HR UZEDU
990 subscribers
118 photos
69 videos
32 files
269 links
Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг кадрларга оид ҳужжатларни юритиш соҳасида билимларини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган
Download Telegram
📢ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли халқ таълими ходимлари, педагог устозлар!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сон қарори билан "Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом" тасдиқланган эди.

📌Эндиликда халқ таълими ходимлари фақат Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги малака ошириш ташкилотларида эмас, балки, ўз ихтиёрларига кўра, давлат ва нодавлат таълим муассасаларида ҳам ўз малакаларини оширишлари мумкин бўлди.

Нодавлат таълим ташкилотларининг халқ таълими ходимлари малакасини ошириш бўйича харажатлари давлат бюджетининг мазкур соҳага ажратилган маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланди.

Низомга мувофиқ, халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари Реестри шакллантирилди.

Реестр орқали келиб тушган аризалар тегишли тартибда Халқ таълими вазирлиги томонидан кўриб чиқилди ва белгиланган талабларга жавоб берадиган 3 та нодавлат таълим ташкилотлари, “Зиё муаллим педагоглар ривожланиш маркази”, "Turon international school group" ва "Тафаккур чархпалаги" нодавлат таълим ташкилотлари халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланишлари учун имконият яратилди.

Ушбу нодавлат таълим ташкилотлари қуйидаги йўналишлар бўйича малака ошириш курсларини ташкил этадилар:

• Информатика ва ахборот технологиялари;

• Инглиз тили.

Бошқа нодавлат таълим ташкилотлари ҳам юқоридаги ташкилотлар каби халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

♻️Малака ошириш фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган нодавлат таълим ташкилотларига “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасининг Нодавлат таълим ташкилотлари реестри орқали рўйхатдан ўтишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари сонининг ортиши педагогларга танлаш имкониятини кенгайтириш баробарида соҳада соғлом рақобат муҳитини шаклланишига хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ходимдан қаерда малака оширишидан қатъий назар, жорий йил учун белгиланган кредит балларини йиғиш талаб қилинади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍
https://uza.uz/posts/403141

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍
https://uza.uz/posts/403129

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
Мукофот муборак, азиз устозлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан юртимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Хусусан, юртдошларимиз Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, таълим, спорт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга чексиз муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун фахрий унвонлар билан тақдирланди.

Мукофотланганлар орасида Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагоглар ҳам борлиги қувонарли ҳол. Жумладан:

🔰 «Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдуллаев Рамазон Бобомуродович
- Бойсун туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Искандаров Бўри - Касби туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

🔰 «Дўстлик» ордени билан

Астафурова Наталья Константиновна
- Янгиер шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар мактаби директори, Сирдарё вилояти

Азаматова Карима Набиевна - Гулистон шаҳар кўзи ожизлар маданият марказининг Брайл ёзуви бўйича тўгарак раҳбари, Сирдарё вилояти

Темиров Амиржон Бобоавезович - Сўх туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактаби директори, Фарғона вилояти

🔰II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Салимова Нигора Абдулкаримовна
- Учтепа туманидаги 107-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент шаҳри

🔰«Соғлом турмуш» медали билан

Баратова Шаҳзода Абдуллажоновна
- Косонсой туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

🔰«Шуҳрат» медали билан

Алимова Нигора Исраиловна -
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасаси директори

Раимова Феруза Баходиржоновна - Тошкент шаҳридаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун 1-интернат-уйи тарбиячиси.

Халқ таълими вазирлиги жамоаси барча педагогларни ушбу юксак мукофотлар билан самимий муборакбод этади!
Forwarded from HR assistant
📊 Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги мониторинг. Ким томонидан ва қандай тартибда амалга оширилади?

📝 Давлат фуқаролик хизмати тизимида ягона ташкилий-ҳуқуқий механизмларни қўллашнинг бир хил амалиётини таъминлаш мақсадида махсус ваколатли давлат органи томонидан давлат органида мониторинг ўтказилади.

