Фарғона | Daryo.uz
15 subscribers
74 photos
6 videos
66 links
Фарғона вилоятига оид хабар ва янгиликлар канали

Хабар юбориш учун: @daryogamurojaatbot
Download Telegram
Фарғоналик ота икки фарзандининг алимент пули ўрнига уй ҳадя қилди
 
Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи фуқаро К.А. икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ундирилиши белгиланган алимент ўрнига уй совға қилди, деб хабар берди «Дарё» мухбири.
 
МИБ Фарғона вилоят бошқармасининг маълум қилишича, фуқаролик ишлари бўйича Шайҳонтоҳур туманлараро судининг 2021 йил 10 августдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор К.А.дан ундирувчи К.З. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.
 
Фуқаро собиқ турмуш ўртоғи К.З. билан келишган ҳолда икки нафар фарзанди вояга етгунига қадар тўланадиган алимент пуллари эвазига Фарғона шаҳрида жойлашган квартирани собиқ турмуш ўртоғининг номига ўтказиб беришини маълум қилган.
 
2022 йилнинг 31 март куни алимент иши бўйича тарафлар ўртасида мазкур хонадон 211,2 миллион сўмга баҳоланиб, К.З.нинг номига ўтказилиши бўйича нотариал идорада тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
 
Ундирувчи аризаси билан ушбу ижро ҳужжатининг иш юритуви тамомланган.
​​Япониялик инвесторлар томонидан Экошаҳар ҳудудида меҳмонхона-резиденция ва савдо-туризм мажмуаси барпо этилади
 
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров япониялик ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.
 
Учрашувда вилоят ҳокимига “Микадо девелоп анд инвестмент” компанияси томонидан Фарғонада қад ростлаётган Экошаҳар ҳудудида меҳмонхона-резиденция ва савдо-туризм мажмуаси барпо этиш лойиҳаси тақдим этилди.
 
Лойиҳага кўра, мажмуа 4 қаватли япон саройлари меъморчилигидаги люкс меҳмонхона, 60 блокдан иборат ҳар бирининг майдони 50 метр квадрат бўлган савдо дўконлари ҳамда уларнинг уст қаватида 60 та апартамент, япон боғи, бассейн, сауна, спа-салони, конференциялар залидан иборат бўлади.
​​Фарғонада жорий йилда 2 минг 233 тонна “кумуш тола” етиштирилади
 
Ўтган йили вилоятда 37 259 қути ипак қурти парваришланиб, 2 минг тоннадан зиёд “кумуш тола” хирмони уйилган бўлса, бу йилги мавсумда 39168 қути ипак қуртидан 2233 тонна ҳосил етиштириш мақсад қилинди.
 
Жорий йилда 60 минг қути саноат ва 2,5 минг қути элита ипак қурти уруғи тайёрланиши ҳам режалаштирилган.
 
Ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш учун 23 млн туп тут дарахтлари мавжуд 3 690 гектардан ошиқ тутзорлар 4500 нафардан ортиқ аҳолига оилавий пудрат шартномаси асосида тақсимлаб берилган.
 
Вилоят бўйича 2020 йил куз ва 2021 йил баҳор мавсумида 12 млндан зиёд тут кўчатлари экилган бўлса, 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумида жами 13 млн тупдан зиёд тут кўчатлари ўтқазилган.
​​83 миллион сўм иш ҳақи ундириб берилди
 
МИБ Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида қарздор “ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТОЗА ҲУДУД” ДУКдан 46 нафар ишчиси фойдасига 83 480 620 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.
 
Давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг банк ҳисобрақамлари, автотранспорт ва кўчмас мулкларига банд сольиниши натижасида “ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТОЗА ҲУДУД” ДУКдан ишчилари фойдасига 83 480 620 сўм тўланмаган иш ҳақлари ундирилди.
​​Боғдод туманида қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари 1 500 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини қайтарди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғдод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари Р.Қ. фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга ва ўғли Х.нинг номига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 0,35 гектардан ер майдони ажратиб бериш ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланди.
 
Текширув давомида Р.Қ. томонидан 500 АҚШ долларини қайтаргани протсессцуал тартибда расмийлаштирилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
​​Ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 минг 100 доллар олган шахсга жиноят иши қўзғатилди
 
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида департамент, ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
 
Тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ғ. бошқа бир фуқаро Ш.Н.ни қўшни Қирғизистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг бирига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш ва 1-курсни тугатгани тўғрисида маълумот қилдириб бериш эвазига 1 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
​​80 дона телевизорнинг ноқонуний сақланишига чек қўйилди
 
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “ЯМА” тадбири ўтказилди.
 
Тадбир давомида фуқаро Р.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, хонадон ҳовлисида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 138,7 миллион сўмлик жами 80 дона телевизор борлиги аниқланди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.