GREENCARD - UZBEKISTAN
369 subscribers
286 photos
12 videos
28 files
88 links
Грин кард дастури ва иммиграция бўйича сўнгги янгиликларни ўзбек тилида ушбу канал орқали кузатиб боришингиз мумкин. Каналдан материал кўчирилганда манба кўрсатилсин.
Download Telegram
Юқоридаги ишни олиб бораётган адвокатлардан - Чарлес Кук.
Юқоридаги ишни олиб бораётган адвокатлардан - Грегорий Сискинд
Умуман олганда адвокатларнинг ушбу #DV2022 даги топшириладиган иши, қонун доирасида давлатни ўз ишини виждонан қилдиришга ундаш ва мажбурлаб бўлса ҳам ўз ишини белгиланган муддатда бажариш бўлади.
Судга қўшилиш хар кимнинг ихтиёрида лекин шу кунга қадар Тошкент виза бермаганини хисобга олсак (албатта бу ерда кўп сабаблар бор, нима учун визалар берилмаяпти ёки давлат ўз ишини виждонан бажармаяпти), шу сабаб хам адвокатлар шу ишга бел боғлаганлар. Улар албатта хукуматнинг бу қилаётган ишидан манфаатдор, қайсидур маънода. Судга қўшилиш визаларни олишни кафолатламайди, бу фақатгина, кейс рақами катта ютуқ эгаларини сухбатга кириш имкониятларини оширади деб ўйлайман. Хозирги вақтда Тошкент элчихонаси умуман виза бермаган Ўзбекистон фуқароларига агар бу темпда иш кетса фақат кейс рақамлари паст бўлган одамлар августгача кириши мумкин дегани. Юқори кейс рақамларлардаги ютуқлар бекор қилинади. Шу сабабли, ихтиёр хар кимнинг ўзида. Агар иқтисодий ахволингиз кўтарса, судга қўшилинг ва имкониятни оширинг агар иқтисодий ахволингиз кўтармаса унда сабр қилиб кутинг. Ҳаммага омад!
Америкада коронавирус ўсмоқда. Сешанба кунининг ўзида кунлик холат 700 мингдан ошган. Бу келажакда Кентуки консуллик марказидаги ишчи ходимларга қандай таъсир кўрсатади буни фақат вақт кўрсатади.
Март ойида “current” бўладиган кейс рақамлар.
“2022-йил 3-январда эълон қилинган визалар статистикаси шуни кўрсатадики Давлат Департаменти молиявий йилнинг биринчи 3 ойида бутун дунё бўйлаб атиги 194 та DV2022 визаси берган. Бу жуда паст кўрсаткич”
Forwarded from bakiroo
Кунлик шикастланиш кўрсаткичи мингтадан ошди

Кутилганидек, коронавирус билан шикастланиш бўйича 2021 йил 5 августда қайд этилган абсолют максимум (974) янгиланди.

Кеча 1037 нафар фуқарода вирус аниқланган. Уларнинг ярмидан кўпи Тошкент шаҳрида. Шу ва келаси ҳафта давомида бу кўрсаткичлар фақат ошиб боради ва эҳтимолки, рекорд рақамлар аста-секин вилоятларга ҳам кўчиб ўтади.
Тошкентдаги АҚШ элчихонаси декабр ойида "DV" туридаги визаларни бермаган.
⚡️⚡️⚡️Охирги янгиликларга қараганда Байден ҳукумати барча DV ишлари бўйича аппеляцияга бериш ҳуқуқини олибди. Шу сабабли, резерв бўйича суд қарорлари вақтинчалик тўхталиши мумкин. Бу дегани суҳбатга чақирилиш ҳам вақтинча тўхтатилади.
Дунёга машҳур Форбес журналида грин кард дастурига оид маъқола чиқибди, бу сафар, DV2022 билан боғлиқ масалалар батафсил ёзилган.

Хатто айрим адвокатлар гуруҳи аллақачон Кентукки Консуллик Марказини ўз ишини виждонан бажармаяпганликда айблаб, суд даъволарини киргизишибди.

"2020 ва 2021 йил рақамларига келсак, шуни таъкидлаш жоизки, агар ҳукумат ҳеч бўлмаганда бир оз кўриб чиқишга мажбур бўлган даъволар бўлмаганида, бу рақамлар ярмини ташкил қилган бўларди", деди Саймон Пол."

“Жавобланувчилар 2022-молиявий йилнинг биринчи учдан бир қисмида 1000 га яқин турли миллат вакиллари учун визалар (“DV”) бердилар”, деб даъвогарлар Васден Баниаснинг 2022-молиявий йилги DV визаси ғолиблари номидан янги суд даъвосида (Ҳусу ва Кентукки консуллик маркази) баҳслашмоқда. “Бу суръатда айбланувчилар 54 850 та “DV2022” визасидан 3 000 тасини ёки “лотерея ғолиблари” учун мавжуд бўлган визанинг 5,46 фоизини 2022-йил 30-сентябргача, умрида бир марта бериладиган имконият йўқолиб, муддати тугагунга қадар беради.
⚡️⚡️⚡️Паспорт серия ва рақамларини киритиш қоидаси суд томонидан бекор қилинди. Хозирча ушбу қарорни ижросини таъминлаш бўйича хукуматдан жавоб йўқ. Агар #DV2021, #DV2022 (ғолиблари бўлсангиз) ёки #DV2023 да ютуқ эгасига айлансангиз, АҚШ консуллик идораси ходими сизни паспорт рақами хато киритганлиги сабабли виза беришдан маҳрум қила олмайди.
Тўлиқ матн 👆🏻
🔔 Юкоридаги қарорга қисқача маълумот.
Паспорт қоидаси 2019-йил 5-июнда жорий этилган.

Давлат департаменти лотереяда қатнашмоқчи бўлган шахслар рўйхатдан ўтганда ҳақиқий паспортга эга бўлишини талаб қилувчи Паспорт қоидасини эълон қилган
Икки йилдан кўпроқ вақт талаб қилган суд иши, собиқ президент Трампнинг паспорт қоидасини грин кард дастури учун бекор қилинганини твиттердан олинган скриншотда ҳам кўришингиз мумкин.
Республикачилардан Пет Фаллон, Р-Техас, жума куни турли хил визалар лотереясини бекор қиладиган ва визаларини муддатидан ошиб кетган иммигрантларга жазо қўллайдиган қонунни тақдим этди ва у бошпана сўровида фирибгарликнинг олдини олиш қоидаларини ўз ичига олади.

Лотерея ва иммиграцияни қўллашни бекор қилиш тўғрисидаги қонун (АЛИEН) оммавий қонуний иммиграция ва жанубий чегарадаги мигрантларнинг кўпайиши билан курашишга қаратилган.

Қонун лойиҳаси биринчи навбатда визалар лотереяси ёки Грин Кард лотереяси деб номланувчи мунозарали иммиграцион визалар дастуридан воз кечишни кўзда тутади, у ҳар йили АҚШга иммиграция даражаси паст бўлган мамлакатларга тасодифий танлаш асосида визалар беради.

Баъзи республикачилар иммигрантларни тасодифий танлаш бутун дунё бўйлаб энг яхши иммигрантларни танлашнинг энг яхши усули эмаслигини таъкидлаб, виза лотереясига қарши чиқишди. Собиқ президент Трамп 2017-йилда Нью-Йорк шаҳрида содир этилган терактдан сўнг дастурни бекор қилишга чақирди, у ерда гумонланувчи Ўзбекистондан виза лотереяси олувчи бўлган.

"Турли миллатга мансуб лотерея дастури -- ёқимли эшитилар эди", деди у ўша пайтда. "Бу яхши эмас. Бу яхши эмас. Яхши бўлмади. Биз бунга қарши бўлиб келдик."

Адвокатлар айтиши бўйича Республикачилар хар йили шундай иш қилишади.
Бу жудаям қизиқ хабар сабаби айрим хабарларга қараганда DV2022 бўйича ўтган ҳафта виза олганлар бор эди. 🧐