🖊 Мониторинг давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликнинг давлат органи томонидан ижро этилишини ўрганиш йўли билан ўтказилади.

📑 Мониторинг натижасида давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги аниқланган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи тегишли давлат органи раҳбарига давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади.

📌 Мониторинг ўтказиш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун, 26-модда

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
📆 Бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот

Ҳурматли иш берувчилар!

🔹
"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонунга асосан иш берувчилар бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда ҳудудий меҳнат органларига тақдим этади.

🔹Сиз ўз ташкилотингиздаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги ойлик маълумотни (ҳисоботни) Ягона миллий меҳнат тизими (сайт my.mehnat.uz) орқали онлайн юборишингиз мумкин.

🔹Бунинг учун "Ташкилот кабинети" саҳифаси "Бўш иш ўринлари" бўлимига ўтиш лозим.

🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида кўшимча ишламайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш куларини кўчириш тўғрисида” ПФ-35-сонли фармонига мувофиқ 1 сентябрдан 4 сентябргача қадар байрам ва дам олиш кулари деб эълон қилинганлиги сабабли бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш муддати сентябр ойининг 10-санасига қадар узайтирилганлигини маълум қиламиз.


▫️Қўшимча маълумот учун:

- 71 200 06 00
- 71 200 70 30
- телеграм канали
Муқобил малака ошириш шакллари рўйхати тасдиқланди!

🔰 Халқ таълими соҳасида самарали фаолият юритаётган, ўқувчилари юқори натижаларни кўрсатган, ўз устида доимий ишлайдиган ўқитувчи педагогларни қўллаб-қувватлаш таълим тизими самараси ва келажаги учун ниҳоятда муҳимдир.

Шу мақсадда, Халқ таълими вазирлиги томонидан Узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида муқобил малака ошириш шакллари рўйхати ва уларга бериладиган кредит баллари тасдиқланди.

Қуйида кўрсатилган малака оширишнинг муқобил шаклларига платформа томонидан тегишли эквивалентдаги кредит баллари тақдим этилади👇

1. Мутахассислик фани бўйича дарслик муаллифи - 54 кредит

2. Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаш - 54 кредит

3. Илмий даража олиш учун докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш - 54 кредит

4. «Устоз-шогирд» тизимида камида бир нафар илмий даражали ўқитувчини тайёрлаш - 36 кредит

5. “Халқ таълими аълочиси” ёки “Халқ таълими фидойиси” мукофотига сазовор бўлиш - 36 кредит

👉Батафсил

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали 15 йилдан ортиқ меҳнат стажига эга олий тоифали педагогларнинг жорий йил ўтказилган аттестация жараёнларида иштирок этмаганлиги натижасида мавжуд малака тоифасини йўқотганлигига доир тарқалган хабарларга МУНОСАБАТ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарорига киритилган тегишли ўзгартиришга кўра, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган.

Жорий йил март-май ойларида малака тоифаси олиш учун ўтказилган аттестация даврида амалда бўлган тартибга асосан, 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифага эга педагогларнинг аттестациядан ўтиши мажбурий бўлмаган ва уларнинг олий тоифа малакаси умрбод сақлаб қолиниши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунига асосан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмаслиги белгиланганлиги муносабати билан, 2022 йил март-май ойларида ўтказилган аттестация даврида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали ўқитувчиларнинг мавжуд тоифалари умрбод сақланиб қолинишини маълум қиламиз.

Қўшимча маълумот: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан белгиланган, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслик тартиби 2022 йил 2 августдан бошлаб амалиётга жорий этилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Ҳурматли устозлар!

Ижтимоий тармоқларда 15 йилдан ортиқ меҳнат стажига эга олий тоифали педагогларнинг жорий йил ўтказилган аттестация жараёнларида иштирок этмаганлиги натижасида мавжуд малака тоифасини йўқотганлигига доир нотўғри талқинлар тарқалмоқда.

Азиз устозлар!

Ҳавотирга ўрин йўқ! Халқ таълими вазири сифатида шуни алоҳида таъкидлаб ўтаманки, жорий йил март-май ойларида малака тоифаси олиш учун ўтказилган аттестация даврида амалда бўлган тартибга асосан, 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифага эга педагогларнинг аттестациядан ўтиши мажбурий бўлмаган ва уларнинг олий тоифа малакаси умрбод сақлаб қолинади.

Шунингдек, албатта, ушбу тоифадаги педагог ходимларимизнинг ойлик иш ҳақлари олий малака тоифага тегишли лавозим окладидан тўланади.
Мустақил Ўзбекистон тарихида ҳозирги кунга қадар халқ таълими тизимида 9 нафар вазир фаолият юритган:

1-вазир
– Жўра Йўлдошев 9 йил 20 кун вазир лавозимида ишлаган. 1991 йил 22 июль – 2000 йил 11 август.

2-вазир – Рисобой Жўраев 3 йил 8 ой 26 кун вазир лавозимида ишлаган. 2000 йил 11 август – 2004 йил 7 май.

3-вазир – Туропжон Жўраев 3 йил 10 ой 19 кун вазир лавозимида ишлаган. 2004 йил 7 май – 2008 йил 26 март.

4-вазир – Ғайрат Шоумаров 1 йил 9 ой 29 кун вазир лавозимида ишлаган. 2008 йил 28 апрель – 2010 йил 26 февраль.

5-вазир – Авазжон Мараҳимов 1 йил 3 ой 28 кун вазир лавозимида ишлаган. 2010 йил 2 март – 2011 йил 30 июнь.

6-вазир – Темур Ширинов 1 йил 7 ой 3 кун вазир лавозимида ишлаган. 2011 йил 4 июль – 2013 йил 7 февраль.

7-вазир – Улуғбек Иноятов 5 йил 4 ой 13 кун вазир лавозимида ишлаган. 2013 йил 7 февраль – 2018 йил 20 июнь.

8-вазир – Шерзод Шерматов 3 йил 4 ой 28 кун вазир лавозимида ишлаган. 2018 йил 20 июнь – 2021 йил 17 ноябрь.

9-вазир – Бахтиёр Саидов 2021 йилнинг 17 ноябридан бошлаб Халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келмоқда.

👉https://t.me/hr_uzedu
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Ҳурматли халқ таълими тизими ходимлари, устозлар ва азиз ўқувчилар!

Cизларни янги — 2022/2023-ўқув йили бошланиши муносабати билан самимий табриклайман.

Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаравонлигини ошириш, хусусан, халқ таълими тизимини ривожлантириш, фарзандларимизнинг етук ва баркамол авлод бўлиб камол топиши йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида сизларнинг ҳам муносиб ҳиссангиз катта эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтишдан мамнунман.

Мураккаб ва шарафли соҳамизда олиб борилаётган кўп қиррали ислоҳотларни амалиётга жорий этиш, юртимиз ёшларининг эртанги порлоқ ва бахтли ҳаётини таъминлаш, уларнинг билимли, юртимизга содиқ ва фидойи инсонлар бўлиб вояга етишида ҳар бирингизнинг алоҳида ўрнингиз, хизматингиз бор.

Азиз ўқувчилар!

Мактабда севимли устозларингиздан олаётган билимингиз, таълим-тарбия ва ҳаётий сабоқларингиз келажакда нафақат ўзингизнинг камолотингиз, балки мамлакатимиз тараққиёти ва фаравонлигини таъминлашда ғоят муҳим эканлигини барчангиз яхши англаб турибсиз.

Юртимиз келажаги, яқин инсонларингизнинг бахтли ҳаёт кечириши бевосита сизнинг бугун олаётган билимингиз ва олдингизга қўйган эртанги мақсадларингиз ижобатига боғлиқ. Шундай экан, барчангиздан бошланаётган янги ўқув йилида янада қунт билан билим олиш, устозларингиз ва ота-оналарингизнинг ўгитларига мунтазам амал қилиш талаб этилади.

Қадрли ўғил-қизлар!

Шуни унутмангки, буюк бобокалонларимиз — Хоразмий, Беруний, Мирзо Улуғбек каби ўнлаб соҳаларнинг билимдони ва даҳоси бўлиб етишишингизда сизга фақат ва фақат таълим ёрдам беради. Олдингизга юксак марраларни қўйиб, қунт билан сабоқ олишингиз сизни ана шундай баланд парвозларга тайёрлай олади.

Мактаб — орзуларга қанот бағишлайдиган, ҳар бир ўқувчининг келажак мақсадлари ижобатига пойдевор бўлувчи муқаддас маскан. Мактаб — ҳар бир ўқувчининг маънавий уйи, унда олинаётган билим ва сабоқлар эса сизлар учун катта бойлик, йўқолмас хазинадир.

Хулоса шуки, юртимизнинг келажакда тараққий этган давлатлар қаторига қўшилиши ва ривожланиши сизларнинг мазкур масканда олаётган маънавий бойлигингизга боғлиқ.

Доно халқимиз таъбири билан айтганда, билим — ҳар қандай вақтда йўлингизга маёқ бўлади, сизга дунё эшикларини очади.

Ишонаманки, сиз мактабда олаётган юксак билим ва тарбиянгиз билан бу давонлардан оғишмай ўта оласиз.

Янги ўқув йилида барчангизга катта иштиёқ ва куч-қувват тилаган ҳолда, таълим жараёнида эришган ютуқларингиз билан устозларингиз ва яқинларингизнинг юзини ёруғ қилишингизга ишонаман.
Hurmatli my.mehnat.uz tizimidan foydalanuvchilar❗️

⚙️ Elektron xizmatlar ko‘rsatish sifatini oshirish maqsadida joriy yil 5-sentyabr soat 21:00 dan 6-sentyabr soat 12:00 gacha Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Ma'lumotlar markazida (Data sentr) profilaktika ishlari amalga oshiriladi.

🛠Profilaktika ishlari davomida my.mehnat.uz tizimida vaqtinchalik uzilishlar kuzatilishi mumkin.

☎️ Qo'shimcha ma'lumotlar uchun 71 200 70 30 raqamiga qo'ng'iroq qiling.
#Тезкор

Профилактик ишлар олиб борилаётганлиги сабабли
vacancy.argos.uz ва test.argos.uz сайтлари фаолиятида узилишлар бўлиши мумкин

Бугун, 6 сентябрь кун давомида Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz ҳамда Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули — test.argos.uz сайтларида профилактик техник ишлар олиб борилаётганлиги муносабати билан ушбу платформалар фаолиятида узилишлар бўлишини маълум қиламиз.

Техник ишлар якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

❗️ Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Порталнинг расмий канали
@vacancy_argos
Forwarded from YURISTKADR
Меҳнат шартномасининг янги намунаси эълон қилинди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шаклини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи
лойиҳаси жойлаштирилди.

Бунда портал орқали давлат фуқаролик хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунаси лойиҳаси ҳам эълон қилинди.

Намуна Вазирлар Маҳкамасининг 133-сонли қарори билан тасдиқланган меҳнат шартномаси намунасидан кескин фарқ қилади, асосий фарқ хажмда эканлигини айтиб ўтишим керак. ВМҚ 133-қон қарор билан тасдиқланган намуна 2 бетдан иборат бўлса, давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган янги меҳнат шартномаси намунаси 12 шрифт “Times New Roman”да 10 бетдан ошмоқда. Агар 14 шрифт бўлса, 14-15 бет бўлиб кетаркан. Бу албатта ходимлар учун анчагина ноқулай бўлади.

Албатта, бу лойиҳа ҳали анчагина такомиллаштирилади, ихчамлаштирилади. Ҳали олдинда роппа-роса икки ой вақт бор. Биз ҳам қисқа вақтларда ўз таклифларимизни берамиз.

Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 30-моддасида давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасига доир намунавий талаблар махсус ваколатли давлат органи, яъни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан белгиланиши қайд этилган.

👉@yuristkadr
❗️Давлат фуқаролик хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шакли эълон қилинди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

▪️Бунда давлат фуқаролик хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунаси лойиҳаси ҳам эълон қилинди.

Лойиҳага жорий йилнинг 25 сентябрига қадар таклифларни йўллаш мумкин.

@segmentuz
#Давлат_хизматчиларига_эслатма

⚡️Аёлнинг бола парвариши таътилида бўлган даври меҳнат стажига қўшилади

Қонунчиликка кўра, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

❗️Бу таътиллар меҳнат стажига, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Табиий_фанга_тоифани_тадбиқ_этилиши_кўрсатма_хат_16_09_2022_2.pdf
185.6 KB
"Табиий фанлар"дан дарс бераётган Биология, География, Физика фани ҳамда Бошланғич синф ўқитувчиларининг амалдаги тоифаси "Табиий фанлар"га ҳам бевосита татбиқ қилиниши тўғрисида кўрсатма хат.
Олий_тоифа_бўйича_кўрсатма_хат_12_09_2022_2.pdf
504.3 KB
2022 йил 2 августгача иш стажига 15 йил тўлган олий тоифага эга бўлган ўқитувчилар малака тоифаси сақланиши ва олий малака тоифа базавий тариф ставкасидан тўланиши бўйича кўрсатма!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Taʼlim, sud, tadbirkorlik, tibbiyot va suv taʼminoti. O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyev yaqin yillarda mamlakatni rivojlantirish strategiyasi etib, ana shu eng og‘riqli va asosiy yo‘nalishlarni tanladi. Ushbu sohalardagi muammolarni hal etishda Siz ham ishtirok etishingiz mumkin!

Agar Sizda ushbu sohalardagi muammolarni hal etishga qaratilgan yoki boshqa masalalarga oid takliflar bo‘lsa – biz bilan bog‘laning!

Takliflaringizni taklif2023.uz sayti hamda @taklif2023_bot manzili orqali yuboring.

Prezident Administratsiyasi takliflaringizni qabul qilishga tayyor! Yuborilgan takliflarning barchasi maxsus ishchi guruh tomonidan o‘rganib chiqiladi.

Unutmang Sizning taklifingiz – O‘zbekiston uchun muhim!
#Халқ_таълими_рақамларда

ЎТГАН БИР ЙИЛДА МАЛАКА ТОИФАСИГА ЭГА БЎЛГАН ЎҚИТУВЧИЛАР СОНИ ҚАРИЙБ 303 МИНГ НАФАРГА ЕТДИ

Таҳлилларга кўра, ўтган бир йилда малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар сони қарийб 303 минг нафарга етиб, бу жами педагогларнинг 62,5 фоизини ташкил этмоқда.

Ўтган йили бу кўрсаткич 45,2 фоизни ташкил қилган бўлса, уч йил олдин 30 фоизга ҳам етмаган. Шунингдек, жорий йилда олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар сони салкам 143 минг нафарга, яъни 30,1 фоизга етгани ҳолда олий малака тоифасига эга ўқитувчилар улуши 9,1 фоизни ташкил этмоқда.2021 йилда бу кўрсаткич 5,7 фоиз бўлган, холос.

Ўз навбатида, халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ўрта маълумотли ўқитувчилар улуши ҳам 9,5 фоиздан 7,3 фоизга камайган.
Бу ҳам мактабларда олий маълумотли ўқитувчилар сафи йилдан­-йилга кенгайиб, педагог касбининг нуфузи ошиб бораётганига далилдир. 2021 йилдан хорижий тиллар ўқитувчиларига халқаро сертификат бериш тизими жорий қилиниб, уларнинг ўз билимини исботлаши асосида шаффоф тарзда ойлик маошини қўшимча ошириш имкони берилди.

Бу эса ўтган қисқа даврда халқаро стандартларга жавоб берадиган чет тил ўқитувчилари сони деярли уч баробар ошишига туртки бўлди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram