Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
742 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
🔷Данғара туманида Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриш бўйича “Обод ва файзли махалла - юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

🔷Умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О праздновании священного месяца Рамазан на должном уровне"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ 22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни

Маҳалла аждодларимизнинг юксак тафаккурини, урф-одатлар ва анъаналарини ўзида мужассам этган, бутун жаҳон аҳли ҳавас қиладиган эзгу қадриятларимиз кўзгусидир.

Тизимдаги барча жонкуярларни бугунги касб байрамлари билан табриклаймиз!
Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик

Поздравление работникам и активистам системы махалли Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы соотечественников в связи с Днем работников системы махалли"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ 22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни

Фарғона вилояти камбағалликни қисартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан вилоятимиздаги 1062 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бешлиги жамоасини касб байрами билан самимий муборакбод этаман.

Муҳтарам Президентимизнинг байрам табригида таъкидланганидек, биз маҳаллаларимизни янада обод ва фаровон этишда бундан буён ҳам сизларнинг куч-ғайратингиз, бой билим ва тажрибангиз, бунёдкорлик салоҳиятингизга таянамиз. Чунки, Янги Ўзбекистонни барпо этишда биз учун энг муҳим ва асосий пойдевор бу – халқ овози, халқ фикри устувор бўлган маҳалладир.

Сизни яна бир бор касб байрамингиз, давом этаётган Наврўз айёми ҳамда Рамазон ойи билан табриклайман. Хонадонгиздан тинчлик хотиржамлик, файзу барака аримасин, эзгу ишларингиз бардавом бўлсин.

Ҳурмат билан,
Бош бошқарма бошлиғи Анваржон Абдуллаев

https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
Фарғоналик маҳалла тизими ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирландилар

“Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янги босқичга кўтариш орқали фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу тамойил асосида маҳалланинг ўрни ва нуфузини юксалтириш, юртимизда кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги катта хизматлари, халқимиз орасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, кўп асрлик анъаналаримизни асраб-авайлаш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун мукофотланганлар орасида бир гуруҳ вилоятимиз вакиллари ҳам бор:

“Дўстлик” ордени билан:
Юлбарсов Акрамжон Астанакулович - Фарғона вилояти нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли;

II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан:
Зияева Зухра Джабар қизи - Данғара туманидаги «Арзиктепа» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли;

“Жасорат” медали билан:
Хакимов Азимжон Мамирджонович - Фарғона тумани «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги пойабзал таъмирлаш устаси;

“Шуҳрат” медали билан:
Холматов Иброхимжон Уктамович - Учкўприк туманидаги «Катта Қашқар» маҳалла фуқаролар йиғини раиси.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Фарғонада Маҳалла тизими ходимлари куни катта тантана қилинди

Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди.

Вилоятимиз маҳалла тизими ходимлари ва фаолларини жамлаган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383015

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter