Dilshod Sattarov
184 subscribers
104 photos
5 videos
80 links
"ЎЗСТАНДАРТ" агентлиги Бош директори

Veb-sayt: standart.uz
Facebook: fb.com/dnsattarov
Instagram: instagram.com/dnsattarov
Twitter: twitter.com/dnsattarov

+998 (71) 202-00-11 (1000)
Download Telegram
Ўзбекистон миллий матбуот марказида ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон аккредитация маркази масъуллари иштирокида Мувофиқликни баҳолашдаги ижобий ўзгаришлари юзасидан маълумот берилди.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2925

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
"Atyab Foodtech” компанияси эксперти Ўзбекистоннинг мувофиқликни баҳолаш ва халқаро стандартларини жорий этиш имкониятларини юқори баҳолади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикасининг Уммон давлатидаги элчихонаси хамкорлигида Уммоннинг “Atyab Foodtech” компанияси бош менежери Мохиб Ахмад Хон билан учрашув бўлиб ўтди.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2932

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Адолатли меҳнат қилса, марҳамат, бой бўлсин. Халқ бой бўлмаса, давлат ҳеч қачон бой бўлмайди

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Корхоналарнинг ҳозирда эгаллаб турган ер майдонлари уларга мулк қилиб расмийлаштириб берилади

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
ҚУТЛОВ!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари- инвестициялар ва ташқи савдо вазири Умрзоқов Сардор Ўктамович "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти ва жамоаси Сардор Ўктамовични юксак мукофот билан табриклаб, келгуси ишларида улкан зафарлар тилайди.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
ҚУТЛОВ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Наманган вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, вилоят кенгаши депутати, "Ўзстандарт" агентлиги тизимида узоқ йиллар раҳбарлик лавозимида мехнат қилиб, ўнлаб шогирдларга таълим ва тарбия берган Убайдуллаев Абдурашид Яҳъяевич «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти ва жамоаси Абдурашид акани чин кўнгилдан табриклаб, келгуси ишларига омад тилайди!

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
ЭЪТИРОФ

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2951

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Маънавият-маърифат кенгашнинг навбатдаги мажлиси ўтказилди

Техник жиҳатдан тартибга агентлиги Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижросини таъминлаш, кийиниш маданияти масалаларига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Мажлис Бош директор раислигида агентликнинг тизим ташкилотлари ва ҳудудий филиаллари раҳбарлари иштирокида ўтказилди.

Сўзга чиққанлар томонидан жорий йилнинг октябрь ойида давлатимизда муҳим сиёсий жараён – Президент сайлови бўлиб ўтиши, ана шу сайловолди жараёнларда ҳар бир сайловчи овоз бераётган номзоди ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиши, сайловда қатнашиш тартибини билиши ва оила аъзоларига буни етказиши, сайлов жараёнларига масъулият билан ёндашиши лозим эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Давра суҳбатида кун тартибидан ўрин олган яқинлашиб келаётган 1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни, 21 октябрь – ўзбек тили байрамини кенг нишонлаш бўйича ҳам фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди. Байрам муносабати билан агентлик ва унинг тизим ташкилотларида кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, ҳозирги кунда қарилик гаштини сураётган фахрийлар билан учрашувлар, устозлар ўғитларидан баҳраманд бўлиш, “устоз-шогирд” тизимини янада ривожлантириш мақсадида “Уч авлод учрашувлари”ни ўтказиш, буюк алломаларимиз ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб бунёд этилган муқаддас қадамжоларга экскурсиялар уюштириш бўйича келишиб олинди.

Шу билан бирга, “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида ўзбек тилини тараннум этувчи турли челленжлар ташкил қилиш, ўзбек тили бўйича мутахассис ва олимлар билан учрашиш, шеърхонлик ва китоблик кечаларини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди. Байрам арафасида ҳар бир масъул ўз ҳудудидаги барча ёзувларнинг давлат тилида эканлигига алоҳида эътибор қаратиши зарурлиги қайд этилди.

Мажлисда ходимларнинг китобхонлик маданиятини янада ошириш мақсадида тизим ташкилотлари, ҳудудий филиалларда идоравий кутубхоналар фондини бойитиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонанинг вилоятлардаги филиаллари билан ҳамкорликни ўрнатиш, мунтазам равишда ходимларга янги олинган китоблар билан танишиш имкониятини яратиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, Бош директор томонидан барча ҳудудий филиаллар раҳбарларига Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бошқармалари билан яқиндан ҳамкорликни ўрнатиш, биргаликда тадбирлар ўтказиш вазифаси ҳам топширилди. Шунингдек, ходимларнинг кийиниш маданияти ҳақида сўз юритилиб, ҳар бир ходим давлат хизматчиси деган номга мос равишда кийиниши, ўзини тутиши, фаолияти юритиши зарурлиги таъкидланди.

Наибахон Мамадалиева

Бош директор маслаҳатчиси,

фил.ф.д., профессор

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Ёшлар етакчиси сайланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бошланғич ташкилоти ўз сафига 500 нафардан ортиқ ёшларни бирлаштириб, ёшларни ижтимоий ҳимоялаш, уларда комил инсон фазилатларини тарбиялаш, дунёқарашини бунёдкор ғоялар билан озиқлантириш, интеллектуал мулкка эгалик туйғусини шакллантириш, ташаббус ва янгиликларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2974

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Latviya elchisi bilan uchrashuv boʻlib oʻtdi

Latviya Favqulodda va muxtor elchisi etib tayinlangan Reynis Troksh Texnik jihatdan tartibga solish agentligida boʻldi.
Uchrashuvda standartlashtirish, muvofiqlikni baholash, kadrlar tayyorlash, grantlar va texnik koʻmaklarni jalb etish sohalaridagi aloqalarini faollashtirish yuzasidan fikr almashildi.

Shuningdek, suhbat davomida mamlakatimizning eksport salohiyatini oshirishda muhim oʻrin tutuvchi Global GAP, CE markirovkasiga ham alohida eʼtibor qaratildi.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Ўқитувчи-мураббийлар ҳамиша эътиборга муносиб!

Ўқитувчи ва мураббийлар байрамида сиздек меҳнаткаш устозларга кўнглимизда, юрагимизда юксак ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилаклар бисёр.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2993

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Дубай шаҳрида Халқаро Электротехника Комиссияси (ИEC) Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Халқаро Электротехника комиссияси Бош Ассамблеяси 85-йиғилиши ўз ишини бошлади. Унда Электротехника ва энергия соҳасига оид халқаро стандартларни ишлаб чиқиш, уларнинг мамлакат экспорт салоҳияти ва миллий иқтисодиётини оширишдаги ўрни, техник қўмиталар фаолиятини ривожлантириш, стандарт соҳасида рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш масалаларига этибор қаратилади.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2996

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
ИEC ташкилоти Бош ассамблея йиғилиши доирасида Саноатлашган давлатлар учун форум бўлиб ўтди

Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ўтказилаётган ИEC ташкилоти Бош Ассамблея йиғилиши доирасида саноатлашган давлатлар учун форум бўлиб ўтди. Тадбирда саноатлашган давлатларда энергия самарадорлигини ошириш, саноат чиқиндиларни камайтиришда ИEC стандартларидан оқилона фойдаланиш, БМТнинг барқарор ривожланиш дастурида фаол иштирол этиш, ИEC стандартлари орқали мувофиқликни баҳолаш тизимини доимий такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Стандарт соҳасидаги 86 та давлат вакиллари иштирок этган мазкур форумда Техник жиҳатдан тартиб солиш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter