Hongbao.uz | Barchasi Xitoy haqida
51 subscribers
93 photos
3 videos
126 links
Барчаси Хитой ҳақида

Админ: @Zm_admin
Download Telegram
Хитойнинг Синжон-Уйғур автоном районидаги Турфон шаҳрини жанубий-ғарбий қисмида жойлашган Цзяохэ (交河故城) эски шаҳари, дунёдаги қадимги энг катта ва энг яхши сақланиб қолган аҳоли пунктидир. Шаҳар Жуши қироллигининг пойтахти бўлган. Бу табиий қалъа иккита дарё орасидаги водийнинг баргсимон платосидаги тик жарлик тепасида жойлашган.

Бир пайтлар ташлаб кетилган шаҳар харобаларга айланган.

2014 йил июн ойида ЮНЕСКО Цзяохэни Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритган.
Машҳур "Катта бозор"

Урумчидаги Шинжон халқаро бозори дунёдаги энг йирик деҳқон бозори ҳисобланади. Бу бозорда уйғурларнинг маданияти ҳудди ойнадагидек акс этади.

Бу ерда сиз фақат Шинжонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олишингиз, миллий мусиқа асбобларида жонли ижро этиладиган этник мусиқаларни тинглашингиз, ушлаб кўришингиз ва нафис ҳунармандчилик маҳсулотларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Бозордаги машҳур “Нон музейи”да ҳақиқий Шинжон нонини татиб кўришингиз мумкин.