HR Mahalla
1.24K subscribers
234 photos
151 videos
7 files
248 links
HR ни хақийқисини шу ердан топасиз. Ялтироқ вижир вижир эмас!

Мурожаат учун @hrmahalla13
Download Telegram
Ertalab uyg'onib "o'bboooo ishga borish kerak" deb nolishdan oldin shu rasmga qarang!

Soat tungi 01:00 suv toshgan joyga kelib mehnat qilishayapti.

Prosto respect!

@HRmahalla
Корпоратив маданият бўйича катта пост тайёрлаш арафасидамиз.

Сиз ишлаёткан компанияда корпоратив маданият борми?
Anonymous Poll
19%
Бор, жуда яхши йўлга қўйилган
46%
Бор деса ҳам бўлади
35%
Йўқ
Корпоратив маданият бу бизнеснинг 5 элементидан бири, қадриятлар йиғиндиси, гендер тенгликлари, компетенциялар, жуда чиройли ва кўпдан кўп терминлар...

Мени кечиринг, лекин бундай қилиб тушунтиришларни минг маротаба эшитканман ва хеч қачон қоиниқиш ҳосил қилмаганман. Қийинчилиги ва серёзныйлиги бўйича энг оғир саналувчи KPI, Компенсация ва имтиёзлар (C&B) ёки бюджетированиелар, Корпоратив маданият йўналишини олдига келганда салом берворади.

Кор. Маданияти йўқ компания ёки жамоа бўлиши мумкин эмас, Ҳаммада бор! Фақат систематик бошқарилувчи ва ўз – ўзидан пайдо бўлиб қолган К. маданиятлар бўлади.

Тарбиясиз бола экансан! деб дакки бериб қолади катталаримиз, аслида эса ҳаммада тарбия бор фақат у яхши ёки ёмон бўлиши мумкин. Келинчак янги оила тартиб қоидалари ва одатларига ўрганишига тўғри келади, одатда шу нарсаларга кўниколмай ажралиб кетиш ҳолатлари ҳам бўлади. Буни оила корпоратив маданияти келинчакка тўғри келмагани ёки оила к. маданияти яхши эмаслиги, яъни айб келинчакда эмас ўша оила ғалати эканлигида ҳам бўлиши мумкин.

Энди ҳудди шу нарсалар компания миқёсида қаралса ходим ишдан кетаман деса “сотқин, пулга ўч, муттахам” деб тўполон қилмай туринг. Балки ростан ҳам шундайдир лекин тескариси ҳам бўлиши мумкин.

Бир бизснесмен дўстим “мен ходимларимга нисбатан тартиб қоидага келганда талабчан эмасман, истаса кеч қолади ёки вақтли кетиши мумкин, формани ҳам фарқи йўқ ва х.к., менга асосийси натижа бўлса бас. Балки одамларга шундай тартиб қоидалар, оқ кўйнак галстукда тартиб қоида асосида ишлаш ёқар, балки шунинг учун мендан кўп ходимлар кетиб қолаёткандур?” дейди. Мен " Сендан кетиб қолмаёткан эски ва мухим ходимларинг бор, улар кетиб қолишини истасанг барчасини ўзгартирда, типа офис тизимида ишла дедим". (чунки эски ходимларга ҳозирги тизим. корп. маданият тўғри келади). Дўстингни - “Так набирай блин сотрудников кто будет рад работать на таких условиях” деб урушиб бергин келадию, ушбу ишларни қилувчи ходими йўқилиги, ҳозирча ўзим эплаб тураман деган фикрини ўзгартиирш қийинда.

Инсонлар ҳар – ҳил, кимдурга офис режимида ишлаш, кимдурга эса натижани кўрсатиб ўзини вақтини ўзи белгилаб мустақилроқ форматда ишлаш ёқади. Ўзи билмаган ҳолда либерал более мустақил корп. Маданият шаклланиб қолган компанияда. Бу ёмон эмас, албатта корп.маданиятни бошқариш муҳим, агар бошқарилмаса истаган томонига олиб кетиб қолиши мумкин. Буни ечими HR да аниқроғи бошланишига рекрутинг ва адаптацияда.

Бошқарилувчи, самарали корпоратив маданият аста секин, катта сабр орқали эришилади. Бир паста ҳаммаасини четкий қилишни йўли бор дейишаябтими? Вақтингиз ва пулингиздан умидингизни узаверинг...

@HRmahalla
Ҳар сафар ўзимга ваъда бераману...

Таниш:
- Ишлар қалай, яхшимисан?
- Нима иш қиляпсан?
Мен:
- Раҳмат, HR ман. Там KPI, бонусы, мотивация...
Таниш:
- А? Програмистмисан?
Мен:
-бл* фойдаси йўқ. Кадровикман!
Таниш:
-Ҳаа шунақа демайсанми. Битта братишкамни ишга олиб кириб қўй.

Ҳар сафар ўзимга ваъда бераман HR да ишлайман деб айтмайман деб. Лекин уже бу касб машхурроқ бўлиб қолди энди айтсам тушунишар деб, HR дейишим билан "нима у?"деган савол янграйдию асабим бузилиб кетади...

HR сўзининг маъносини биладиганларга Хайрли тонг!!!

@HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савдо саноат палатасининг маълумотларига кўра Ўзбекистонда тадбиркорлар сони 460 мингдан ошибди.

Энди минимал равишда қараб, ходимлар сони 50 тадан юқори бўлган тадбиркорлар 100 мингга яқин, улардан 90 % иш фаолиятини Ўзбек тилида юритади дейлик.

Минимал равишда қараганда ҳам 90 мингга яқин бизнеснинг нечтасида HR тизими мавжуд? жуда кам!
Бизнесменлар, HR бизнес ривожи ва барқарорлигига жуда катта таъсир ўтказувчи йўналиш эканлигини аста секин тушуниб келаяпти. Ҳозир эса малакали ўзбек тилида иш юрита оладиган HR мутахассислар қанча?

Оғайнижонлар, келажакда қайси соҳани ўзлаштириб порлоқ келажак қурсам экан деёткан бўлсангиз, фақат IT, программирование га ёпишволавермасдан биз томонга ҳам қараб қўяверинг. Бизнес қиламан, биров учун ишламайман десангиз ҳам ўша гап, HR да бизнес қилиш зўр тема.

"Аканг кучайди аканг" деб юраверасизда...

@HRmahalla
Эрталаб боғчага кетаётиб қизим менга "Дада нимага боғчамиз яқин? Ишхонез узоқ." деб сўраб қолди. Мен -"Яқин жойдан яхши боғча топа олганимиз учун боғчанг яқин. Ишхонам эса узоқ бўлса ҳам бошқа яхши томонлари кўп" деб соддароқ тушунтириб қўя қолдим.

Бундан бир неча йиллар аввал HR сохасига кириб келаёткан вақтимда бир эксперт ишдан бўшаб кетишта энг катта омиллардан бири нима деб сўраган эди. Ойлик, шароит, коллектив деб ўзимча санаб ташлагандим. "Йўқ! Ишхонагача бўган йўл (узоқлиги, транспортлар мавжудлиги, пробка ва х.к.)" деганида бу чет элликни иссиқ урипти шекилли дегандим.

Кўк кўзнинг гаплари тўғри эканлигини кейинчалик тушундим. Бизга агар бир ҳил шароитдаги ишни таклиф қилишсаю бири узоқроқ бўлса албатта яқиндагисини танлашга харакат қиламиз. Ҳар куни ишгача йўлда асаб бузарлик бўлса бу иш самарадорлигига ҳам таъсир қилади. Бошида узоқ масофа муаммо эмасдек туюлса ҳам кейинчалик аста секин ўз таъсирини кўрсатади. Албатта бошқа шароитлари юқори бўлсагина узоқ масофага рози бўламиз, узоқлиги учун компенсация олаёткандек. Ҳозирги ишга ўтиш арафасида ҳам йўлнинг узоқлигини биринчи сабабга қўйиб иш берувчидан юқорироқ ойлик сўраганиман.

Хамкасбларингиздан қаерда яшашларини бир қизиқиб кўринг катта қисми ишхонадан унча узоқ бўлмаган жойда яшаётканларини билгач, "тасодифда, бу бола ўзича гапировради" деб қўяверасиз.

P/s. Ишга бориб келиш йўли COMMUTE деб аталади

@HRmahalla
Хато

- Бизнинг касдба хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Аммо бошқа ҳамма касб хато қила-қила ўрганилади-ку, тўғрими? - куйиниб сўради сапёр.
- Тўғри, - жавоб берди жарроҳ...

М.Юсупов

@HRmahalla
Тошкент ёпилаяпти, Тошкентда ишловчи, лекин вилоятдан қатновчилар учун рухсат бор эмиш:

Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);

@HRmahalla
HR нинг Ўқитиш ва ривожлантириш йўналишига бағишланади)

@HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O't ochiruvchi nafaqaga chiqsa hayrlashish oldidan suv sepishar ekan.

Qiziq, HR nafaqaga chiqsa suv o'rniga hodimlarni otisharmikin?

@HRmahalla
Куни кеча, тренинг жараёнида тингловчилардан бирининг саволига жавоб сифатида, KPI натижаларини пул бермасдан ҳам ишлатиш мумкин, KPI фақат премия ва бонуслар беришга молжалланган восита эмас! деганимда деярли ҳамма ҳайрон қолди.

Так вот, мактабда баҳолаш тизими бор-а? Яъни ўқувчи 2 ёки 5 баҳо олиши мумкин. Бу бахолар орқали ўқувчи кимдурдан пул олавермайдику, баҳолаш тизими ўқувчи қайси фанларни қандай ўзлаштираёткани, яъни Физика 2, Она тили эса 5 бахо. Демак юқоридаги мисолда ўқувчининг 2 баҳоси устоз ва ота она учун, фарзанди физика фанини ўзлаштириб олиши кераклиги тўғрисида сигнал вазифасини ўтайди. Сиз ота - она сифатида фарзандингиз аъло баҳолари учун уни молиявий рағбатлантиришингиз мумкин ва бу нормал ҳолат лекин мажбурият йўқ. Тирик мисол Билл Гейтс ҳар бир олган 5 бахоси учун ота онасидан пул олган.

Ишда ҳам шундай, KPI баҳолари орқали сиз ҳодимингиз қайси йўналишда оқсаяпти, нималарга кўпроқ эътибор бериши кераклиги, қандай ҳислатлари кучли ёки кучсиз эканлиги ва ходим иш фаолиятида прогресс бор йўқлиги тўғрисида объектив ва аниқ маълумотларга эга бўласиз. Бу маълумотлар орқали ходимни каръерасига таъсир ўтказиш, малакасини оширишда ва просто ҳамма ўқитяптику ходимларини деволиб кераксиз тренингларда ўқитмасдан айнан KPI натижаларига қараб самарали тренингларда ўқитишида фойдаланишингиз мумкин.

KPI ни моддий рағбатлантириш учун ҳам ишлатиш четкий нарса, аммо KPI ни фақат бонус ва премиялар учунгина қўллаш, Coca cola ни газини чиқарвориб ичишдек гап.

@HRmahalla
Адаптация, корпоратив маданият ёки просто бутун умрга эсда қоларли кун!

Тасаввур қилинг янги ишдаги биринчи кунингиз, ҳаяжон билан ишга келдингиз. Сизни очиқ чеҳра билан HR ходими кутиб оладида иш жойингизга олиб бориб барча билан таништиради. Столингиз устида иш учун барча зарур нарсалар бор (компютер, стол - стул, канцтоварлар ва х.к.). Столингиз устида хат, компания бренди номи ва сизнинг исмингиз ёзилган кружка ёки термос (ну типа того), хатда эса компания раҳбари номидан янги иш бошлаганингиз билан табрикловчи ва сизга ишончи юқорилиги тўғрисида ёзилган илиқ сўзлар. (катта пул талаб қилмайди)

Кеийн эса сизни, компания ва ходимлар ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлишингиз учун программачани (сайт ҳам бўлиши мумкин) фойдаланишингиз учун компингиздан очиб беришади. У программада (сайт) жамоа корпоратив маданияти, муомила маданияти, қадриятлари, субординация, кийиниш одоби, чекиш мумкин бўлган жойлар ва х.к. лар хақида тўлиқ видеоматериал ҳам бўлади.

Энди менга айтингчи ушбу ходим юқоридагидек илиқ ва профессионал руҳда кутиб олинган компанияга нисбатан фақат меҳр ва садоқатлик кўрсатишни бошламайдими?

Бу нафақат ходим учун, балки компания учун ҳам жуда катта фойда. Янги ишга олинган ходим ишга кўникиб икир чикирларини билиб олиши учун атрофидагиларини безовта қилаверади. Сиз ходимни ишга олишдан мақсадингиз ходимдан фойда олиш. Агар у вақтини ҳаммани безовта қилиб, хожатхона қаердалигини ҳам минг ҳижолат бўлиб сўраб юришга сарфласа, нафақат янги ходимга тўлаёткан ойлигингиз балки ишлаб юрган ходимларингизни ҳам самарадорлиги тушиб кетиши оқибатида, уларга ҳам сарфлаёткан харажатларингиз бир муддат ҳавога учишига сабаб бўлади.

HR мутахасисни олдингизга ўтказиб бир ҳисоб китоб қилинг, янги келган ходим ишини тўлиқ бошлаволиши учун ойлаб довдираб юрганда қанча зарар келтираябди? Ўша пулни бир қисмини адаптация жараёнини йўлга қўйиш учун сарфласангиз, ҳам моддий - ҳам манавий томонлама сизданда зўрроғини тополмай қолишади.

Буларни барчаси HR вазифалари ҳисобланиб, профессионал тарзда ёндошилиши керак. HR бу одамларни ишга олиш билан шуғулланувчи қизалоқ эмас. (всё серезно)

P.s. Айтканча кружка янги бўлсина, ишлатилган кружкани совға қилиб, ўша кружка билан бошингизга тушириб қолса мени қидириб юрманг.

Каналча 👉@HRmahalla
HR - Инглизчадан "human resources", "мен сенга кадровик эмасман!" деган маънони англатади.

credits: К.Авезов

@HRmahalla
Одамгарчилик ёки профессионал HR бренд шаклланишими?

Тунов куни бир танишим (у ҳам HR) уйига энага қидираёткани, жуда кўп номзодлар билан сухбатлашганини айтиб қолди. Энг қизиқ жойи, энага тўғри келмаса суҳбатдан сўнг унга смс хабар орқали "Сухбатга келганингиз ва вақт ажратканингиз учун раҳмат" деб ёзиб юборар экан, хабарни олган одам жуда хурсанд, миннатдорчилик билдириб тел қилганлар ҳам бўпти.

Нима демоқчи бўлганимни тушундингиза?

Иши битадиган танишлари билан яхши муомила қилиб, фойдаси тегмайдиган одамлар билан қўл учида кўришиб юрадиган, “ғалати” одамлар бўлади. Сизни компаниянгиз ҳам шунақа одамга ўхшаб қолмасин.

Ишга олмоқчи бўлган номзодингиз тўғри келмадими? Унга миннатдорчилик хати жўнатинг (вақт ажратгани ва чиройли сухбат учун). Шунақа майда нарсалар орқали HR бренд, корпоратив маданият шаклланади.

Вроде оддий нарса, лекин 90% иш берувчилар шу оддий текин нарсани ҳам қилишмайди. Мисоллар кўп, катта - катта ташкилотларда ҳам шу ахвол! Рўйхат келтириб ўтирмайман.

"Фидбек" - қайта алоқа, яъни бирор қилинган иш юзасидан кейин сизга берилган жавоб (хулоса).

@HRmahalla
Хонимлар ва жаноблар!

Жуда кўп саволлар ва таклифлардан келиб чиқиб дам олиш куни овозли чат ёки Zoom орқали суҳбат ўтказсак, бўлўрадими?

Мавзу HR соҳасида иш бошлаш ва бошқа берилган ва хафта оҳиригача берилиш мумкин бўлган саволларга бағишланади. (барча мавзуларга ходим ва бизнес эгаси томонлама қараймиз). Каналда HR соҳасида ишлаётган кўп мутахассислар бор улардан ҳам фикр эшитамиз албатта. Англияда HR соҳасида магитратурада ўқишни бошлаган шогирдим ҳам бор, уларни ҳам саволга тутамиз.

Так что налетайте Дамы и Господа. Аниқ вақтини жума куни эълон қипташимиз.

@HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mavzudan tashqari bo'lsa ham kayfiyatni ko'taruvchi video.

HOLLYWOOD namoish etadi
Arava o'g'irlash operatsiyasi

@HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун аннақа кун экан-ку.

Одатда "Ёшлик" сўзи қандайдир бонусдек қаралиб, бирор айб иш қилса ёки бирор ишни эплолмаёткан бўлса "Ҳали ёшда" деб қўйилиши менимча турган биткани зарар.

Мотивация мақсадида, синиб қолмаслиги учун ҳали ҳаммаси олдинда дейиш бошқа! Лекин ёшлик бу бонус эмас, максимал равишда фойдаланиб, ёшликни ўзидаёқ натижа кўрсатадиган вақт. Кайп қилиб ўйнаб кулиб ўтказворувчи привилегия эмас! Баланс бўлгани яхши.

Ҳамма ёшларни, шу қаторда ўзимни ҳам табриклайман! Ўзимни баҳтимга ўзим соғ бўлай. Имкониятларни кутмасдан, бошқалар учун имкониятлар яратиб ташлайдиган ёшлар бўлайлик!

Конгратулатионс

@HRmahalla