"Gulobod tongi" gazetasi
451 subscribers
5.72K photos
1.37K videos
90 files
2.77K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари ўн олтинчи сессияси ўтказилди

@gulobod_tongi_gazetasi
Бепул касб-ҳунарга ўқиш истагидаги фуқаролар диққатига!

Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар Самарқанд шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази (#КОИКА)да ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш курсларига таклиф этилади.

Ўқув муддати
- 1-3 ой;
Тўлов қисми - бепул (фонд хисобидан);
Йўналишлар - электроника, автомобилларни таъмирлаш, пайвандлаш ишлари, ахборот технологиялари;
Ўқишлар замонавий технологиялар асосида олиб борилади http://samarkand-vtc.uz/.
Ўқишни муваффақиятли битирганларга давлат стандартида #сертификат берилиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хорижда иш изловчилар базасига малакали мутахассислар рўйхатига киритилади.

Ўқиш истагида бўлган фуқаролар учун 👉онлайн анкета 👈

Маълумот учун:
☎️(66)2332400, (66)2335300
Телеграмм: @info_2332400

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти филиали

@gulobod_tongi_gazetasi
29 октябрь – Халқаро инсультга қарши кураш куни

Бутунжаҳон Инсультга қарши кураш ташкилотининг 2004 йил 29 октябрь куни Ванкувер шаҳри (Канада)да ўтказилган конгрессида ушбу кунни Халқаро инсультга қарши кураш куни сифатида нишонлаш таклиф этилган.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ўлим даражаси бўйича юрак-қонтомир касалликлари биринчи ўринда туради. Бу хасталиклардан ҳар йили 17,9 миллион киши вафот этади.

Халқаро инсультга қарши кураш куни муносабати билан бир қатор мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам ушбу касалликка қарши кураш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган тадбирлар ўтказилади.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Наркологик касалликка чалинган шахсни даволашда меҳнат терапияси қўлланилиши мумкин

“Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, аҳолига наркологик ёрдам давлат наркология муассасалари ёки лицензияга эга бўлган хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилади.

Наркологик касалликка чалинган шахсни даволаш унинг ёки қонуний вакилининг ёзма розилиги олинганидан кейин амалга оширилади (мажбурий даволаш назарда тутилган ҳолатлардан ташқари).

Шахсни мажбурий даволашга муҳтож деб топиш наркология диспансерлари таркибидаги ихтисослаштирилган тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Мажбурий даволаш суд қарори асосида қўлланилади.

Мажбурий даволашнинг давомийлиги шахс даволаш учун жойлаштирилган кундан эътиборан 5 кунлик муддатда наркология муассасасининг тиббий комиссияси томонидан белгиланиб, давомийлиги 18 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

Мажбурий даволанишда бўлиши даврида шахсларни даволаш мақсадида уларга меҳнат терапияси қўлланилиши мумкин.

Мажбурий даволаниб чиққан шахсларни ишга жойлаштириш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ички ишлар органлари, меҳнат органлари ҳамда наркология муассасалари зиммасига юклатилади.

Қонунга кўра, давлат:

психоактив моддалардан ўткир заҳарланиш натижасидаги психозлар чоғида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини;

амбулатория ва стационар шароитларда маслаҳат бериш-ташхис қўйилишини, даволашни, психопрофилактик, реабилитация, ижтимоий ёрдам кўрсатилишини кафолатлайди.

Қонун кучга киргач “Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида”ги Қонун ўз кучини йўқотади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Қуръони каримни йиртиб, уни оёқости қилган шахс топилди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда турли диний адоватни қўзғатиш ва диндорлар орасида муросасизликни келтириб чиқаришни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 29 октябрь куни ижтимоий тармоқларда ўзини “атеист”, деб таништириб, у томонидан динимизнинг илоҳий манбаси ва энг муқаддас китоби - Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизлик акс этган видеолавҳа тарқалди ҳамда кескин баҳс-мунозара ва норозиликларга сабаб бўлди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида, мазкур шахс Мингбулоқ туманидан бўлган Шерзод Турдиев эмаслиги аниқланди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

Ўтказилган текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу видеотасвирни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган шахс аниқланиб, терговга қадар текширув ҳаракатларига жалб қилинди.

Текширув натижасига кўра, мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши бўйича тергов натижасига кўра, қўшимча маълумот бериб борилади.

Шу ўринда, фуқароларимиздан юртимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик каби азалий анъаналаримизга кундалик ҳаётимизда амал қилишларини ҳамда муқаддас динимизни оёқ-ости қилиб, аҳоли орасида ихтилофлар келтириб чиқаришга бўлган уринишлар учун қонунда жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз, дейилади ИИВ Ахборот хизмати хабарида.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
* САРҲИСОБ ВА ТАҲЛИЛ

ҒАЛВИР СУВДАН КЎТАРИЛГАНДА...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасига 2020 йил 9 ой давомида жами 715 та жисмоний ва юридик шахслардан мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаатларнинг 512 таси тумандаги ташкилотларга ижро қилишлари учун юборилган бўлиб, 108 таси вилоят Халқ қабулхонаси орқали юқори ташкилотларга юборилган ва 95 та мурожаатлар туман Халқ қабулхонасининг ўзида ҳал этилган. Туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг барчаси Президент Виртуал қабулхонаси базасига киритилган.
Мурожаатларнинг 315 таси қаноатлантирилган, шундан 229 таси ижобий ечимини топган ва 86 таси ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали ҳал этилган, 315 та мурожаат бўйича муаллифларга ёзма тушунтиришлар берилган.
..
Батафсил 👉 http://gulobodtongi.uz/jamiyat/galvir-suvdan-kotarilganda

🔰 Facebook: https://www.facebook.com/gulobodtong

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Ишонган кучим - муаллимлар, зиёлилар

Президент: Учителя, интеллигенция - сила, на которую я полагаюсь

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

Кам таъминланган оилаларга тўланадиган нафақа ва моддий ёрдам


Каналга қўшилинг
👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Энди энг кўп пиёда юрганларга ойига 1 млн сўмгача пул тўланади

«Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» — Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Ўзбекистонда пиёда юришни тарғиб қилувчи веб-сайт ишлаб чиқилади, бу орқали юриш учун фуқароларга пул мукофотлари берилади.

Ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 млн сўм тўланади.

Каналга қўшилинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юзма-юз мулоқотлар давом этади

Кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли билан Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси раҳбарларининг очиқ мулоқоти бугун Самарқанд туманида бўлиб ўтди...

@gulobod_tongi_gazetasi
​​Бугун Самарқандда “Samarkand Half Marathon” ярим марафони ўтказилмоқда

Жараённи жонли эфирда facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифамизда кузатиб боринг:
https://www.facebook.com/sampressservice/live/

@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқингизни рўйхатдан ўтказинг ва уйингизни ҳимоя қилинг.

@gulobod_tongi_gazetasi
Қандай ҳолларда гўшт сотишга йўл қўйилмайди?

▶️сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
▶️гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспортда етказиб берилган бўлса;
▶️ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
▶️ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;
▶️ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;
▶️оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;
▶️хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;
▶️ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.

Каналга қўшилинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Самарқанд тумани аҳолиси учун кўмир тарқатилмоқда

Куз-қиш даврида аҳоли ва бюджет ташкилотларининг кўмир ҳамда ундан тайёрланадиган брикетга бўлган эҳтиёжини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Зарафшон кўмир омбори”да Самарқанд тумани аҳолиси учун “Ангрен” кўмир кони маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Маҳаллалар кўмир олиш учун навбатга дуч келмаслиги, совуқ ва кузнинг қисқа кунларида фуқароларнинг қийналмаслиги учун айни кунларда кўмир тарқатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: “Ангрен” кўмирининг 1 тонна нархи 300 минг 300 сўм этиб белгиланган.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд туманида тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар

@gulobod_tongi_gazetasi
Иш стажи ҳақида ҳужжатлар йўқолган бўлса қандай тасдиқланади?

Пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган фуқаролар кўпинча иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар корхона ва ташкилотларда сақланмаганидан ёки улар томонидан архив идораларига сақлаш учун топширилмаганидан ҳамда ўзлари томонидан йўқотилганидан азият чекишади.

Бу каби ҳолатларда муаммонинг ечимини топиш учун фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига оид қонун ва қонун ости ҳужжатларига асосан иш юритилса тўғри бўлади.
“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда иш стажини тасдиқлаш бўйича қуйидаги тартиблар белгиланган:
Иш стажи тўғрисида ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда меҳнат фаолияти даврлари суднинг қарори билан белгиланади, шунингдек, Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари фуқароларга иш стажини тасдиқлаш учун қонунчиликда назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда судларга даъволар тайёрлашда кўмаклашишади.
Авариялар ва маҳаллий кўламдаги бошқа фавқулодда вазиятлар (ёнғин, сув босиши), ташкилотнинг тўлиқ тугатилиши ёки бошқа сабаблар бўйича архив маълумотларининг мавжуд эмаслиги муносабати билан мавжуд иш стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш имкони бўлмаганда иш стажи суд тартибида белгиланади.
Пенсия жамғармаси бўлими томонидан чиқарилган иш стажини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарор билан рози бўлинмаган тақдирда ҳам ушбу масала суд томонидан ҳал этилади.

Каналга қўшилинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Мардлар қуриқлайди ватанни!

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Нуробод туманидаги Сазаған полигонида аҳоли ва ёшлар иштирокида “Мардлар қўриқлайди ватанни” шиори остидаги “Ҳарбий-ватанпарварлик фестивали” ташкил этилмоқда. Ушбу фестивалда иштирок этиш учун барчангизни таклиф қиламиз!

Каналга қўшилинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
“Гулобод тонги” газетасининг 2020 йил 06 ноябрь, 41-сонини онлайн форматда ўқинг
👉🏻
ОНЛАЙН ЎҚИШ 👈🏻

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Веб-сайт: www.gulobodtongi.uz
Телеграм:
@gulobod_tongi_gazetasi
Facebook:
www.facebook.com/gulobodtong
"Ишонаман, жонкуяр шифокорларимиз бугунги белгиланган вазифаларни ҳам фидойилик ва матонат билан, бор билим ва тажрибаларини ишга солиб, албатта уддалайдилар. Энг катта бойлик бўлган халқимиз саломатлигини сақлашда ҳақиқатда жонбозлик кўрсатадилар"

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
6 ноябрь 2020 йил

Каналга қўшилинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi