ДАВР ОВОЗИ | расмий канал
71 subscribers
4.08K photos
550 videos
15 files
1.12K links
Олтиариқ туманига оид энг сўнгги янгиликлар.

Боғланиш учун: @takliflarmurojjatlar_bot

Олтиариқ тумани ҳокимлигининг "Давр овози" газетаси 1931 йил 28 октябрдан "Қурилиш" номи билан чиқа бошлаган.
Download Telegram
⚡️Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавоблари

Батафсил 👉 https://bit.ly/3xVXPl0

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида

Ўзбекистон республикаси президентининг Фармони

Батафсил 👉 https://bit.ly/3xOVbxz

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
21 август куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ҳукумат тегишли фармойишига кўра, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланди.

Шунга кўра, 21 август куни умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси 2021 йил 26 август куни бўлиб ўтади

2021 йил 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисини 2021 йил 26 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
ЁШЛАРНИ АҚЛАН ЕТУК, ЖИСМОНАН СОҒЛОМ БЎЛИШЛАРИ ЙЎЛИДА

Мамлакатимизда ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларнинг таьлим-тарбия олишлари, истеъдодини рўёбга чиқариш, саломатлигини мустаҳкамлаш масаласига давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Бу йил ҳам карантин бўлишига қарамай, бизнинг 20-умумий ўрта таълим мактабимизда ўқувчиларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилди.

👉👉👉Батафсил

Каналга уланиш:👉@davrovozigazeta
Мақолалар тўплами 3.pdf
232 KB
#мақолалар

Долзарб ва қизиқ мавзулар акс этган мақолалар!
Олтиариқ туманида ҳам умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Фармойишига асосан, 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги ҳамда 21 август — умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни этиб белгиланган.

Ушбу ҳашарда Олтиариқликлар ҳам фаол қатнашиб, Ватанимиз ободлигига ўз ҳиссамизни қўшайлик деб эрта тонгдан тумандаги кўп қаватли уй-жойларда ободонлаштириш ишларини олиб боришмоқда

Ҳашар тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида ўтказилмоқда.
Хайрия ҳашарида ички ишлар ходимлари фаоллик кўрсатишди

Барчамизга маълумки, бугун «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида вилоятимизда умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.

Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида ташкил этилаётган хайрия ҳашарида Олтиариқ тумани ички ишлар бўлими ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амлага оширишди.

Барча ходимлар хайрия ҳашарида фаоллик кўрсатишиб, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини, қабристонларни ободонлаштиришда ҳамда ариқ-зовурларни тозалашда жонбозлик кўрсатишди.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати