Тадбиркорга кўмак
730 subscribers
182 photos
25 videos
102 links
Фарғона вилояти хокимлигининг Тадбиркорлар билан ишлаш расмий канали.

Фарғона вилояти ҳокимига мурожаат юбориш учун @fvhmurojaatbot телеграм ботидан фойдаланинг!
Download Telegram
Фарғонада вилоят коронавирусга қарши курашиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш штаби ва махсус комиссия қарорига асосан 2020 йил 11 августдан бошлаб, вилоят ҳудудидаги умумий овқатланиш объектлари, жумладан, ошхона, чойхона, ресторан ва кафелар фаолиятига рухсат берилди

✔️ Бу вилоятдаги эпидемиологик вазият жиловини маҳкам ушлаган ҳолда карантин талабларини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган ишлардан биридир.

🍽 Умумий овқатланиш шохобчалари карантин талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиб, кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар билан таъминлаган ҳолда ўз фаолиятини қайта бошлайди.

🚑 Фаолиятини давом эттиришга рухсат этилган тадбиркорлик субъектларида тегишли органлар томонидан карантин талаблари, санитария-эпидемиологик қоидаларига риоя этилиши устидан назорат олиб борилади. Барча ходимлар тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши, ижтимоий масофани сақлаши шартлиги белгиланган.

📌 Ресторан ва кафеларда банкетлар ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди ҳамда фаолиятини соат 8:00 дан 20:00 га қадар ташкил этади.
🗓 13 август (2019 йил)

"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида" Қонун қабул қилинган.

🔰 Қонунга кўра, ер участкаларини хусусийлаштириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

👉 доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган ер участкаларини юридик ва жисмоний шахслар томонидан сотиб олиш;

👉 ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиш.

➡️ Ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
#Назорат

⚡️ Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилган мансабдор шахсларга қонуний чора кўрилди.

Фарғона вилоят прокуратураси органлари томонидан тадбиркорликни ишончли ҳимоясини таъминлаш, улар йўлидаги турли тўсиқларни бартараф этиш юзасидан қатъий чоралар кўриб борилмоқда.

Хусусан, назорат тадбирлари давомида Фарғона тумани ДСИ бошлиғи А.Д. ва инспекция шўъба бошлиғи Ё.О.лар тумандаги 34 та тадбиркорлик субъектларининг ўрганиш кунига солиқ қарзлари мавжуд бўлмасада, уларнинг банк филиалларидаги ҳисоб-рақамларига қўйилган 34.7 млн. сўмлик инкассо топшириқномаларини қайтариб олиш чораларини кўрмаганлиги аниқланган.

Ушбу қонун бузилиши прокуратура аралашуви билан бартараф этилиб, туман ДСИ бошлиғи А.Д. ва шўъба бошлиғи О.Ё. лар МЖтКнинг 241-6-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилди.
#Назорат

⚡️ Тадбиркорлик субъектлари мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмаган мансабдор шахсга нисбатан қонуний чора кўрилди.

Фарғона вилоят прокуратураси органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари айрим мансабдор шахсларни тадбиркорлик субъектларининг мурожатларига бефарқ муносабатда бўлиб келаётганлигини кўрсатмоқда.

Хусусан, Фарғона тумани Қурилиш бўлими бошлиғи О.М., бўлимга келиб тушган 4 та тадбиркорлик субъектларининг турли масалалардаги мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминламасдан, уларнинг қонуний ҳуқуқларини бузилишига йўл қўйган.

Мазкур қонун бузилишлар прокуратура аралашуви билан бартараф этилиб, туман Қурилиш бўлими бошлиғи О.М. МЖтКнинг 43-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилди.
#Назорат

⚡️ Давлат хизматлари кўрсатилишида сансалорликка йўл қўйган хизматчига нисбатан чора кўрилди.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2018 йилдаги 370-сонли қарори билан “Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланган.

Унга кўра, тегишли давлат корхонасига сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ўрганиб чиқилиши ҳамда далолатнома лойиҳаси тайёрланиши белгиланган.

Бироқ, “Ермулккадастр” ДК Фарғона тумани филиали мутахассиси М.З. тадбиркорлар Ғ.Х. ва А.Х.ларнинг ишлаб чиқариш цехи бино-иншоотларини фойдаланишга қабул қилиш масаласидаги сўровномаларини асоссиз 50 иш кунида кўриб чиқиб, уларнинг қонуний манфаатларини бузилишига йўл қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Ермулккадастр” ДК туман филиали мутахассиси М.З.га нисбатан МЖтКнинг 215-5-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.
#Назорат

⚡️Тадбиркорларнинг мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмаган кадастр бўлими бошлиғига чора кўрилди.

Олтиариқ тумани Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бошлиғи Н.Р., бўлимга 16.03.2020 йил ва 10.04.2020 йилда келиб тушган 2 та тадбиркорлик субъектларининг ерга доир мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминламасдан, қонун бузилишига йўл қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан кадастр бўлими бошлиғи Н.Р. га нисбатан туман прокуратураси томонидан 15.08.2020 йилда МЖтКнинг 43-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
#Назорат

⚡️ Тадбиркорлик субъектида ноқонуний текшириш ўтказган мансабдор шахсга чора кўрилди.

📌 Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Бешариқ туман инспекцияси инспектори Б.А. томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2018 йилдаги ПФ–5490-сонли Фармони 5-банди талабига риоя этмаган ҳолда “Рапқон сиҳатгоҳи” МЧЖда текширув ўтказиб, унинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган.
⚡️ Мазкур ҳолат юзасидан инспекция инспектори А.Д.га нисбатан Бешариқ туман прокуратураси томонидан 29.02.2020 йилда МЖтКнинг 241-2-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган.
⚡️ Суднинг 06.03.2020 йилдаги қарори билан инспекция инспектори Б.А. қайд этилган модда асосида БҲМнинг 5 (беш) баробари миқдорида (1.115.000 сўм) маъмурий жарима қўлланилган.
#Назорат

⚡️ Тадбиркорларга давлат хизмати кўрсатилишида қонуний муддатларга риоя этмаган мансабдор шахсга чора кўрилди.

📌 Марғилон шаҳар телекоммуникациялар боғланмаси бошлиғи Т.З. томонидан 4 та ҳолатда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш ҳақидаги мурожаатларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2019 йилдаги 1023-сонли Қарори талабига риоя этмаган ҳолда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича техник шартни тайёрлаб юбориш муддатларини бузган.
⚡️ Мазкур ҳолат юзасидан 30.07.2020 йилда боғланма бошлиғи Т.З.га нисбатан Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан МЖтКнинг 241-5-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
#Назорат

⚡️ Текшириш тартибини бузган санитария-эпидемиология назорат маркази бош ҳакимига нисбатан чора кўрилди.

📌 Данғара туман санитария-эпидемиология назорат маркази бош ҳакими Ш.Х. томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2018 йилги ПФ–5490-сонли Фармони 5-банди талабига риоя этмаган ҳолда тумандаги “Настарин” супермаркетида текширув ўтказган.
⚡️ Мазкур ҳолат юзасидан 10.08.2020 йилда марказ бош ҳакими Ш.Х.га нисбатан Данғара туман прокуратураси томонидан МЖтКнинг 241-2-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
#Назорат

⚡️ Тадбиркорнинг мурожаатини кўриб чиқишда қонун бузилишига йўл қўйган электр тармоқлари корхонаси раҳбарига чора кўрилди.

📌 Учкўприк туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари М.Н. томонидан ЯТТ Каримов Отабек Нўъмоновичнинг электр таянчлари ўрнатиш ва сим тортиш ҳақидаги мурожаатини амалдаги Қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмасдан, кўриб чиқиш муддати ва тартиблари бузилган ҳолда муаллифга жавоб хати йўлланмаган.

⚡️ Мазкур ҳолат юзасидан 11.08.2020 йилда корхона раҳбари М.Н.га нисбатан Учкўприк туман прокуратураси томонидан МЖтКнинг 43-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида олиб борилиётган ислоҳотлар.
#Амалий ёрдам

⚡️ Тадбиркор – прокурор эътиборида.

📌Фарғона вилоят прокуратураси органлари томонидан тадбиркорларга яқиндан кўмак бериш мақсадида уларнинг муаммолари мунтазам ўрганиб борилмоқда.

Хусусан, Қўштепа туманидаги “Fergana Valley” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси ва “Mashxura Zamin Gavhari” фермер хўжалигининг мавжуд муаммолар ўрганилиб, “Fergana Valley” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасига 500,0 млн. сўм ва “Mashxura Zamin Gavhari” фермер хўжалигига 550,0 млн. сўм кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, прокуратура кўмагида Олтиариқ туманидаги “Муродилжон Тешабоев” фермер хўжалигига 79,7 минг АҚШ доллари, “Vodiy Art Tex” МЧЖга 80 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиб, 4 та тадбиркорлик субъектининг электр, 3 тасининг сув, 1 тасининг газ таъминотидаги ва 11 тасининг бошқа соҳалардаги муаммолари ҳал этилди.

Мазкур йўналишда ишлар давом этмоқда.
#Назорат

⚡️Фармон талабига риоя этмаган масъул ходимга нисбатан чора кўрилди.

📌 Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Бувайда туман инспекцияси бош мутахассиси Н.А. томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2018 йилдаги ПФ–5490-сонли Фармони 5-банди талабига риоя этмаган ҳолда “Каттақўрғон” фермер ҳўжалигида текширув ўтказган.

⚡️ Мазкур ҳолат юзасидан 14.08.2020 йилда инспекция бош мутахассиси Н.А.га нисбатан Бувайда туман прокуратураси томонидан МЖтКнинг 241-2-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
#Назорат

⚡️ Тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши доимий эътиборда.

📌 Фарғона вилоят прокуратураси органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида Фарғона шаҳридаги банк филиали кредит бўлими бошлиғи Х.О. томонидан Фарғона шаҳридаги “Сўғдиёна Нодирабегим” оилавий корхонасининг кредит ажратиш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилишида қонунда белгиланган муддатларга риоя этилмасдан, қонун бузилишига йўл қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан 13.08.2020 йилда банк филиали бўлим бошлиғи Х.О.га нисбатан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан МЖтКнинг 43-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
#Назорат

⚡️ Тадбиркорларга имтиёз ва преференцияларни қўлламаган солиқ хизмати ходимига чора кўрилди.

📌 Бешариқ туман ДСИ шўъба катта инспектори А.Д. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2020 йилдаги ПФ–5996-сонли Фармони 5-банди талабларига риоя этмасдан, 31 нафар тадбиркорларнинг банкдаги ҳисоб варақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва ўтказиш бўйича инкассо топшириқномаларини чақириб олиш чораларини кўрмаган.
⚡️ Мазкур ҳолат юзасидан 14.08.2020 йилда туман ДСИ шўъба катта инспектори А.Д.га нисбатан Бешариқ туман прокуратураси томонидан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
#Назорат

⚡️ Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик яратган солиқ хизмати ходимига нисбатан чора кўрилди.

📌 Бағдод туман ДСИ Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш шўъбаси бошлиғи О.Х. томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.05.2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қуватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5996-сонли Фармон талабларига риоя этилмасдан, 13 та тадбиркорлик субъектларининг банкдаги ҳисоб-варақлари бўйича операцияларни тўхтатиши оқибатида тадбиркорлик субъектларининг 36,1 млн. сўм маблағлари асоссиз ушлаб қолинган.

Мазкур қонун бузилишларни бартараф этиш чоралари кўрилиб, Бағдод туман прокуратураси томонидан туман ДСИ шўъба бошлиғи О.Х.га нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
#Назорат

⚡️ Мурожаатларга бефарқ муносабатда бўлган банк филиали раҳбарига чора кўрилди.

📌 Фурқат туманидаги банк филиали бошқарувчиси Н.И. томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар М.Мирзаев, Д.Қўчқоров, И.Исроилова ва З.Қурбоноваларнинг ҳамда “Имронбек Мохинур Орзуси” хусусий корхонасининг кредит ажратиш ҳақидаги мурожаатларни амалдаги Қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмасдан, мурожаатни кўриб чиқиш муддати ва тартибини бузган.

⚡️ Мазкур ҳолат юзасидан банк филиали бошқарувчиси Н.И.га нисбатан Фурқат туман прокуратураси томонидан МЖтКнинг 43-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
#Назорат

⚡️ Давлат хизматлари кўрсатилишида амалдаги тартибга риоя этмаган раҳбарга чора кўрилди.

📌 “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ Марғилон шаҳар филиали бошлиғи Д.Т. томонидан 17 та ҳолатда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш ҳақидаги мурожаатларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2019 йилдаги 1023-сонли Қарори талабига риоя этмаган ҳолда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича техник шартларни тайёрлаб юбориш муддатларини бузган.

⚡️ Мазкур ҳолат юзасидан филиал бошлиғи Д.Т.га нисбатан Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан МЖтКнинг 241-5-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
#Назорат

⚡️ Тошлоқ туманида тадбиркорлик субъектларига имтиёз ва преференциялар қўлланилишини таъминламаган солиқ хизмати ходимига чора кўрилди.

📌 Тошлоқ тумани ДСИ бўлим бошлиғи М.А. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2020 йилдаги ПФ–5996-сонли Фармони 5-банди талабларига риоя этмасдан, 62 та тадбиркорларнинг банкдаги ҳисоб варақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва ўтказиш бўйича инкассо топшириқномаларини чақириб олиш чораларини кўрмаган.

⚡️ Мазкур ҳолат юзасидан ДСИ бўлим бошлиғи М.А.га нисбатан туман прокуратураси томонидан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
⚡️ Давлат хизмати кўрсатиш тартибини бузган раҳбарга нисбатан чора кўрилди.

📌 Марғилон шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи М.М. томонидан 17 та ҳолатда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш билан боғлиқ мурожаатлар кўриб чиқилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2019 йилдаги 1023-сонли Қарори талабига риоя этмаган ҳолда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича техник шарт тайёрлаб юбориш муддатлари бузилган.

⚡️ Мазкур ҳолат юзасидан корхона бошлиғи М.М.га нисбатан Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланган.