«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.23K subscribers
2.51K photos
979 videos
22 files
3.92K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
ТАВСИЯ

• Намознинг фарзларини ўзинигина ўқилса бир кунда йигирма беш дақиқа вақт сарфланади.
• Бир ҳафтада уч соат бўлса, бир ойда ярим кунлик вақтни олади.
• Бир йилда эса намоз учун фақат олти кунгина вақт ажратилган бўлинади.
• Агар кунлик намознинг суннатларини ҳам қўшиб ўқилса:
- бир кунда қирқ беш дақиқа;
- ҳафтада олти соат;
- бир ойда бир кун;
- бир йилда эса ўн икки кунгина намоз учун вақт ажратилган бўлинади.


• Етмиш икки йил намозини канда қилмай ўқиган инсон бу умри давомида фақатгина бир йилини намоз учун ажратган бўлар экан.

• Намоз ўқимаслик учун вақт йўқлигини баҳона қилаётган дўстим, шуни билармидингиз?!

• Туринг, Роббимиздан уялинг, намозни бошланг!

• Ўзи шундоқ ҳам анча вақтларни бекорчи нарсаларга сарфлаб қўйдик! Ҳеч йўқ шу намозимиз билан йўлиқайлик, Холиқимизга!

Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Tungi zikrlar
Mishari Al Afasy
ТУНГИ ЗИКРЛАР.

ФАЗИЛАТЛИ ШАЙХ МИШАРИЙ РОШИД АЛ АФАСИЙ.


Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Аллоҳни доимий зикр қилишлик билан шайтонни ёнингиздан узоқлаштиринг, дафъ қилинг ва мағлуб этинг!

Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу

Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
🌘 УЙҚУДАН ОЛДИНГИ ЗИКР!

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا

Бисмика Аллоҳумма амууту ва аҳйаа

Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман.
(📚Бухорий)

Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

СЕШАНБА тонги муборак бўлсин, Азизлар...

Яна бир сокин тонг отиб, фараҳбахш кунга етказгани учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Кунингиз мазмунли, бекаму кўст ўтсин!

••┄┄┄❅┄┄┄••

Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо

«Асбаҳна ъала фитратил Ислам ва калиматил ихласи ва дийни набиййина Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам ва миллати Иброҳийма ҳанийфам муслиман ва маа ана минал мушрикийн»

Маъноси:
"Мушрик бўлмасдан, мусулмон ҳолимизда ва тўғри йўлда бўлган Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатларида, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг динларида, ихлос калимаси ва Ислом фитратида тонг оттирдик."

Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Кун ояти

“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар.
Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!”
(Аҳзоб, 56-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсий буюмлари.

🌷Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
🌱Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
🌷Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
🌱Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
🌷Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
🌱Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
🌷Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
🌱Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
🌷Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
🌱Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Кун ҳикмати

🍂“Агар сен Аллоҳнинг наздида энг яхши инсон бўлсанг, одамлар сени ёмонлашининг ҳеч қандай зарари йўқ. Агар сен Аллоҳ таолонинг даргоҳида энг ёмон инсон бўлсанг, одамларнинг сени мақташида ҳеч қандай маъно йўқ”

Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
4-Onalari bilan Madinaga safar va undan qaytishlari
@TARIXI_MUHAMMADIY_571
4-qism.

"Onalari bilan Madinaga safar va undan qaytishlari"

03:08
💾 1.05

Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким Аллоҳнинг Каломидан битта ҳарф ўқиса, унга битта савоб ёзилади. Ўша савоб ўн баробар кўпайтирилади. Мен “алиф лом мимни” битта ҳарф демайман. “Алиф” бир ҳарф, “лом” бир ҳарф, “мим” бир ҳарфдир” (Термизий, Байҳақий, Табароний ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).

Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон_ўқишни_ўрганамиз

Араб алифбосининг исмлари.

1-дарс. أ ب ت

Шайх Алижон қори

Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
МУФТИЙ САЙЛАНДИ

2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайландилар.

Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилганлар. 1992 йилда Бухоро вилоятидаги Мир Араб мадрасаси, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда эса Фарғона давлат университетини тамомлаганлар.

Иш фаолиятлари давомида Асака шаҳридаги “Аҳмадали Махдум” масжиди имом-хатиби, Тошкент шаҳри “Оқ тепа” жоме масжиди имом-хатиби, пойтахтдаги “Кўкалдош”, Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” мадрасалари ўқитувчиси, Андижон вилояти бош имом-хатиби ва 2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.

Аллоҳ таолодан Нуриддин домла Холиқназаровга ушбу шарафли ва масъулиятли вазифада муваффақият тилаймиз.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўзгарди

Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди. Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Сайфуддинов Раҳматуллоҳ ушбу вазифага тайинланди.

Сайфуддинов Раҳматуллоҳ иш фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор», «Минор» жоме масжидларида имом-хатиби ва шу кунга қадар Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.

Сайфуддинов Раҳматуллоҳ домлага Аллоҳ таолодан келгусидаги фаолиятларига муваффақият тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇

https://t.me/boxodirxoji_domla
🌘 УЙҚУДАН ОЛДИНГИ ЗИКР!

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا

Бисмика Аллоҳумма амууту ва аҳйаа

Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман.
(📚Бухорий)

Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Муродбахш чоршанба тонги муборак бўлсин, Азизлар...

Яна бир сокин тонг отиб, фараҳбахш кунга етказгани учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Кунингиз мазмунли, бекаму кўст ўтсин!

••┄┄┄❅┄┄┄••

https://t.me/boxodirxoji_domla
036 Ya­Sin
Abdur Rahman As-Sudais
#Ёсин_сураси.

Маккаи Мукаррамадаги Масжидул
Ҳаром ( Каъбатуллоҳ) имом хатиби ва бутун ислом оламида машхур бўлган шайх Абдуррахмон
ас- Судайс.

Ёсин сурасини қироъати.

Тинглаб рохатланинг.

Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
tongi zikrlar
@MishariOfficial
ТОНГИ ЗИКРЛАР.
ШАЙХ МИШАРИЙ РОШИД АЛ АФАСИЙ.
Кун ояти

"Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол улар булардан яхшироқдир.

Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар ўзлари золимлардир"
("Ҳужурот" сураси, 11-оят).

(Албатта масхара ёмон одат бўлиб, жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг бузилишига сабаб бўлади.

Бир одам иккинчисини масхара қилса, камситса, устидан кулса, албатта, масхара қилинган одамнинг аччиғи чиқади, у ҳам масхара қилувчига ўзига яраша жавоб беришга уринади.

Орада низо-жанжал чиқади, ижтимоий алоқалар бузилади ва жамият заифлашади. Ислом эса доимо мусулмонлар жамиятининг мустаҳкам бўлиши учун қайғуради.

Шунинг учун ҳам ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло инсонларни бир-бирини масхара қилишдан қайтармоқда.)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг "Тафсири Ҳилол"ларидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla