Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
750 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
🔷Ҳоким ёрдамчилари халққа ҳисобот бермоқда.

🔷Данғара тумани Боғиш МФЙга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Усмонов Бунёджон Бахромовичнинг 2022-йил давомида олиб борилган ишлар, маҳалла фуқароларининг ижтимоий-иқтисодий даражасини ва турмуш шароитини яхшилаш борасидаги амалий ўзгаришлар, маҳалла инфраструктурасини яхшилаш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги ҳисоботи ҳамда 2023 йилда режалаштирилган истиқболли вазифалар юзасидан малълумоти тингланди.

🔷Махалла ахолиси билан учрашувда 2023 йилда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолияти самарадорлигини янада ошириш концепцияси тақдимоти ўтказилди.

🔷Ҳисобот йиғилиши давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, жорий йил учун маҳаллада амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар юзасидан ўз таклифларини бериб ўтишди.
Учкўприк туманида ҳисобот йиғилишлари давом этмоқда.

✍️ Режага асосан тумандаги Машат МФЙ Ҳоким ёрдамчиси Насиров Нурмурот, Катта Қўштепа МФЙ Ҳоким ёрдамчиси Назиров Саиджон ҳамда Тошкентлигузар МФЙ Ҳоким ёрдамчиси Комилов Мансурхўжалар ўзларининг ўтган 2022 йилдаги фаолияти юзасидан ва 2023 йилга мўлжалланган Концепция тақдимотини халққа тақдим этишди.

🔵 Фаолияти давомида кўрсатилган ёрдамлар, ажратилган имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ҳисобига ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган аҳоли вакиллари қатнашиб, ҳоким ёрдамчиларининг амалий фаолиятини кўрсатиб беришди.

✍️ Бўлиб ўтган ҳисобот-йиғилишида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва камчиликлар таҳлил қилиниб, жорий 2023 йилдаги режа ва мақсадлар, олдинда турган устувор вазифалар белгилаб олинди.

🖇 Аҳоли вакилларининг фикр-мулоҳазалари тингланди. Уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Фарғона_тумани

Ҳисобот йиғилишида туман ҳокими сўзга чиқди.

Фарғона туманининг Бўстон маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Шавкатжон Йўлдашевнинг халққа ҳисоботи юқори савияда ташкил этилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

♻️ Йиғилишда Фарғона тумани ҳокими Ҳамидулло Иномов ва сектор раҳбарлари иштирок этди. Ҳоким ёрдамчисининг ҳисоботи эшитилиб, мавжуд муаммолар ечими, олдинда турган вазифалар белгилаб олинди. Фаолияти давомида бандлиги таъминланган фуқаролар ўзларининг тадбиркорлик намуналари билан иштирок этишди.

🖇 Туман ҳокими томонидан "маҳалла бешлиги" хусусан, ҳоким ёрдамчиси фаолияти ижобий баҳоланиб, улар муносиб рағбатлантирилди.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
🔵 Учкўприк тумани Чанг  маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Усмонов Иқболжон.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️❗️❗️

🔥 Фарғонада газ босими босқичма-босқич кўтарилмоқда

Аҳолидан максимал даражада очиб қўйилган газ қурилмаларни пасайтириши сўралмоқда.

🌥 Илиқ об-ҳаво келиши билан газ босими босқичма-босқич ошади.

📈Кўпчилик ундан максимал даражада очиқ холда фойдаланганлиги сабабли, турли хил хавфли вазиятлар юзага келиши мумкин.

🧨Газга уланган қурилмаларни текширишни унутманг!