«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.23K subscribers
2.51K photos
975 videos
22 files
3.92K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
​​Қуръони каримни ҳурматлаш одоблари

1️⃣ Таҳорат билан ушлаш. Мусҳафни бетаҳорат ушлаш жоиз эмас.
2️⃣Ўнг қўлда ушлаш. Уни бировга беришда ҳам, олишда ҳам, очиб ёпишда ҳам, варақлашда ҳам ўнг қўлни ишлатиш.
3️⃣ Юқори тутиш ва юқори жойга қуйиш. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак.
4️⃣ У томон оёқ узатмаслик. Мусҳафга ëки фиқх китобларига оёқ узатиш макруҳдир.
5️⃣ Устига ҳеч нарса қўймаслик. Мусҳаф энг олий китобдир, устига ҳеч нарса қўйиб бўлмайди. Китобларни тахлаганда ҳам Мусҳафни энг юқорига қўйиш керак.
6️⃣ Ўқишдан бошқа мақсадда ишлатмаслик. У билан бирор нарсани туртиш, унга таяниш, суяниш ва ҳоказо.
7️⃣ Ҳожатхона ва шу каби Аллоҳни зикр этиш нолойиқ бўлган жойга Мусҳаф олиб кирилмайди.
8️⃣ Мусҳафни отиш, орқа ўгирган холда узатиш жоиз эмас.
9️⃣ Тоза ва хушбўй тутиш.
1️⃣0️⃣ Авайлаш. Масалан, Мусҳафни
унинг учун махсус тикилган ёки ясалган, уни чангдан, намдан сақлайдиган махсус ғилофга солиб юриш.
1️⃣1️⃣ Ўпиш ва кўзга суртиш. Ҳазрат Умар розийаллоху анху ҳар куни эрта билан Мусҳафни олиб, ўпардилар.
1️⃣2️⃣ Ҳурмат билан тилга олиш. Масалан, "Мусҳафи шариф" дейиш, у ҳақда сўзлаганда ҳурматни изҳор этиш.
1️⃣3️⃣ Унга қараб ўқишни тарк этмаслик. Гарчи ҳофизи Қуръон бўлса ҳам, мусҳафга қараб ўқиб туриш керак.
1️⃣4️⃣ Ўқиб бўлганидан кейин очиқ ташлаб кетмаслик.
1️⃣5️⃣ Ўнг тарафини юқорига қилиб ёпиш. Қуръони карим ўнг тарафдан ўқилгани учун ёпишда ҳам Фотиҳа сурасини тепага қилиб ёпиш лозим.
1️⃣6️⃣ Яроқсиз ҳолга келса, пок жойга кўмиш. Баъзи уламолар кўмишга имкон топилмаган тақдирда ёқиб юбориш мумкинлигини айтганлар. Бу одоблар улуғ, савобли ишлар бўлса-да, бироқ энг муҳим иш Мусҳафни ўқиш, ўрганиш ва ундаги кўрсатмаларга амал қилишдир. Зеро, бу нафақат одоб, балки Мусҳафнинг ҳақи ҳисобланади.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

https://t.me/boxodirxoji_domla
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..
Audio
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 ЗИНОДАН ҲАМ ОҒИР ГУНОҲ ҲАҚИДАГИ РИВОЯТ САҲИҲМИ

Мусо алайҳиссалом ва зинокор
аёл суҳбати.


🔉
Дониёр Файз

👉
http://myurls.co/doniyorqori

https://t.me/boxodirxoji_domla
#КУН_ОЯТИ

«Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир».

Наҳл сураси, 18-оят.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Forwarded from К. Камбаров 🕋
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

❗️ Sodiq Samarqandiyning yolg‘on da’volari haqida mulohaza

©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi

https://t.me/qamariddindomlaqambarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фитна чиқариб, ёшларни алдаб келаётган шахсларнинг тузоғига тушманг, огоҳ бўлинг.
Агар Онанг дуо қилмаса.

Ёниб қуёш, порламас ойинг,
Шовқин солиб оқмасди сойинг,
Тўрда эмас, пойгакда жойинг,
Агар Онанг дуо қилмаса.

Қўлларингдан омад тутмасди,
Қадамингда қувонч кутмасди,
Пешонангга бахтлар битмасди,
Агар Онанг дуо қилмаса.

Бароридан келиб ҳар ишинг,
Баҳор каби гуллаб куз, қишинг,
Ўша сенинг энг азиз кишинг
Агар Онанг дуо қилмаса.

Ёмонликлар бўлмасмиди фош,
Кўзларингда тинмасмиди ёш,
Зулмларга беролмасдинг дош,
Агар Онанг дуо қилмаса.

Маконинг боғ бўлармиди ё,
Юлдузларга қўл етиб гўё,
Кимга вафо қилар бу Дунё,
Агар Онанг дуо қилмаса.

Камтар бўлу, кибрдан кеч воз,
Савоб ишни қанча қилсанг оз,
Умри кунинг ўтармиди соз,
Агар Онанг дуо қилмаса!

Пушмон отин миниб кетардинг,
Олов йўғу, ёниб кетардинг,
Аниқ бир кун синиб кетардинг,
Агар Онанг дуо қилмаса.

Зоҳид Зиё сўзин этгил ёд,
Синовлидир асли бу ҳаёт,
Қандай омон юрардинг ҳайҳот,
Агар Онанг дуо қилмаса!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲНИНГ БАЙТИГА БОРИБ АЛЛОҲНИ АЛДАМАНГ

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Эркак кишига қайси мато ҳаром қилинган?

📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Anonymous Quiz
5%
Пахта
12%
Жун
79%
Ипак
5%
Энди билиб оламан
Қайси буюк саҳобий Абу Ҳафс куняси билан куняланган?

📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Anonymous Quiz
26%
Абу Толҳа розияллоҳу анҳу
27%
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу
25%
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
22%
Энди билиб оламан
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, ўлганидан кейин маййитнинг даражаси кўтарилади. Шунда у: «Эй Роббим, бу нима?» дейди. Шунда унга қандай жавоб берилади?

📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Anonymous Quiz
26%
«Қилган амалларинг учун», дейилади
14%
«Садақа қилганинг учун», дейилади
46%
«Боланг истиғфор айтди», дейилади
14%
Энди билиб оламан
ИНСОННИНГ 5 НУҚСОНИ

Агар бир инсон машина ишлаб чиқарса, уловнинг сифатини, имкониятларини ва нуқсонларини жуда яхши билади. Худди шундай, Аллоҳ таоло инсонни яратди ва У Зот инсоннинг имкониятларини жуда яхши билади.
Қуръони каримнинг қай ўрнида инсоннинг яхши жиҳатлари саналган бўлса, ўша жойда унинг беш нуқсонини ҳам санаб ўтилган.

Инсон золимдир
Инсоннинг энг катта нуқсонларидан бири у золимдир.
إِنَّهُ كَانَ ظَلوُمًا
«Дарҳақиқат, у (инсон) ўта золимдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят).
Албатта, инсон золим бўлиши билан бирга, унда бу нуқсонини тўғрилаш имконияти бор. Яъни, инсон золимдан Аллоҳ таолога мақбул бўлган одил сифати билан сифатлана олиши мумкин.

Инсон жоҳилдир
Иккинчи нуқсони шуки, инсон ўта жоҳилдир.
كَانَ ظَلُومًا جَهُولًاإِنَّهُ
«Дарҳақиқат, у (инсон) ўта золим ва ўта жоҳилдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят).
Албатта, инсонда бу сифатнинг тескариси бўлган илм ҳосил қилиш истеъдоди бор. Гуё Аллоҳ таоло бу икки лафз (жоҳил ва золим) билан шунга ишора қиляптики, агар инсон ҳаракат қилса, ўзининг жоҳиллигини олимликка, золимлигини эса одилликка ўзгартириши мумкин.

Инсон заифдир
وَ خُلِقَ الْإِنْسَنُ ضَعِيفًا
«Ва инсон заиф яратилгандир», (Нисо сурси, 28-оят).
Инсон шу даражада заифки, унинг онгида, инглизлар таъбири билан айтганда, “FEAR OF UNKNOWN” “нотаниш нарсадан хавфсираш” доим бўлади. Инсон шу даражада заифки, уни заррадек келадиган вирус бемор қилиб қўя олади. Шу даражада инсон иложсиз қоладики, шифокор бу давосиз касаллик, дейди. Ваҳоланки, у вирус шу даражада кичикки, уни ҳатто оддий кўз билан кўриб бўлмайди. Лекин шу зарра миқдоридаги вирус инсонларни ҳалокат ёқасига олиб боради.

Инсон шошқалоқдир
Тўртинчи нуқсон бу шошқалоқликдир.
وَ كَانَ الْإِنْسَانُ عَجُولًا
«Ва инсон шошқалоқ бўлгандир», (Исро сураси, 11-оят).
Инсон табиатан шошқалоқдир. Агар тўрт кун нафл намозларини ўқиса, бешинчи куни Шайх Шиблий раҳматуллоҳи алайҳдек ёки Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳдек кароматлар кўрсатишни орзу қилади, дуолари ўша заҳоти қабул бўладиган зот бўлишни хоҳлаб қолади. Бир, икки марта дуо қилиб, менинг дуоларим ижобат булиши керак, деб даъво қила бошлайди.

Инсон беҳафсала ва тор юраклидир
Аллоҳ таоло бешинчи нуқсонни бундай баён қилиб марҳамат қилади:,
إِنَّ الْإِنْسَانَ خُلِقَ هَلُوْعًا
«Албатта инсон ўта беҳафсала қилиб яратилингандир», (Маъориж сураси, 33-оят).
Бу ояти каримани “тор юраклидир” деб тафсир қилганлар ҳам бор. Яъни, инсон шу даражада беҳафсалаки, унга Аллоҳ таоло томонидан яхшилик етса, фаромуш қилади, озгина мусибат етса, сабот билан сабр қилмайди. Агар бирон муваффақиятга эришса, фақат ўзининг кучи билан унга эришганини даъво қилади. Аллоҳ таолонинг берган тавфиқини унутади.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
#Қуръонга_муҳаббат

Ўтиб борар ажиб умр карвони,
Жон дўстим, унутма, амал замони.
Дунё ташвишини бир ёнга ташла,
Қуръонни олгину, ўқишни бошла!

@quranuz_kanali

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#СУННАТДА_КЕЛГАН_ДУО

اللهمَّ إنِّي أعُوذُ بِكَ مِنْ جَهْدِ الْبَلَاءِ، وَدَرَكِ الشَّقَاءِ، وَسُوءِ الْقَضَاءِ، وَشَمَاتَةِ الْأَعْدَاءِ

Аллоҳумма инний аъуузу бика мин жаҳди-л-балаа’и ва дароки-ш-шақо’и ва су’и-л-қодо’и ва шамаатати-л-а’ъдаа’и.

Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан қаттиқ синовдан, кетма-кет келувчи бахтсизликдан, тақдир ёмонлигидан, душманларнинг ичи қоралиги (кўролмасликлардан) паноҳ тилайман».
(Бухорий ва Муслим ривояти)

Каналга уланиш👇🏼

https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бирни берсангиз, МИЛЛИАРД оласиз...

Абдукарим Мирзаев

♻️Яқинларизга ҳам улашинг

https://t.me/boxodirxoji_domla
#РУҲИЯТ_КЕЧИНМАЛАРИ

Онажон

Қадринг билмай Онажоним,
хизматингни қилолмадим, Сени билай дедим фақат,
ӯзимни ҳам билолмадим.

Ҳар сӯзингда, ҳам кӯзингда,
Она, меҳринг бор экан.
Бу дунёда бу меҳрга,
билсам, кӯплар зор экан.

Мен-чи, ҳамон "полопон қуш"–
ақлим ҳайрон, тилим лол.
Балки, Она, мушкул дамда
қадринг билсам, эҳтимол.

Кечир, балки, қадринг билмай
ӯтарман бу дунёдан.
Лек қачондир бахтли бӯлсам,
бу Сен қилган дуодан.

Сен туфайли қаддим тик-у, сӯзим сӯздир ҳар қачон,
Мен не бӯлсам, бӯлай, аммо,
Сен бахтли бӯл Онажон!

Шаҳобиддин Одилов

Каналга уланиш👇🏼👇🏼👇🏼

https://t.me/boxodirxoji_domla
Исро сурасининг 23–24-оятларида Аллоҳ таоло Ўзига ибодат қилишдан кейин қайси амални таъкидлаган?

📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Anonymous Quiz
11%
Садақа қилишни
73%
Ота-онага яхшилик қилишни
11%
Зино қилмасликни
5%
Энди билиб оламан
Исро сурасининг 29-оятидаги «Қўлингни бўйнингга боғлаб олма» буйруғидан мурод нима?

📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Anonymous Quiz
15%
Намозда қўлни бўйинга боғламаслик
31%
Ҳеч қандай вазиятда қўлни бўйинга боғламаслик
40%
Бахил бўлмаслик
15%
Энди билиб оламан