ERON-AFGʻON FILOLOGIYASI
564 subscribers
5.83K photos
869 videos
71 files
2.06K links
Kafedraning talaba, magistrant va ustozlariga kafedraga oid tezkor xabar va yangiliklarni etkazish uchun ushbu kanal ochilgan.
Download Telegram
Kafedramiz talabasini qo'llab quvvatlaymiz!
ERON-AFGʻON FILOLOGIYASI pinned «Сизни Шарқ филологияси ва таржимашунослик факультетининг 1-курс мактаби онлайн дарсларига таклиф этамиз. Сана: 2020 йил 12 октябрь соат 08:30 Zoom ҳаволаси: https://us02web.zoom.us/j/81116223883?pwd=WUxuRmllTjgwcFh5WGlsWEV5WlZodz09 Идентификатор : 811…»
Миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистонда рус тили ва умумий фанларни рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган лойиҳани молиялаштиришга 5 млн доллар ажратибди. Лойиҳа доирасида 2030 йилгача 30 мингга яқин ўзбекистонлик ўқитувчи малакаси оширилади.
Forwarded from Sh Saidov
Хурматли кафедра мудирлари, устозлар ва 1-курс магистрантлари,2020-2021 ўқув йилида 1-курслар учун ўқиш бошланиши 15.10.қилиб белгиланган,бу пайшанба куни,яъни кафедра куни 1-курслар билан кафедра аъзолари ва талабаларнинг танишув дарсини қиласизлар, аудиторияларда дарс мушғулотлари 16-чидан ,жума кунидан бошланади, шу куни дарс жадвалига киритилган дарслар ўз вақтида бошланнишни таъминлашингизни сўрайман!!
1-курс магистрантлари дииққатига!
Ўқиш пайшанба - 15 октябрдан бошланиши кўзда тутилган.
Расмий хабарларни кузатиб боринг
⚡️⚡️Magistraturaga 1-kursga qabul qilingan talabalar DIQQATIGA!!!

13-14-oktabr kunlari onlayn tarzda Tashkiliy darslar o'tkaziladi

15-oktabr sanasidan boshlab asosiy dars mashg'ulotlari boshlanadi.

Qo'shimcha ma'lumot uchun TDSHU Magistratura bo'limi boshlig'i Sh.Saidovga murojaat qilishingiz mumkin

☎️(99) 890-57-25
Forwarded from SHARQDAN XABARLAR
💥💥💥 ТАБРИКЛАЙМИЗ 💥💥💥

🌟 НУРИДДИНОВ НОДИР НУРМАТ ЎҒЛИ 🌟

❇️ PhD ДИПЛОМИ

➡️ @sharq_xabar
‼️ ТАБРИКЛАЙМИЗ‼️

Эрон-афғон филологияси кафедрасининг севимли устози НОДИР НУРИДДИНОВ "Филология фанлари бўйича фалсафа доктори" PhD ДИПЛОМИни олдилар!

Ҳурматли НОДИР НУРМАТ ЎҒЛИ!

Сизни "Эрон-афғон филологияси" кафедраси устоз-талабалари номидан чин дилдан қутлаймиз!

Диплом муборак бўлсин!
Яхшиликларга буюрсин!
Шогирдлар ардоғида юринг!
Шарқшунос-эроншуносларнинг янги авлодини етиштириб юришингиз тилакдошимиз!

@eron_afg
Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш жорий этилади

“Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (646-сон, 12.10.2020 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, қуйидагилар жорий этилади:

📌 2020 йил 1 декабрдан босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими;

📌 2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тегишли умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда ОТМ бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл бериш тартиби.

Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилади:

▪️ 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича;
▪️ 2021 йил 1 февралда кимё ва биология фанлари бўйича;
▪️ 2022-2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича.

👉 Сертификат бериш учун тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан тузилади.

🔰 Қарор билан Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

👉 Унга мувофиқ, сертификат бериш Давлат тест маркази томонидан тўлов асосида амалга оширилади.

💴 Сертификат бериш учун талабгордан ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари (334 500 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Сертификат тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга берилади.

👉 Сертификат тест синовидан ижобий натижага эришган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида Давлат тест маркази директорининг буйруғи асосида электрон шаклда берилади. Талабгор сертификатни шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.

👉@otm_info
Ҳордиқ нима?

Ҳордиқ — бу кўпчилигимиз ўйлаганимиздек дам олиш, тиним олиш, ором олиш деган маъноларни англатмайди. Аксинча, бу чарчоқ дегани. Дам олиш маъносини эса ҳордиқ чиқариш (яъни чарчоқни танадан чиқариб ташлаш) жумласи ҳосил қилади.

@xatoliklar
Afg‘onistonda ikkita harbiy vertolyot to‘qnashuvi oqibatida 15 kishi halok bo‘ldi.

Batafsil — http://dy.uz/oOdBx

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Бугун, 14 октябрь санасида "Эрон-афғон филологияси" кафедрасига 2020-2021 ўқув йилининг 1-курсига қабул қилинган талабалар учун "1-курс мактаби" ташкил қилинди. Унда кафедранинг профессорлари А. Қуронбеков, Р. Иномхўжаев, Х. Алимовалар талабаликка қабул қилинганларни қутлашди ҳамда келажакда етук шарқшунос-эроншунос бўлиб етишишларига ишонч билдиришди.
Онлайн тарзда ташкил қилинган тадбирда 1-курс, форс-инглиз ҳамда дарий-инглиз гуруҳи талабаларини мураббийлар - Н. Нуриддинов ва С.Султанходжаевалар кафедра тарихи билан таништиришди. Шунингдек, кафедрада фаолиятини олиб бораётган хорижлик мутахассислар - М.Р. Аслоний, К. Алмосий, С. Аббосийлар ҳам талабаларга ўқишларида муваффақиятлар тилашди. Бу фикрни кафедра устозларининг барчалари қўллаб-қувватлашди.
Кафедра устозлари, хусусан, Аслоний томонидан хаттотлик илми бўйича маҳорат дарси ташкил қилинди.

Фурсатдан фойдаланиб,1-курс талабаларининг ўқишларида омад тилаймиз, етук эроншунослар изидан боришлари тилакдошимиз.

@eron_afg
ҚУЛОҚ НИМА УЧУН БЕРИЛГАН?

- Одамларга қулоқ нима учун берилганлигини ҳеч тушунмайман. Улар барибир бировнинг гапини тингламайдилар, кимдир гапирса эшитмайдилар
- Қулоқлар уларга бекорга берилган эмас. 2020 йилда дунёда катта пандемия юз беради
- Ҳа, пандемия пайтда берилган маслаҳатларга қулоқ солишлари учун берилганми?
- Йўқ, пандемия пайтида маска тақишлари учун берилган. 😂😂😂

@reron_afg