Dilshod Sattarov
181 subscribers
104 photos
5 videos
80 links
"ЎЗСТАНДАРТ" агентлиги Бош директори

Veb-sayt: standart.uz
Facebook: fb.com/dnsattarov
Instagram: instagram.com/dnsattarov
Twitter: twitter.com/dnsattarov

+998 (71) 202-00-11 (1000)
Download Telegram
Channel created
Channel photo updated
Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш вазифалари муҳокама қилинди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Унда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти иштирок этди.

👉 https://bit.ly/2QZfyJ5

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Президент техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрологияга оид тақдимот билан танишди.
Санитария-эпидемиологик хулоса олинадиган маҳсулотлар рўйхатини мақбуллаштириш, қўшимча мувофиқлик сертификати талабини бекор қилиш бўйича топшириқ берилди.
Халқаро талаблар билан уйғунлашмаган 11 мингта миллий стандарт ўрнига халқаро стандартларни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Президент ознакомился с презентацией о мерах по совершенствованию технического регулирования, стандартизации, сертификации и метрологии.
Поручено оптимизировать перечень продукции, подлежащей санитарно-эпидемиологической экспертизе, рассмотреть вопрос об отмене дополнительного требования о наличии сертификата соответствия.
Подчеркнута важность принятия международных стандартов взамен 11 тысяч национальных стандартов, негармонизированных с международными требованиями.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Ассалому алайкум

Ҳурматли метролог ходимлар,

Аввало, Сизларни 20 май – «Бутунжаҳон метрология куни» билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2769

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳани халқаро андозаларга мослаштириш, стандартлардан кенг фойдаланиш муҳитини яратиш, мувофиқликни баҳолаш жараёнларига замонавий услубларни жорий қилиш мақсадида:

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2798

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–6240-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2799

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
«9 июнь – Бутун жаҳон аккредитация куни»

Ўзбекистон аккредитация маркази томонидан «Бутун жаҳон аккредитация куни» муносабати билан масофавий ва анъанавий формат уйғунлигидаги халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти, бир қатор халқаро экспертлар жумладан, Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (APAC) баҳоловчиси Анил Жаухри (Ҳиндистон), Россия Федерациясининг Федерал аккредитация хизмати раҳбари ўринбосари Дмитрий Гоголев, аккредитация соҳасидаги халқаро эксперт Атакан Баштурк (Туркия), аккредитация соҳасини ривожлантириш бўйича халқаро эксперт Манфред Киндлер (Германия) ва бошқа бир қатор мутахассислар иштирок этмоқда.

Анжуманда юртимизда аккредитация соҳасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва халқаро савдода самарали мувофиқликни баҳолаш механизмининг ўрни ҳақида сўз бормоқда. Соҳа вакиллари Ўзбекистон аккредитация маркази олдида турган устувор вазифалар, лабораторияларда ISO/IEC 17025:2017 халқаро стандартининг техник талабларини бажариш ҳамда бу борадаги халқаро тажриба хусусида тадбир иштирокчиларига маълумот беришмоқда.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2812

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter