HR Mahalla
1.24K subscribers
234 photos
151 videos
7 files
248 links
HR ни хақийқисини шу ердан топасиз. Ялтироқ вижир вижир эмас!

Мурожаат учун @hrmahalla13
Download Telegram
Жамият турларининг хазл тарикасида товарлар ва пул бирликларини, сигирлар мисолида.

Социализм:
Сизда 2 та сигир бор. Давлат биттасини олиб, қўшниларингизга беради.

Коммунизм:
Сизда 2 та сигир бор. Давлат иккаласини ҳам олиб қўяди ва сизга озгина сут беради.

Фашизм:
Сизда 2 та сигир бор. Давлат иккаласини ҳам олиб қўяди ва сизга озгина сут сотади.

Нацизм:
Сизда 2 та сигир бор. Давлат иккаласини ҳам олиб қўяди ва сизни қатл этади.

Бюрократизм:
Сизда 2 та сигир бор. Давлат иккаласини ҳам олиб қўяди, бирини ўлдиради, бошқасини соғиб сутни тўкиб юборади;

Либерализм:
Сизда 2 та сигир ҳам сут ҳам йўқ, лекин улар хақида гапириш эркинлигига эгасиз.

Анъанавий капитализм:
Сизда 2 та сигир бор. Сиз биттасини сотиб ўрнига буқа сотиб оласиз. Сизнинг подангиз кўпаймоқда ва иқтисодиёт ўсиб бормоқда. Сиз барчасини сотиб пенсияга чиқиб кетасиз.
(агар бутунжахон инқирози рўй бермаса)

Сурреализм:
Сизда 2 та жирафа бор. Ҳукумат сиздан Гармоника дарсларига қатнашишингизни талаб қилади.

Америка Корпорацияси:
Сизда 2 та сигир бор. Сиз бирини сотасиз, иккинчисидан тўртта сигирни сутини беришини талаб қиласиз. Кейин нега сигир ўлик ҳолда йиқилиб тушканлигини аниқлаш учун халқаро эксперт йоллайсиз.

Андерсен модели:
Сизда 2 та сигир бор. Сиз уларни майдалаб ташлайсиз.

Япония корпорацияси:
Сизда 2 та сигир бор. Сиз уларнинг дизайнини ўзгартирасиз, энди сигирлар 10 маротаба кичкинароқ ва аввалгидан йигирма маротаба кўпроқ сут беради. Кейин сиз ақлли сигирлар ҳақида "Сигиркемон" номли мултфильм суратга олиб, уни бутун дунёга сотасиз.

Германия корпорацияси:
Сизда 2 та сигир бор. Сиз уларнинг дизайнини ўзгартирасиз, шунда улар 1 000 йил яшайдиган,
ойига бир маротаба овқатланадиган ва ўзларини ўзлари соғадиган бўлади. Кейин эса Полшани эгаллаб оласиз.

Италия корпорацияси:
Сизда 2 та сигир бор, лекин уларнинг қаердалигини билмайсиз. Сиз тушлик (обед) қилишга чиқиб кетасиз.

Россия корпорацияси:
Сизда 2 та сигир бор. Сиз уларни санаб, бешта сигирингиз борлигини биласиз. Сиз уларни яна санаб, 42 та сигирингиз борлигини биласиз. Кейин уларни яна санаб, икки та сигир борлигини билиб қоласиз. Сиз сигирларни санашни тўхтатиб, яна бир шиша ароқ очасиз.

Швецария корпорацияси:
Сизда 5 000 та сигир бор. Хеч қайсиси сизга тегишли эмас, сиз уларни сақлаш учун эгаларидан тўлов олиб мазза қилиб яшайверасиз.

Хитой корпорацияси:
Сизда 2 та сигир бор. 300 киши уларни соғади. Сиз иш билан таъминланишда ва сигирнинг махсулдорлиги энг юқори даражада эканлиги тўғрисида бутун дунёга жар соласиз, асл ҳолатни кўрсатиб мақола тайёрлаган журналистни хибсга оласиз.

Британия корпорацияси:
Сизда 2 та сигир бор. Иккаласи ҳам футбол томоша қиляпти.

Ироқ корпорацияси:
Ҳамма сизда жуда кўп сигир бор деб ўйлайди. Сиз эса ҳаммага сигирлар йўқлигини айтасиз.
Сизга хеч ким ишонмайди ва шунинг учун улар сизни портлатиб, мамлакатингизни эгаллаб олишади. Сизда ҳали ҳам сигир йўқ, аммо сиз энди демократик жамиятсиз.

Бунисини ўзингиз биласиз :

Сизда 2 та сигир бор. Тўй бўлиб қолса 3 та хўкиз сўясиз.)))

@HRmahalla
Мен биламанми демак бошқалар ҳам билиши шарт!

Иш фаолияти давомида, соҳамизни тушунмайдиган одамлар (мижозлар) билан ҳам профессионал тилда гаплашаверамиз, гўёки улар биз билган нарсаларни ва касбий терминларимизни билиши шартдек.

Йўқ!

Сиз докторга борганингизда, доктор нега касал бўлиб қолганингиз ва қандай қилиб тузалишингиз мумкинлиги тўғрисида обдон, шошилмай, биз тушуна оладиган даражада тушунтириб беради. Чунки уларга ўқиш давриданоқ медицина тилида эмас, ҳамма тушуна оладиган терминлардан фойдаланиш кераклигини, йўқса бемор тушуна олмай қолиши ва ачинарли ҳолатларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида ўргатилади.
Тасаввур қилинг, доктор қабулига борасиз, у сизга "Ортомиксовирус билан касалланибсиз” деса, ўша ерни ўзида инфаркт бўлиб қолишингиз мумкин. Аслида эса бу оддий грипп.

Бошқа касбларга назар ташласак ғирт тескариси (никидан жавоб келмаяпти, синхронизация бўлмаяпти, интернет ўрнатмоқчи бўлсангиз "сизнинг махаллангизда Gpon ўтказишни иложи йўқ").
Кечирасизу, мен бундай терминларни билишим шарт эмас, менга кредит керак! Нега банк кредит бера олмаслигини, чойхонада ўтириб дўстингизга тушунтиргандай тушунтириб беринг. "Омонатларимиз 18%, 13 ойга". Тамом олдингизда турган мижоз хеч нарсани тушунмагани аниқ. Дўстимиз сўраб қолса борми, 10 млн пулинг бўлса бир йилда 1 800 минг яна устига оласан деб содда қилиб тушунтирамиз. (ақллилик қилмай одамга ўхшаб тушунтир деб жеркиб бера олади дўстингиз).

Одатда ушбу муаммо ўз ишининг профессионали бўлиб кетганларда кўпроқ кузатилади. Гўёки сиз билган нарсани қолганлар ҳам биладигандек. Кимдир гапингизни тушунмай қолса "ие шуни ҳам билмасакане" деб ҳам қўямиз.

Сиз докторсиз, олдингиздаги суҳбатдошингиз эса бемор. Сиз билган нарсани билмаслиги мумкин, у билган нарсани эса сиз билмайсиз ва бу нормал ҳолат. Айнан шундай бўлганлиги учун ҳам одамлар бир бирига суяниб, мулоқот ўрнатиб яшайди.

Хар ким чиройли ва замонавий терминларни ишлатиб гаплаша олиши учун атиги 1-2 соат вақтини ажратиб ёдлаб олса кифоя (ўзидан ақлли одамни ясаволади дарров), лекин ҳамма тушуна оладиган тилда гаплашиб нима демоқчи эканлигини айта олиш бу хақиқий санъат!

@HRmahalla
Джонатан Ли Ричес - энг кўп судга мурожаат қилиш бўйича жахон рекордчиси ҳисобланади. У Гиннеслар китобига киритилган. Шу сабабли Гиннеслар китобини ҳам судга берибти.

Тугади

@HRmahalla
Эйнштейн
2 нарсанинг чегараси йўқ
1 - коинотнинг чегараси йўқ
2 - одамзот ахмоқлигининг чегараси йўқ
Лекин 1 - сига шубҳам бор, балки бордир.

Авазштейн
2 нарсанинг имкони йўқ
1 - Ўлмасликнинг имкони йўқ
2 - Корзинкада ҳамма кассаларнинг бир вақтда ишлашининг имкони йўқ
Лекин 1 - сига шубҳам бор, балки ўлмасликнинг имкони бордир.

@HRmahalla
Умид

"... Биз бошқа ҳеч қачон учрашмаймиз! Бошқа ҳеч қачон тўқнаш келмаймиз! Бошқа ҳеч қачон кўзларимиз кўзларимизга тушмайди....
Кўришгунча..."

М.Юсупов
#lirikchekinish

@HRmahalla
Сизнингча, ходимларни ишга олишда қандай ташкилотларда таниш билишчилик кучлироқ?
Anonymous Poll
14%
Хусусий бизнесда
86%
Давлат ташкилотларида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кениялик 2 та братан оддий тахтадан протез қўл ясашипти, қизиқ томони протез шлемини бошингизга кийсангиз, мия томонидан берилган сигналлар орқали протезни бошкара олар экансиз. Офарин!!

Зўр-а?

HR причем жаа не в тема бола бўпкеттида! Дейсизми?

Қўл бу мия буюрган вазифаларни бажариш учун ажойиб орган ва уни 100% бошкариш мумкин, шу билан бир қаторда қўл оғриса ёки чарчаса буни мия ҳис қилиб, шунга яраша реакция билдиради.

Энди тасаввур қилинг, компанияда ҳам барча ходилмарни ортикча гап сўзсиз бир мақсад сари иш берувчи ишлата олса ва ходимларининг оғир енгилидан мия қўлни ҳис қилгандек ҳис қилса. Иложи йўқми?

HR айнан шу вазифани бажарувчи тизим. HR қанчалик кучли бўлса ходимларни бошқариш, бир мақсад сари харакат килиши ва уларнинг ҳохиш истакларию мотивациясларини ошириш шунча осон булади.

Компнания бўлимларини одам аъзолари билан мисол қилиб кўрсатиб, финанс бу қон томири, реклама юзи ва х.к. ларни эшиткансиз. HR нима деса, қўрқмай мия нерв толалари дейишингиз мумкин.

@HRmahalla
Шанба куни иш? 100 йил бўлди шанба куни ишга чиқмаганимга!

Қарийб 1 аср аввал Саноат даври авжига чиқган Англиянинг Манчестер шаҳрида, ходимлар фақат якшанба кунигина дам олишар, иш оғир, дам олишга вақт кам, якшанба кунлари Черковга чиқиш билан вақт ўтар, шунинг ҳисобига касалликлар ва иш ташлашлар одатий ҳолга айланган. Бу узоқ давом эта олмаслигини иш берувчилар "Компания эгалари" ҳам тушуниб, узоқ баҳс ва мулоҳазалардан сўнг, шанба кунлари иш вақтини тушликгача қисқартиришга рози бўлишди.

Оқибатда аҳоли турмуш тарзи кескин ўзгара бошлади, одамлар кўпроқ вақтини динга, соғлиғига, оиласига ва асосийси (капиталистлар бахтига), одамлар пулни кўпроқ сарфлай бошлашди. Энг қизиғи ишчилар бўш вақтларида кўнгил очар машғулотларга ҳам берилиб шу қаторда спортга, футболга бўлган қизиқишлари ортиб борди, оқибатда дунё тарихидан ўрин олган Манчестер Юнайтед клуби шакланди.

Табиийки бошқа шаҳар ва мамлакатларда ҳам шанба дам олиш куни ҳисоблана бошлади. Саноат давридан постсаноат (постиндустриал), интеллектуал, информацион даврга ўтишимизга сабаб айнан шанба кунини дам олиш куни этиб белгиланганлиги менимча.

Ҳозирда жуда кўп мамлакатлар 3 кун дам олиб 4 кун ишлаш тизимига ўтишмоқда ва бунинг натижаси юқори баҳоланмоқда. (Асосан ривожланган мамлакатларда)

Энди осмонлардан пастроқга тушиб, ўзимиз хақимизда ҳам 2 оғиз гаплашсак. Энсангиз қотиб 3 кунмиша 1 кун бўлса ҳам одамларга ўхшаб дам олайлик, дейсизми? Мен шуни аниқ айта оламанки, ходимларнинг кўпроқ дам олиши фақат ишчиларнинг ўзига эмас, балки иш берувчи ва юқоридаги раҳбарларимиз учун ҳам кони фойда. Буни қарийб 1 асрлик жахон тажрибаси кўрсатиб турибди. Айниқса интеллектуал меҳнат қилувчи ходим қанча кўп дам олса шунчалик самарали ишлаши исбот талаб қилмас факт.

Эртага ишга чиқувчиларга алангали салом!

@HRmahalla
Тақ - тақ, оғайни яхшимисан? уйингга тўйга айткани келдим, мана таклифнома, 13 - куни ўтарсана!

Одатий ҳолат, лекин 7 йилча олдин биринчи маротаба таклифномада мен ўтирадиган жойни ҳам кўрсатиб қўйилган таклифнома олганимда, х-хайрон қолган эдим. Мазги, бу сенга театрмиди, тўйда қайси столда ўтиришимни ёзиб қўйганини-чи, деб. Кейинчалик тушундимки зўр фикр экан. Стол рақами кўрсатилмаган таклифномалик тўйда, ким улгурса ўша ўтиради. Айниқса битта шустрийроғи турволиб ким қаерда ўтиришини регулировка қилармидие. Ёки таклифномасиз оғзаки тўйга ўтарсан деб қўйишади ҳам. Фарқи бор - а?

Job Offer

Сизни янги ишга таклиф қилишди. Иш берувчи "Эски жойингиздан бўшаб хужжатларингизни олиб келаверинг, сиз бизга тўғри келдингиз, ойлигизни палонча қилиб берамиз, иш жойингиз анаву хонада бўлади" дейди одатда. Хўш қуруқ гапка ишониб шартта эски ишингиздан бўшаб келсангизу, иш берувчи, узур братан бизга ҳозирча керак мас экансиз, ўрнизга бошқасини олдик деб турса. (тўйга кеч қолиб жойсиз қолиб кеткан одамга ўхшаб) Сизни хеч ким қутқара олмайди.

Job offer деган хужжатча бор. Уни янги иш берувчингиз қўлингизга тутқазиб, акажон эски ишингиздан бўшаб ишга киришўрасиз, барча шарт- шароит, ойлик ва сизни аниқ ишга олишимиз тўғрисида мнови Жоб офферчада ёзиб қўйганмиз дейди. Олам гулистон!

Жоб оффер меҳнат шартномасидек кучга эга бўлмасада, ўзини ҳурмат қилувчи ташкилотлар, у ерда ёзилган шартларга ҳардоим бўй сунишади.

Сизни ишга олиш жараёнида, бизда HR бор, KPI бор, хаммажойда автоматизация, деб мақтаниб жоб оффер берасизми деб сўраганингизда, раҳматли Стив жобс яхши одам эди, нега эслаб қолиднгиз деб турса, ким ёлғончи эканлигини билволўрасиз.

Спокойной ночи, ребяталар

@HRmahalla
Австрияда уйингизда иссиқ сув ўчиб қолса, ишга келмасликга 100% ҳаққингиз бор.

Бизда эса иш жойида свет ўчиб қолса ҳам ўтираверилади...

@HRmahalla
C&B ёки Компенсации и льготы

Одатда ўзбек оиласида уйдаги харажатлар Онанинг зиммасида бўлади.

Фарзандларининг йўл-кира, обед пуллари, уларга майда чуйда нарсалар олиб бериш харажатлари онанинг зиммасида. Дадаси пайпоғингиз йиртилиб кетибти янгисини сотиб олдим, дейиш ҳам. Агар мактабдан 5 баҳо олиб келсангиз, уй ишларига қарашсангиз, ёки ҳулқ - атворингиз яхши бўлса конфет ёки музқаймоқ олиб бериш ҳам Онанинг вазифаси. Агар бирорта ишкал қилиб қўйсангиз, кечқурун даданг келса сен билан бошқача гаплашамиз, деб маззангизни қочирворадиган ҳам, Она.
Лекин уйга кир мошина ёки мебел олинадиган бўлса ота билан маслахатлашиб қилинувчи харажат турига киради, уже бу вазифалар тўлиқ C&B нинг и йўғе онанинг ваколатида эмас.

Бўлди, тушундим чайналма дейсизми?

HR йўналишида Компенсация ва имтиёзлар (C&B) бўлими ҳам ашнақа вазифаларни бажаради. Албатта ходимларга канфет бериш эмас. Ходимларга қилинувчи харажатлар (ойлик, премия, бонус, йўл пуллари, овқат пули, ўқиш, тренинглар учун ажратиладиган пуллар ва х.к.). Ходимларни (раҳбарларни ҳам) мотивациясини ошириш учун материал ва номатериал мотивациялар (фарзандига музқаймоқ олиб бериб рағбатлантиргандай ёки дадасини олдида мақтаб қўйиш) ҳам, ходимлар бюджетини шакллантириш ҳам алоҳида серезный масала сифатида C&B бўйнида. Ойликни кесиш ёки жазолаш ҳам қолиб кетмайди албатта.
Бошқа молиявий харажат ва қарорлар (асосий восита ёки айланма маблағлар ва х.к.) C&B нинг ваколатида эмас. Қисқа қилиб айтканда HR даги финансист, причем оддий финансисталарга қараганда иш вазифаси қизиқроқ ва мураккаблиги билан мени ўз домига тортган.

Ҳа айтканча, ушбу йўналиш Ўзбекистондаги энг камнамо касблардан (анқони уруғи) ойлиги ҳам Пахтакор футбалистлариникидек бўлмаса ҳам, 2 - 3 ой ишлаб мошина хайдаворса бўлади.

Энди сиз энг тушунарсиз бўлган йўналиш хақида қисқача билиб олдингиз. Бемалол мақтаниб юрсангиз бўлўради. Бу дунёда ҳамма нарса оддий, Ребяталар...

@HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишдан эртароқ кетаман деганингда, Раҳбар...

@HRmahalla
Амбассадор ёки фидоий (патриот).

Бирор футбалист Adidas бренди остидаги кийимни кийволиб омма олдига чиқиб юрса блингки у Амбассадор ва у бунинг учун пул олади. Лекин Сиз ўзингиз ишлайдиган компанияни просто мақтаб, хақиқатдан у ерда ишлаш мароқли ва фойдали эканини айтиб юрсангиз бу фидоийлик (лоялность).

HR бренд, ёки иш берувчининг нуфузи деган гап бор! Махсулот рекламасидан фойда катта қўшиламан. Лекин иш берувчи бренди ҳам сизни анча харажатдан сақлаб қолишига ва ўша махсулотингиз сифати четкий бўлишига дахшат фойдаси бор. Чунки, пистончи компанияда ишлаш мазза эканда шароитлари зўр, деган гаплар ортидан сиз билан арзонроқ ойликга бўлса ҳам ишлашни истовчи мутахассислар кўпаяди. Энди бу гаплар янграши учун, компания шунга лойиқ бўлиши керак. Шохрухонга пул бериб, бизни HR брендни реклама қилиб Амбассадоримиз бўлинг деб, унақа катта натижага эриша олмайсиз.

Амбассадор бу бир шахс пул эвазига бирор нарсани айнан ўзи қатнашиб рекламача қилиб юриши (бренд элчиси). Агар кимдур текинга мақтаб юрган бўлса уже бу симпатия ва фидоийлик (как говорится бесценно), бунинг учун анча тер тўкиш керак.

Нима бўлганда ҳам фанатик бўлиб қолмасангиз бўлди, Ребяталар.

@HRmahalla
Ишга кириш бўйича суҳбатга келган 2 хил инсон.

1.Тажрибасиз номзод.
Иш берувчи:
- Нега бошқа иш қидираяпсиз?
Номзод:
- Анақа, нима десам бўларкин...

2. Тажрибали кучли мутахассис.

Номзод:
- Ушбу лавозимда ишлаган ишчи нега сизлардан кетиб қолди? У сизлар хақингизда яхши фикр бера оладими?
Иш берувчи:
- Анақа, нима десак бўларкин...

P/s Берган жавобларингиздан кўра - кўпроқ, ақлли саволларингиз суҳбатда ас қотади.

@HRmahalla
Саволчалар ёки эътирозчалар бўлса тайёрлаб туринглар. 15 минутдан кейин легкий голосовой чат қворамиз...