Фарғона | Daryo.uz
15 subscribers
74 photos
6 videos
66 links
Фарғона вилоятига оид хабар ва янгиликлар канали

Хабар юбориш учун: @daryogamurojaatbot
Download Telegram
​​83 миллион сўм иш ҳақи ундириб берилди
 
МИБ Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида қарздор “ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТОЗА ҲУДУД” ДУКдан 46 нафар ишчиси фойдасига 83 480 620 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.
 
Давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг банк ҳисобрақамлари, автотранспорт ва кўчмас мулкларига банд сольиниши натижасида “ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТОЗА ҲУДУД” ДУКдан ишчилари фойдасига 83 480 620 сўм тўланмаган иш ҳақлари ундирилди.
​​Боғдод туманида қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари 1 500 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини қайтарди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғдод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари Р.Қ. фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга ва ўғли Х.нинг номига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 0,35 гектардан ер майдони ажратиб бериш ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланди.
 
Текширув давомида Р.Қ. томонидан 500 АҚШ долларини қайтаргани протсессцуал тартибда расмийлаштирилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
​​Ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 минг 100 доллар олган шахсга жиноят иши қўзғатилди
 
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида департамент, ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
 
Тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ғ. бошқа бир фуқаро Ш.Н.ни қўшни Қирғизистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг бирига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш ва 1-курсни тугатгани тўғрисида маълумот қилдириб бериш эвазига 1 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
​​80 дона телевизорнинг ноқонуний сақланишига чек қўйилди
 
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “ЯМА” тадбири ўтказилди.
 
Тадбир давомида фуқаро Р.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, хонадон ҳовлисида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 138,7 миллион сўмлик жами 80 дона телевизор борлиги аниқланди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.