HR Mahalla
1.24K subscribers
232 photos
150 videos
7 files
248 links
HR ни хақийқисини шу ердан топасиз. Ялтироқ вижир вижир эмас!

Мурожаат учун @hrmahalla13
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп нарсани билиш эмас, любой вазиятдан максимал фойда олиш махорати бор ходим қадрли.

👉@HRmahalla
Sberbank

Ho'sh, yo'lda poyezdda ketayabman shuning uchun yozuvda hatolik bo'lishi mumkin. (kamiga telefonda yozilayabti)

Sberbankga bo'lgan safarimizda 16 000 xodim ishlaydigan offisiga borgan edik. O'sha yerda birinchi ko'zimga tashlangani office kanselariya anjomlarini (qaychi, flamaster, stiker, pichoq, fleshka va h.k.) vitrinaga ilib qo'yishgan va bunday vitrina har 30 metr radiusda bor edi.

Qisqasi savol berdik. Liq to'la kanselariya mollari turipti (vip) xodimlar nega talamon qilmayapti? Uyiga olib ketishi ham mumkinku?

-Ha shunday, lekin hammani ko'zi to'ygan, boshida har 20 daqiqada to'ldirib turar edik (uylariga ham olib ketishar edi). Katta rasxod bo'lgan boshida, lekin korporativ madaniyatni shakllantirish uchun raxbariyat sabr bilan odamlarni ko'zi to'yishini kutib ta'minlab turavergan!

Oxir oqibat kanselariya uchun yoziladigan byurokratik hujjatlar, yetmay qolib xodimlarda vujudga keluvchi noroziliklar va aynan shu bilan shug'ullanuvchi xodimlar kerak bo'lmay qolgan. Chisto moliyaviy tomonlama ham kamroq harajat qilishni boshlashgan.

Og'aynilar!!! "Bizda unaqa - bizda bunaqa, to'g'ri kelmaydi" degan gaplarni yeg'ishtirish vaqti keldi. Effektivniy, sifatli va kuchli korporativ madaniyatini shakllantirmoqchi bo'lsangiz gazini bosing. Kak ni kak shimolliklarga qaraganda ancha elitniy, ko'zi to'q bo'lgan ajdodlar avlodimiz!

@kpishekilli
Бухорода ҳам HR га қараб интилиш бор, ҳозирча персоннел)

@HRmahalla
Канални номини ўзгартирсакмикан?
KPI эмас HR га яқинроқ қилиб.
Мавзуларимиз Ходим ва иш берувчига таалуқли барча мавзуни қамраб олаёткани сабабли
Anonymous Poll
65%
Яхши фикр
4%
Ном бўйича таклифимни чатда қолдираман
30%
менга пушкин бир жахону...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
HR даги Компенсация ва льгота (С&B) қанақа йўналиш деганларга қискача тушунча.

Хақиқатдан ҳам ушбу харажатлар ҳисобга олинади😁 (comedy club)

@HRmahalla
BOSS

1. Ходимларни бўшатиш ва ишга олиш.
2. Компания маблағидан (финанс) мустақил фойдалана олиш. (керакли жойга йўналтириш)
3. Ходимларингиз иш фаолияти тўғрисида истаган маълумотни олиш имкониятингиз бўлсагина Hollywood кинолардагидек хақиқий раҳбарсиз "BOSS".

Йўқса Hugo Boss атирисиз ҳолос.

@HRmahalla
Бугун эрталабтан оқ кўйлак кйиган қиз ва йигитлар, кўзларида тушунарсиз ҳолат, на хурсанд - на хафа. Жуда таасуротга бой хаётининг бир катта сахифасини тугатиб қўйганини сезмай қолган битирувчилар!

Ҳаёти давомида тизиб қўйилган бир йўлдан бориб келавериб энди чегаралар бузиб ташланганлиги, танлов хуқуқи пайдо бўлганлиги, энди устозлар эмас барча атрофдагилар баҳо беришини ҳис қилиш...

Сўнгги қўнғироқ куни елкамга бир нарса тушкандек бўлган, ҳали ҳануз олиб ташлолмайман. Жавобгарлик ҳиссими бу ёки озодликка эришдик деб ўйлаб турганимми, аслида эса озодликни йўқотиб жавобгарлик ва тўхтовсиз бир бирига баҳо бериш даврига ўтиб қолганим бўлса керак.

@hrmahalla
Крутой ва типа ақлли бўлиб кўринмоқчимисиз?

HR да ишлатилувчи завонавий, қийқириқ сўзлар маъноси. Шу сўзларни билволсангиз олиптагарчилик қилиб юрўврасиз. (мен ўзим максимал равишда ишлатмасликка харақат қиламан).

Gantt chart - йўл харитаси, йил ёки бир муддат давомида қилишингиз керак бўлган ишларни жадвалга тушуриб ишлаш.
Dashboard - бир неча маълумотларни биттада анализ қилиб кўрсатиш.
Data - молиявий маълумотлар (жуда кўп ҳисоботлар) қисқаси бир қараганда хеч нарсани тушунмайдиган маълумотлар йиғиндиси.
Long list - (хом счёт) бирламчи маълумотлар йиғиндиси. Компаниянгизга қайси ходимларни қандай компаниялардан оғирлаб олиш бўйича бирламчи ходимлар кандидатлар йиғиндиси.
Head count - Компанияда ишловчи ходимлар сони.

to be continued...

@HRMahalla
Channel name was changed to «HR Mahalla»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дирижёр қўлида гитара ёки скрипка кўраяпсизми? Йўқ, чунки уни вазифаси лидерлик қилиш бошқариш.

Агар раҳбар бўла туриб ходимларингиз билан бирдек ишлаб мен зўрманда, ёрдам беряпман деб юрган бўлсангиз шу братанни қўлида скрипка билан тасаввур қилиб кўринг ҳолос.

Djansug Kakhidze Tbilisi Center for Music and Culture
(credits who is who)

@HRmahalla
Келгуси йилларда энг яхшиларни ишга олиш бўйича мусобақа чўққига чиқади. Ходимларига қўшимча эркинликлар ва кулайликлар берувчи компаниялар бу соҳада устунликка эришади.

Билл Гейтс

@HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Титаник фильмини 1 дақиқалик кўриниши.

HR сохасини ҳам кўплар шунақа қилиб ўрганволмоқчи бўлади.

Самоучкалар:
-Ука манга сан шаблон бергин ман ўзим эплавораман!
3 кундан кейин
-Дўстим бир келиб кетмасез бўмасакан...

@HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўстим сен ким бўлиб ишлайсан?

- Рекрутёр (ходимларни танлаш ва ишга олиш) бўлиб!
- Зўрку бир танишимни ишга олиб кириб қўй.

- Ўқитиш ва ривожлантириш менежериман
- Зўрку бир танишимни ишга олиб кириб қўй.

- Ходимларни баҳолаш менежериман
- Зўрку бир танишимни ишга олиб кириб қўй.

- Бл... мен вапше ходимларни ишга олиш бўйича шуғулланмайман, мен HR да чой ташиман ҳолос!
- Зўрку бир танишимни ишга олиб кириб қўй.

HR деганда любой одамни ишга киритиб қўя олади деб ўйловчиларга "саламалейкум"

@HRmahalla
Кризис

Сўнгги 4 - 5 йил трансформация, янги соҳалар, автоматизация, экспертлар ва чет элда тажриба алмашишларга жуда бой бўлди, мақсад нима эди?

Мақсад компанияни замонавийлаштириш янада ривожлантириш ва ҳамма қилаябтику деб модага айлантирворилди.

Ҳозир эса кризис жаноблар! Ёмон томони шундаки юқорида санаб ўтилган ишлар чала қолиб кетиши, ходимлар, проектларни ривожлантириш оҳирига етмай тўхтаб бормоқда. Тежаш керак дейилганда биринчи ўринда ушбу проектлар чопилади.

Яхши томони эса экспертлар билан тажриба тўплаган, унча катта бўлмаган ташкилотда бемалол янги лойихаларни мустақил жорий қила оладиган кадрлар бозорга чиқмоқда. Катта проектларни қуришда чет эл экспертларини ёллай олмайдиган "кичик бизнес" отни қамчилайди. Қарабсизки кичик бизнес учун кучли ва жуда қиммат бўлмаган кадрлар тайёр.

Ушбу трансформация жараёнларини 5 йил аввал эмас 15 - 20 йил аввал бошланмаганлиги учун ҳозир вазият шундай ҳолатга келиб қолгани, ҳозир яна орқага чекинилса бундан баттар бўлиши мумкинлиги шу постдан узоққа бормайди...

@HRmahalla
Инсон ресурслари табиий бойлик ресурсларига ўхшайди. Уларнинг иккиси ҳам ер юзасида кўриниб турмайди, топиш учун астойдил меҳнат қилиш керак.

Кен Робинсон

@HRmahalla
Майк Тайсон билан урушиш учун кўп калтак ейиш керак.

Ғарб мамлакатларида ходимни ишга олиш жараёнида нафақат унинг эришган ютуқлари ҳисобга олинади, балки ходим тушуриб қўйган қовунлари ҳам фойдали ҳислат деб қаралади.

Сиз бирор иш жараёнингизда мувафаққиятсизликка эришиб хато қилдингизми? катта эхтимол билан ушбу хатоликни қайта қилмайсиз, бу эса сиз учун катта тажриба. Янги ишга ўтган компаниянгизда бу камчиликни қайтармайсиз ва автомат равишда ушбу компания хатоликни камроқ қиладиган ходим билан таъминланади.

Бизда эса бу ходим ишкал қилган экан - бизга эса супер мувафаққиятга эришган ходим керак деб қидириб юраверилади.

Супер боксерлар вақтида шунақанги кўп калтак еганки ўзини химоя қилишни ва қандай қилиб кам калтак еб ғолиб бўлиш сирларини билади.

@HRmahalla
Финалгача лёгкий голосовой чатга мархамат!
"Hard skills - Soft skills"??? Кофенинг турларими?

Аълочи ўқувчиларнинг 3 ҳил тури бўлади.

1 - Хеч кимга кўчиртирмайди, хеч нарсага ёрдам бермайди, келади ўқийди 5 баҳони олади кетади. (ёрдам бермагани учун тепки еб қолиш эҳтимоли катта)

2 - Просто кўчиртиради, ёрдам беришга ҳарақат ҳам қилмайди, синфдошларига қўшилишга харакат қилади лекин имтиҳон пайтида ҳолос. (бир - бир вазиятга қараб калтак еб туради)

3 - Иложи борича кўчиртирмайди, лекин қўлдан келганча ёрдам беради, синфдошлари билан яхши алоқада. (калтак емаслиги аниқ, керак бўлса бошқа синфлардан химоя қилинади)

"Hard skills" деб ходимнинг профессионал кўникмалари (навык) лари мисол учун: компютерни билиш даражаси, самолётни бошқара олиши тил билиши ва х.к. Ўқувчининг Аъло баҳоларга ўқиши бу унинг "Hard skills" лари.

"Soft skills" эса муомила маданияти, атрофдагилар билан чиқишиб кетиши, фикрлаш доираси ва х.к..
Юқоридаги ўқувчиларда синфдошларига нисбатан муомиласи, кўчиртирмаслиги лекин қўлдан келганча ёрдам бериши, ҳамма билан яхши чиқишиши бу софт скиллслари.

Фақат Хард скилси кучли бўлган ходим самарадорлиги юқори аммо хамкасблари билан чиқиша олмайдиган ва противнийроқ бўлади.

Фақат Софт скиллси кучли бўлган ходим тез чиқишиб кетиши жамоа билан ишлаши зўр бўлади, фақат иш тажрибаси ва сугубо иш юзасидан пастроқ уровенда бўлади.

Канал - @HRmahalla
Болалигимда отишма - жангари фильмаларга қизиқардим. Онам мендан "катта бўлсанг ким бўласан" деб сўраб қолганларида, "Мафиоз бўламан" деганим учун гап эшитиб олганман.

Болаларга энг кўп бериладиган савол ўзи шу. Хўш нега энди биз болалардан ақлли жавоб кутишимиз керак? Улар ўша вазият ва хиссиётларидан келиб чиқиб жавоб беришади, ҳуддики 5 дақиқадан кейин ўша ишни қилишни бошлагандек.

Қизиқ жойи шундаки катталарга ҳам "20 йилдан кейин нима қиласан? (ким бўласан)" деб савол берилса “ҳозирги қилаёткан ишимни юқорироқ уровенда давом эттираманда” деган алтернатив жавобни оламиз.

Братан Гилберт тадқиқотида 19 000 дан ортиқ ўрта ёшли одам қатнашиб - уларни кўпчилиги шахс сифатида шаклланиб бўлишгани, ҳохиш – истак ва эҳтиёжлари келажакда деярли ўзгармаслигини айтиб ўтишкан. Лекин 10 йил ортга назар ташланса, ҳозир барчаси қанчалик даражада ўзгариб кетканлигини кўришимиз мумкин.

“Никто не застрахован граждане!” Замон ва янгиликларга очиқ бўлмай консерватив фикрлаш билан юраверсангиз, эртанги талабларга жавоб бера олмай қолишингиз мумкин. Сизнинг касбингиз ва махоратларингиз 10 йилдан кейин ҳам шундай актуал бўлишига, сиз ҳозиргидай ўта муҳим кадр бўлиб қолишингизга ишонасизми?

P/s. просто Болалар куни билан табрикламоқчи эдим ҳолос...

@HRmahalla
Ичкарида ким? HR менеджерлар? Олиб чиқиб ташла ташкарига! Тракторчиларни олиб кир!

Сиз кичик бизнес бошладингиз, ходимлар сони 10 – 15 та, уларга қўл узатгудай яқин, бизнесни бошқаришингиз осон. Ким нима иш билан банд, эмоционал ҳолатлари қандай, уларнинг самарадорлигини кўриб баҳолай оласиз. Ушбу этапда HR менеджер хақида ўйлаш эрта.

Лекин компания ходимлари 20 – 25 тага еткандан сўнг HR менеджернинг роли мухим. Раҳбар ходимлари билан тўғридан тўғри алоқани йўқотади ва бўлим бошлиқларига ишониб, ишни ташкил қилишга мажбур бўлади. Лекин бўлинма рахбарларига 100 % ишониб бўладими? Улар профессионал финансист, сотувчи ёки логист бўлиши мумкин аммо лидерлик махорати ва бошқарув салоҳияти-чи? Раҳбарларни хеч ким рахбарликка ўқитмайди-ку, оқибатда жамоа кучсизлашиб бораверади, демотивация, ходимлар норозилиги ошиб, ишдан кетиш ҳолатлари юзага келади ёки ички муаммолар ва конфликтларга шўнғиб кетилади.

HR менеджер рахбарнинг ўнг қўли, компания ривожланишида раҳбар билан ёнма ён туриб ишлайди. Биринчи навбатда керакли ходимларни ишга олишда (HR ўзи тўлиқ шўнғиб кетмаслиги, рекрутинг бўйича алоҳида ходим ишлагани яхши), ходимлар мотивацияси, об – ҳавоси, самарадорлик, рахбарлар ўсиши, корпоратив маданиятни тизимлаштириб ишга тушуради.

Одатда HR ортиқча, ушбу йўналишга пул ишлатиш фақат зарар эканлигини айтишади.

Айтайлик Компанияда 35 та ходим ишлайди, 35 та ходим ўртача ойлиги 400 $ (жами 14 000 $ ), оптимистик руҳда қараганда ҳам ходимлар самарадорлиги 10% га кам бўлса, компания хар ой 1 400 $ пулни осмонга совураяпти дегани! Кимдур нимадандир норози, компетенцияси етишмайди, жамоада тушунмовчилик орқали конфликтлар келиб чиқиши ёки ўз иш вазифасига нималар киришини аниқ билмаслиги самарадорликни тушишига олиб келади.

Ходимларга қўшимча бонуслар бериш тизими бўлиши мумкин, лекин режалар нотўғри қўйилиши, ортиқча ҳисобланиб кимдур қилган ишига нисбатан кўп рағбатлантирилиши, ёки тескариси - кам рағбатлантирилаётганлиги учун компаниядан ходим кетиб қолиш эҳтимоли катта. HR эса юқоридагиларни тартибга солади.

Сизни ишонтириб айтаманки, 35 кишилик компанияда самарадорлик пастлиги 10 % дан ҳам қўпроқ. 1 йиллик ҳавога совурилаётган маблағни эса ўзингиз ҳисоблаб кўраверинг.

HR га ишлатган пулингиз харажат эмас, инвестициялигини унутманг!

@HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иш ёқмаса ҳам "бола чақани боқиш керак" деб мажбур ишлаб юрганларга аталади.

каналга уланиш: @HRmahalla