БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ
4.16K subscribers
3.46K photos
513 videos
7 files
2.48K links
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ
Asosiy kanal: t.me/farzand_tarbiyasi759
T.me/PsixologFeruza759
Savollar uchun: t.me/farzand7
Barcha yoshdagi ayollar va bolalarga psixologik yordam ko'rsatamiz!

Murojat uchun: +998974407274
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tabiiy gullar💐 qanchalik chiroyli bo'lmasin 1haftaga bormay so'lib qoladi.Narxi ham ancha qimmat💸

O'z yaqinlarini kutilmagan va bir umrga qoladigan hadya bilan xushnud qilmoqchi bo'lgan barchaga ushbu guruhni tavsiya qilaman👇👇👇
SOVUNDAN GULLAR

🌺Hamyonbop,
🌺Juda-juda xushbo'y,
🌺Chiroyli,
🌺Betakror va
🌺Ko'p yillab uyingizga ko'rk beradigan gullarga buyurtma berishingiz mumkin🤗

❗️Narxlari judayam arzon

Buyurtma berish uchun @Muhammadrizo_Muhammadaziz ga murojaat qiling
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАВСИЯ ҚИЛАМАН
"Оскар-2020" мукофотига сазовор бўлган қисқа
метражли мультфилм

Яқинларингизга ҳам улашинг!👇👇
t.me/psixologFeruza759
Рамазонда ифторга чақирган рухоний... (жуда ибратли воқеа)

Германияда Рамазон ойида рохиб уйига бир фабрикада ишлайдиган турк ишчиларни ифторликка чақиради. Баъзи ишчилар узрли бўлгани учун қабул этмадилар, баъзилари рохибни ҳафа қилмаслик учун даъватни қабул этдилар.

Ифтор вақти меҳмонларни рохиб қўлида Қуръони Карим билан кутиб олади, меҳмонларнинг ёнига келиб:

- Мен Қуръон эшитишдан катта завқ оламан, бирингиз ўқисангиз, мен тингласам, - деди.

Рохиб Қуръони Каримни стол устига қўйиб ошхона томон юрди. Бу орада ўртага совуқ сукунат чўкди. Ҳамма бир-бирига умид билан боқарди, аммо ҳеч ким Қуръон ўқишни билмас эди.

Ораларидан бири:

- Эй, ичимизда биронтамиз "Фотиҳа"ни билармиз, Қуръонни очиб, "Фотиҳа"ни ёддан ўқийверсин, рохиб қаердан биларди буни, - деди.

Улардан бири Қуръонни ўртасидан очиб, Фотиҳани ўқий бошлади. Шу аснода рохиб хонага кираркан, қараса Қуръон ўқиш бошланибди, кўрдики китобнинг ўртасидан очилган, яқин келиб:

- Бир дақиқа, сен Қурон ўқимаяпсан, чунки ўқиётганинг у сура Қуръоннинг бошида, - деди-да, сўзида давом этди. - Аслида мен сизларни бу ерга нимага чақирдим, қандайки олти аср адолат-да дунёда ҳукм юритган Усмонлининг неваралари бугун бизга хизматкор ҳолига тушди, саволи қийнар эди, саволимга жавобни сизлардан олдим, раҳмат. Сизнинг аждодингиз Усмонли динига мустаҳкам боғлиқлигидан дунёга ҳукмдор бўлди. Сизлар эса Қуръондан узоқлашдингиз ва бугун хизматкор ҳолига тушдингиз...

P.S.: Бугунги хорлигимиз сабабини ўйлаб кўриш вақти етгандир...

Манба Интернет

t.me/psixologFeruza759
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xayrli kun go'zallarim😊

Kursimizni 20-apreldan boshlashni niyat qilgandik.Ayrim sabablarga ko'ra 25-aprelga ko'chirdik.

Bu degani sizda hali imkon bor😍

Ko'pchilik yozyapti
-Ulgurmabman esiz🥺
-Keyingisi qachon keyingisida qatnashaman deb🙋‍♀

Sizda hali imkon bor.Tezda lichkamga yozing.Supper kursdan qolib ketmang.Bunaqasi hali bo'lmagan🥰🥰🥰
Kurs narxi: 1oyga 200ming

Bolalar psixologiyasi kanali
Butun dunyo yo’q desa ham...

Genri Uord Bicher ismli kishi maktabda o’qib yurgan kezlari: bir umrga tatigulik voqeani boshidan kechirdi va bundan o’ziga yarasha xulosa chiqara oldi.
Yosh Genridan o’rtaga chiqib, o’tilgan darsni sinfdoshlariga tushuntirib berishni so’rashadi. U mavzuni enidgina boshlagan ham ediki, o’qituvchisi «yo’q» deya fikrini bo’ladi. Genri takror boshidan boshlaydi, ammo ustozi yana baqiradi: «Xato». Izzat-nafsiga tekkan, bu gapdan jahli chiqqan Genri borib joyiga o’tiradi.
Navbatdagi o’quvchi darsni gapirib berish uchun o’rnidan turadi va u ham ma’ruzani boshlagan zahoti o’qituvchisidan rad javobini eshitadi: «Bo’lmagan gap». Biroq bu o’quvchi mulohazasini oxirigacha davom etadi. Gapini tugatishi bilan o’qituvchi «Barakalla», degancha o’tirishga ruxsat beradi.
Bu hol Genrini tamomila shoshirib qo’ygan edi. U ustoziga bo’lib o’tgan anglashilmovchilikdan norozilini bayon etadi: «Men ham xuddi shunday gapirib berayotgan edim, hech narsaga tushunmayapman». O’qituvchi esa jilmaygancha unga shunday deydi: «Darsni to’liq tushunmagansan, buni tan olishing kerak. Seni to’xtatishimga imkon berishing o’zingga ishonmaganlikdan dalolat beradi. Hatto butun dunyo«YO’Q» desa ham, sening vazifang «HA» deyish va haqligingni isbotlab berishdan iboratdir!»
Umr davomida odamlar ming xil ko’rinishda «yo’q» deyishadi:
- To’xta, buni qilolmaysan.
- To’xta, yanglish yo’ldan ketyapsan.
- To’xta, buning hech bir narsaga yaramaydi.
- To’xta, yetarlicha biliming yo’q.
- To’xta, puling yo’q.
- To’xta, bunday qilinmaydi...
Har bir «yo’q» javobining o’zingizga bo’lgan ishonch alangasini toki siz taslim bo’ldim, deguningizga qadar asta-sekin puflab o’chiradigan ta’siri bo’ladi. Atrofingizdagilar har kuni sizga «yo’q» desalar-da, siz o’zingizga ishonsangiz «HA» deyishda davom eting va buni ular õzingiz uchun isbotlang.

Hayrli kun azizlarim!
t.me/psixologFeruza759
ПСИХОЛОГЛАР, ПСИХОЛОГ ТАЛАБАЛАР , ПЕДАГОГЛАР ва барча МАК билан ишлаш орқали ўзининг психологик муаммоларига ечим топишни ҲОҲЛОВЧИЛАР учун
#май ойидан

"МЕТАФОРИК АССОЦИАТИВ КАРТАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ПРИНЦИПЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ"

ОФФЛАЙН ВА ОНЛАЙН

КУРС МУДДАТИ: 1 ОЙ,
8 ТА МАШҒУЛОТ

КУРС НАРХИ: 1 МЛН СЎМ

ДЎСТИНГИЗНИ ТАКЛИФ ҚИЛИНГ ВА 20%ЧЕГИРМАГА ЭГА БЎЛИНГ!


