Huquqiy axborot
220K subscribers
5.87K photos
318 videos
22 files
13.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Биласизми

▶️ Қонунчиликка кўра, жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулк талаб қилиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (246-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинди.

🔰Унга кўра, 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари (2 млн 380 минг сўм), мансабдор шахсларга эса – БҲМнинг 50 баравари (17 млн сўм) миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

▶️ Ушбу ҳаракатлар маъмурий жаримадан кейин содир этилса БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (34 млн сўмдан 51 млн сўмгача) жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Турар жой даҳаларида қуйидагилар тақиқланади:

🔹механик транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш;

🔹двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш;

🔹рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт.

✔️Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, давлат инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини кафолатлайди.

❗️Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари инвестиция субъектларининг қонунчиликка мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

Инвестор давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари натижасида етказилган зарарлар учун товон олишга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ имтиёзлари берилиши белгиланган.

▶️ Бунда иштирокчилар фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб қуйидаги муддатларда озод қилинади:

3 млн АҚШ долларидан – 5 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 3 йил;

5 млн АҚШ долларидан – 15 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 5 йил;

15 млн АҚШ доллари ва ундан кўп инвестициялар учун –10 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитлари ажратилади


🔰 Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан қурилиш ташкилотларига “яшил” уй-жой стандартлари талаблари асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан бир фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади.

📄 2024 йил 1 октябргача “яшил” уй-жой стандартлари тасдиқланади.

✳️ 2025 йил 1 апрелгача “яшил” уй-жой стандарти талаблари асосида қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитларини ажратиш амалиёти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot