Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.54K subscribers
680 photos
298 videos
947 links
Download Telegram
НАЗАР ДУОСИ ҲАҚИДА

САВОЛ: Ассалому алайкум! Якинда назар дуоси ҳақида эшитгандим. Шу дуони кирилл алифбосида қоғозга кўчириб машинага қўйилса ёмон кўздан асрайдими? Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!

Дуолар осиб юришга эмас, ихлос билан ўқиб юриш учун ўрганилади. Валлоҳу аълам!

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@hazrati_abbos
ЭЛЕКТРОНИК МУСИҚА ТИНГЛАШ

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен Электроник ва чет эл мусиқа тинглашни ёқтираман. Унда мусиқий асбоблар ишлатилмаган. Уни сўзлари хам жуда маноли. Битта саволнинг жавобида мусиқий асбоб чалинса мусиқа хисобланади дейилган. Айтингчи элетроник мусиқа эшитиш гунохми? Ахир унда мусиқий асбоб ишлатилмайдику. Мен мусиқасиз бирор иш қилишим қийин. Чунки мени илхомлантиради. Мусиқасиз бир нимамни йўқотгандей бўлиб қоламан. Рахмат

ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Қуръон эшитинг, нимани эшитсангиз ўша қалбингизга таъсир қилади. Валлоҳу аълам!

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@hazrati_abbos
ГИВЕ АWАЙ

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда блоггерлар ҳар ҳил конкурслар ўтказишмоқда. Кеча бир кўнкурсга кўзим тушди. Конкурс шарти қуйидагича экан. Яъни ҳар бир инсон 29.000 сўмга рақам сотиб олади ва машина ёки сертификатлар ютиб олади. Шахсий фикрим-қимор деб ҳисоблайман аммо бир жиҳат иккилантирмоқда. Бу ўйинда барча совға ютади ҳеч ким ютқазмас экан. Қиморда эса икки тараф пул тикиб бири ютқазади бошқаси эса манфаатдор бўлади деб ўқиган эдим. 

ЖАВОБ:– Ва алайкум ассалом! У қимор. Валлоҳу аълам!

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@hazrati_abbos
Мавъиза
Абдулҳафизхон домла
Жума Мавъизаси
Мавзу: Илмли ёшлар – юрт келажаги
Сана: 08.01.2021

🎙 Абдулҳафизхон домла
📀 1-қисм
💾 Ҳажми: 13 Мб.
Давомийлиги: 13:50 дақиқа

♻️ Мавъизани улашинг!
Каналимизга аъзо бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAAFSAVTkiDxWRa3GO7Q
💐 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🌙 Жума муборак!

👨‍👩‍👧‍👦 Яқинларингизни ҳам табрикланг!
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFSAVTkiDxWRa3GO7Q
АҚИЙДА ХАҚИДА

САВОЛ: Ассалому алайкум! Тўғри йўлни кўрсатсангиз баъзи одамлар ашъарий ва мотурудий ақида нотўғри ақида, улар адашган дейишади шу тўғрими? Қайси ақидани танлаган мақул?

ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ёзган китобларни олиб ўқинг. Бошқасига эътибор қаратманг. Ўша нотўғри деювчилар сиёсий ўйинчилар. Улар бир бор бўлади, бир йўқ бўлиб турадиган шахслар ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@hazrati_abbos
БИРОЗ ҚОН ЧИҚСА

САВОЛ: Ассалому алайкум! Теридан ёки тиш мулкидан чиққан қон тахоратни синдиришини хаммамиз биламиз, лекин ўша чиққан қоннинг тахоратни синдиришлик учун малум бир миқдор борми? масалан: игнанинг учидай миқдорда қон чиқса ёки тери бироз тирналиб ости қизариб кўринса ёки тери бироз кесилсаю қон оқмаса тахорат синмайдими?

ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Ҳаром қон оқувчи қондир. Оқмайдигани ҳаром ҳам эмас, таҳоратни ҳам синдирмайди. Сиз айтганлари ҳам. Валлоҳу аълам!

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@hazrati_abbos
​​Садақа ҳақидаги гўзал тушунча

Мол-мулкингни ўзинг билан олиб кета олмайсан, лекин уларни ўзингдан олдин жўнатишинг мумкин.

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFSAVTkiDxWRa3GO7Q
ЗАМ СУРАНИНГ МИҚДОРИ

Савол: Ассалому алайкум! Қуръони Каримда оятлари кўп бўлган суралар мавжуд. Намоз ёки тиловат вақтида узун суралардан камида нечта оят ўқиш керак? 

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
Камида узун бир ёки қисқа уч оят. Валлоҳу аълам!

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
Масжид сари юрмоқнинг фазилати ва хар бир қадамга ёзиладиган савоб

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир киши чиройлик таҳорат олишлик билан таҳорат олса, кейин намозга чиқса уни (уйидан) фақатгина намоз чиқарса (ёки «қўзғотса» дедилар), босган ҳар бир қадами учун Аллоҳ унинг даражасини юксалтиргайдир ёки ҳар бир қадами учун унинг бир хатосини кетказгайдир».

Манба: hadis.uz

Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
​​Ассалому Алайкум, ҳурматли каналимиз аъзолари, бугундан бошлаб каналамизда #ислом_энциклопедияси рукнини бошлашга ният қилдик. Инша Аллоҳ ҳар куни, битта исломга алоқадор сўз, ибора ёки атамани мазмун-моҳиятини тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

👉@hazrati_abbos
​​#ислом_энциклопедияси

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ (араб. сизга тинчлик, саломатлик тилайман) - мусулмонлар ўзаро учрашганда ишлатиладиган саломлашув ибораси. Салом қабул қилувчи "Ва алайкум ассалом" ("Сизга ҳам тинчлик, саломатлик тилайман"), деб жавоб қайтаради. Ассалому Алайкум таниган ва танимаган мусулмонларга берилади. Кичик ёшдагилар ёши улуғларга, улов минган одам пиёдага, пиёда кетаётган киши ўтирганга, озчилик кўпчиликка салом беради. Ассалому Алайкум кўпчилик ҳузурига кириб ўтиришда ҳам айтилади. Ассалому Алайкум дейиш суннат, жавоб қайтариш еса вожиб ҳисобланади. Ассалому Алайкум намоз ўқиётган кишининг намози тугаганининг аломати ҳамдир.

👉@hazrati_abbos
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Жума муборак!

👨‍👩‍👧‍👦 Яқинларингизни ҳам табрикланг!
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFSAVTkiDxWRa3GO7Q
#ислом_энциклопедияси

ЖАННАТ (араб. - боғ, бўстон, учмоҳ; форс. - беҳишт; дор ус-салом, дор ул-бақо, дор ул-охир, дор ул-муқома, дор ул-муттақин, боғи ерам, фирдавс, иллиюн ва б. номлари бор) — тақводор диндорлар нариги дунёда роҳат ва фароғатда яшайдиган жой. Қуръонда Жаннат ҳақида бир неча ерда баён қилинган (47: 15-55: 46-78; 76: 11-22). Диний ақида бўйича, бу дунёдаги ҳаёти даврида имонли ҳолида езгу ишлар билан шуғулланган кишиларга Аллоҳ томонидан Жаннат дан жой берилади. Жаннат даги ҳаёт абадий, безаволдир. Жаннат дагиларни Аллоҳ турли неъматлар билан таъминлайди. У ерда ғам-ғусса ва ташвиш йўқ. Одамларнинг яхши кўрган барча нарсаси муҳайё етилади, ҳатто жуфтлари ҳам бирга бўлади. Қуръонда Жаннат дарахтзор остидага арикларда зилол сувлар оқиб туради, деб таърифланади. У ерда инсонлар қаримайди ва касал ҳам бўлмайди. Диний таълимотда таъкидланишича, Жаннат да ҳавзи Кавсар мавжуд бўлиб, унинг суви оқ ва совуклиги ҳамда хислатлари таърифланади. Ҳавзи Кавсардан Жаннат ахли сув ичади. Ислом динига кўра, Жаннат нинг саккиз дарвозаси бор. Булар Пайғамбарлар, шаҳидлар, сиддиқ бандалар ва сахийлар; намозхонлар; закот берувчилар; амри маъруф, наҳйи мункар қилган мўминлар; нафсу шаҳватини жиловлаб юрганлар; ҳаж ва умра қилганлар; Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилганлар; тақводорлар ва ота-онасини рози қилганлар ва рўзадорлар кирадиган дарвозалардир. Жаннатни қўрикловчи фаришта "Ризвони жаннат" деб аталади. Жаннат да энг олий неъмат - Аллоҳнинг дийдорини кўришлик ҳисобланади.
ХАЛОЛ СЕРТИФИКАТ ТОГРИСИДА

