Hongbao.uz | Barchasi Xitoy haqida
52 subscribers
93 photos
3 videos
126 links
Барчаси Хитой ҳақида

Админ: @Zm_admin
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гугонг меъморчилиги ва император саройи ҳаётига бағишланган кўргазма

Мажмуанинг олд қисмида марказий ўринни эгаллаган ва ҳажми ва безак бойлиги билан бошқа барча бинолардан устун бўлган энг муҳим павилон Тайхе жойлашган.

Айнан шу ерда Хитой императорларининг тож кийиш маросимлари, туғилган кунлар ўтказилган ва миллий байрамлар нишонланган.

Бугун бу ерда сарой мажмуаси яратилганлигининг олти юз йиллиги шарафига мажмуанинг меъморчилиги ва император саройи ҳаётига бағишланган кўргазма намойиш этилмоқда.
​​🌌 Хитойлик астрономлар Ерга яқинлашаётган астероидни аниқладилар

Шарқий Хитойнинг Цзянсу провинцияси маркази Нанкин шаҳридаги Хитой Фанлар академиясининг Цзыцзиньшань (紫金山天文台) расадхонаси Ерга яқинлашиб келаётган илгари номаълум бўлган астероид ҳақида хабар берди.

Кичик сайёранинг Ерга максимал даражада яқинлашиши Пекин вақти билан 20 ноябр соат 08:08 да кутилмоқда, улар орасидаги минимал масофа 4,48 миллион км ни ташкил этади, бу Ер ва Ой ўртасидаги ўртача масофадан 11,7 марта кўпдир, дейди расадхона тадқиқотчиси Чжао Хайбинь.

Табиийки, бу самовий жисм сайёрамизга ҳеч қандай хавф туғдирмайди, деб тушунтирди у.

Юқорида айтиб ўтилган астероид ўтган жума куни кашф этилди, шундан сўнг Хорватия, Чехия, Италия ва Буюк Британиядаги 10 та расадхонанинг астрономлари унинг ҳаракатини кузатиб, унинг орбитасини тахминий параметрларини аниқладилар. Икки кундан сўнг, Кичик планеталар марказида унга вақтинчалик 2020 ВА1 код номи берилди.

🔭 Астрономларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 ВА1 астероиди орбитасининг ярим катта ўқи 1,87 астрономик бирликни ташкил этади, яъни 280 миллион км, перигелион масофаси эса тахминан 145 миллион км.

Хитой Халқаро астероидларни аниқлаш ва хабар бериш тармоғи лойиҳасининг аъзоси бўлиб, астрономлар Цзыцзиньшань расадхонасида мамлакатдаги энг йирик Шмитт телескопи ёрдамида осмоннинг катта майдонларини доимий равишда кузатиб борадилар.
Хитойда қилиш керак бўлмаган 8 одат

1. Ҳеч қачон омма олдида хафа бўлманг.
Ғазабнинг оммавий намойиши хитойликлар томонидан қораланади. Улар бундай одамлар билан иш тутмасликка ҳаракат қилишади, айниқса улар чет эллик сайёҳлар бўлса. Бу барча хитойликлар учун жуда муҳим бўлган "юзни сақлаш" тушунчаси билан бевосита боғлиқдир. Улар уйғунлик яратишга ҳаракат қилишади. Шундай қилиб, чет элликлар ўзларининг ёқмаган нарсаларга нисбатан ҳиссиётларини жиловлашлари ва мулойим бўлишга ҳаракат қилишлари керак.

2. Ҳеч қачон мақтовни хурсандчилик билан қабул қилманг.
Хитойлик мезбонга ажойиб меҳмондорчилик учун миннатдорчилик билдирганингизда ва Сизга "Йўқ, йўқ, овқат жуда мазали эмас эди" деган жавобни эшитганингизда ўзингизни йўқотишингиз мумкин. Улар камтарин ва одобли. Бир оз камроқ мақтаниш ва озгина ўз-ўзини табриклаш сўзлари хитойликлар олдида “маданиятли” бўлиб кўринишга хизмат қилади.

3. Исмлар билан эҳтиёт бўлиш лозим.
Хитойликлар ҳам бошқалар сингари исм ва фамилияларга эга. Бироқ, Хитойда фамилия ҳар доим биринчи ўринда туради. Оила (ва умуман жамоа) ҳар доим шахсдан устун туради. Масалан, мени хитойлик деб фараз қилсангиз менинг хитойлик исмим - Ли Минг, сиз мени жаноб Ли деб аташингиз мумкин, аммо жаноб Минг эмас.

4. Ҳеч қачон бировни бошқаларни олдида айбламанг.
Хитойлик танишингизга қилишингиз мумкин бўлган энг ёмон нарса, уни жамоат олдида ҳақорат қилиш ёки шарманда қилишдир. Шу сабабли у шарманда бўлиши мумкин. Бошқалар олдида хатосини кўрсатманг ва бировга бақирманг.

5. Ҳеч қачон кимдир ҳисобни Сиздан сўрамасдан тўлашига йўл қўйманг.
Бир пайтлар хитойликларнинг кечки овқатларида биринчи марта бўлганимда, уларни бир-бири билан талашаётганлигини кўриб ҳайратда қолдим. Кейин билсам, ҳисобни тўлаш вақти келганда жамоадагилар ҳисобни тўлайдиган киши бўлиш “ҳуқуқи” учун курашаётган экан. Хитойликлар буни одоб-ахлоқ қоидалари деб ҳисоблашади, шунинг учун ҳисоб чекини қўлида бўлган кишидан баланд овоз билан тортиб олишга ҳаракат қилишади.

6. Ҳеч қачон қуруқ қўл билан келманг.
Хитойликларда нафақат алоҳида ҳолатларда, балки оддий турмуш тарзида ҳам тез-тез совғаларни алмашиш урфга айланган. Бировнинг уйида овқатланасизми, бўлажак бизнес ҳамкор билан учрашасизми ёки бошқа бирон бир махсус учрашувда бўладими, ҳар иккала томон ҳам совғаларни - дўстлик ва хайрихоҳликнинг кичик нишонларини алмашишлари муҳимдир.

7. Ҳеч қачон биринчи "йўқ, раҳмат" ни қабул қилманг.
Хитойликлар одатда, чиндан ҳам оч ёки чанқаган бўлса ҳам, уларга таом ёки ичимликлар таклиф қилинганда, бир неча марта рад жавобини беришади. Агар улар буни бир неча бор айтсалар ҳам яна таклиф қилинг. Таомилга кўра, яхши меҳмон камида бир марта рад жавобини бериши лозим, яхши мезбон эса камида икки марта таклиф қилиши керак.

8. Таклифни икки марта рад этинг.
Маданиятли меҳмон бировнинг уйида уларга тақдим этилиши мумкин бўлган нарсаларни дарҳол қабул қилмайди. Таом, ичимлик ёки совғани қабул қилишга қанчалик интилишларидан қатъи назар, хитойликларнинг тўғри одоб-ахлоқ қоидалари уларни очкўзлик ёки уни олишга иштиёқли туюладиган нарса қилишларига тўсқинлик қилади. Ҳеч қачон бир неча марта рад этмасдан озиқ-овқат, ичимлик ёки совғаларни қабул қилманг.
​​🏯 Таъқиқланган шаҳар - Гугонг

Қадимги даврларда император Осмоннинг ўғли ва унга Осмоннинг олий кучи берилган деб ҳисобланган. Гарчи бу ерда Самовий император яшаган бўлса ҳам, Императорларнинг қароргоҳи шимолдан Шимолий юлдузга қараб, тўқ қизил рангли самовий саройга элтувчи йўл сифатида жилоланувчи шаклда қурилган.

💮 Илоҳий жой деб ҳисобланган бу сарой оддий одамларга тақиқланган эди, шунинг учун тақиқланган шаҳар деб номланган.

Дастлаб у “Тақиқланган тўқ қизил рангли шаҳар” деб номланган.

Ҳозирги кунда Хитойда у одатда "Собиқ сарой" - Гугонг деб номланади.

❇️ Ушбу улкан саройнинг қурилиши Мин сулоласининг императори Ёнгле ҳокимият тепасига келган даврнинг тўртинчи йили 1406 йилда бошланган ва қурилиш 1420 йилда тугаган.

❇️ 1420 йилдан 1644 йилгача “Тақиқланган шаҳар” да Мин сулоласининг 14 та императори яшаган.

❇️ 1644 йил октябридан “Тақиқланган шаҳар” Цин сулоласининг императорлик саройи бўлиб хизмат қилган.

❇️ 1860 йилда Иккинчи афюн уруши пайтида “Тақиқланган шаҳар” Англия-Франция кучлари томонидан назорат қилиниб, уруш охиригача уларнинг қўлида бўлган.

❇️ 1912 йилдан бошлаб “Тақиқланган шаҳар” Хитойнинг сўнгги императори Пуйининг тахтдан воз кечиши сабабли, Императорнинг уйи мақомидан чиқарилган.

❇️ 1925 йилда “Тақиқланган шаҳар” сарой музейига айланган.

❇️ У 1987 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
​​🏯 Тақиқланган шаҳар ҳақида қисқача маълумот

🌐 Жойлашган жойи: Пекин шаҳри, Хитой

Энг ажойиб хусусияти: бу дунёдаги энг катта император саройи.

⚡️ Кўриш керак бўлган нарсалар: императорларнинг яшаган ва давлат ишларини олиб борган саройлари (мажлис заллари), қимматбаҳо санъат асарлари ва анъанавий боғлар

👉 Керакли вақт: энг камида 2-3 соат

👉 Манзил: Пекин маркази, Тианьаньмень майдонининг шимолида

👉 Иш вақти: соат 8:30 дан 17:30 гача

👉 Дам олиш куни: душанба

👉 Кириш нархи: апрель-октябрь ойларида 60 юань; ноябрь-март ойларида 40 юань
​​🏯 Тақиқланган шаҳарни тавсифловчи 10 та рақам

1️⃣ Тақиқланган шаҳар 14 йил давомида қурилган (1406 йилдан 1420 йилгача).

2️⃣ Уни 1 000 000 дан ортиқ ишчилар, шу жумладан 100 000 дан ортиқ ҳунармандлар қуришган.

3️⃣ Бу 492 йил (1420–1912) давомида Хитойнинг императорлик саройи бўлган.

4️⃣ Бу ерда 24 та, 14 та Мин сулоласи императорлари ва 10 та Цин сулоласи императорлари яшаган.

5️⃣ Унинг ҳудуди 72 гектарни ташкил этади, шундан 15 гектари умумий майдон.

6️⃣ Унинг таркибида 8 700 дан зиёд хонадан иборат 70 дан ортиқ сарой мажмуаларида 980 та бино мавжуд.

7️⃣ Унинг узунлиги жанубдан шимолга 961 метрни, кенглиги 753 метрни ташкил қилади.

8️⃣ Узунлиги 3,4 км бўлган 10 метр баландликдаги девор билан ўралган.

9️⃣ Унинг атрофида 52 метр кенгликдаги хандақ бор.

🔟 Бу ерга йилига ўртача 15 миллион атрофида меҳмонлар ташриф буюради, 2015 йилдан бошлаб, ташриф буюрувчиларнинг кўплиги сабабли, қадимий обидага зиён етказмаслик мақсадида кунига энг кўпи билан 80 000 та меҳмонларни кириши учун чеклов жорий этилган.
​​🌐 Хорижий оммавий ахборот воситалари Хитойнинг октябр ойидаги товар айланмаси статистикасини қизғин муҳокама қилмоқда

🏢 7-ноябр куни ХХР Бош божхона бошқармаси мамлакатнинг октябр ойидаги савдо статистикасини эълон қилди. Хитой экспорти 237.18 миллиард долларни ташкил этиб, 11.4 фоизга ўсган, бу эса 2019 йил мартидан бери энг катта ўсиш кўрсаткичини бермоқда. Ушбу факт чет эл оммавий ахборот воситаларининг эътиборини ўзига қаратмоқда.

📺 7-ноябр куни АҚШнинг CNBC телеканали веб-сайтида “Кучли савдо кўрсаткичлари Хитой иқтисодиётининг тикланишини тезлаштиришга ёрдам беради” деган экспертларнинг фикридан иқтибос келтирилган.

📰 7-ноябр куни Reuters ахборот агентлиги ХХР Бош божхона бошқармасининг маълумотларидан иқтибос келтирган ҳолда, Хитойнинг ташқи савдо айланмаси октябр ойида 8.4 фоизга ўсиб, 415.92 миллиард АҚШ долларини ташкил этган, шу жумладан экспорт ҳажми 11.4 фоизга ва импорт – 4.7% га ўсганлиги тўғрисида маълумот берилган.

🗞 8-ноябр куни Американинг The Wall Street Journal газетаси апрель ойидан бери кетма-кет 7 ой давомида Хитойнинг экспорт ҳажми ижобий ўсишни сақлаб қолганлиги, шу билан бирга импортнинг ўсиши ҳам икки ой давомида ижобий кўрсаткичга эга бўлганлиги тўғрисида маълумот бермоқда. Жорий йил бошида тўсатдан авж олган COVID-19 эпидемияси Хитойнинг ташқи савдосига сезиларли таъсир кўрсатди, аммо Хитой бу таъсирни аста-секин юмшатмоқда.

📂 CNBC веб-сайтининг таҳлилига кўра, эпидемия пайтида дунёнинг турли мамлакатларида тиббий маҳсулотларга бўлган талабнинг ортиб бориши сабабли, ушбу товарларни асосан Хитойдан экспорт қилиш мослашувчан бўлиб қолмоқда. Экспертларнинг фикрига кўра, 2020 йилнинг қолган даврида Хитой экспорти кучли ўсишда давом этиши мумкин, чунки Хитой корхоналарида ишлаб чиқаришнинг тикланиши уларнинг глобал рақобатчиларига қараганда анча тезроқ. Бундан ташқари, Хитойда COVID-19 эпидемиясининг олдини олиш ва унга қарши курашиш учун кўпроқ маҳсулотлар, тиббий ҳимоя воситалари ва маскалар кўпроқ сотиб олинмоқда.
Пекиннинг ғарбий чеккасида жойлашган “Ёзги сарой” Хитойда энг яхши сақланиб қолган қадимий императорлик боғи ҳисобланади. У 1750 йилда қурилган ва "Императорлик боғи музейи" деб номланган. Маҳаллий куз манзаралари Интернетда жуда машҳур бўлиб, кўплаб сайёҳларни суратга олиш учун жалб қилмоқда.
​​🇨🇳 14-Беш йиллик режа: Хитой дунёга кўпроқ ишонч келтиради

Бугунги кунда дунёда сўнгги юз йил ичида мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй бермоқда, бу янги коронавирус пандемияси билан кучаймоқда. Иқтисодий глобаллашув жадал давом этмоқда, протектсионизм ва бирёқламалик янада кескинлашмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, эпидемия сабабли келиб чиққан муаммолар ва қарама-қаршиликлар узоқ вақт давом этади. 14-Беш йиллик режа давомида Хитой учун ташқи дунё билан ўзаро алоқалар янада қийинлашади, хатарлар ва муаммолар сезиларли даражада ошади. ХКП Марказий Қўмитасининг 19-чақириқ 5-пленумининг аҳамиятидан кўриниб турибдики, ушбу жараён ўзига хос тарихий бурилиш ясайди.

ВВС маълумотларига кўра, ХКП Марказий Қўмитасининг 19-чақириқ 5-пленумида ишлаб чиқилган 14-Беш йиллик режа Хитойнинг мўътадил фаровон жамият қурганидан кейинги биринчи давр бўлади. Бу социалистик модернизация мамлакатнинг ҳар томонлама қурилиши даври бўлиб, келажакда ривожланиш учун алоҳида аҳамиятга эга.

Bloomberg маълумотларига кўра, АҚШ билан зиддиятлар ва коронавирус эпидемияси туфайли глобал иқтисодиётнинг қулаши фонида, Хитойнинг ички ресурсларидан кейинги прогрессив иқтисодий ўсиш учун фойдаланиш стратегияси учрашувнинг асосий масалаларидан бири эди.

Reuters маълумотларига кўра, 14-Беш йиллик режани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ХХР учун "ўрта даромад" тузоғига тушиб қолмаслик учун муҳим саналади.
Сингапурнинг New Straits Times газетаси таъкидлашича, ХКП Марказий Қўмитасининг 19-чақириқ 5-пленуми Хитойнинг яқин ва узоқ муддатли иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш йўналишини белгилаб берган.

Хорижий оммавий ахборот воситаларининг хабарларидан кўриниб турибдики, ушбу учрашув Хитой иқтисодиётининг ривожланишини диққат билан кузатиб борадиган халқаро ҳамжамият эътиборини тортди. Дунё Хитойнинг 14-Беш йиллик режаси дунёга кўпроқ ишонч келтиради ва кўплаб долзарб масалаларни ҳал қилади деб умид қилмоқда.
​​🇨🇳 Хитой "Бир камар бир йўл" лойиҳасида ҳамкорлик бўйича 138 та давлат билан ҳужжатларни имзолади

COVID-19 пандемияси келтириб чиқарган муаммолар олдида, "Бир камар бир йўл" лойиҳасидаги ҳакорликда олиб борилган ишлар етарлича чидамлилик кўрсатди, дейди, ХХР Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитасининг расмий вакили Мэн Вэй.

Ҳозиргача Хитой 138 мамлакат ва 31 халқаро ташкилот билан "Бир камар бир йўл" лойиҳасида ҳамкорлик бўйича 201 ҳужжатни имзолади, деди Мэн Вэй.

Унинг ҳисоботига кўра, жорий йилнинг дастлабки уч чорагида Хитойнинг "Бир камар бир йўл" лойиҳасидаги мамлакатлар билан савдо ҳажми 963,42 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, шу билан бирга, ушбу мамлакатларга Хитойнинг тўғридан-тўғри молиявий бўлмаган сармоялари ҳажми 29,7 фоизга ошиб, йиллик ҳисобда 13,02 млрд. АҚШ долларини ташкил қилган.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Хитой-Европа темир йўллари орқали юк ташиш алоҳида даврийлигини кўрсатди. Жорий йилнинг 1 январидан 5 ноябригача ушбу темир йўл йўналишларида поездлар қатнови сони 10 180 тани ташкил қилиб, бу эса ўтган йилга нисбатан сезиларли равишад ортганини кўрсатмоқда. Шунингдек, Хитой-Европа йўналиши бўйича юк ташиш доирасида поездларда тиббиёт буюмларидан иборат 8 миллион жўнатмалар етказтиб берилган.

Шунингдек, у "Бир камар бир йўл" доирасида, жумладан, Хитой-Лаос темир йўли, Хитой-Таиланд темир йўли, Жакарта-Бандунг тезюрар темир йўл ва Венгрия-Сербия темир йўлларида қатор янги ютуқларга эришилган ва йирик лойиҳаларни амалга оширилган тўғрисида гапириб ўтди.

COVID-19 авж олганидан бери, Хитой дунёдаги энг йирик эпидемияга қарши дори етказиб берувчиси сифатида, 150 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилотларга 280 дан ортиқ шошилинч тиббий ёрдам етказиб беришни таъминлади, деди Мен Вей.
​​🇨🇳 Си Цзиньпин келажак авлодни тарбиялашдаги ғамхўрлиги учун пенсионерларни қўллаб-қувватлашга чақирди

Си Цзиньпин ХКП Марказий Қўмитасининг Бош котиби ва Марказий ҳарбий комиссиянинг раиси сифатида, Хитойнинг Ёш авлодлар билан ишлаш қўмитаси ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан 17-18 ноябр кунлари Пекиндаги бўлиб ўтган конференцияда ушбу чақириқ билан чиқиб, керакли кўрсатмаларни берди.

Си Цзиньпин ёшлар мамлакатнинг келажаги ва миллатнинг умиди эканлигини, мазкур қўмита ташкил этилганидан бери 30 йил ичида, айниқса, 2012 йилги ХКПнинг 18-чақириғидан сўнг, пенсионерларни бирлашишида, шу жумладан, нафақага чиққан кадрлар, мутахассислар, ўқитувчилар, ўрнак бўлган инсонлар ва фахрийларни ёш авлодларнинг соғлом ўсишига кўмаклашишда муҳим рол ўйнаганлигини таъкидлади.

У пенсионерларни партия ва давлат хазинаси, шунингдек, ёш авлодга ғоявий-сиёсий тарбия бериш соҳасидаги ишларни чуқурлаштириш учун муҳим куч деб атади.

Конференцияда ушбу йўналишдаги ишлари учун жами 593 та жамоа ва 1907 киши мукофотланди. Конференцияда 300 дан ортиқ киши иштирок этган.
Тибет Янги йил байрами ёки Лосар

Тибет Янги йил байрами ёки Лосар (罗皇节) хитойликлардан бир ой олдин нишонланади. Бу байрам тибет халқининг энг севимли байрамларидан бири.
Ҳозирги кунда Лосар энг кўпи билан 2 ҳафта нишонланади - бир жойда кўпроқ, бир жойда камроқ. Икки ҳафталик Янги йил байрами буддистларнинг Чотрул Дючен байрами билан тугайди.

Одатда бу кунларда жуда кўп қизиқарли нарсаларни томоша қилиш мумкин - ҳайвонлар ва скелетларнинг маросим рақслари, қора қалпоқча рақси, қилич билан рақс, яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги саҳна жанги, машъалалар намойишлари ва турли хил тарихий ва мифологик белгилар иштирок этадиган Янги йил Цам сирлари намойиш этилади.

Буддавийлар учун Лосар - бу оила даврасида бўлиб, байрамга бағишланган муқаддас даврни биргаликда ўтказишдир. Келгуси йил муваффақиятли бўлиши учун, тугаётган йилнинг охирида, бошқа жойларда бўлгани каби, уйларда умумий тозалашни ишларини олиб борилади ва янги бўёқ билан бўяш одатий ҳолга айланган. Уйлар гулчамбарлар, томлари эса декоратив соябон ва байроқлар билан безатилади. Уйнинг деворлари, устунлари, ҳатто ҳовли саҳниси ҳам ун ёки хамирдан тайёрланган махсус нақшлар билан безатилади. Уларда ой, қуёш, ваза ёки гул каби яхшилик рамзлари билан тасвирланади. Эшикларга боғланган кичик чироқлар ва арча новдалари ҳам безатиш учун ишлатилади. Ўтган йилдан қолган чиқинди ва сарқитлар уйлардан чиқариб ташланади - янги йилга эски чиқинди ва сарқитлар билан кириш ёмонлик белгиси белги ҳисобланади.

Тибетликлар қариндошлари ва дўстларини меҳмон қилиш учун жуда кўп пишириқларни тайёрлашади. Шу билан бирга, турли хил нарсалар: ўтин чиплари, кўмир бўлаклари, қоғоз парчалари, қўтоснинг (як) жунлари, шифобахш илдизлар, ҳатто гўнг ёки туз бўлаклари билан ўралган булочкаларни пиширишади. Агар бирор киши фол очадиган махсус булочкаларни ичидан қоғоз топса, келгуси йилда у ўқишга киради, агар ёғоч бўлаги топса - қашшоқлик, гўнг бўлса - фаровонлик ва омад, доривор илдиз бўлса - соғлиқ ва ғалабалар келтиради. Худди шу "башоратли" булочкалар храмларда ҳам тақдим этилади.

Янги йил байрамлари жуда муҳим вақт бўлганлиги сабабли, эркаклар ёвуз кучларни, қайғуларни, муваффақиятсизликларни ва касалликларни ҳайдаш учун махсус маросимларни ўтказадилар - бунинг учун ёнаётган машъални одамларни бошидан айлантиришади ва мушакларни отишади. Ёмонликни қўрқитишдан ташқари, яхшиликни жалб қилиш керак, шунинг учун улар йилни мўл-кўл, қизиқарли ва яхши ишлар билан бошлаш керак деб ҳисоблашади. Албатта, Янги йил киришидан олдин қарзларни тўлаш, муҳим масалаларни ҳал қилиш ва ҳуқуқбузарликлар учун кечирим сўраш одат тусига кирган.

Янги йилнинг биринчи кунида эрта азондан бутун оила тонг отмасдан туриб, сузишни, янги кийимда кийинишни ва тақинчоқларни тақишни афзал кўришади. Уй қурбонгоҳида рамзий қурбонлик келтирилади – ёши улуғларга сариёғ, шакар ва йогурт билан аралаштирилган арпа уни таклиф этилади. Совға тарқатиш мўл дон ҳосили олинишига умид билдиради. Храмга ташриф буюргандан сўнг, ҳамма Янги йил дастурхонида овқатланишни бошлайди. Бу албатта, ичкиликсиз тугамайди - улар сакени эслатувчи, чанг деб номланган гуручдан тайёрланган махсус ароқни ичишади.
Тибет тақвими бўйича 10-ойнинг 1-куни, яъни бу йил 16-ноябр куни Тибет автоном провинциясинининг (Жанубий-Ғарбий Хитой) Ньингчи шаҳар аҳолиси Гонгбо ҳудудининг анъанавий Янги йилини - Тибет тақвимидаги Янги йилни нишонладилар