Курсга ёзилиш учун:⤵️
@medpsixologGulnara +998946876630

Администратор
+998946653839
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️Assalomu aleykum azizlarim😘

Yaqinlashib kelayotgan Ramazon hayit bayrami bilan sizni qutlaymiz🥳
26-apreldan 30-aprelgacha bayram munosabati bilan konsultatsiya narxlarini 50%ga arzonlashtirdik🤗🤗

Endilikda 1soatli online konsultatsiya narxi:
100ming emas
50 ming so'm
📌Faqatgina yuqorida ko'rsatilgan sanalarda.Kim konsultatsiyaga yozilmoqchi bo'lsa shoshiling.
Bunaqa imkoniyat boshqa bo'lmasligi mumkin🙃
Yaqinlaringizga ham yetkazing.Shunday chegirmadan qolib ketishmasin😉😘

Murojaat uchun: @prettydilll

Bolalar psixologiyasi kanali
Sizga yana bir yangilik🎉🎉🎉

Kursimizni boshlab oldik.Hozircha qatnashchilarimiz bilan tanishib olyapmiz.
Judayam qiziqarli va foydali eng zo'r kurs bo'ladi insha'Allah😊

Kursimizga qatnashmoqchi bo'lganlar hali ham kech emas.Safimizga qo'shiling🤗🤗🤗

Kurs narxi: 1oyga 200ming

Qatnashmoqchi bo'lganlar lichkamga yozing 👉 @prettydilll
Бир подшоҳнинг вазири бўлиб, у ҳар бир ишда Аллоҳга таваккул қилар, қандай ҳодиса содир бўлса ҳам “Худо хоҳласа, яхшиликка” дер эди.

Кунларнинг бирида подшоҳ бармоғини кесиб олди. Табиийки бармоғидан қон оқди. Вазир эса у ҳолатни кўриб: “Худо хоҳласа, яхшиликка”, деди. Вазирни сўзидан ғазабланган подшоҳ эса: Қўлим кесилиб қон оқса-ю, қанақасига яхшиликка”, деди-да, соқчиларига “Бу вазирни зиндонга ташланг” деб буйруқ берди. Вазир эса одатдагидек “Худо хоҳласа яхшиликка” деганича зиндонга қараб йўл олди.

Подшоҳнинг ҳар жума ўрмонга ов қилгани чиқадиган одати бор эди. Одатига кўра, жума куни ўрмонга овга чиқди ва бир ҳайвоннинг ортидан қувганча ёлғиз ўзи соқчиларсиз ўрмон ўртасида адашиб қолди. Ўрмонда эса бутга ибодат қиладиган бир қабила бўлиб, ўша куни у қабиланинг қурбонлик қиладиган куни, шу сабаб, қабила сардори қўл остидагиларга ўрмонда учраган биринчи жонзотни қурбонлик учун тутиб келишни ҳамда қурбонлик учун тутилган жонзодни шикастланган, нуқсонли жойи бўлмаслигини тайинланганди.

Тасодифни қарангки, подшоҳ уларнинг қўлларига тушиб қолди. Оёқ қўллари боғлаган подшоҳни қурбонлик майдонига келтириб қарасалар подшоҳнинг бир бормоғи кесилганди. “Бармоғи кесилганни қурбонлик қилиб бўлмайди” дея қабила сардори подшоҳни қўйиб юборди. Шу онда подшоҳ вазирнинг “Худо хоҳласа, яхшиликка” деган сўзини эслаганча, шошиб саройга келди-ю, вазирни зиндондан олиб келишларига буйруқ қилди.

Вазирни олиб келинганда подшоҳ ундан узр сўраганча воқеани айтиб: “Бармоғимнинг кесилгани сен айтгандай яхшиликка бўлди. Бироқ сени зиндонга ташлашни буюрган вақтимда ҳам “Худо хоҳласа, яхшиликка” деган гапингни нимаси яхшиликка эди” дея сўради.

Вазир эса: “Мен сизни вазирингизман сиз билан доим биргаман, агар мени зиндонга ташламаганизда эди, мен сиз билан доимгидек ўрмонга борган бўлардим ва ўша қабилага учраган вақтимизда улар бизни тутиб олиб мени ҳеч қаерим кесилмаганини кўргач, сизни ўрнингизга мени қурбонлик қилишган бўлар эди. Шунинг учун мени зиндонбанд бўлишим мен учун яхшиликка бўлди” дея жавоб берди.

Қиссадан ҳисса шуки, Аллоҳнинг ҳар бир ишида бир ҳикмат, яхшилик бор. Биз қандай ҳолатда бўлмайлик, ҳаётимизда учраётган ҳодисаларни яхшиликка умид қилиб, доимо “Худо хоҳласа, яхшиликка” дейишга одатланайлик.

t.me/psixologFeruza759
ПСИХОЛОГИК ТЕСТ

СИЗДА СТРЕСС БОРМИ?

Қадим замонларда бувиларимиз қандай тарзда кир ювганликларини эсланг. Аёллар сув ташиб, иситиб, кирларни қўлда ювиб, чайиб, сиқиб, арқонга осиб қуритишган. Ҳавонинг бузилиши ювилган кирларнинг қуримаслигига сабаб ҳисобланган. Бундай ҳавода кир ювиш ҳам яхши ғоя эмасдек кӯринади, гўё.

Йиғилиб қолган кирларни ювмасангиз, ҳеч иложи йўқ.
Ҳаво эса айниди.
Нима қиласиз?

Жавоблардан фақат биттасини танланг.

1. Энди эртага кир юваманми? Нима кияман?

2. Бироз кутайлик-чи, балки яна қуёш чиқиб қолар...

3. Бугун кир ювмайдиган бўлдим! Ҳаво айниб турса, кир ҳам ювилмайди-да...

4. “Ёмғир ёғадими, қор ёғадими, барибир шу кирни юваман!”
t.me/psixologFeruza759
Психологик тест

ТЕСТНИНГ ЖАВОБИ

1. “Эртага кир юваманми? Энди нима кияман?”

Стресс 80 фоизли:
Майда-чуйда нарсаларгаям жиззаки бўлиб, асабийлашиш. Сал нарсага кайфият тушиб, уришиб кетиш ҳолати. Ӯзингизни, соғлиғингизни ўйлаш пайти келибди. Бундай таранг асаблар билан яшаш соғликка ва муносабатларга путур етказади. Дам олишни тавсия қиламиз.

2. “Бироз кутайлик-чи, балки қуёш чиқиб қолар...”

Стресс 50 фоизли:
Сиз кутган ечим бўлмасаям, ўзингизни тута оласиз. Аммо мураккаб вазиятларда асабийлик, тушкунлик сизни қамраб олиши мумкин. Ичга ютиш ӯрнига, ҳамма нарсада, бўлган воқеа-ҳодисалардаям яхшиликни кўра бошлашни тавсия қиламиз. Масалан, "Қани, бироз кутайлик-чи, балки ҳаво очилиб қолар, ҳа, майли, бугун кирларни ювмас эканман-да."

3. “Ҳаво бузилгани яхши бўлди, қўяверинглар, кирларни эртага
ювамиз”.

Стресс 0 фоизли:
“Дарё тошса, тўпиғимга чиқмайди”, дея оласиз. Сизга унча-мунча нарса таъсир ўтказа олмайди. Жудаям вазмин инсонсиз. Сизнинг асабларингиз мустаҳкам. Сиз стрессга чидамлисиз.

4. “Шу ёмғир ёғсаям, ёғмасаям, барибир шу кирни ювавераман!”

Стресс 100 фоизли:
Сиз ўз ҳаётингиздаги ҳамма нарсаларга асабийлашган кўз билан қараяпсиз. Реал ҳаётга мослашмаслик, уни ўзгартиришга уриниш сизни ҳар кун ва ҳар тун қийнаб қўймаяптими?
Шошманг, тинчланинг...

t.me/psixologFeruza759
PSIXOLOGIK TEST

Faqat ichki ovozingizga quloq tuting: suratdagi qaysi ayol boshqa birovning bolasini ko'tarib olgan?

Yaqinlarigizga ham yuboring

Javobi birozdan so'ng kanalda⤵️
t.me/psixologFeruza759
Natijalar: 👇

1⃣ Siz kamtar odamsiz, boshqalar bilan til topishish oson, siz yaxshi tinglovchi va sabrlisiz. G'azablanishni yoqtirmaysiz. Ushbu xususiyatlaringiz ko'plab do'stlar orttirishingizga yordam beradi.

Ishda: sizda kuchli mas'uliyat hissi bor, ishni tugatishga va'da berganingizdan keyin uni kechiktirmaysiz. Ammo hamkasblaringiz bilan bo'lgan tortishuvlarni yoqtirmaysiz, siz uchun yolg'iz ishlash ma'qulroq(tug'ma rahbar), sababi, siz oddiy va sokin muhitda yaxshiroq ishlaysiz.

Sevgida: o'zingiz yoqtirgan odamni uchratganingizda, sizning tanlovingiz tashqi ko'rinishga emas balki his-tuyg'ularga asoslangan bo'ladi. Biroq yarim go'zallik bo'lganida qanday bo'lardi, deb tasavvur ham qilasiz. Bu sherik tanlashda sizni tez-tez chalg'itadigan narsa. Ko'pincha his-tuyg'ularimga quloq solmaganingizda, beqaror bo'lib, tez fikringizni o'zgartiraman va bundan o'zingiz aziyat chekasiz.


2⃣ Ba'zan, siz olomonni tark etasiz va hayotning ma'nosi haqida jimgina o'ylaysiz. Sizga shaxsiy makon kerak, shuning uchun orzularingizga yashirinasiz, ko'pincha dunyo siz uchun nimani anglatishini o'ylaysiz. Sizning do'stlaringiz juda kam, lekin ular bilan bog'langaningizdan so'ng, siz ularga katta sadoqat bilan munosabatda bo'lasiz va ular bir umrlik ajoyib do'stlar bo'lishadi.

Ishda: Siz murakkab ishlarni qabul qilishni yoqtiradigan odam turisiz. Sizga juda ko'p miya faoliyati kerak bo'lgan ishni rejalashtirishni, doimo o'ylashni, o'z chegaralaringizni o'rganishni yaxshi ko'rasiz. Siz o'rtacha odamlarga qaraganda yorqinroq g'oyalarga ega bo'lishga intilasiz.

Sevgida: Siz vafodor odamsiz, ayniqsa juft topsangiz. Uni xursand qilish uchun qo'lingizdan kelganicha harakat qilasiz. Ammo agar bir kun juftingiz munosabatlarni buzsa, munosabatlarni tiklash va davom ettirish uchun boshqa toifadagi odamlardan ko'proq vaqt sarflaysiz.


3⃣ Siz xotirjam, bag'rikeng odamsiz. Do'stlikka juda katta ahamiyat berib, ko'plab do'stlar orasida bo'lishni yaxshi ko'rasiz.

Ishda: Sizda qiziquvchanlik bor, samimiy, ishtiyoqlisiz. Shuning uchun sizning shaxsiyatingiz odamlar bilan doimiy aloqada bo'lishi kerak bo'lgan joylarga juda mos keladi, bu sizga hayot yanada rang-barang ekanligini eslatib turadi.

Sevgida: siz mezonlarga ahamiyat beradigan turdasiz. Ayniqsa, juft tanlash haqida gap ketganda. Agar sizning yuragingizda 10 ta xarakterli belgi bo'lsa, unda bu kishi sizning mezonlaringizga mos keladigan 6 dan ortiq xususiyatlarga ega bo'lishi kerak. Agar munozabatlatda ozgina noqulaylik sezsangiz yoki o'zingiz xohlagan narsaga ega bo'lmasangiz, unda darhol orqaga qaytishni yoki munosabatlarni darhol kesib qo'yishni tanlaysiz.

t.me/psixologFeruza759
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайит айёмингиз муборак бўлсин!

АЛЛОХ хонадонингизга нур. Дардингизга хузур. Оилангизга бахт саодат. Хидоятли чиройли умр. Ишингизга омад. Қӯлингизга халол даромад. Яқинларингизга қувонч. Бир биримизга ишонч. Дастурхонингизга барокат ато этсин. АЛЛОХИМ сизни ўзига яқин бандалар қаторида кӯришлиги насиб рӯзи айласин🤲 Рамазон Хайитингиз муборак!