толибонни оқлагандек бўлишяпти. Мана шу бироз ачинарли ва ман учун тушунарсиз позиция ҳисобланади.


Биринчи, ҳукумат позицияси бўйича айтиб ўтсам, ман ҳукуматни тўлиқ тушунаман. Бутун дунё террорист деб тан олган ташкилот шундоқ олдингдаги мамлакатни эгаллаб, ўзини ҳукмдор деб эълон қилди. Бу ташкилот хоҳлаган вазиятда сенга хавф солиши мумкин. Яна бир томонингда бу ташкилотдан сени яхши назорат қилиш учун фойдаланишни ўйлаган «катта оға» турибди. Шунақа вазиятда имкон борича алоқаларни яхши қилиш, шунингдек Афғонистонда вазият яхшиланиши учун ҳаракат қилиш тўғри сиёсий қарордир. Иқтисодимиз келажаги учун ҳам Афғонистондан ўтадиган транзит йўл муҳим ҳисобланади. Шунақа ҳолатда бизга толибон бошқарадими, бошқасими, тинч ва бизга хавф солмайдиган Афғонистон керак. Ҳукумат ҳозир улар билан юмшоқ алоқада бўлишга, уларда вазият кескинлашмаслиги учун дунё билан кўприк ролини ўйнашга мажбур. Лекин, бу ўзбек ҳукуматининг толибонга нисбатан симпатияси борлиги ёки уни қўллаб-қувватлашини англатмайди. Бу шунчаки совуққонлик билан вазиятга реал қараш ва ҳолатдан ўзи учун хавфсиз сценарий ясашга ҳаракатдир.

Энди айрим зиёлиларнинг толибонга нисбатан симпатияси нима учун хавотирли эканлигини асослаб бераман. Толибон бу халқаро ҳамжамият томонидан террористик деб тан олинган хавфли ҳаракатдир. Улар сўнгги 30 йилда юзлаб минг инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган. Улар олға сураётган сиёсий ғоя ҳам бугунги умуминсоний қадриятларга қарши боради. Ҳар қандай халқаро ёмон имижга эга бўлган кучнинг оломон томонидан олқишланиши кескин танқид қилиниши табиий. Худди шунга ўхшаб, Бухорода Жириновский қўй сўйиб кутиб олинганда ҳам жамоатчилик кескин танқид қилганди. Худди шундай, динидан қатъий назар халқаро хавф деб тан олинган кучларга нисбатан симпатия танқидга учраши табиий жараён ҳисобланади.

Танқидларга нима учун тик токер ёки поп артист келганда, омма йиғилганда танқид қилмадинг деган жавоб билан пост қилишибди. Тик токер, блогер, қўшиқчи ва бошқалар, санъати қанчалик дабдала бўлмасин, юзлаб минглаб инсонларни ўлдирган, бугун ҳам омма ҳаётига хавф солаётган ҳаракат эмас. У шунчаки ўз қонуний ҳуқуқидан фойдаланаётган ижодкор ёки шахс. Агар, Путин келса ва оломон унга талпинса, бу хавотирли. Худди толибонга талпиниш хавотирлидек. Шу учун ҳам йўқ муаммо атрофида аҳолининг бир қисмида толибонга нисбатан шаклланган симпатия кўриниб қолгандек бўлди.

Якунда айтиб ўтаман, толибон бугунги Янги Ўзбекистон ўзи қадриятлари деб билган ҳамма асосий мезонларга қарши ғояни йўлга қўяди. Бу инсон эрки, гендер тенглиги, сўз эркинлиги, эътиқод эркинлиги, аёллар таълими ва юзлаб шунга ўхшаш қадриятлар бўлиши мумкин. Агар Ўзбекистонда кимлардир аёллар таълимини, мусиқа ёки ижодни тақиқлаш тўғри деб билса, табриклайман, у руҳий касал ёки Ўзбекистон учун хавфли одамдир.

Чўзилиб кетди, хулоса қиламиз. Ўзбекистон ҳукумати вазиятдан келиб чиқиб толибон билан алоқа қилишга, Афғонистондаги вазият яхшиланишига ҳаракат қилишга мажбур. Лекин, бу орқали толибонни дунё учун хавфли ҳаракат эканлигини, у ўзгармаса, хавф сифатида қолаверишини рад этиб бўлмайди. Бугун толибонга нисбатан симпатия ёвузликка нисбатан симпатиядир.


©️allaevuzb


https://t.me/bonguz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тирикчилик, бола-чақа, орзу-ҳавас деймиз. Бу йўлдаги умргузаронлик турфахил. Улардан бири мусофирчиликнинг қаттиқ нони бўлади. Ватандан йироқ қоракўзларга асло осонмас. Бекитиб нима қилдик, хўрланган, ҳақ-қуқуқи поймол, иззат-нафси йўқ, номуси топталган юртдошларимиз тўғрисидаги хабарларга кунда-кунора кўз тушади. Чет элга саёҳат ёхуд даволаниш илинжида кетиб ҳам мушкулотларга рўбарў бўлиш ҳеч гап эмас.

Ўзга юртлардаги фуқароларимиз давлат кўмагию дастагига худди шу ҳолатларда муҳтож бўлади. Давлатимиз томонидан бу борадаги саъй-ҳаракатлар фаол олиб борилаётган бўлсада, янгиланаётган Қомусда мазкур модданинг (22-мода) қатъий битиб қўйилиши олис юртдаги ҳар бир мусофир ватандош учун паноҳ ва нажотдир аслида.

Ўзгаришлар йўлида биргамиз.



https://t.me/bonguz1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чет эл фуқаросини ишга олмоқчимиз.

Лекин у меҳнат шартларини белгилашда ўзининг мамлакати қонунларига риоя қилишимизни талаб қиляпти.

Қандай қилсак тўғри бўлади?

https://t.me/bonguz1
##минбар

Вазирлик Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда имтиҳонларни назорат қилади.

https://t.me/bonguz1
#ибрат

Гарвард талабаларини руҳлантириш учун қандай гаплар айтилишини биласизми? Ўқинг, сизга ҳам фойдаси тегади!

• Ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни ҳаётда кўрасан.
Қачонки сен ҳаммасига жуда кеч бўлди деб ўйласанг, аслида ҳали эрта бўлади;
• Ўқиш азоби — вақтинчалик. Билмаслик азоби — абадий;
• Ўқиш — бу вақт сарфлаш эмас. Ўқиш — ҳаракат қилиш;
• Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Ҳаётнинг мана шу қисмини ҳам босиб ўта олмасанг, нимага ҳам қодир бўла олардинг?
• Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатлан;
• Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади.
• Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади;
• Вақт учади. Ҳозирги сўлагинг эртага кўз ёши бўлади;
• Агар сен бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан;
• Келажаги учун нимадир қиладиган одам реалистдир;
• Сенинг топадиган пулинг – олган билиминг даражасига пропорционал;
• Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайди.
• Ҳозир, ҳатто, душманларинг очларча китобларни варақламоқда;
• Қийинчиликларсиз мақсадга етиб бўлмайди.


https://t.me/bonguz1
##минбар

Шарль Севилла, юридик стенографнинг хотираларидан - 4!

Адвокат : Сизнинг ақлли ва тўғрисўз инсон эканлигингизга менинг ишончим комил ?
Гувоҳ : Раҳмат. Агар фақат ва фақат тўғри гапиришга қасам ичган бўлмаганимда мен ҳам сиз ҳақингизда шундай деган бўлар эдим!

Француз тилидан Дониёр Рўзметов таржимаси.


https://t.me/bonguz1
##no_comment

-Абдулла Қодирийнинг "Кеча ва кундуз" романини ўқиганмисан?

-Ие, уни Чўлпон ёзмаганми?

-Билмадим, манови китобда шунақа ёзилган экан. Атак мен Абдулла Орипов ёзган, деб юрарканман...

🤣😂😕


https://t.me/bonguz1
#статистика

Жорий йилда олий ўқув юртларига 1 214 232 нафар абитуриент ҳужжат топширган.


https://t.me/bonguz1
Ҳаракатларингизни режалаштиринг!

Бу жуда оддий. Эртанги кунингиз учун бажариш керак бўлган ишларни дафтарга ёзиб чиқинг. Ушбу ишларни 4 гуруҳга бўлинг. Бу гуруҳлар қуйидагича:

1. Шошилинч ва муҳим;
2. Муҳим, аммо шошилинч эмас;
3. Шошилинч, аммо жуда муҳим эмас;
4. Аҳамиятсиз ва шошилинч бўлмаган.

Бажариладиган ишларни ушбу категориялар бўйича бўлиб чиқинг ва кун охирида ушбу ишларни ҳолатини текшириб чиқинг.

📍Кечаги иш самарадорлиги билан таққосланг. Ана шунда ўсиш бўлади,
ана шунда ривожланишни ҳис этасиз!


https://t.me/bonguz1
Конституцияга таклиф қабул қилиш тўхтатилди

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига таклифларни қабул қилиш 1 август соат 00:00 дан тўхтатилди.

Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари келиб тушган таклифларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва қонун лойиҳасини такомилига етказиш борасидаги фаолиятини давом эттиради.

https://t.me/bonguz1
FIDE РЕЙТИНГИДА ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР

Жаҳон шахмат федерациясининг ҳар ой эълон қилинадиган рейтингида айни дамда кучли 100 ликдан икки нафар шахматчимиз ўрин олган.

GM Нодирбек Абдусатторов (2004) 2677 балл билан 64(ўтган ой 46)-ўринда.
GM Рустам Қосимжонов (1979 йили туғилган) 2670 рейтинг бали билан 74(75)-ўринда.

Энг кучли 20 ёшгача шахматчилар ўнлигидан Нодирбек Абдусатторов ўрин олган:
6. GM Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2677.

20 ёшгача қизларимиздан фақат WFM Умида Омонова (2006) 2195 балл билан кучли 100 ликда – 64(65)-ўринда.

Рапид йўналишида фақат Нодирбек Абдусатторов кучли юзликда: 2676 балл билан 36-ўринда.

Рапид бўйича 20 ёшгача шахматчилар кучли 100 лигига 4 нафар ҳамюртимиз кирган:

3(2). GM Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2676.
14. GM Нодирбек Ёқуббоев (2002) – 2495.
19(18). GM Шамсиддин Воҳидов (2002) – 2471.
21(20). GM Жавоҳир Синдоров (2005) – 2467.


Блиц йўналишида 4 шахматчимиз кучли юзликдан жой олган:

34(35). GM Рустам Қосимжонов – 2681.
41(42). GM Жавоҳир Синдоров – 2670.
47(49). GM Нодирбек Абдусатторов – 2665.
88. GM Шамсиддин Воҳидов
– 2619.

Блиц йўналишида 20 ёшгача шахматчилар кучли 100 лигидан 5 нафар вакилимиз жой олган:

4. GM Жавоҳир Синдоров (2005) – 2670.
5. GM Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2665.
10(8). GM Шамсиддин Воҳидов (2002) – 2619.
20. GM Нодирбек Ёқуббоев (2002) – 2517.
62(63). IM Абдумалик Абдусалимов (2002) – 2401.


https://t.me/bonguz1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Профессор_изоҳ_беради

🔺Ўзбекистон суверен республика, ҳуқуқий ижтимоий дунёвий демократик давлат. Конституцияга киритилиши кутилаётган бу ўзгариш қандай маънони англатади?

🎙Тошкент давлат юридик университети профессори Омонулла Муҳаммаджонов бу ҳақда тушунча берди.


https://t.me/bonguz1
Шарль Севилла, юридик стенографнинг хотираларидан - 3!

Прокурор : Биринчи никоҳингиз нима сабабдан якун топган ?
Гувоҳ : Ўлим сабабли якун топган...
Прокурор : Ким ўлган ?
Гувоҳ : Ўзингиз нима деб ўйлайсиз ?

Француз тилидан Дониёр Рўзметов таржимаси.


https://t.me/bonguz1
Расмий хабар

Бугундан бошлаб мамлакатимизда "Twitter", "WeChat" ва "Вконтакте" ижтимоий тармоқларидан тўсиқларсиз фойдаланиш имконияти тўлиқ тикланмоқда. "TikTok" платформаси билан музокаралар давом этмоқда, натижалари юзасидан қўшимча хабар берилади. Блокировкалар ривожланишга фақат зарар келтиради.


Официальное сообщение

С сегодняшнего дня на территории нашей страны полностью возобновляется беспрепятственный доступ к социальным сетям "Twitter", "WeChat" и "Вконтакте". Продолжаются переговоры с платформой "TikTok", об их итогах будет сообщено дополнительно. Блокировки только вредят развитию.

https://t.me/bonguz1
#Иқтибос Владимир Норов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б.:
— Ўзбекистон учун Боку-Тбилиси-Карс темир йўлининг транзит салоҳиятидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Бугун биз "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўл қурилиши лойиҳаси устида фаол иш олиб бормоқдамиз. Ушбу темир йўл коридорини Транс-Кавказ йўлаги билан боғлаш мамлакатларимиз ўртасида ягона транспорт тармоғини яратади ва Хитойдан Европага савдо географиясини кенгайтиради. Шунинг учун Ўзбекистон Осиёдан Европага энг қисқа қуруқлик йўлини таъминлайдиган Зангезур коридорини тиклашдан манфаатдор.


https://t.me/bonguz1
#диққат

❗️Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олади:

2022 йил 1 сентябрь - пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);

2022 йил 2 сентябрь - жума (қўшимча ишланмайдиган кун - иш ҳафтаси туридан қатъи назар);

2022 йил 3 сентябрь - шанба (қўшимча ишланмайдиган кун - олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);

2022 йил 4 сентябрь - якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).
#eshitdingizmi

Тест синовида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш 4-августдан бошланади.

Олийгоҳларга ўқишга кириш учун узоқ кутилган имтихонлар мавсуми бошланяпти.


https://t.me/bonguz1
Ўзбекистонни карта туризми рўйхатига қўшмаслик керак

Агар қайсидир туроператор халқаро карталар олиш учун кузда Ўзбекистон энг қулай мамлакат деб айтаётган бўлса. қаттиқ адашади ёки алдаётган бўлади. Ҳатто бу ҳақда Кремль пропагандасининг жарчиси ТАСС ёзаётган бўлса ҳам.

Пропагандага ишониб, Виза ё Мастер кард очиш учун Ўзбекистонга келадиган релокант лақабли мигрантлар яхшигина сюрпризларга дуч келишади. Энди баҳордагидек ишончнома асосида карта очиш йўқ, ё битта одамга олтмишталаб карта очиш бўлмайди, бугун келдим, эртага қайтишга билетим бор, мақсадим фақат карта дегувчилар чучварани хом санашади. Энди карта очиш учун норезидентлар Ўзбекистонда халқаро карта очишнинг иқтисодий маъносини асослашлари керак, улар картадан нима учун фойдаланишади? Даволаниш учунми, ўқиш учунми, ишлаш учунми? Картага қаерда пул тушади? Қанақа валютада? Бу пуллар қандай утилизация қилинади? Ҳаммасини кўрсатиш керак бўлади.

Ҳа шу кунгача мавжуд туйнуклар ва эътиборсизликдан фойдаланиб карта очиб олган норезидентлар ҳам қаттиқ хурсанд бўлмасликлари керак. Энди мониторинг ва назорат бошқача бўлади.

Ўрмонга ниҳоят ўрмон қоровули келди.

Ўзбекистонни карта туризми рўйхатига қўшмаслик керак

Агар қайсидир туроператор халқаро карталар олиш учун кузда Ўзбекистон энг қулай мамлакат деб айтаётган бўлса. қаттиқ адашади ёки алдаётган бўлади. Ҳатто бу ҳақда Кремль пропагандасининг жарчиси ТАСС ёзаётган бўлса ҳам.

Пропагандага ишониб, Виза ё Мастер кард очиш учун Ўзбекистонга келадиган релокант лақабли мигрантлар яхшигина сюрпризларга дуч келишади. Энди баҳордагидек ишончнома асосида карта очиш йўқ, ё битта одамга олтмишталаб карта очиш бўлмайди, бугун келдим, эртага қайтишга билетим бор, мақсадим фақат карта дегувчилар чучварани хом санашади. Энди карта очиш учун норезидентлар Ўзбекистонда халқаро карта очишнинг иқтисодий маъносини асослашлари керак, улар картадан нима учун фойдаланишади? Даволаниш учунми, ўқиш учунми, ишлаш учунми? Картага қаерда пул тушади? Қанақа валютада? Бу пуллар қандай утилизация қилинади? Ҳаммасини кўрсатиш керак бўлади.

Ҳа шу кунгача мавжуд туйнуклар ва эътиборсизликдан фойдаланиб карта очиб олган норезидентлар ҳам қаттиқ хурсанд бўлмасликлари керак. Энди мониторинг ва назорат бошқача бўлади.

Ўрмонга ниҳоят ўрмон қоровули келди.


https://t.me/bonguz1
#ибрат

Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда шўх, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: "Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан", дейишдан ҳам тоймасди.

Сўнгра бу ҳақида устози Оқшамсиддин отаси Мурот Иккинчига маълум қилади, Отаси эса унга пичирлар бир режасини айтади.

Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: "Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас". Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди.

Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади. Бу ҳодиса қаршисида Меҳметнинг тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани - подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди.

Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради. Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди. Ўша кундан сўнг, Меҳмет асло ярамаслик қилмади.

P.S.: Устозга шундай ҳурмат қилишни ўргатишгани учун Меҳмет келажакда буюк фотиҳ бўлди. Биз эса болаларимиз кўз олдида устозларини беҳурмат қилаётганимиз учун улар кетмонга даста ҳам бўлишолмаяпти...


https://t.me/bonguz1