Савол: Ассалмому алайкум! Халол сертификат олвотканлар диний назоратдан рухсат олишадими биз мусирмонлар шубхасиз истимол килсак боладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Биз МУСИРМОН эмас мусулмонмиз. Сертификат берувчилар ҳақида маълумотимиз йўқ. Валлоҳу аълам!

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
«Бахтиёр оила»

Ушбу китоб Ислом динининг оилавий муносабатларга оид аҳкомларининг кенг ва батафсил шарҳи бўлиб, мусулмон киши оилавий ҳаётга оид билиши лозим бўлган барча масалаларни ўз ичига олади. Китобда инсонга икки дунё саодати йўлини кўрсатиб берган Ислом динининг бахтли, саодатли оила қуриш, эр-хотиннинг ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари, ота-онага, қайнота-қайнонага муносабат, келин ва куёв танлаш, ақийқа, фарзанд тарбияси, силаи раҳм, талоқ, идда ва шу каби кўплаб долзарб мавзулардаги таълимотлари орқали бугунги кунда қатор муаммолар муҳокама қилинади, оятлар, ҳадислар ҳамда салаф солиҳларнинг ҳаёти мисолида мусулмоннинг бахтли оилавий ҳаёт дастури кўрсатиб берилади.

👳🏻‍♂ Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

💰Нархи: 70.000сўм

🛵 Қўқон шаҳри буйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

☎️ +998(33)303-46-43
📍1-Дўкон - Фурқат кўчаси 100-уй
📍2-Дўкон - Ҳазрати Aббос жомеъ масжиди ёнида

Telegram | Instagram | Telegram-bot
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

- Намоз вақти келмасидан ибодат қилиш мумкинми?
- Йўқ, чунки у фарз намозга ўтмайди.

- Тонгги намоз вақти қачон?
- Уфқ ёришгандан то қуёш чиққунча бўлган вақт.

- Пешин намози вақти қачон?
- Қуёш заволга кетгандан то аср вақтигача.

- Aср вақти қачон?
- Одам сояси икки баробар узайгандан то қуёш ботгунчадир.

- Шом вақти қачон?
- Қуёш ботгандан то уфқ йўқолгунча.

- Хуфтон вақти қачон?
- Уфқ кўздан йўқолгандан то тонг оқаргунча.

- Витр ва таровиҳ вақтлари қачон?
- Хуфтон намозининг сўнггидан то тонггача.

- Жума намози қай пайтда келади?
- Жума куни пешинда.

- Ҳайит намозларининг пайти-чи?
- Қуёш кўтарилгандан то ботгунгача.

- Нафл ва жаноза қачон ўқилади?
- Нафл намози кишининг эҳтиёжига қараб исталган пайтда ўқилиши мумкин. Жаноза эса шароитга қараб, иложи бўлса, кундузи ўқилади.

Манба: “Ибодати исломия” китобидан.

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFSAVTkiDxWRa3GO7Q