Тадбиркорга кўмак
730 subscribers
182 photos
25 videos
102 links
Фарғона вилояти хокимлигининг Тадбиркорлар билан ишлаш расмий канали.

Фарғона вилояти ҳокимига мурожаат юбориш учун @fvhmurojaatbot телеграм ботидан фойдаланинг!
Download Telegram
E-auksion.uz савдо платформасида Фарғона вилояти бўйича 3900 дан ортиқ тадбиркорлик учун ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди

▪️
Фарғона шаҳридан 319 та (кўриш)
▪️ Марғилон шаҳридан 58 тa (кўриш)
▪️ Қўқон шаҳридан 63 тa (кўриш)
▪️ Қувасой шаҳридан 309 тa (кўриш)
▪️ Бувайда туманидан 92 тa (кўриш)
▪️ Бағдод туманидан 80 тa (кўриш)
▪️ Данғара туманидан 105 тa (кўриш)
▪️ Ёзёвон туманидан 54 тa (кўриш)
▪️ Олтиариқ туманидан 1619 тa (кўриш)
▪️ Бешариқ туманидан 583 тa (кўриш)
▪️ Қўштепа туманидан 15 тa (кўриш)
▪️ Қува туманидан 81 тa (кўриш)
▪️ Учкўприк туманидан 111 тa (кўриш)
▪️ Риштон туманидан 172 тa (кўриш)
▪️ Фарғона туманидан 67 тa (кўриш)
▪️ Тошлоқ туманидан 120 тa (кўриш)
▪️ Фурқат туманидан 27 тa (кўриш)
▪️ Сўх туманидан 11 тa (кўриш)
▪️ Ўзбекистон туманидан 61 тa (кўриш)
E-auksion.uz савдо платформасида Фарғона вилояти бўйича 4600дан ортиқ тадбиркорлик учун ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди

▪️
Фарғона шаҳридан 318 та (кўриш)
▪️ Марғилон шаҳридан 80 тa (кўриш)
▪️ Қўқон шаҳридан 13 тa (кўриш)
▪️ Қувасой шаҳридан 318 тa (кўриш)
▪️ Бувайда туманидан 117 тa (кўриш)
▪️ Бағдод туманидан 105 тa (кўриш)
▪️ Данғара туманидан 152 тa (кўриш)
▪️ Ёзёвон туманидан 133 тa (кўриш)
▪️ Олтиариқ туманидан 1625 тa (кўриш)
▪️ Бешариқ туманидан 599 тa (кўриш)
▪️ Қўштепа туманидан 31 тa (кўриш)
▪️ Қува туманидан 130 тa (кўриш)
▪️ Учкўприк туманидан 121 тa (кўриш)
▪️ Риштон туманидан 278 тa (кўриш)
▪️ Фарғона туманидан 236 тa (кўриш)
▪️ Тошлоқ туманидан 261 тa (кўриш)
▪️ Фурқат туманидан 39 тa (кўриш)
▪️ Сўх туманидан 12 тa (кўриш)
▪️ Ўзбекистон туманидан 63 тa (кўриш)

Савдоларда қатнашинг ва ер участкаси мулкдорига айланинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қатарда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон маданият кунлари доирасидаги Ўзбекистон ҳунармандлари маҳсулотлари кўргазмасида вилоятимиз стендлари катта эътибор топди

Жорий йил 24 сентябридан 5 октябрига қадар Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбир доирасида ташкил этилган Ўзбекистон ҳунармандлари маҳсулотларининг сотув-кўргазмасида Риштон кулолчилиги, Марғилон атлас ва адрасчилиги, Қўштепа мисгарлиги намуналари катта эътибор топди.

Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси ташаббуси ва ёрдами ҳамда Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси ва “Катара” маданият жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда вилоятимиз туристик салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ташкиллаштирилди, кулолчилик, миллий матолар тўқиш ва мисгарлик бўйича маҳорат сабоқлари ўтказилди.
Фарғона вилоятида жойлашган давлат мулки объектлари e-auksion.uz онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди

▪️ Фарғона шаҳар бўйича
3 та (кўриш)
▪️ Қўқон шаҳар бўйича
4 та (кўриш)
▪️ Қувасой шаҳар бўйича 8 та (кўриш)
▪️ Марғилон шаҳар бўйича 1 та (кўриш)
▪️ Ёзёвон тумани бўйича 2 та (кўриш)
▪️ Данғара тумани бўйича 11 та (кўриш)
▪️ Фурқат тумани бўйича 3 та (кўриш)
▪️ Фарғона тумани бўйича 11 та (кўриш)
▪️ Тошлоқ тумани бўйича 4 та (кўриш)
▪️ Бешариқ тумани бўйича
4 та (кўриш)
▪️ Бувайда тумани бўйича 2 та (кўриш)
▪️ Бағдод тумани бўйича
1 та (кўриш)
▪️ Қўштепа тумани бўйича 7 та (кўриш)
▪️ Олтиариқ тумани бўйича 3 та (кўриш)
▪️ Қува тумани бўйича 3 та (кўриш)
▪️ Учкўприк тумани бўйича 2 та (кўриш)
▪️ Риштон тумани бўйича 1 та (кўриш)
▪️ Ўзбекистон тумани бўйича 5 та (кўриш)

Маълумот учун: 73 244-18-47, 90 408-49-12
E-auksion.uz савдо платформасида Фарғона вилояти бўйича 4900дан ортиқ тадбиркорлик учун ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди

▪️
Фарғона шаҳридан 318 та (кўриш)
▪️ Марғилон шаҳридан 88 тa (кўриш)
▪️ Қўқон шаҳридан 19 тa (кўриш)
▪️ Қувасой шаҳридан 318 тa (кўриш)
▪️ Бағдод туманидан 146 тa (кўриш)
▪️ Бешариқ туманидан 621 тa (кўриш)
▪️ Бувайда туманидан 119 тa (кўриш)
▪️ Данғара туманидан 194 тa (кўриш)
▪️ Ёзёвон туманидан 137 тa (кўриш)
▪️ Олтиариқ туманидан 1658 тa (кўриш)
▪️ Қўштепа туманидан 43 тa (кўриш)
▪️ Қува туманидан 132 тa (кўриш)
▪️ Учкўприк туманидан 121 тa (кўриш)
▪️ Риштон туманидан 325 тa (кўриш)
▪️ Сўх туманидан 8 тa (кўриш)
▪️ Тошлоқ туманидан 256 тa (кўриш)
▪️ Фурқат туманидан 97 тa (кўриш)
▪️ Фарғона туманидан 249 тa (кўриш)
▪️ Ўзбекистон туманидан 62 тa (кўриш)

Савдоларда қатнашинг ва ер участкаси мулкдорига айланинг!
Тадбиркорларнинг табиий газ тармоғига уланиш тартиби қандай?

Юридик шахслар газ тармоғига уланиш учун дастлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги “Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 256-сон қарорига асосан, Давлат хизматлари агентлигига ариза билан мурожаат қилади ва газлаштириш учун техник шарт олади.

Олинган техник шартга мувофиқ, лойиҳалаш ташкилотлари томонидан газ лойиҳаси тайёрланади. Тайёрланган лойиҳага асосан, махсус рухсатномага эга бўлган қурилиш ташкилоти томонидан юридик шахснинг бино-иншоотида қурилиш-монтаж ишлари бажарилади.

Қурилган газ тармоқлари қурилиш ташкилоти томонидан босимга ва зичликка синовдан ўтказилганидан кейин, газ таъминоти ташкилоти ва юридик шахс ўртасида “Табиий газни етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида”ги шартнома тузилган ҳолда “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари” ва шартнома шартлари асосида газ таъминотига улаб берилади.‌‌

Тадбиркорлар учун: @fvhtadbirkor
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев иштирокида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

2023 йил 3 апрел куни Фарғона шаҳридаги вилоят "Тадбиркорлар уйи"да вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев иштирокида тадбиркорлар қабули ташкил этилди. Қабулда 30 нафардан зиёд тадбиркорлар мурожаатлари эшитилди.

Ишбилармонлар асосан фаолиятларини кенгайтириш, керакли жиҳозларни ҳарид қилиш учун банк кредити олиш масаласида масъулларга юзландилар, шунингдек, қабул давомида кадастр масалаларига оид, қуёнчилик фаолиятини ривожлантириш, автопарк қуриш учун ер майдони ажратиш, енгил конструкцияли магазин қуришда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳам мурожаатлар вилоятдаги тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул шахслар иштирокида кўриб чиқилиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлганларига амалий ечимлар белгиланди.

Ушбу қабулларда иштирок этмоқчи бўлган тадбиркорлар Савдо-саноат палатасининг жойлардаги бўлимларига учрашлари мумкин.

Тадбиркорлар учун: @fvhtadbirkor
Водийлик тадбиркорлар диққатига

МКБAНК Aндижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида фаолият юритувчи кичик бизнес субъектларига IFAD кредит линиялари ҳисобидан кредитлар таклиф қилади.

Кредитнинг юқори миқдори:
Қишлоқ хўжалиги корхоналарига - 250.000$ эквиваленти;
Ёш тадбиркорларга - 50.000$ эквиваленти.

Кредит муддати: 7 йилгача

Кредит йўналишлари:
- Иссиқхона ва музлатгич омборхона йўналишларига;
- Қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишларига;
- Aйланма маблағларни тўлдиришга.

Имкониятни қўлдан бой берманг.

Тадбиркорлар учун: @fvhtadbirkor
🗓Эслатма ❗️Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади. Шу сабабли 2023 йил 10 апрель.

март ойи учун:

- акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни (Солиқ кодекси 292-модда 1-қисм, 293-модда 1-қисм);

апрель ойи учун:

- алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимнинг тўлашнинг охирги куни (Солиқ кодекси 460-модда 5-қисм);

- АОС тўловчи ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан
мол-мулк солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида жорий
тўловларни тўлашнинг охирги куни (Солиқ кодекси 417-модда 6-қисм);

- АОС тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ
хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи йиллик
суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни (Солиқ кодекси 432-модда 1-қисм).

Тадбиркорлар учун: @fvhtadbirkor
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

"Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" аксиядорлик жамиятининг алоқа тизимида техник-профилактик ишлар олиб борилаётганлиги сабабли, жорий йилнинг 10 апрел кунидан, 13 апрел кунига қадар жамиятнинг +99873 244-49-50 ишонч телефон рақамида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Электр таъминотига оид мурожаатлар, 1154 қисқа рақами орқали 24 соат давомида қабул қилинмоқда.

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз!

"Фарғона ҲЭТК" АЖ

Тадбиркорлар учун: @fvhtadbirkor
Davlat aktivlari va yer maydonlarini xususiylashtirish bo‘yicha Roadshow o‘tkaziladi

✅️Joriy yilning 21 aprel kuni soat 11:00 da Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan Farg‘ona shahar, Alisher Navoiy ko‘chasi 17-uy, "Tadbirkorlar uyi" binosida
Farg‘ona viloyatida xususiylashtirilishi belgilangan davlat aktivlari jumladan, korxonalardagi davlat ulushlari, bo‘sh turgan davlat mulki obyektlari va sotilishi belgilangan yer maydonlari to‘g‘risida tadbirkorlar va investorlar uchun “Roadshow” taqdimoti o‘tkaziladi.

✅️Davlat aktivlarini sotib olish uchun qulay imkoniyatni qo'ldan boy bermang.

Ma'lumot uchun:

🔵+998 (73) 244-18-47,
🔵+998 (90) 408-49-12

🔠Bizning ijtimoiy tarmoqlar
Telegram | Facebook | Instagram |Youtubе
🇺🇿 Мамлакатимизда тадбиркор аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш, ресурслар ва сармояларни тенг тақсимлаш борасида қатор ислоҳотлар ва ташаббуслар амалга оширилмоқда. Давлат дастурлари ва лойиҳалари тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган хотин-қизларни етарли капитал ва инвестициялар билан таъминлашга қаратилган. Ушбу мақолада сиз тадбиркор аёллар учун қандай субсидиялар мавжудлигини ва уларни қандай олишингиз мумкинлигини билиб оласиз.

➡️ Хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7-мартдаги ПФ-87-сон қарорига асосан тадбиркор аёлларга ажратиладиган субсидиялар миқдорини 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача ошириш кўзда тутилган. Ушбу субсидия бизнесни бошлаш ва бизнес юритиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва асбобларни сотиб олиш учун берилади.

Маълумот учун: субсидия - бу бюджетдан ёки махсус маблағлардан юридик ва жисмоний шахсларга, маҳаллий ҳокимият органларига ёки бошқа давлатларга мақсадли тўловлар. Субсидиялар текин асосда ажратилади.

Ушбу субсидияни ким олиши мумкин?
Субсидия “Аёллар дафтарида” рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган аёлларга зарур асбоб-ускуналар ва асбобларни харид қилиш учун ажратилади.

Маълумот учун: “Аёллар дафтарчаси” ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлаш, билим ва касбий тайёргарликка муҳтож бўлган ишсиз аёлларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича маълумотлар базаси ҳисобланади. “Аёллар дафтарига” кириш учун маҳаллага мурожаат қилиб, анкета тўлдириш керак
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Фарғонада республикамиз эстрада юлдузларининг катта гала-концерти бўлиб ўтади. Ҳамма концертга!!!

Бугун, 18 апрель куни соат 20:00 да Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номли вилоят театр-концерт саройи майдонида республикамиз эстрада юлдузларининг катта гала-концерти бўлиб ўтади.

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Зиёда, Жаҳонгир Позилжонов, "Беном" гуруҳи ва вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари катта концерт дастурини фарғоналик санъатсеварлар эътиборига ҳавола этадилар.

Барча фарғоналикларни ҳамда вилоятимиз меҳмонларини таклиф қиламиз. Кириш бепул.

Тадбиркорлар учун:
@fvhtadbirkor
#Биласизми

Қишлоқ туманларида сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилган.

⚠️ Аҳоли сони 5 минг кишидан кўп бўлган аҳоли пунктлари бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot