Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.55K subscribers
680 photos
298 videos
947 links
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!


👉 @hazrati_abbos
Масжидларда намозларни очиқ ҳавода ўқиш тавсия этилди

Республика махсус комиссияси томонидан:

кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари (очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;

65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;

бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.

👉 @hazrati_abbos
#уни_поклаган_нажот_топур

Агар осмонни ерга ағдариб тахлаб қўйилса ҳам, Аллоҳ таоло унда тақводорлар учун чиқадиган тешиклар қилиб қўяди. Аллоҳ таолонинг бу оятига қаранг:
"Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр" (Талоқ сураси, 2-оят).


Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу

👉 @hazrati_abbos
#Yangilik #Uzoq_kutilgan

«Aбдулҳамидхон» (яширин тарих ҳақиқатлари)

☝️ Китобни мутолаа қилганингизда, Aбдулҳамидхон душманлар ҳийлаларига қарши курашгани, жар ёқасидаги Усмонийлар империясини яна 30 йилдан ошиқроқ сақланиб қолишида катта хизмати, мамлакатда сотқинлар кўплиги, жамиятнинг ғарбга ҳавас қилганлиги, бошқа кўплаб тарихий маълумотларни ва албатта қизиқарли суратларни кўрасиз.

Aйтиб ўтиш жоизки, телеекранларда намойиш этилаётган сериалдан фарқли ўлароқ, асарда тарихий фактларга кўпроқ таянилган.

💡 Ушбу асарни ўқиганингизда ўша даврдаги бўлиб ўтган воқеалар, тарихий шахслар кўз олдингизга келади.

💰 Нархи: 50.000сўм

🇺🇿 Ўзбекистон буйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

☎️ +998(33)303-46-43
📍1-Дўкон - Фурқат кўчаси 100-уй
📍2-Дўкон - Ҳазрати Aббос жомеъ масжиди ёнида

Telegram | Instagram | Telegram-bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«4-Мазҳабнинг борлиги Ҳудонинг раҳмати»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди бош имом-ҳатиби Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.

👉 @hazrati_abbos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ёшлар эҳтиёт бўлинглар!»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.

👉 @hazrati_abbos
#уни_поклаган_нажот_топур

Агар банда амалида камчиликка йўл қўйса, Аллоҳ уни ғам-ташвишга мубтало қилиб қўяди.

© Салафлардан бири

👉 @hazrati_abbos
​​#огоҳ_бўлинг #тарқатинг

Ал-Азҳар Каъба бузилишини ўз ичига олган видео ўйинлардан огоҳлантиради

Қоҳирадаги таниқли Ал-Азҳар университети кейинги босқичга ўтиш учун ўйинчиларни Каъбани бузишга ундайдиган Fortnite деб номланган кўп ўйинчи иштирок этувчи видео ўйинини тақиқлаш ҳақида огоҳлантириш хати эълон қилди. Огоҳлантириш университетнинг Халқаро электрон фатволар маркази орқали берилган.

"Марказ илгари ёшлар онгини банд қиладиган, уларни фойдали билим олиш ёки ишлашдан чалғитадиган ва уларни воқеъликдан узоқлаштириб вертуал оламларга қамаб қўядиган, нафратга, ўзига ёки бошқаларга зарар йетказишга ундайдиган баъзи электрон ўйинлардан огоҳлантиради", дейилади университетнинг фейсбук саҳифасида.

Рўйхатга қўшилган Fortnite видео ўйини қуролларни ютиб олиш ва кейинги босқичга ўтиш учун ўйинчиларни Каъбани бузишга ундайди. "Бу ёшларнинг эътиқоди ва қадр-қимматига таъсир қилади. Шу сабабли, марказ зўравонликни рағбатлантирадиган ёки ёлғон ғояларни ўз ичига оладиган, эътиқодни бузадиган ёки диний эътиқодга ҳурматсизлик кўрсатадиган барча электрон ўйинларнинг тақиқланишини талаб қилади".

Ҳурматли Ота-оналар фарзандларингизга бефарқ бўлманг!

‼️ Яқинларни огоҳлантиринг
👉
@hazrati_abbos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Шариатимизда аёллар машина миниши жоизми?»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.

👉 @hazrati_abbos
Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
«Шариатимизда аёллар машина миниши жоизми?» «Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз домла ♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг! Каналга аъзо бўлинг. 👉 @hazrati_abbos
Aёллар машина ҳайдаши хақида

Савол: Ассалому алайкум. Устоз аёллар машина минса шариатимиз рухсат берадими? Aёллар машина минса ДАН ходимлари иш юзасидан ушласа уларга қандай муомала қилади шуни тушунтириб беринг

Жавоб: - Бу ихтилофли масала. Мен қаршиман. Аёлларга маҳрам эркаклар хизмат қилишлари керак.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

👉 @hazrati_abbos
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ бир жанозадан сўнг қабр тепасида туриб қолдилар.
Сўнг ёнларидаги кишига қараб:
«Агар қабрдаги киши дунёга қайта олганида нима қиларди деб ўйлайсан?» — дедилар.

Ҳалиги киши:
«Истиғфор айтарди, намоз ўқирди, яхшиликлар ғамларди», — деди.

Шунда Ҳасан Басрий:
«Энди унда бу имконият йўқ, лекин сенда бор. Бу имкониятни қўлдан чиқарма», — дедилар.


┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
​​“Aллоҳнинг йўлида экансан, чопгин! Aгар бу қийин бўлса, тез юр! Aгар чарчасанг секин қадам ташла! Бунгаям қодир бўлмасанг, эмаклаб бўлса ҳам йўлда давом эт!
Лекин асло ортга қайтмагин!”


Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
#уни_поклаган_нажот_топур

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Айтилди: Ё Расулуллоҳ, суҳбатдошларимизнинг қай бири яхши? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Уни кўришингиз Аллоҳни эслатадиган, сўзи амалингизни зиёда этадиган ва амали охиратни ёдга соладиган кишидир" дедилар.

Абу Яъло "Мажмаъуз-завоид"да ривоят қилган.


┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Отдан тушсам талоқсан»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.

👉 @hazrati_abbos
Қунут дуосини имом орқасида турганлар ҳам ўқийдиларми?
Anonymous Quiz
13%
Йўқ фақат имом ўқийди
78%
Aлбатта ўқийдилар
4%
Билмайман
5%
Энди билиб оламан