HR Mahalla
1.24K subscribers
234 photos
151 videos
7 files
248 links
HR ни хақийқисини шу ердан топасиз. Ялтироқ вижир вижир эмас!

Мурожаат учун @hrmahalla13
Download Telegram
Куни кеча, тренинг жараёнида тингловчилардан бирининг саволига жавоб сифатида, KPI натижаларини пул бермасдан ҳам ишлатиш мумкин, KPI фақат премия ва бонуслар беришга молжалланган восита эмас! деганимда деярли ҳамма ҳайрон қолди.

Так вот, мактабда баҳолаш тизими бор-а? Яъни ўқувчи 2 ёки 5 баҳо олиши мумкин. Бу бахолар орқали ўқувчи кимдурдан пул олавермайдику, баҳолаш тизими ўқувчи қайси фанларни қандай ўзлаштираёткани, яъни Физика 2, Она тили эса 5 бахо. Демак юқоридаги мисолда ўқувчининг 2 баҳоси устоз ва ота она учун, фарзанди физика фанини ўзлаштириб олиши кераклиги тўғрисида сигнал вазифасини ўтайди. Сиз ота - она сифатида фарзандингиз аъло баҳолари учун уни молиявий рағбатлантиришингиз мумкин ва бу нормал ҳолат лекин мажбурият йўқ. Тирик мисол Билл Гейтс ҳар бир олган 5 бахоси учун ота онасидан пул олган.

Ишда ҳам шундай, KPI баҳолари орқали сиз ҳодимингиз қайси йўналишда оқсаяпти, нималарга кўпроқ эътибор бериши кераклиги, қандай ҳислатлари кучли ёки кучсиз эканлиги ва ходим иш фаолиятида прогресс бор йўқлиги тўғрисида объектив ва аниқ маълумотларга эга бўласиз. Бу маълумотлар орқали ходимни каръерасига таъсир ўтказиш, малакасини оширишда ва просто ҳамма ўқитяптику ходимларини деволиб кераксиз тренингларда ўқитмасдан айнан KPI натижаларига қараб самарали тренингларда ўқитишида фойдаланишингиз мумкин.

KPI ни моддий рағбатлантириш учун ҳам ишлатиш четкий нарса, аммо KPI ни фақат бонус ва премиялар учунгина қўллаш, Coca cola ни газини чиқарвориб ичишдек гап.

@HRmahalla
Адаптация, корпоратив маданият ёки просто бутун умрга эсда қоларли кун!

Тасаввур қилинг янги ишдаги биринчи кунингиз, ҳаяжон билан ишга келдингиз. Сизни очиқ чеҳра билан HR ходими кутиб оладида иш жойингизга олиб бориб барча билан таништиради. Столингиз устида иш учун барча зарур нарсалар бор (компютер, стол - стул, канцтоварлар ва х.к.). Столингиз устида хат, компания бренди номи ва сизнинг исмингиз ёзилган кружка ёки термос (ну типа того), хатда эса компания раҳбари номидан янги иш бошлаганингиз билан табрикловчи ва сизга ишончи юқорилиги тўғрисида ёзилган илиқ сўзлар. (катта пул талаб қилмайди)

Кеийн эса сизни, компания ва ходимлар ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлишингиз учун программачани (сайт ҳам бўлиши мумкин) фойдаланишингиз учун компингиздан очиб беришади. У программада (сайт) жамоа корпоратив маданияти, муомила маданияти, қадриятлари, субординация, кийиниш одоби, чекиш мумкин бўлган жойлар ва х.к. лар хақида тўлиқ видеоматериал ҳам бўлади.

Энди менга айтингчи ушбу ходим юқоридагидек илиқ ва профессионал руҳда кутиб олинган компанияга нисбатан фақат меҳр ва садоқатлик кўрсатишни бошламайдими?

Бу нафақат ходим учун, балки компания учун ҳам жуда катта фойда. Янги ишга олинган ходим ишга кўникиб икир чикирларини билиб олиши учун атрофидагиларини безовта қилаверади. Сиз ходимни ишга олишдан мақсадингиз ходимдан фойда олиш. Агар у вақтини ҳаммани безовта қилиб, хожатхона қаердалигини ҳам минг ҳижолат бўлиб сўраб юришга сарфласа, нафақат янги ходимга тўлаёткан ойлигингиз балки ишлаб юрган ходимларингизни ҳам самарадорлиги тушиб кетиши оқибатида, уларга ҳам сарфлаёткан харажатларингиз бир муддат ҳавога учишига сабаб бўлади.

HR мутахасисни олдингизга ўтказиб бир ҳисоб китоб қилинг, янги келган ходим ишини тўлиқ бошлаволиши учун ойлаб довдираб юрганда қанча зарар келтираябди? Ўша пулни бир қисмини адаптация жараёнини йўлга қўйиш учун сарфласангиз, ҳам моддий - ҳам манавий томонлама сизданда зўрроғини тополмай қолишади.

Буларни барчаси HR вазифалари ҳисобланиб, профессионал тарзда ёндошилиши керак. HR бу одамларни ишга олиш билан шуғулланувчи қизалоқ эмас. (всё серезно)

P.s. Айтканча кружка янги бўлсина, ишлатилган кружкани совға қилиб, ўша кружка билан бошингизга тушириб қолса мени қидириб юрманг.

Каналча 👉@HRmahalla
HR - Инглизчадан "human resources", "мен сенга кадровик эмасман!" деган маънони англатади.

credits: К.Авезов

@HRmahalla
Одамгарчилик ёки профессионал HR бренд шаклланишими?

Тунов куни бир танишим (у ҳам HR) уйига энага қидираёткани, жуда кўп номзодлар билан сухбатлашганини айтиб қолди. Энг қизиқ жойи, энага тўғри келмаса суҳбатдан сўнг унга смс хабар орқали "Сухбатга келганингиз ва вақт ажратканингиз учун раҳмат" деб ёзиб юборар экан, хабарни олган одам жуда хурсанд, миннатдорчилик билдириб тел қилганлар ҳам бўпти.

Нима демоқчи бўлганимни тушундингиза?

Иши битадиган танишлари билан яхши муомила қилиб, фойдаси тегмайдиган одамлар билан қўл учида кўришиб юрадиган, “ғалати” одамлар бўлади. Сизни компаниянгиз ҳам шунақа одамга ўхшаб қолмасин.

Ишга олмоқчи бўлган номзодингиз тўғри келмадими? Унга миннатдорчилик хати жўнатинг (вақт ажратгани ва чиройли сухбат учун). Шунақа майда нарсалар орқали HR бренд, корпоратив маданият шаклланади.

Вроде оддий нарса, лекин 90% иш берувчилар шу оддий текин нарсани ҳам қилишмайди. Мисоллар кўп, катта - катта ташкилотларда ҳам шу ахвол! Рўйхат келтириб ўтирмайман.

"Фидбек" - қайта алоқа, яъни бирор қилинган иш юзасидан кейин сизга берилган жавоб (хулоса).

@HRmahalla
Хонимлар ва жаноблар!

Жуда кўп саволлар ва таклифлардан келиб чиқиб дам олиш куни овозли чат ёки Zoom орқали суҳбат ўтказсак, бўлўрадими?

Мавзу HR соҳасида иш бошлаш ва бошқа берилган ва хафта оҳиригача берилиш мумкин бўлган саволларга бағишланади. (барча мавзуларга ходим ва бизнес эгаси томонлама қараймиз). Каналда HR соҳасида ишлаётган кўп мутахассислар бор улардан ҳам фикр эшитамиз албатта. Англияда HR соҳасида магитратурада ўқишни бошлаган шогирдим ҳам бор, уларни ҳам саволга тутамиз.

Так что налетайте Дамы и Господа. Аниқ вақтини жума куни эълон қипташимиз.

@HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mavzudan tashqari bo'lsa ham kayfiyatni ko'taruvchi video.

HOLLYWOOD namoish etadi
Arava o'g'irlash operatsiyasi

@HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун аннақа кун экан-ку.

Одатда "Ёшлик" сўзи қандайдир бонусдек қаралиб, бирор айб иш қилса ёки бирор ишни эплолмаёткан бўлса "Ҳали ёшда" деб қўйилиши менимча турган биткани зарар.

Мотивация мақсадида, синиб қолмаслиги учун ҳали ҳаммаси олдинда дейиш бошқа! Лекин ёшлик бу бонус эмас, максимал равишда фойдаланиб, ёшликни ўзидаёқ натижа кўрсатадиган вақт. Кайп қилиб ўйнаб кулиб ўтказворувчи привилегия эмас! Баланс бўлгани яхши.

Ҳамма ёшларни, шу қаторда ўзимни ҳам табриклайман! Ўзимни баҳтимга ўзим соғ бўлай. Имкониятларни кутмасдан, бошқалар учун имкониятлар яратиб ташлайдиган ёшлар бўлайлик!

Конгратулатионс

@HRmahalla
Розовые очки

Постларни ўқиб, шуларни жорий қилсам олам гулистон, ёки шу нарсалар бизни ишхонада хам бўлсайди деб ўтирган бўлсангиз адашасиз!

Агар сизда қуйидаги оддий нормалликлар бўлмаса.

- Иш вақти нормал тартибга солинмаганми?
- Меҳнат таътили йўқми?
- Раҳбар мийяси (мен рахбарман, демак мендан ақллиги йўқ) деган усулда ишлайдими?
- Болничный йўқми?

Ялтироқ тренинг семинарларга миллион маротаба қатнашсангиз ҳам. Дунёни эгаллаган дохийлардан маслахат олсангиз ҳам фойдаси йўқ. Гул учун қуёш ва сув керак бўлганидек. Ходимнинг элементар хақ хуқуқларини таъминлаб бермас эканмиз, чет эл компаниялари билан 2 дунёда ҳам рақобатлаша олмаймиз. Камига ходимларингиз ҳам биринчи яхши имкониятдаёқ сурворади.

Ходимлар эса зона комфортга тушволиб, юқоридаги хақларини талаб қилмай, бўшатворсая деб қўрқиб ишлаб юравериши энди полный ....

как говорится - Гуд морнинг

@HRmahalla
Куни кеча, Али Каххоров каналида, ногиронларни ишга ёллаш муаммолари бўйича аудиочат бўлувди. Чатда, компаниялар байрамларда ногиронлар учун тадбир ва совғалар беришни ташкиллаштириб осонгина қутулиб олишади. Кейин эса қайсидур байрамгача хеч ким эсламайди. Иш билан таъминлаш бўйича конкрет ёрдамга келганда муаммоларга дуч келаябмиз, деган фикр янгради.

Юқоридаги муаммо жуда мухим. Лекин мени бошқа нарса ҳам безовта қилиб қолди. HR ларга ҳам байрам, корпоратив ташкиллаштириб қўйиб, кейин ялло қилиб юрадиган касб деб қарашади одатда.

HR менежер фақат тимбилдинг, байрам ёки қандайдир корпоративлар ўтказиб юрувчи ходим эмас. Фестивалчалар конкурслар ўтказиб, Менда ўша зўр HR менежер деб керилиб юрадиган 15 та кам HR лар ҳам топилади.

HR ялтироқ Микки Маус эмас!

HR аналитика, ходимлар захирасини шакллантириш, HR стратегия, бюджет, ойлик, компенсация, ва имтиёзлар, Моддий ва номоддий мотивация, KPI, HR метрика, Грейд ва х.к. Буларни барчаси бизнесга жуда катта таъсир кўрсатувчи омиллардир. HR ни бекорга бизнес партнёр дейишмайди.

HR ходимингиз фақат Корпоратив ўтказиб юриш билан банд бўлса, Эшик қаердалигини кўрсатиб юборинг!

@HRmahalla
Хурматли хурматлилар 22:30 да радио эшиттириш. Голосовой чат бошланажак))
Озгина кеч бошланиши мумкин. Айм соррй
Чат бошланди!!!
Forwarded from TROLL.UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зиёдулла деган 22 ёшли йигит коинотга аэростат (мини спутник) учириб, коинотдан Ўзбекистонни расмга олибди.

Ўз ёнидан харажат қилиб қурилма ясабди.

УзКосмос очилганидан бери ҳеч бўлмаса шундай аэростат жўнатдими коинотга?

Шу бола учун хурсанд бўлдим. Коинотга интиладиган инсонларимиз борлигидан хурсандман.

-

22-летний парень по имени Зиедулла запустил в космос аэростат (мини-спутник) и сфотографировал Узбекистан из космоса.

Изготовил устройство за свой счет.

А УзКосмос хотя бы такой аэростат отправил в космос с момента открытия?

Я рад за этого парня. Рад, что у нас есть люди, стремящиеся в космос.

@trolluz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Душанба кунги ҳолатим.

Хафтангиз самарали ва фойдали ўтсин.

@HRmahalla
Жамият турларининг хазл тарикасида товарлар ва пул бирликларини, сигирлар мисолида.

Социализм:
Сизда 2 та сигир бор. Давлат биттасини олиб, қўшниларингизга беради.

Коммунизм:
Сизда 2 та сигир бор. Давлат иккаласини ҳам олиб қўяди ва сизга озгина сут беради.

Фашизм:
Сизда 2 та сигир бор. Давлат иккаласини ҳам олиб қўяди ва сизга озгина сут сотади.

Нацизм:
Сизда 2 та сигир бор. Давлат иккаласини ҳам олиб қўяди ва сизни қатл этади.

Бюрократизм:
Сизда 2 та сигир бор. Давлат иккаласини ҳам олиб қўяди, бирини ўлдиради, бошқасини соғиб сутни тўкиб юборади;

Либерализм:
Сизда 2 та сигир ҳам сут ҳам йўқ, лекин улар хақида гапириш эркинлигига эгасиз.

Анъанавий капитализм:
Сизда 2 та сигир бор. Сиз биттасини сотиб ўрнига буқа сотиб оласиз. Сизнинг подангиз кўпаймоқда ва иқтисодиёт ўсиб бормоқда. Сиз барчасини сотиб пенсияга чиқиб кетасиз.
(агар бутунжахон инқирози рўй бермаса)

Сурреализм:
Сизда 2 та жирафа бор. Ҳукумат сиздан Гармоника дарсларига қатнашишингизни талаб қилади.

Америка Корпорацияси:
Сизда 2 та сигир бор. Сиз бирини сотасиз, иккинчисидан тўртта сигирни сутини беришини талаб қиласиз. Кейин нега сигир ўлик ҳолда йиқилиб тушканлигини аниқлаш учун халқаро эксперт йоллайсиз.

Андерсен модели:
Сизда 2 та сигир бор. Сиз уларни майдалаб ташлайсиз.

Япония корпорацияси:
Сизда 2 та сигир бор. Сиз уларнинг дизайнини ўзгартирасиз, энди сигирлар 10 маротаба кичкинароқ ва аввалгидан йигирма маротаба кўпроқ сут беради. Кейин сиз ақлли сигирлар ҳақида "Сигиркемон" номли мултфильм суратга олиб, уни бутун дунёга сотасиз.

Германия корпорацияси:
Сизда 2 та сигир бор. Сиз уларнинг дизайнини ўзгартирасиз, шунда улар 1 000 йил яшайдиган,
ойига бир маротаба овқатланадиган ва ўзларини ўзлари соғадиган бўлади. Кейин эса Полшани эгаллаб оласиз.

Италия корпорацияси:
Сизда 2 та сигир бор, лекин уларнинг қаердалигини билмайсиз. Сиз тушлик (обед) қилишга чиқиб кетасиз.

Россия корпорацияси:
Сизда 2 та сигир бор. Сиз уларни санаб, бешта сигирингиз борлигини биласиз. Сиз уларни яна санаб, 42 та сигирингиз борлигини биласиз. Кейин уларни яна санаб, икки та сигир борлигини билиб қоласиз. Сиз сигирларни санашни тўхтатиб, яна бир шиша ароқ очасиз.

Швецария корпорацияси:
Сизда 5 000 та сигир бор. Хеч қайсиси сизга тегишли эмас, сиз уларни сақлаш учун эгаларидан тўлов олиб мазза қилиб яшайверасиз.

Хитой корпорацияси:
Сизда 2 та сигир бор. 300 киши уларни соғади. Сиз иш билан таъминланишда ва сигирнинг махсулдорлиги энг юқори даражада эканлиги тўғрисида бутун дунёга жар соласиз, асл ҳолатни кўрсатиб мақола тайёрлаган журналистни хибсга оласиз.

Британия корпорацияси:
Сизда 2 та сигир бор. Иккаласи ҳам футбол томоша қиляпти.

Ироқ корпорацияси:
Ҳамма сизда жуда кўп сигир бор деб ўйлайди. Сиз эса ҳаммага сигирлар йўқлигини айтасиз.
Сизга хеч ким ишонмайди ва шунинг учун улар сизни портлатиб, мамлакатингизни эгаллаб олишади. Сизда ҳали ҳам сигир йўқ, аммо сиз энди демократик жамиятсиз.

Бунисини ўзингиз биласиз :

Сизда 2 та сигир бор. Тўй бўлиб қолса 3 та хўкиз сўясиз.)))

@HRmahalla
Мен биламанми демак бошқалар ҳам билиши шарт!

Иш фаолияти давомида, соҳамизни тушунмайдиган одамлар (мижозлар) билан ҳам профессионал тилда гаплашаверамиз, гўёки улар биз билган нарсаларни ва касбий терминларимизни билиши шартдек.

Йўқ!

Сиз докторга борганингизда, доктор нега касал бўлиб қолганингиз ва қандай қилиб тузалишингиз мумкинлиги тўғрисида обдон, шошилмай, биз тушуна оладиган даражада тушунтириб беради. Чунки уларга ўқиш давриданоқ медицина тилида эмас, ҳамма тушуна оладиган терминлардан фойдаланиш кераклигини, йўқса бемор тушуна олмай қолиши ва ачинарли ҳолатларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида ўргатилади.
Тасаввур қилинг, доктор қабулига борасиз, у сизга "Ортомиксовирус билан касалланибсиз” деса, ўша ерни ўзида инфаркт бўлиб қолишингиз мумкин. Аслида эса бу оддий грипп.

Бошқа касбларга назар ташласак ғирт тескариси (никидан жавоб келмаяпти, синхронизация бўлмаяпти, интернет ўрнатмоқчи бўлсангиз "сизнинг махаллангизда Gpon ўтказишни иложи йўқ").
Кечирасизу, мен бундай терминларни билишим шарт эмас, менга кредит керак! Нега банк кредит бера олмаслигини, чойхонада ўтириб дўстингизга тушунтиргандай тушунтириб беринг. "Омонатларимиз 18%, 13 ойга". Тамом олдингизда турган мижоз хеч нарсани тушунмагани аниқ. Дўстимиз сўраб қолса борми, 10 млн пулинг бўлса бир йилда 1 800 минг яна устига оласан деб содда қилиб тушунтирамиз. (ақллилик қилмай одамга ўхшаб тушунтир деб жеркиб бера олади дўстингиз).

Одатда ушбу муаммо ўз ишининг профессионали бўлиб кетганларда кўпроқ кузатилади. Гўёки сиз билган нарсани қолганлар ҳам биладигандек. Кимдир гапингизни тушунмай қолса "ие шуни ҳам билмасакане" деб ҳам қўямиз.

Сиз докторсиз, олдингиздаги суҳбатдошингиз эса бемор. Сиз билган нарсани билмаслиги мумкин, у билган нарсани эса сиз билмайсиз ва бу нормал ҳолат. Айнан шундай бўлганлиги учун ҳам одамлар бир бирига суяниб, мулоқот ўрнатиб яшайди.

Хар ким чиройли ва замонавий терминларни ишлатиб гаплаша олиши учун атиги 1-2 соат вақтини ажратиб ёдлаб олса кифоя (ўзидан ақлли одамни ясаволади дарров), лекин ҳамма тушуна оладиган тилда гаплашиб нима демоқчи эканлигини айта олиш бу хақиқий санъат!

@HRmahalla
Джонатан Ли Ричес - энг кўп судга мурожаат қилиш бўйича жахон рекордчиси ҳисобланади. У Гиннеслар китобига киритилган. Шу сабабли Гиннеслар китобини ҳам судга берибти.

Тугади

@HRmahalla