"Gulobod tongi" gazetasi
1.76K subscribers
5.78K photos
1.39K videos
91 files
2.78K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
#Биласизми?
💧 Қонунчиликка кўра, сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган ер майдонлари камида 5 йил мобайнида мақбуллаштирилмайди ва ер участкаси ёки унинг бир қисми фақат қонунда белгиланган тартибдагина жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига рухсат этилиши белгиланган.
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш тақиқланади.

@gulobod_tongi_gazetasi
#биласизми?
Мусулмон оламидаги биринчи электр чироқлар қаерда бўлганини биласизми?

Биринчи электр чироқ Усмонли ҳалифаси Абдулҳамидхон II даврида ҳижрий 1325, милодий 1907 - йилда Мадинада Масжиди Набавийда нур сочган. Юқоридаги суратда ўша даврга оид лампочка ва Масжиди Набавий ҳовлисидаги устунга ўрнатилган электр чироқлар акс эттирилган.

Султонга саройни чироқлар билан жиҳозлаш таклифи берилганда, у киши Равзаи муборак ва Масжиди Набавий ёритилмасдан саройга чироқ ўрнатишдан ҳаё қилишини айтган экан. Аллоҳ унга раҳматини ёғдирсин.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун 100 фоиз ота-оналар жавоб беради

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сон билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

➡️ Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

➡️ Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси "Оила кодекси"нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

✳️ Қонунчиликка кўра, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш йўналишида томорқа ер эгаларига 3 миллион сўмгача микрокредитлар берилиши ҳамда ушбу микрокредитлар ягона электрон платформа орқали ажратилиши белгиланган.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

❗️Ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланиши керак.

▶️ Ойлик олиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ҳар йили “Энг яшил маҳалла” танловини ўтказиш ва танлов натижалари бўйича ғолиб бўлган 14 та маҳаллага Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги рағбатлантириш чораларини кўриб бориш белгиланган:

🔹маҳалланинг тегишли жамғармасига дарахтлар экиш ва суғориш, “яшил жамоат парки”ни яратишга жами 500 миллион сўмдан ўтказиб бериш;

🔹ўзини ўзи бошқариш органларига хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобиль харид қилиш ва топшириш.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring👇
Veb-sayt 🔹 Telegram 🔹 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, уй-жойга муҳтож, жумладан хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган "Аёллар дафтари"га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳамда жойлардаги ҳокимликларнинг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

❗️2024 йил 1 май кунидан аҳоли учун белгиланган электр энергияси ва табиий газ тарифлари

Батафсил инфографикада

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми?

Пенсия ва нафақанинг фарқи

Пенсия қонунда белгиланган ёшга етганда етарлича иш стажига эга бўлган шахсларга тайинланади. Унинг миқдори иш стажига ва иш ҳақининг юқорилигига мутаносиб равишда белгиланади.

⌛️ Нафақа эса иш стажига эга бўлмаган, меҳнат қобилиятини йўқотган шахсларга тайинланади. Нафақа миқдори давлат белгилаган қатъий миқдорда белгиланади.

@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
❗️Эрталабда оч қоринга қайнаган илиқ сув ичиш мўъжиза юз беришига сабаб бўлади:

- Организм заҳарлардан тозаланади;
- Қон босими тушади, бош оғриғи кетади;
- Танадаги ёғлар эрийди;
- Тери таранглашиб, ёшара бошлайсиз...

Яқинларга улашинг!

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

📝 Қарз бераётганда уни оддий ёзма шартнома билан расмийлаштириш керак.

🧾Қарзнинг миқдори БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн 400 минг сўмдан) кўп бўлса, ёзма шартнома тузилиши шарт.

Қарз олувчи ёки берувчининг бири юридик шахс бўлганида эса қарз миқдоридан қатъи назар ёзма шартнома тузилиши керак.

📌 Қарз олувчидан тилхат олиш ёки қарз берилганлигини тасдиқлайдиган ҳар қандай ҳужжат ҳам ёзма шартноманинг ўрнини босади.
@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.

⚠️ Мазкур қоидадан истиснолар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши мумкин.

@gulobod_tongi_gazetasi
#биласизми

🎓 Олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш иш стажига қўшиб ҳисобланади.

БТПЖ Самарқанд туман бўлими.

@gulobod_tongi_gazetasi