HR Mahalla
1.25K subscribers
233 photos
151 videos
7 files
248 links
HR ни хақийқисини шу ердан топасиз. Ялтироқ вижир вижир эмас!

Мурожаат учун @hrmahalla13
Download Telegram
HR Mahalla
​​«Ҳудудгазтаъминот» Фарғона вилоят филиалида психопат одам ишлаб юрган эканда? Бугунюуз сайти маълум қилишича, «Ҳудудгазтаъминот» вилоят филиали назоратчиси бўлган 25 ёшли А.М. Фарғона шаҳри Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирига…
Постни ёзиб тугатмасимдан тирик мисол ҳам чиқиб турибти.

Ҳа ушбу Ҳудудгазтаъминот ходими ўз ишининг профессионали бўлмаслиги мумкин лекин "Софт скиллс" расво эканлиги кўриниб турибди.

Нафақат ўзи балки ташкилот ва жамоат тинчлигини бузиб, муаммолар юзага келтиргани учун иш берувчиларни ҳам бир тафтиш қилиш керак шекилли...

@HRmahalla
Лидерлик туғма истеъдодми?

Тренинглар ва семинарларда лидерлик хақида гап очилганда энг кўп берилувчи савол бу: "Лидерлик туғма қобилият - ку, қандай қилиб лидерликни ривожлантириш мумкин?"

Тажриба, тренинг ва ўқиш орқали бемалол ривожлантириш мумкин.

Ишонмайсизми?

Директорлар кенгаши Стив Джобсни ўзи яратган Apple компаниясидан бўшатиб юборади. Сабаб? Хиппининг қўрслиги, одоб-аҳлоқи ва х.к. Асосийси лидерлик маҳорати хавас қилар даражада эмаслиги эди.

Братан ўз устида ишлади, хатоларини анализ қилиб бошқа Стив Джобс бўлиб қайтди ва бизга олиптагарчилик қилиш учун ажойиб Iphone яралишида туртки бўлди.

Так что ребята, туғма талант бўлиши керак деб ўзингизни алдаманг!

@HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иш компютерингиз "рабочий стол"ини тозалаб туриш бўйича лайфхак.

#lifehack 😂

@HRmahalla
- Доктормисан?
- Ҳа.
- Қайси йўналишда? хирургми ёки педиатр?

HR деганда битта йўналишдаги тор касб тушунилмайди. HR нинг ҳам жааа докторлардек 28 ҳил тури бўлмасада ўзига яраша йўналишлари бор.

1) HR директор - Оқсоқол, раис бува (HRD) дейишади одатда;
2) HR Generalist - Мени дадам ҳамма нарсани билади (HR нинг барча йўналишларини ўзига қамраб олган спец.);
3) Рекрутер - Ўзимизни совчилар (сизга керакли юлдузи юлдузизга тўғри келадиган ходимни топиб беради);
4) Ўқитиш ва ривожлантириш менеджери - қўрқманг сизни фолчига ўқитип қўймайди (ходимларни малакасини оширади);
5) Ходимларни баҳолаш менеджери - Домни тегида ўтирадиган ғийбатчи кампирлар (сизни ҳар томонама баҳолаб ташлашади, қаерга кетяпсиз, ким эдингизу ким бўласиз).
6) Компенсациялар ва имтиёзлар менеджери (С&B) - HR да адашиб қолган финансист (ходимларга боғлик барча харажатларга жавоб берувчи серёзный касб).
7) Ички алоқалар менеджери (внутренние комуникации) - махалладаги ғийбатчи ҳола (компаниянинг ички матбуот хизмати).
8) HR аналитик - компютер калла (ходимларга боғлиқ барча статистика, анализ ва прогноз қилувчи математик).
9) Кадрлар билан ишлаш (кадровое администрирование) - Прокурор бўла олмаган юрист (ўзимизни кадр).
10) Истеъдодларни бошқариш менеджери ёки SHL - Катта неварасини эркаловчи бувижон (талантли ходимлар билан ишлайди)

Ҳар бири бўйича батафсил тўхталиб ўтилади.

p.s. Барча ўхшашликлар мутлақо тасодиф!

@HRmahalla
Чумчуқни сўйcа ҳам қассоб сўйсин!

@HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саноат қурилиш банки (ПСБ) маълум қилишича жорий йил давомида 500 нафардан ортиқ филиал ходимлари Бош офисда стажировка жараёнини ўтабди.

Вондерфул лайф, бу жуда яхши ҳолат. Бошқарувчи ва ижро ўргани ўртасида доимо тушунмовчиликлар бўлиб келган. Бориб ўз кўзинг билан кўриб - ишлаб кўрмагунингча айбни юқоридагиларга ёки пастдагиларга тўнкаб ўтиравериш ҳолати жуда кўп учрайди.

Сбербанк мисолида олиб айтадиган бўлсам энди бош офис мега мозглари ҳам филиалларда ишлаб кўриб вазиятни ўрганишса "порлоқ келажак" гарантирован)

@HRmahalla
Пахтакоооор Пахтакоооор. Мана сенга олам олам гул. Мукофотмисан мукофот.

Энди ойликлар очиқланиб борилар эмиш.

Бу ойликларни кўриб маззангиз қочиб қолса айб менда эмас. 🤑

@HRmahalla
Корпоратив маданият

Бундан қарийб 17 йил аввал Манчестер юнайтеднинг афсонага айланган мураббийи Сер Алекс Фергюссон томонидан кийим алиштириш хонасида тепилган бутса мега юлдуз Девид Бекхемнинг юзига бориб тегади ва қошини ёради. Девид Бекхем, Фергюссондан омма олдида узур сўраши кераклигини талаб қилади, лекин жавоб ола олмайди. 2017 йилга келиб Бекхемнинг ўша даврда ёш бўлгани ва айб ўзида эканлигини омма олдида, тан олади.

Кристиано Роналдо, Руний, Бекхем ва 10 лаб афсоналарни етиштирган 20 аср охири ва 21 аср бошларининг энг мувафаққиятли футбол клубини шакллантирган, Рицарллик унвонига эришган “Сер Алекс Фергюссон”. Сер Фергюссонинг ўша даврда ўзига яраша характерига эга юлдузлар билан ишлаб, мега натижаларга эришишда жамоа Корпоратив маданиятининг роли катта!

Футболистлар, мураббийларнинг бир - бирларига бўлган ишончи, муомила, хурмат, жамоавий ишонч, жамоа фалсафаси ва албатта мураббийга бўлган мухаббат.
Ҳозирда МЮ бир неча баробар кўпроқ харажат қилиб, футбол юлдузларини тўплаган бўлса - да, Фергюссон МЮ сига чой дамлашга ярайди ҳолос.
Одатда компанияларда Корпоратив маданиятга унчалик катта урғу берилмайди, ўз - ўзидан шаклланиб боради ва бу кўпинча ёмон оқибатларга олиб келади.

HR тизимида корпоратив маданият алоҳида ўрин эгаллаган. К.М.ни теориясини ўрганиб чиқсангиз (там гугл, ютуб ва ақлли китобларда) “Корпоратив маданият – Бу ташкил топган хатти - ҳаракатнинг модели, компаниянинг фаолияти ва жамоанинг барча аъзолари биргаликда фойдаланиши, бля бла бла” Бирор нарса тушундингизми? Мен тушунмадим...

Компанияда Корпоратив маданият шаклланмас экан административ инструментлар (ёзиб қўйилган ва жазоланиши мукин бўлган тартиб қоидалар) кўпаяверади ва булар ходимларни бўғади ҳамда демотивация қилади. Корпоратив маданиятни тартиб асосида, компания рухи ва аурасига қараб систематик шакллантириш керак. Компания фалсафаси, маданияти, қадриятлари, юриш туриши, ўзаро муносабатларини ҳисобга олиб, ходимлар ва компания фойдасига ишловчи қилиб яратиш керак.

Tobe continued…

@HRmahalla
Бонус тизими тушунарли бўлмаса оқибати зарар!

8 синф ўқувчисиман, ёзги таътил. Чилонзорнинг беспредел (зато салқин) кўчаларидан биридаги дўконда музқаймоқ сотувчиси бўлиб иш бошлганман. Дўкон эгаси менга - "ишлаб тураверчи, соткан музқаймоғингга қараб пулингни беравераман" дегану иш бошланиб кетган.

Қанча ойлик оламан? қачон оламан? деган саволлар қийнайверганидан, ишлаган кунларим учун ҳам пул олмай, 2 хафтадан сўнг шартта бўшаб кетворганман.

Ойлик масаласида-ку ҳамма келишиб ишлайди, лекин бонусларга келганда "сотув яхши бўлса оласан-да" деб қўйилади вассалом. Сиз шу орқали ходимдан эффект кутаёткан бўлсангиз адашасиз! Майли дўндириб KPI жорий қилманг, хеч бўлмаганда ходимингизга қачон ва қайси ишни қанчалик даражада бажарганига (сотканига) қараб бонус олиши мумкинлигини аниқ тушунтиринг.

P/s Ўша мен ишлаган дўкон эгаси, ушбу постни ўқиган бўлсангиз 2 хафталик иш хаққимни беринг 😭

каналга уланиш @HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёни сув босиб кетмайдими, тушлик ўз вактида бўлиши керак 🍽

@HRmahalla
Эрталабдан ишга келиб нима ичасиз?
Anonymous Poll
7%
Кока кола
25%
Кофе
31%
Чой
37%
Хамкасбларимни қонини ичаман
Краудсорсинг

Тўй арафасида юрган вақтимда дўстларим маслахат оши қачон деб қолишди-ю, маслахат оши бахонасида чойхонада 10 тача оғайнилар еғилдик.

Бирида карнай - сурнай, иккинчисида Машина, артист ва видеочи танишлари борлигини айтишиб ушбу вазифаларда ёрдам беришларини айтишди. Хақиқатдан ушбу вазифалар бош оғриғи бўлиб турган жойда, осон ва арзонроқ ҳал бўлди.

Краудсорсинг терминини биринчи бор 2006 йилда братан Джефф Хауи бир мақоласида (Сrowdsourcing) ишлатган. Оломон ва аутсорс сўзлари еғиндиси бўлиб бирор вазифа ёки ғояни оломон билан умум фойда учун, фикрлар тўқнашувини юзага келтириб, имкониятлардан келиб чиқиб бажариш.

Интернет қулайлиги сабаб ушбу тизим жуда тез ва арзон ишлаб ривожланиб келмоқда. Фойдаси жуда катталиги, экспертлар жамоасидан кўра бир неча минг кишининг фикр ва имкониятлари кўпроқ самара келтириши мумкинлиги исботланмоқда.

Ребяталар Краудсорсинг бизда ўйлаб топилган десам ишонасизми?
Минг йиллар аввал европа соқол масаласида баҳслашиб юрган даврларда, бизни аждодлар Шох (қирол) касал бўлиб қолса оломонга юзланиб кроудсорсинг қилишган ва кимда ким ёрдам берса мукофот ҳам берилган.

P/s. Кейинги сафар маслаҳат оши демай Краудсорсинг қачон деб сўрайверинг.

@HRmahalla
Ertalab uyg'onib "o'bboooo ishga borish kerak" deb nolishdan oldin shu rasmga qarang!

Soat tungi 01:00 suv toshgan joyga kelib mehnat qilishayapti.

Prosto respect!

@HRmahalla
Корпоратив маданият бўйича катта пост тайёрлаш арафасидамиз.

Сиз ишлаёткан компанияда корпоратив маданият борми?
Anonymous Poll
19%
Бор, жуда яхши йўлга қўйилган
46%
Бор деса ҳам бўлади
35%
Йўқ
Корпоратив маданият бу бизнеснинг 5 элементидан бири, қадриятлар йиғиндиси, гендер тенгликлари, компетенциялар, жуда чиройли ва кўпдан кўп терминлар...

Мени кечиринг, лекин бундай қилиб тушунтиришларни минг маротаба эшитканман ва хеч қачон қоиниқиш ҳосил қилмаганман. Қийинчилиги ва серёзныйлиги бўйича энг оғир саналувчи KPI, Компенсация ва имтиёзлар (C&B) ёки бюджетированиелар, Корпоратив маданият йўналишини олдига келганда салом берворади.

Кор. Маданияти йўқ компания ёки жамоа бўлиши мумкин эмас, Ҳаммада бор! Фақат систематик бошқарилувчи ва ўз – ўзидан пайдо бўлиб қолган К. маданиятлар бўлади.

Тарбиясиз бола экансан! деб дакки бериб қолади катталаримиз, аслида эса ҳаммада тарбия бор фақат у яхши ёки ёмон бўлиши мумкин. Келинчак янги оила тартиб қоидалари ва одатларига ўрганишига тўғри келади, одатда шу нарсаларга кўниколмай ажралиб кетиш ҳолатлари ҳам бўлади. Буни оила корпоратив маданияти келинчакка тўғри келмагани ёки оила к. маданияти яхши эмаслиги, яъни айб келинчакда эмас ўша оила ғалати эканлигида ҳам бўлиши мумкин.

Энди ҳудди шу нарсалар компания миқёсида қаралса ходим ишдан кетаман деса “сотқин, пулга ўч, муттахам” деб тўполон қилмай туринг. Балки ростан ҳам шундайдир лекин тескариси ҳам бўлиши мумкин.

Бир бизснесмен дўстим “мен ходимларимга нисбатан тартиб қоидага келганда талабчан эмасман, истаса кеч қолади ёки вақтли кетиши мумкин, формани ҳам фарқи йўқ ва х.к., менга асосийси натижа бўлса бас. Балки одамларга шундай тартиб қоидалар, оқ кўйнак галстукда тартиб қоида асосида ишлаш ёқар, балки шунинг учун мендан кўп ходимлар кетиб қолаёткандур?” дейди. Мен " Сендан кетиб қолмаёткан эски ва мухим ходимларинг бор, улар кетиб қолишини истасанг барчасини ўзгартирда, типа офис тизимида ишла дедим". (чунки эски ходимларга ҳозирги тизим. корп. маданият тўғри келади). Дўстингни - “Так набирай блин сотрудников кто будет рад работать на таких условиях” деб урушиб бергин келадию, ушбу ишларни қилувчи ходими йўқилиги, ҳозирча ўзим эплаб тураман деган фикрини ўзгартиирш қийинда.

Инсонлар ҳар – ҳил, кимдурга офис режимида ишлаш, кимдурга эса натижани кўрсатиб ўзини вақтини ўзи белгилаб мустақилроқ форматда ишлаш ёқади. Ўзи билмаган ҳолда либерал более мустақил корп. Маданият шаклланиб қолган компанияда. Бу ёмон эмас, албатта корп.маданиятни бошқариш муҳим, агар бошқарилмаса истаган томонига олиб кетиб қолиши мумкин. Буни ечими HR да аниқроғи бошланишига рекрутинг ва адаптацияда.

Бошқарилувчи, самарали корпоратив маданият аста секин, катта сабр орқали эришилади. Бир паста ҳаммаасини четкий қилишни йўли бор дейишаябтими? Вақтингиз ва пулингиздан умидингизни узаверинг...

@HRmahalla
Ҳар сафар ўзимга ваъда бераману...

Таниш:
- Ишлар қалай, яхшимисан?
- Нима иш қиляпсан?
Мен:
- Раҳмат, HR ман. Там KPI, бонусы, мотивация...
Таниш:
- А? Програмистмисан?
Мен:
-бл* фойдаси йўқ. Кадровикман!
Таниш:
-Ҳаа шунақа демайсанми. Битта братишкамни ишга олиб кириб қўй.

Ҳар сафар ўзимга ваъда бераман HR да ишлайман деб айтмайман деб. Лекин уже бу касб машхурроқ бўлиб қолди энди айтсам тушунишар деб, HR дейишим билан "нима у?"деган савол янграйдию асабим бузилиб кетади...

HR сўзининг маъносини биладиганларга Хайрли тонг!!!

@HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савдо саноат палатасининг маълумотларига кўра Ўзбекистонда тадбиркорлар сони 460 мингдан ошибди.

Энди минимал равишда қараб, ходимлар сони 50 тадан юқори бўлган тадбиркорлар 100 мингга яқин, улардан 90 % иш фаолиятини Ўзбек тилида юритади дейлик.

Минимал равишда қараганда ҳам 90 мингга яқин бизнеснинг нечтасида HR тизими мавжуд? жуда кам!
Бизнесменлар, HR бизнес ривожи ва барқарорлигига жуда катта таъсир ўтказувчи йўналиш эканлигини аста секин тушуниб келаяпти. Ҳозир эса малакали ўзбек тилида иш юрита оладиган HR мутахассислар қанча?

Оғайнижонлар, келажакда қайси соҳани ўзлаштириб порлоқ келажак қурсам экан деёткан бўлсангиз, фақат IT, программирование га ёпишволавермасдан биз томонга ҳам қараб қўяверинг. Бизнес қиламан, биров учун ишламайман десангиз ҳам ўша гап, HR да бизнес қилиш зўр тема.

"Аканг кучайди аканг" деб юраверасизда...

@HRmahalla