Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.54K subscribers
680 photos
298 videos
947 links
Download Telegram
#савол_жавоб

Уларга пул берсак гуноҳкор бўлмаймизми?

Савол: Ассалому алайкум!
— Ўртоқларим билан чойхонага борамиз. Шу чойхонада бизга хизмат қиладиган ёш йигитлар бўлади. Чойхона эгалари у йигитларга 25 мингдан 50 минггача кунига беради. Аммо чойхонага келишимиз биланоқ ўша ёш йигитлар исириқ тутатиб келиб одамлардан пул олишади. Худди тиланчидек. Агар уларга пул берсак биз гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?


Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Ҳақ тўланадиган хизматлар икки томондан ўзаро келишув асосида бўлади. Келишув бўлмасдан бир томон хизмат кўрсатишни бошласа (масалан, исириқ тутатса), унга ҳақ тўламасликка ихтиёрингиз бўлади.

Бошқа томондан чойхона эгаси мижозларга хизмат кўрсатгани учун маълум ҳақ тўласа ва мижозлардан ортиқча пул олмасликни шарт қилса, хизмат қилувчилар мижозлардан ортиқча ҳақ сўраши жоиз эмас.

Лекин хоҳласангиз, ихтиёрий равишда ўша исириқ тутатувчиларга кўнгилдан чиқариб, ҳадя сифатида пул беришингиз мумкин. Бу ерда гуноҳкорлик бўлмайди. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати


🔗 Улашинг: @hazrati_abbos
#савол_жавоб

Электрон тасбеҳни бармоққа таққан ҳолда намоз ўқишнинг ҳукми қандай?

Савол: Ассалому алайкум!
— Ҳозирги вақтларда электрон тасбеҳлар жуда кўпайган. Саволим шундайки электрон тасбеҳни бармоққа таққан ҳолда намоз ўқишнинг ҳукми қандай?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Намозда бажариладиган ҳаракатларга халақит қилмаса, ён атрофдагиларни ҳаёлини чалғитмаса намозга зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати

🔗 Улашинг: @hazrati_abbos