Фарғона | Daryo.uz
15 subscribers
74 photos
6 videos
66 links
Фарғона вилоятига оид хабар ва янгиликлар канали

Хабар юбориш учун: @daryogamurojaatbot
Download Telegram
​​Ўзбекистон туманида 19 миллиард сўм маблағ эвазига 26 км ичимлик суви тармоғи тортилмоқда
 
Ўзбекистон туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 19 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилиб, 26 км тармоқ тортилмоқда. Бу ҳақида туман ҳокими Шерзоджон Йўлдошев журналист ва блогерлар иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. 
 
“Биз, биринчи навбатда, аҳолининг кайфияти ва уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишга эътибор қаратяпмиз. Туманда ечимини кутаётган бир қатор муаммолар бор. Энг асосий масала бизда ичимлик суви ҳисобланади. Туман аҳолисининг 59 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланган. Айниқса, Шакаробод, Жонобод ҳудудларида аҳвол оғир”, деди ҳоким Шерзоджон Йўлдошев. 
 
Туман ҳокимининг маълум қилишича, ҳозирда ичимлик суви масаласи оғир бўлган ҳудудларда 19 миллиард сўмлик янги лойиҳа амалга оширилмоқда. Ўқчи қишлоғидан 26 километрлик тармоқ тортилиб, сувсиз қишлоқларга тоза ичимлик суви олиб келинмоқда. Мазкур лойиҳа амалга оширилгач, яна 10-12 фоиз аҳоли ичимлик суви билан таъминланади ва туманда ичимлик суви таъминоти кўрсаткичи 75 фоизга етказилади. 
 
Қайд этилишича, туманда ичимлик суви муаммосини ҳал этишда аҳоли ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.
 
“Бир қишлоққа 10 километр тармоқ тортсак, ўша ҳудуд аҳолиси уюшиб яна қўшимча тармоқ тортишмоқда. Тагоб қишлоғида шундай бўлди. Аҳоли ҳашар қилиб, маҳалла раиси бошчилигида қўшимча 7 километр тармоқ тортди. Бўстон қишлоғидаги 220 та хонадонга эса туман маҳаллий бюджетидан пул ажратиб, сув чиқардик. Эътиборлиси, бу ишлар қисқа фурсатларда бажарилди. Туман аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш масаласи, албатта, ҳал этилади", деди туман раҳбари.
Фарғона вилоят судида “Янги Ўзбекистон: суд-ҳуқуқ ислоҳотлари” мавзусида семинар ўтказилди

Фарғона вилоят судида “Янги Ўзбекистон: суд-ҳуқуқ ислоҳотлари” мавзусида семинар ўтказилди.

Унда прокуратура ва ички ишлар ходимлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз борди.

Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосарлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судьялар томонидан суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришга доир қарор ва фармонлар юзасидан маърузалар қилинди.

@fargonadaryouz
​​Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси раҳбари ўзгарди
 
Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Феруза Саҳибова Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғига асосан ўз вазифасидан озод этилади.
 
Шу муносабат билан Озодаxон Раҳмонова Фарғона вилояти xалқ таълими бошқармасига вақтинча бошлиқ лавозимига тайинланган.
 
Бу ҳақда халқ таълими бошқармасида ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов маълум қилган.
 
Тайинловга қадар Озодахон Раҳмонова Фарғона шаҳридаги 1-сонли аниқ ва ижтимоий фанларга иxтисослашган давлат умумтаълим мактаби директори вазифасида фаолият олиб борган.
 
@fargonadaryouz
​​Ёзёвонда “Ёшлар дафтари”га киритилган яна 58 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди
 
Ёзёвон тумани “Ёзёвон” МФЙ ҳудудида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлардан 58 нафарига электропеч, тикув машинаси, пайвандлаш ускунаси, инкубатор, мотоарра, кредит сўраган 5 нафар ёшга имтиёзли кредит асосида қўйлар топширилди ва ҳудуддаги ёшлар бандлиги тўлиқ таъминланди.
 
Маълум қилинишича, туманда вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, туман сектор раҳбарлари ва ташкилотлари иштирокида ёшлар бандлигини таъминлашга оид семинар ўтказилган.
 
Семинарда “Ёзёвон” МФЙда 107 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилганлиги, дастлабки босқичларда уларнинг 26 нафарига 50 сотиҳдан ер, 58 нафарига фойдаланиб даромад топишлари учун турли ускуналар берилганлиги қайд этилган.
 
Маълумот учун, Ёзёвонда “Ёшлар дафтари”га 2273 нафар ёшлар киритилган бўлиб, йил охирига қадар уларнинг 957 нафарини иш билан таъминлаб, дафтардан чиқиши кўзда тутилган.
 
@fargonadaryouz
​​Бағдодда янги футбол жамоаси тузилди
 
Бағдод туманида “Бағдод” номли янги футбол жамоаси тузилди.  
 
Туман ҳокими Восилжон Назаров ташаббуси билан ташкил этилган янги жамоанинг аъзолари, расмий либослари ҳамда логотипи Марказий ўйингоҳда кенг жамоатчиликка таништирилган.
 
Таъкидланишича, туманда миллионлар ўйини ҳисобланган футбол узоқ йиллардан буён “оқсаб” қолган эди. Молиявий қийинчиликлар сабабли, собиқ “Бағдодчи” жамоаси тарқатиб юборилган.
 
Қайд этилишича, туман ҳокимлиги томонидан молиялаштириладиган “Бағдод” жамоаси июнь ойидан бошлаб иккинчи лигада тўп суради.
 
@fargonadaryouz
​​Учкўприкда “Обод қишлоқ” дастурига асосан 6 км ичимлик суви тармоғи тортилди
 
Учкўприк туманидаги “Тожик” ва “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинлари жорий йилги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган.
 
Таъкидланишича, шу кунларда ҳар икки ҳудудда дастур асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланиб, маҳаллалар кўркам қиёфа касб этмоқда.
 
Қайд этилишича, “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, 6 км ичимлик суви тармоғини тортиш, 1 дона сув қудуғини қазиш ва 2 дона сув минорасини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
 
Бу орқали ҳудуддаги 1300 дан зиёд хонадондаги 6 минг нафардан зиёд фуқароларнинг ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари ҳал этилади.
 
@fargonadaryouz
​​Оналарга эҳтиромфестивалининг вилоят босқичи тантаналари бошланди

Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да мамлакатимизда илк бор Фарғона вилоятида ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивалининг вилоят босқичи тантаналари бошланди. 

Маълум қилинишича, шаҳар-туманлар вакиллари ўзлари учун ажратилган махсус бўлимларда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос жиҳатларини, оналарга бўлган ҳурмат-эҳтиромни ифода этган стендларни жойлаштирган.

 Боғ ҳудудидан фолькор жамоалари, санъаткорлар, ҳунармандлар ҳам жой олган.

Фестиваль кун тартибига кўра айни пайтда Миллий ва замонавий либослар кўргазмасига тайёргарлик кетмоқда. Шунингдек, “Она ҳақидаги энг янги қўшиқ”, “Оналарга бағишланган видеоролик ҳамда дил изҳорлари” ҳамда “Алла” танловлари, таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари ўтказилиши режалаштирилган.

Куннинг асосий тадбирида “Оналарга эҳтиром” фестивали вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ҳамда юртимизнинг энг таниқли санъаткорлари иштирокида гала-концерт бўлиб ўтади.
Марғилон шаҳрида бўлиб ўтаётган "Оналарга эҳтиром" фестивалининг вилоят босқичидан фоторепортаж
​​Видео: Фарғонада ўтказилган “Оналарга эҳтиром” фестивалида 80 ёшли онахон жонли ижрода қўшиқ айтиб, Озодбек Назарбековни ҳайратга солди

Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да “Оналарга эҳтиром” фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Тантанали маросимда Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирок этиб, фарғоналик мўътабар онахонларга эҳтиром кўрсатган ва уларга бағишлаб қўшиқ айтган.

“Дарё” мухбирининг маълум қилишича, Озодбек Назарбеков ижросидаги қўшиқ тугаган пайтда кутилмаганда саҳнага бир онахон чиқиб келган. Онахон Ўзбекистон халқ артистининг қўлидан микрафонни олиб, жонли ижрода қўшиқ куйлаган. 

Онахон ижросидаги қўшиқ тадбир иштирокчиларининг олқишига ва Озодбек Назарбековнинг ҳайратига сабаб бўлган.

“Мен қишлоғимга бориб мақтанаман. Озодбек Назарбеков билан ашула айтдим дейман. Мендан бахтли одам йўқ. Айланай, шу Озодбекни бир кўрсам, шу болани дийдорига бир тўйсам бўлди, деб ният қилгандим. Мана, Аллоҳ етказди. Мана, қизларимнинг ярми ашуламни ёмон кўрса, ярми айтинг она дейди. Э, бор-э, айтовраман дейман. Саксонга киряпман, айтоврайми? Товушим яхшими?”, – деб сўраган онахон Озодбек Назарбековдан.

Шундан сўнг онахон Озодбек Назарбековга: “Энди битта ашула айтинг, ўйинга тушаман, кейин кетаман”, – дея “Бағдодда нима гаплар” қўшиғини айттириб, ўзи рақсга тушган.

Маълум қилинишича, Озодбек Назарбековни ўзининг жонли ижроси билан лол қолдирган 80 ёшли Дорихон Абдуллаева вилоятнинг Ёзёвон туманидан бўлиб, ушбу фестивалда “Энг яхши алла ижрочиси” номинациясида иштирок этган.

Онахонга вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров телевизор совға қилган.
​​Фарғонада йирик қуёш электр станцияси қурилиши режалаштирилмоқда
 
Хитойнинг Liaoning Lide компанияси томонидан Фарғона вилояти ҳудудида тахминий қиймати 700 миллион долларга етадиган, қуввати 1200 МВтгача бўлган йирик қуёш электр станциясини барпо этиш режалаштирилмоқда.
 
Қайд этилишича, ушбу лойиҳа Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Хитойнинг Liaoning Lide компанияси делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган.
 
Хитой компанияси Фарғона водийсидаги қайта тикланадиган энергетиканинг биринчи лойиҳаси учун банк кредитлари эмас, тўғридан тўғри инвестициялар жалб этиш режалаштирилганини маълум қилган.
 
Компания ишлаб чиқарилган электр энергиясини 25 йил муддатда сотиб олиши учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари"га энг мақбул тарифларни тақдим этишга тайёр эканлигини билдирган.
 
@fargonadaryouz
​​Фарғонада ёшлар фестивали ўтказилди
 
Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройи очиқ майдонида спорт турлари бўйича вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари маҳаллаларидаги уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақаларнинг финал босқичлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
 
Маълум қилинишича, ўтказилган спорт мусобақаларида 10 мингга яқин ёшлар иштирок этган. Ғолиб спортчиларни тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, ёш, ҳаваскор спортчиларни, ғолиб ва совриндорларни табриклаган.
 
Байрам тадбирида спортнинг шахмат, стритбол, мини футбол, кураш, волейбол, енгил атлетика ва Street Workout (кўча спорти) турлари бўйича ғолиблар тақдирланган.
 
Уларга вилоят ҳокими, Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар, солиқ бошқармалари, вилоят прокурори, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлигининг кубок, диплом ва эсталик совғалари топширилган.
 
Тақдирлаш маросимидан сўнг санъат усталари, таниқли хонандалар томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилган.
 
@fargonadaryouz