Dilshod Sattarov
185 subscribers
104 photos
5 videos
80 links
"ЎЗСТАНДАРТ" агентлиги Бош директори

Veb-sayt: standart.uz
Facebook: fb.com/dnsattarov
Instagram: instagram.com/dnsattarov
Twitter: twitter.com/dnsattarov

+998 (71) 202-00-11 (1000)
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Корхоналарнинг ҳозирда эгаллаб турган ер майдонлари уларга мулк қилиб расмийлаштириб берилади

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
ҚУТЛОВ!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари- инвестициялар ва ташқи савдо вазири Умрзоқов Сардор Ўктамович "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти ва жамоаси Сардор Ўктамовични юксак мукофот билан табриклаб, келгуси ишларида улкан зафарлар тилайди.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
ҚУТЛОВ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Наманган вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, вилоят кенгаши депутати, "Ўзстандарт" агентлиги тизимида узоқ йиллар раҳбарлик лавозимида мехнат қилиб, ўнлаб шогирдларга таълим ва тарбия берган Убайдуллаев Абдурашид Яҳъяевич «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти ва жамоаси Абдурашид акани чин кўнгилдан табриклаб, келгуси ишларига омад тилайди!

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
ЭЪТИРОФ

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2951

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Маънавият-маърифат кенгашнинг навбатдаги мажлиси ўтказилди

Техник жиҳатдан тартибга агентлиги Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижросини таъминлаш, кийиниш маданияти масалаларига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Мажлис Бош директор раислигида агентликнинг тизим ташкилотлари ва ҳудудий филиаллари раҳбарлари иштирокида ўтказилди.

Сўзга чиққанлар томонидан жорий йилнинг октябрь ойида давлатимизда муҳим сиёсий жараён – Президент сайлови бўлиб ўтиши, ана шу сайловолди жараёнларда ҳар бир сайловчи овоз бераётган номзоди ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиши, сайловда қатнашиш тартибини билиши ва оила аъзоларига буни етказиши, сайлов жараёнларига масъулият билан ёндашиши лозим эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Давра суҳбатида кун тартибидан ўрин олган яқинлашиб келаётган 1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни, 21 октябрь – ўзбек тили байрамини кенг нишонлаш бўйича ҳам фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди. Байрам муносабати билан агентлик ва унинг тизим ташкилотларида кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, ҳозирги кунда қарилик гаштини сураётган фахрийлар билан учрашувлар, устозлар ўғитларидан баҳраманд бўлиш, “устоз-шогирд” тизимини янада ривожлантириш мақсадида “Уч авлод учрашувлари”ни ўтказиш, буюк алломаларимиз ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб бунёд этилган муқаддас қадамжоларга экскурсиялар уюштириш бўйича келишиб олинди.

Шу билан бирга, “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида ўзбек тилини тараннум этувчи турли челленжлар ташкил қилиш, ўзбек тили бўйича мутахассис ва олимлар билан учрашиш, шеърхонлик ва китоблик кечаларини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди. Байрам арафасида ҳар бир масъул ўз ҳудудидаги барча ёзувларнинг давлат тилида эканлигига алоҳида эътибор қаратиши зарурлиги қайд этилди.

Мажлисда ходимларнинг китобхонлик маданиятини янада ошириш мақсадида тизим ташкилотлари, ҳудудий филиалларда идоравий кутубхоналар фондини бойитиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонанинг вилоятлардаги филиаллари билан ҳамкорликни ўрнатиш, мунтазам равишда ходимларга янги олинган китоблар билан танишиш имкониятини яратиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, Бош директор томонидан барча ҳудудий филиаллар раҳбарларига Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бошқармалари билан яқиндан ҳамкорликни ўрнатиш, биргаликда тадбирлар ўтказиш вазифаси ҳам топширилди. Шунингдек, ходимларнинг кийиниш маданияти ҳақида сўз юритилиб, ҳар бир ходим давлат хизматчиси деган номга мос равишда кийиниши, ўзини тутиши, фаолияти юритиши зарурлиги таъкидланди.

Наибахон Мамадалиева

Бош директор маслаҳатчиси,

фил.ф.д., профессор

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Ёшлар етакчиси сайланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бошланғич ташкилоти ўз сафига 500 нафардан ортиқ ёшларни бирлаштириб, ёшларни ижтимоий ҳимоялаш, уларда комил инсон фазилатларини тарбиялаш, дунёқарашини бунёдкор ғоялар билан озиқлантириш, интеллектуал мулкка эгалик туйғусини шакллантириш, ташаббус ва янгиликларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2974

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Latviya elchisi bilan uchrashuv boʻlib oʻtdi

Latviya Favqulodda va muxtor elchisi etib tayinlangan Reynis Troksh Texnik jihatdan tartibga solish agentligida boʻldi.
Uchrashuvda standartlashtirish, muvofiqlikni baholash, kadrlar tayyorlash, grantlar va texnik koʻmaklarni jalb etish sohalaridagi aloqalarini faollashtirish yuzasidan fikr almashildi.

Shuningdek, suhbat davomida mamlakatimizning eksport salohiyatini oshirishda muhim oʻrin tutuvchi Global GAP, CE markirovkasiga ham alohida eʼtibor qaratildi.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Ўқитувчи-мураббийлар ҳамиша эътиборга муносиб!

Ўқитувчи ва мураббийлар байрамида сиздек меҳнаткаш устозларга кўнглимизда, юрагимизда юксак ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилаклар бисёр.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2993

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Дубай шаҳрида Халқаро Электротехника Комиссияси (ИEC) Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Халқаро Электротехника комиссияси Бош Ассамблеяси 85-йиғилиши ўз ишини бошлади. Унда Электротехника ва энергия соҳасига оид халқаро стандартларни ишлаб чиқиш, уларнинг мамлакат экспорт салоҳияти ва миллий иқтисодиётини оширишдаги ўрни, техник қўмиталар фаолиятини ривожлантириш, стандарт соҳасида рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш масалаларига этибор қаратилади.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2996

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
ИEC ташкилоти Бош ассамблея йиғилиши доирасида Саноатлашган давлатлар учун форум бўлиб ўтди

Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ўтказилаётган ИEC ташкилоти Бош Ассамблея йиғилиши доирасида саноатлашган давлатлар учун форум бўлиб ўтди. Тадбирда саноатлашган давлатларда энергия самарадорлигини ошириш, саноат чиқиндиларни камайтиришда ИEC стандартларидан оқилона фойдаланиш, БМТнинг барқарор ривожланиш дастурида фаол иштирол этиш, ИEC стандартлари орқали мувофиқликни баҳолаш тизимини доимий такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Стандарт соҳасидаги 86 та давлат вакиллари иштирок этган мазкур форумда Техник жиҳатдан тартиб солиш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Cerulen SM450 ускунаси “UzTest” марказига топширилди

"Tashkent Tobacco" масъулияти чекланган жамияти Cerulen SM450 тамаки маҳсулоти таркибидаги никотин миқдорини аниқлайдиган ускунасини “UzTest” марказига топширди.

Бу Марказий Осиёдаги биринчи ушбу турдаги ускуна бўлиб, унинг ёрдамида тамаки ва никотин маҳсулотларининг "Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламенти"га ва Ўзбекистон Республикаси "Таркибида никотин мавжуд маҳсулотлар ва қиздирилган тамаки маҳсулотлар стандарти"га мувофиқ ҳисобланди.

Таркибида никотин мавжуд ва тамаки маҳсулотларини мустақил экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси учун ҳам, бошқа мамлакатлар учун ҳам сертификатлаш базасини кенгайтиради, шунингдек, таркибида тамаки бўлган маҳсулотларни ўрганиш бўйича халқаро тадқиқотларда иштирок этиш имкониятини беради. Маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар эндиликда мувофиқлик сертификатларини олиш учун "УзТест" марказига мурожаат қилишлари мумкин.

- Замонавий асбоб-ускуналарни тақдим этиш - бу мамлакатимиз илмий-техник ва сертификатлаштириш базасини ривожлантиришга қўшган ҳиссамиз ва сармоямиздир, бу юртимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида амалга оширилди. Шунингдек, бу юқори сифатли ва сертификатланган маҳсулотларни олиши керак бўлган мижозлар олдидаги компаниянинг корпоратив жавобгарлигининг бир қисмидир. Ушбу ускуна ёрдамида ноқонуний ва қалбаки маҳсулотларнинг маҳаллий бозорда сотилишига қарши курашда ёрдам беради - дейди "Tashkent Tobacco" МЧЖ вакили A.Гаджиев.

Учрашув сўнгида ҳар икки ташкилот ўртасида “Ҳамкорлик меморандуми” имзоланди.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=3006

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Стандартлар – барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун

1970 йилдан бошлаб ҳар йили 14 октябрь бутун дунёда Халқаро стандартлар куни сифатида нишонланади. Ушбу сана бежиз танланмаган. 1946 йилнинг ушбу санасида Лондонда жаҳоннинг 25 мамлакатидан келган стандартлаштириш бўйича мутахассислар вакиллигида ўтган конференцияда Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти – ISO (International Standartization Organisation)га асос солинган эди.

Кейинчалик ушбу санага ISO ташкилотининг ўзидан ташқари Халқаро Электротехника Комиссияси – IES (International Electrotechnical Commission) ҳамда Халқаро Телекоммуникация Иттифоқи – ITU (International Telecommunication Union) ҳам таъсисчи сифатида қўшилган. Одатда ҳар йилги бу байрам санаси бирор долзарб мавзу билан боғлиқ шиор остида ўтади. 2021 йилги Халқаро стандартлар куни байрамининг шиори БМТнинг 2030 йилгача бўлган умумий тараққиёт марраларини кўзловчи Барқарор тараққиёт мақсадлари (Sustainable Development Goals) дастурига бағишланган бўлиб, “Стандартлар – барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун” – дея номланди.

Халқаро стандартлар – харидорларнинг ҳам танловига таъсир қилади. Зеро, у ёки бу маҳсулотнинг муайян халқаро стандартга мувофиқлиги, харидорнинг ушбу маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларига бўлган ишончни орттиради. Шу нуқтаи назардан, халқаро стандартларга мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш, энг аввало, ишлаб чиқарувчининг ўзига фойда келтиради ва унинг экспорт салоҳиятини ошишига хизмат қилади. Ўзбекистон ҳам 165 мамлакат қаторида ISO ташкилотининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Ушбу ташкилотда мамлакат номидан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги иштирок этади.

Сана муносабати билан стандартлаштириш соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган барча мутахассисларни табриклаймиз.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори Дилшод Сатторов Президент сайловида иштирок этиб, муносиб номзод учун овоз берди.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
ЎзТТСА раҳбарияти агентликда фаолият юритаётган ёшлар билан учрашди

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директорининг ёшлар билан бўлган учрашувда тизимда олиб борилаётган амалий ишлар ва унинг самарадорлигини ошириш масалалари, ёш ходимларнинг фаолиятга эътиборни қаратиш ҳамда уларни рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, давра суҳбатида Президентимизнинг ёшларга бўлган ишончи алоҳида таъкидланди. Бу ишончни оқлаш йўлида иш жараёнида жамоа бўлиб, фидоийлик кўрсатиб ишлаш давр талабига айлангани қайд этилди.

Тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар ва экспортёрлар билан бевосита ишлаш, маҳаллалар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш, «маҳаллабай» тизимида самарали ишларни ташкил қилишда дадил қадам ташлаш зарурлиги айтиб ўтилди.
Суҳбат сўнгида Агентлик раҳбарияти барчани Бош қомусимиз – Конституция куни билан табриклади.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter