"Gulobod tongi" gazetasi
544 subscribers
5.6K photos
1.33K videos
89 files
2.75K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
Хусусий бандлик агентликлари фаолиятига қандай ўзгартиришлар киритилди?
👉
Батафсил

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти филиали.
Хўроз уриштириш учун ташкил қилинган "арена" фаолияти фош бўлди

Самарқанд шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 48 ёшли Ш.А. Минск кўчасида жойлашган уйларнинг бирида «арена» кўринишида жой қилиб, хўрозларни пул эвазига уриштириб, қимор ўйини ташкил қилганлиги аниқланган.

ИИБ ходимлари томонидан тадбир давомида 13 нафар хўроз уриштириш ва 476 нафар томоша мақсадида келган фуқаронинг шахси аниқланиб, уларнинг жиноятга алоқадорлиги текширилиб, ушбу шахсларга тегишли 132 та транспорт воситасининг ҳужжатлари кўздан кечирилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ суриштирув ишларини олиб бормоқда.

@gulobod_tongi_gazetasi
Хайрли тонг азизлар!

Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддаси.
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 10 апрель куни имзоланган “Ўзбек тили кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, 21 октябрь Ўзбек тили байрами сифатида нишонланади.

📌 1989 йил 21 октябрда “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Унга асосан, ўзбек тили – Ўзбекистон Республикасида ягона давлат тили сифатида тан олинган. Мазкур қонун 1995 йил 21 декабрда янги таҳрирда қабул қилинган.

👬 Бугунги кунда дунё бўйича 50 млн нафардан кўпроқ одам ўзбек тилида сўзлашади.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 42-моддасига кўра, фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@gulobod_tongi_gazetasi
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

@gulobod_tongi_gazetasi
“Hududgaz Samarqand”: Самарқанд туманидаги суюлтирилган газга мослаштирилган маҳаллаларга табиий газ етказиб бериш учун техник имконият мавжуд эмас

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Andrew Jacksonнинг “Эшитишимча яқин орада Самарқанд тумани аҳолиси табиий газ масаласи бўйича ҳурматли Президентимизга хат ва ижтимоий тармоқлар орқали мурожаатнома жўнатармиш”, дея бошланган пост юзасидан қуйидагиларни маълум қилади...

Батафсил 👉 https://bit.ly/3m4WlPV

🔰 Facebook: https://www.facebook.com/gulobodtong

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд туманида ҳам "Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш" ойлиги доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурободлик морбоз Алишер Ёрматов Гиннес рекордлар китобига кирмоқчи

@gulobod_tongi_gazetasi
Самарқанд тумани Оҳалик халқа йўлида (собиқ Паррандачилик фабрикаси) йирик савдо маркази ўз фаолиятини бошлайди.

2020 йилнинг 1 ноябридан вилоятимиз аҳли учун "Гулобод саҳовати агрологистика" комплексида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилмоқда.

Вилоятимиз аҳли ушбу савдо мажмуасига ташриф буюриб, арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиши мумкин.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

@gulobod_tongi_gazetasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлонов туманда озиқ-овқат ва нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш, аҳоли учун йил давомида истеъмол талабини қондириш юзасидан аҳолига мурожаат қилди

@gulobod_tongi_gazetasi
Хотира пасайишига қандай омиллар сабаб бўлади?

Шифокор-валеолог Бахтинисо Азимбоева:

📌Хотира пасайишининг 3 хил сабаби бор:

🔸Физиологик ҳолат. Танада сувнинг етишмаслиги, кунлик овқатланиш рационида керакли B витамини ёки ёд элементининг етарли эмаслиги сабаб бўлади. Шунингдек, ичакда гижжалар борлиги ҳам хотира пасайишига сабаб бўлади.

🔸Психологик ҳолат. Руҳий зўриқишлар, жумладан, яқинларини йўқотганда, оилавий можароларда, ишда ўзаро келишмовчиликлар ва бошқалар.

🔸Неврологик ҳолат. Мия иш фаолияти бузилишига олиб келадиган факторлар, яъни қон томирлар торайиши, бош қисмидаги жароҳатлар, ишемик инсульт оқибатида юзага келадиган ўзгаришлар хотира пасайишига олиб келади. Қандли диабетда, қон босими паст-баланд бўлганда ҳам хотира сусайиши кузатилиши мумкин.

Манба: "Ойдин ҳаёт LIVE" дастури. Ўзбекистон телеканали.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Самарқанд шаҳридаги иккита кўчага Ўктам Барноев ва Аъзамхон Баҳромов номи берилади

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг айни пайтда ўтказилаётган сессиясида депутатлар томонидан шундай таклиф билдирилди.

Аъзамхон Баҳромов ва Ўктам Барноев турли йилларда Самарқанд вилоятига раҳбарлик қилган. А.Баҳромов 2017 йилдан буён Каттақўрғон тумани ҳокими эди.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
“Гулобод тонги” газетасининг 2020 йил 23 октябрь, 40-сонини онлайн форматда ўқинг
👉🏻
ОНЛАЙН ЎҚИШ 👈🏻

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Веб-сайт: www.gulobodtongi.uz
Телеграм:
@gulobod_tongi_gazetasi
Facebook:
www.facebook.com/gulobodtong
#Ҳозир

Халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтмоқда

Сессиясида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан туманда олиб борилган ишлар тўғрисида хисоботлар тингланмоқда.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Коррупцияга қарши курашамиз

Коррупциянинг олдини олиш ҳамда унга қарши кескин курашиш, шунингдек давлат ва жамиятнинг барча соҳаларида коррупция омилларига чек қўйиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

Давлат божхона қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий божхона бошқармалари томонидан мунтазам равишда коррупция иллатига қарши кескин чоралар кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005-сон Фармонига асосан, божхона тизимида коррупция, ноқонуний валюта операциялари ҳамда божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашга қарши курашишда божхона маъмуриятчилигининг замонавий усулларини қўллаш белгиланган...

Батафсил 👉 http://gulobodtongi.uz/siyosat/korruptsiyaga-qarshi-kurashamiz

🔰 Facebook: https://www.facebook.com/gulobodtong

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Машинада ёлғиз ҳаракатланаётганда тиббий ниқоб тақиш шартми?

Наргиза Нуруллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

❗️- Агар сиз шахсий автомобилингизда ёлғиз ҳаракатланаётган бўлсангиз ва йўловчи ташиш билан шуғулланмасангиз ниқоб тақишингиз шарт эмас.

АОКАда ўтказилган брифингдан

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Самарқанд туманига Хоразмдан шакар ва гуруч келтирилади

Туман аҳолисининг эҳтиёжи учун 31,1 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари талаб этилади, деди туман кенгаши сессиясида ҳоким Носир Мовлонов.

Хусусан:
🥩 5358 тонна гўшт;
🥔 6540 тонна картошка;
🧅 2515 тонна пиёз;
🥕 3270 тонна сабзи;
🍚 1233 тонна гуруч;
🍚 9722 тонна ун;
🌱 1144 тонна ўсимлик ёғи;
🍚 1383 тонна шакар;
🥚 27 млн 166 минг дона тухум талаб этилади.

Бу эҳтиёжни қондириш учун 773 тонна балиқ туманни ўзида ишлаб чиқарилади. Эҳтиёжнинг қолган қисми бошқа туманлардан келтириш ҳисобига қопланади. 1250 тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилади. Бу — эҳтиёждан 9 фоизга кўп. 1383 тонна шакар ва 1233 тонна гуруч Хоразм вилоятидан келтирилади. Гўштга бўлган эҳтиёжни қондириш учун эса бир нечта лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi