Huquqshunos yordami
79.8K subscribers
656 photos
61 videos
66 files
910 links
Реклама бериш учун 👇👇

@reklama_huquqshunos_yordami

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@telefon_orqali_maslaxat
Download Telegram
🔴 Малака ошириш вақтида иш ҳақи сақланадими?

Савол: Ҳозирда педагог ходимлар малака ошириш курсида тингловчи бўлиб ўқиябман. Бухгалтеримиз малака ошириш курси давомида иш ҳақи берилмаслигини айтди. Ушбу ҳолатда иш ҳақи берилмаслиги қонунийми?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида”ги Низомга асосан буюртмага киритилган малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланиши белгиланган.
Шунингдек, ишдан ажралган ҳолда ҳудудий марказларга малака оширишга бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчилар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган томон ҳисобидан қопланади.

Юқоридагиларга кўра, сизнинг малака ошириш курсида ўқишингиз давомида ўртача иш ҳақингиз сақланади.

✏️ Ўша бухгалтерингизга шу қарорни қоғозга чиқариб берингда кейин бош оғриғига бир почка ТРИМОЛ хам беринг. Зора дорини ичиб ҳаёлини бир жойга қўйиб хужжатни ўқиб чиқса...

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
ШАНБА КУНИ ИШЛАЙДИГАНЛАР ҲАМ 15 МАЙ КУНИ ДАМ ОЛАДИМИ?

САВОЛ.
Президент фармони билан хайит байрамига 4 кун дам олиш куни бўладиган бўляпти. Айтнгчи, хафтада шанба кунлари ҳам ишлайдиган ишхоналарда қандай, уларда шанба куни иш куними ёки дам олиш куними? Шу саволга аниқлик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ.

Президентнинг 2021 йил 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони билан Президентнинг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритилди.

Президентнинг 2021 йил 10 майдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-5110-сонли Қарори билан 13 май – пайшанба куни Рамазон хайити байрами куни сифатида нишонланадиган бўлмоқда.

Мана шу ҳужжатларга кўра дам олинадиган кунлар: пайшанба 13-май – хайит байрами, жума 14-май – фармон билан белгиланган қўшимча дам олиш куни, шанба – 15 май ва якшанба 16 май кунлари барча учун дам олиш куни бўлади. Жами 4 кун дам.

Энди қаранг, бугунги ПФ-6222-сонли Фармоннинг 3-бандига кўра:

2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба, 15 май – шанба, 21 июль – чоршанба, 22 июль – пайшанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун, иш хафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланиши белгиланган.

Демак, келаётган 15 май – шанба кунида 5 кунлик иш хафтаси бўйича ишлайдиганлар ҳам, 6 кунлик иш хафтаси бўйича ишлайдиганлар ҳам дам олади. Шанба куни ҳаммага дам.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Бугун ишга чиққан ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага Рамазон Ҳайитининг илк куни, яъни ишланмайдиган байрам куни, бугун эса арафа. Демак, бугун барча ходимлар ишдан 1 соат вақтлироқ кетишига қонуний ҳаққи бор.


@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Ассалому алайкум! Улуғ айём Ийд ал-Фитр - Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Бу муборак ойда қилган дуоларингизни Аллоҳ таоло мустажоб айласин, ўйлаганингиздан ҳам афзалини берсин! Яратганнинг Ўзи барчамизга офият, нусрат, тавфиқ берсин, ҳидоятда ва иймонда собитқадам қилсин! Жаннатнинг Райён дарвозасидан кириш бахти насиб этсин! @Huquqshunos_yordami
🔴 Микроқарз нима ?

Савол; Банкдан микроқарз олмоқчи эдим бу кредит турини нечпулгача олишим мумкин ?

Жавоб; Микроқарз банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига 50 миллион сўмдан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир.

❗️Кредитни олишда сиздан қуйидаги хужжатлар талаб қилинади

1) паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
2) микромолиявий хизматлардан фойдаланиш тўғрисида буюртманома;
3) қарз олувчининг даромадлари миқдорини тасдиқловчи ҳужжат;
4) жисмоний ёки юридик шахсларнинг кафолати.

✏️ Юқорида кўрсатилган хужжатларни тақдим қилганингиздан кейин банк сизни мурожаатингизни асоссиз равишда рад қилишга ҳақли эмас !

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
МАКТАБДА ЎҚИШ ТУГАБ, “ЙИҒДИ-ЙИҒДИ” БОШЛАНЯПТИ

САВОЛ.
Ассалому алайкум, ҳурматли юристлар. Мана мактаблар тугаяпти ва яна йиғди-йиғдилар бошланаяпти. Менинг ўғлимнинг куратори ремонт учун 100.000 минг сўм сўраяпти экан. Ана фалончини дадаси 200.000 сўм берди демоқда экан. Шунга муносабат билдирсангиз илтимос. Қандай йўл тутсак бўлади?

ЖАВОБ.

Энг аввало, Конституциямизнинг 41-моддасида аниқ айтиб ўтилган:

“Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”.

Сиз айтган вазиятда мана шу конституциявий нормалар қўпол равишда бузилмоқда.

Шунингдек, агар ҳақиқатдан ҳам шу ҳолат содир этилган бўлса, қонунбузар педагог томонидан “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 46-моддасидаги қуйидаги талаблари ҳам бузилмоқда:

“педагог ходимларга педагогик фаолиятни амалга оширишда ахлоқ ва этика нормаларига зид ҳаракатлар содир этиш тақиқланади”.

Мазкур масалада Халқ таълими вазирлигининг (71) 202 09 09 рақамли ишонч телефонига ёки бу вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишни тавсия этаман.

Халқ таълими вазирлигидан эса, ҳар ўқув йили тугашида ғимирлаб қоладиган ана шу каби “йиғди-йиғдилар”га қарши курашиш чораларини кучайтиришни сўраб қоламиз.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМларига давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари уч бараварга оширилади

🔰 Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:

таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.

умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчиларига замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиши учун 1 млн сўмдан маблағлар ажратилади.

2021/2022 ўқув йилида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМларига қабул параметрлари икки бараварга, давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари эса уч бараварга оширилади.

2022/2023 ўқув йилидан:

🔹 хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган ОТМ битирувчилари томонидан давлат аттестация имтиҳонларини топшириш билан бир қаторда миллий ёки унга тенглаштирилган бошқа етакчи халқаро баҳолаш тизимлари орқали уларнинг билимлари даражасини аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади;

🔹 ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади.

👉 2021 йил 1 июлдан давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

👉 2022 йил 1 январдан хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади.

👉 2022 йилдан давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланади.

@Huquqshunos_yordami
✍️ САВОЛ - Ассалому алайкум!
Мен беш ойдан буён турмуш ўртоғим билан жанжаллашиб ота уйимдаман. Тўйдан олдин олган ўзимга тегишли бўлган мол-мулкимни зўровон қайнонам бермаябди, маҳалла ва ИИБ ходимлари ҳам олиб бера олмади. Илтимос ёрдам беринг, қандай қилиб мол-молкимни олсам бўлади.

👨‍💻✍️ ЖАВОБ - Ваалайкум ассалом!
Бу вазиятда ўзингизга тегишли бўлган мол-мулкни олиш юзасидан фуқаролик судига даъво ариза билан мурожаат қилишингиз лозим. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 25-моддасига кўра, эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-просесуал кодексининг 3-моддасида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатланади.
Ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган.
Суд қарор (ҳал қилув қарори) чиққанидан сўнг, мажбурий ижро бюроси ходимлари суд қарори (ҳал қилув қарори) асосида мол-мулкни олиш бўйича ижрони амалга оширади. Фуқаролик-просессуал кодексининг 16-моддасига кўра, суднинг қонуний кучга кирган ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа органлар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши лозим. Суд ҳужжатини бажармаслик қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 18 мартдаги 244-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарори қабул қилинди (20.05.2021 йил 319-сон).

Қарорга кўра, болаларнинг қуйидаги контингенти имтиёзли асосда давлат боғчаларига қабул қилиниш ҳуқуқига эга:

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

кўп болали оилаларнинг болалари;

етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

"Аёллар дафтари" киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;

контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари;

талабалар ва педагогларнинг болалари;

акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчиларидан бўлган болалар;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотларига ўтказилаётган соғайган болалар.

❗️Ушбу қарор кучга киргунга қадар давлат боғчаларига қабул қилиш учун сўровномаси имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга йўлланма берилгунига қадар сақлаб қолинади.

@Huquqshunos_yordami
САВОЛ - Ассалому алайкум, мен қўшнимга тилхат асосида (видио тасвир билан) йигирма миллион сўм қарз берган эдим. Тилхатга кўра, беш ой ичида қайтариб бериш шартлашилган. Аммо бир йил ўтдики, фирибгар қўшним пулимни қайтармаябди. Пулимни қандай қайтариб олишим мумкин?

👨‍💻 ЖАВОБ - Ваалайкум ассалом, қаранг бу вазиятда қўшнингизни фирибгарликда айблашга шошилманг. Қачонки қарздор сизни алдаш ёки ишончингизни суиистеъмол қилиш йўли билан сизга тегишли бўлган мулкини қўлга киритган бўлса ва олган қарзини қайтариб бермасликни олдиндан мақсад (қасд) қилиб олган бўлса (масалан: дўстингиз чет элга кетмоқчи ва яқин йиллар ичида қайтиб келиш нияти йўқ, лекин у сиздан буни яшириб, бирор бошқа баҳона билан яқин муддатда қайтариб беришни ваъда қилган ҳолда қарз олса ва қайтармаса) бу жиноятдир. Ана шундай ҳолларда бемалол ички ишлар органларига мурожаат қилишингиз мумкин. Қўлингиздаги тилхат асосида қарзни ундириш юзасидан фуқаролик судига даво ариза билан мурожаат қилишингиз лозим. Даъво ариза судда кўриб чиқилиши учун қарз суммасининг 4 фоизи миқдоридаги (масалан 100 млн. сўм қарз учун 4 млн. сўм) пулни давлат божи сифатида тўланади. Хавотир олманг, агар судда ютиб чиқсангиз, давлат божи учун тўлаган пулингизни ҳам қарздордан ундириб олишингиз мумкин бўлади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Савол: Бола пули кимларга берилмайди? Вазирлар Mahkamasining 05.03.2021 йилдаги 122-сонли қарори асосида қабул қилинган Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 19-бандида бола пули ва бошқа турдаги ижтимоий нафақа олиш учун берилган аризаларни рад қилиш асослари келтирилган. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:

📌 ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад(МҲТEКМ нинг 52,7 фоизи) дан ошганда;

📌ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари бўлганда;

📌 ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган:

ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси ёки жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;

📌 ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари, шунингдек шунча миқдордаги қимматли қоғозлар мавжуд бўлганда;

📌 Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари томонидан аризалар тақдим этилганда;

📌 болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олувчи ва унинг оила аъзоси томонидан белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда.

📌 оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

📌 оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда;

📌 даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда. Низомга кўра, бир оила фақат бир турдаги ижтимоий нафақа олади. @Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун @Online_maslaxatchi
Ассалом алайкум. Мени бир саволим бор эди. Яқинда пластик картамни текширсам 300 минг сўм пул сарфланган экан банкоматга бориб текширтирсам ҳеч қандай пул ечилмаган. Бу қанақаси ахир. Ўйлашимча менинг тўлов пластикимдан пул маблағларини ноқонуний олиб қўйилган. Менга қандай маслаҳат бера оласиз.

📌 ЖАВОБ:
Тўлов карта ҳисобварағидан пул маблағларининг йўқолиши (ноқонуний олиб қўйилиши) турли сабабларга кўра, фирибгарлик операцияларидан тортиб терминал ёки банкоматнинг иш фаолиятидаги узилиш билан боғлиқ ҳолда юз бериши мумкин.

🔹Эътибор беринг. Одатда пластик картадан пул маблағларни ҳисобрақамдан нотўғри ечиб олиниши билан боғлиқ муаммолар техник нуқсонлардан келиб чиқади.

👉 Сизнинг рухсатингизсиз пластик картангиздан пул маблағлари ечилганлигини аниқлаган бўлсангиз, қуйидаги ҳолатларни аниқлаштиришингиз тавсия этилади:

👉 Сизда давлат ижрочилари картангиздан ечиб олиши мумкин бўлган ҳар қандай тўланмаган жарималарингиз борми?

👉 Охирги марта картангиз орқали тўловларни қачон амалга оширдингиз?

👉 Карта ҳисоб рақамини юритиш учун тўловни амалга ошириш муддати келмадими?

👉 Маблағларнинг ечиб олиниши сиз тўлашни унутган мажбурий тўловлар билан боғлиқми (коммунал хизматлар)?

Агар карта эгаси пул маблағлари унинг ҳисобидан йўқолган деб топса нима қилиш керак

Биринчи босқич: картани блокировка қилиш. Бу ҳолатларда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш (қўнғироқ қилиш) тавсия этилади.

Иккинчи босқич: банкка мурожаат қилиш. Агар йўқолган карта орқали пул маблағлари ечиб олинган бўлса, у ҳолда пул ўтказмасини бекор қилиш ҳақида ариза билан банкка мурожаат қилиш керак. Аризада барча ҳолатларни батафсил баён қилиш лозим. Бундан ташқари, мижознинг картадан пул маблағларини ечиб олишида алоқадор эмаслигини тасдиқловчи барча мумкин бўлган далиллар илова қилинади.

Учинчи босқич: ҳуқуқни мухофаза қилувчи ораганларга мурожаат қилиш. Иккинчи босқичга параллел равишда, ички ишлар органларига банк картасидан пул маблағларининг ўғирланганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилиш тавсия этилади. Аризада барча шароитларни батафсил баён қилиш лозим. Бундан ташқари, мижознинг картадан пул маблағларини ечиб олишида алоқадор эмаслигини тасдиқловчи барча мумкин бўлган далиллар илова қилинади.

Тўртинчи босқич: судга даъво аризаси киритиш.
Агар банк ҳисобдан ноқонуний ечиб олинган маблағларни қайтариш талабини рад этган бўлса, судга мурожаат қилинг. Етарли асослар мавжуд бўлганда жабрланувчи ўз маблағларини қайтариши мумкин.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Assalom alaykum man bilmoqchi bugan narsam men 2 nafar farzandim bilan onammi uylarida yashayapmiz, onam pensioner ota yuq,shunga alimentga topshirmoqchiman,lekin turmush urtogim oylilik ishda ishlamaydi, qaynotam bn maxsus yerligida teplitsada pamidor yetishtirishadi, aytishlariga qaraganda aliment faqat davlat ishida ishlagan fuqarolardan talab qilinarkan meni vaziyatimda nima qilsa buladi qanday qonunlar bor.Sizdan iltimosim men 2 farzandim uchun aliment olishga haqlimanmi va nech pul olaman
1 chi farzandim 2 yosh,2 farzandim 6 oylik jovob uchun oldindan rahmat.

📌 ЖАВОБ:
Оила кодексининг 100-моддасига асосан:
Ота-она вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шартлиги ,Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериш ота-онанинг келишувига биноан амалга оширилади. Ота-она ўртасида бундай келишувга эришилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал қилиниши белгилаб қўйилган.

Мазкур кодекснинг 99-моддасида амимент миқдори белгиланган. Агар ота-огна ўртасида келишув бўлмаса ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

👉 Битта бола учун - тўртдан бир қисми миқдорда

👉Иккита бола учун - учдан бир қисми миқдорда

👉Уч ва ундан ортиқ бола учун - ярмиси миқдорида

❗️Эслатиб ўтамиз. Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Эътибор беринг! Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қандай ҳисобланади?

👉Бундай ҳолатда алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Сиз нима қилишингиз лозим: Фуқаролик просессуал кодексининг 34-моддасига асосан Алимент ундириш тўғрисидаги ариза билан ўзингиз яшаб турган ҳудуддаги фуқаролик судига мурожаат қилишингиз керак. Аризага қуйдаги хужжатларни илова қиласиз:
1. Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома.
2. Фарзанд туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхалари.
3. Алимент ундиришга асос бўлувчи ҳолатларни тасдиқловчи хужжатлар.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Ассалом алейкум Ман кашкадарё вил Карши шахриданман мурожатим шундан иборатки мени дадам янги курилган ховли жойларини менга хадя килиб берганлар турмуш уртогим хадя килинган ховлимиздан улуш оламан деб мурожат килиб юрибди фукоролик судига 2000 йил турмуш курганмиз 2019 йил дадам уйимиз йуклиги учун ховли жойни хадя килиб бердилар эримни хадя килинган ховлимизга хакки борми?

📌 ЖАВОБ:
Оила кодексининг 23-моддасига сосан:

▫️ Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

🔹 Эътибор беринг! Мазкур кодекснинг 25-моддасига асосан Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

Mазкур асосга кўра, эрингиз мулк талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Бола пули олиш учун асосий эътиборни қуйидагиларга 👇 қаратинг!

Кўпчиликни қийнаётган саволлар ва муаммолар юзасидан, бугунги кунда кўпчиликни бола пули олиш талаби рад қилинаётганлигидан келиб чиқиб;

Бола пули олиш учун;
1. Давлат ишида ишлаши керак деган талабга фақат давлат идораси бўлиши керак деб қаралмаслигига ёки давлат идораси томонидан бериладиган маълуотнома бўлиши зарур эмас, балки МЧЖ, хусусий корхона, ЯТТ ёки ўзини ўзи банд қилганлик хақидаги маълумотнома хам иш хаққи ва даромадлари хақидаги маълумотномани ўрнини босиши мумкинлигини инобатга олиш керак.

2. Иш жойидан иш хаққи даромадлари хақида маълумотнома тақдим қилиш 122-сонли қарорда белгиланган талаб эканлигини инобатга олиб, ушбу маълумотнома тақдим қилинмаганда бола пули олиш талаби рад қилинишини алохида эътиборга олиш керак.

3. Агар маълум иш жойига эга бўлмаса, ўзини ўзи банд қилиш орқали ёки ишсизлик рўйхатига туриш орқали бола пули олиш хақидаги маълумотнома талабини бажаришини инобатга олиш керак.

4. Бола пули олиш хақидаги хужжатлар махалла идорасига, у ердан пенсия жамғармасига юборилиши орқали электрон шаклда расмийлаштирилишини инобатга олиб, МФЙга тақдим қилинадиган аризага бола пули олувчини мобил телефон рақами киритилиши мурожаатга тезроқ жавоб берилишига олиб келишини унутмаслик керак.

Бола пули тайинланиши учун;
1. Оилани кам таъминланган оила бўлиши кераклигига;

2. Оилани даромади хар-бир оила аъзосига 394 минг сўмдан кўп бўлмаслигига;

3. МФЙга тақдим қилинадиган аризадаги камчиликлар 5 кун ичида МФЙ томонидан ёрдам бериш орқали камчиликларни бартараф қилган холда пенсия жамғармасига юборилиши кераклигига эътиборли бўлинг.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Ассалом алайкум юристлар жамоаси. Мен ҳудудимиздаги ХУЖМШ (ЖЕК) фаолиятидан норозиман. Умуман ўз вазифасини бажармайди. Нимага тузилган бу билмаймиз. Мажбурий бадалларни ўз вақтида тўлаб келамиз. Лекин улар ўз вазифасини бажаришмайди. Аслида бу ширкат нима мақсадда тузилади? Мажбурий бадаллар нимадан иборат ва уни ким белгилайди? Ушбу бадаллар ҳамма жойда ҳар хил бўладими? Биз бу ширкат устидан қайси ташкилотга шикоят қилсак бўлади?

📌 ЖАВОБ:
“Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига кўра хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати (ХУЖМШ) кўп квартирали битта ёки яқин, зич жойлашган, ободонлаштириш элементлари бўлган умумий ер участкаси билан қамраб олинган бир нечта уйдаги хусусий турар жойлар мулкдорларининг бирлашмасидир.

👉 Ширкат хусусий турар жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этилади, у нотижорат ташкилоти бўлиб, ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади.

Ушбу қонуннинг 4-моддасида ширкат уй-жой фондини биргаликда бошқариш ва унинг сақлаш, асраш ва таъмирлашни, кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулкидан фойдаланилишини таъминлаш учун ташкил этилади.

🔹Эътибор беринг. Мазкур қонунинг 30-моддасига мувофиқ ширкат аъзоларининг мажбурий бадаллари миқдори ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН низомнинг 15-бандига кўра агарда, ХУЖМШга бир нечта (икки ва ундан ортиқ) уйларнинг жой мулкдорлари бирлашган бўлса, бунда ҳар бир алоҳида уйнинг умумий мол-мулкининг техник ҳолатидан, уларга хизматлар кўрсатиш, уларни таъмирлаш ва сақлаб туриш бўйича ишлар (хизматлар)нинг турлари ва ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир уй учун мажбурий бадаллар ҳар хил миқдорларда белгиланиши мумкин.

👉 Ушбу Низомнинг 16-бандига асосан ҳар бир уйнинг жой мулкдорларининг мажбурий бадаллари қуйидагилардан ташкил топади:

▪️ ҳар бир алоҳида уйнинг умумий мол-мулкига хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш ва сақлаш харажатлари;

▪️ умумий ер участкаларини ободонлаштириш, уларни сақлаш ва бошқариш бўйича барча уйларга тегишли бўлган ва ХУЖМШнинг барча аъзоларига тақсимланадиган харажатлар (маъмурий харажатлар).

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 340-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги Низомга биноан қуйидагиларни назорат қилиш Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

▫️кўп хонадонли уй-жой фондини, унга туташ ҳудудларни сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш, кўчмас мулк эгаларининг биноларни ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик;

▫️умумий фойдаланиладиган жойлар, фасадлар, уйларнинг ички муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш-тиклаш ишларини тизимли ўтказиш қоидаларига риоя этиш;

▫️уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотлари томонидан тегишли коммунал хизматлар кўрсатишда техник тартибга солиш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

▫️кўп хонадонли уйларда кўчма мулк эгаларининг мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун ажратиладиган маблағларидан мақсадли фойдаланиш.
════════════════
☝️Демак, сиз Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига ёки қонунларни аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат ва кузатувни амалга оширадиган прокуратура органларига мурожаат қилишингиз мумкин.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Салом алиментдан карзим булмаса хотиним карши эмас четга чикишимга лекин ижрочи такик куйибди ижрочи четга чикишимга такаик куйиши мумкунми?

📌 ЖАВОБ:
Оила кодексининг 145-моддасига асосан алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган алимент олувчилар билан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиши шартлиги белгиланган.

👉 Алимент тўлаш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда манфаатдор шахс алимент миқдорининг пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши ва алиментни бир йўла тўлаш тўғрисида ёки алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Мазкур кодекснинг 131-моддасида алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.

Ушбу кодексининг 132-моддасига асосан алимент тўлаш тўғрисидаги келишувнинг бажарилишини бир тарафлама рад қилишга ёки унинг шартларини бир тарафлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

🔹Эътибор беринг! Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментларнинг миқдорини тарафлар шу келишувда белгилайдилар.

👉 Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментнинг миқдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаслиги керак.

👉 Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув бўйича алимент тўлаш усуллари ва тартиби шу келишув билан белгиланади.

Алиментлар:

▪️алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадига нисбатан улушларда;

▪️вақти-вақтида пул билан тўланадиган қатъий суммада; бир йўла пул билан тўланадиган қатъий суммада;

▪️мол-мулк билан ёки келишувда қайд этилган бошқа усулларда тўланиши мумкин.
Юқорида келтирилган асосларга кўра, сиз турмуш ўртоғингиз билан келишув битими тузишингиз лозим келишувга эришилмаган тақдирда алиментни бир йўла тўлаш тўғрисида ёки алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлисиз

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Ассалому алейкум саволим бориди. Давлат ишида ишлаётган ходимларни мехнат таьтили ходимни узини хохишига караб белгиланадими ёки иш берувчини хохлаган пайтига караб белгиланадими. масалан ходимни ёз пайитда узига яраша ишлари болса уни кишда чикариб юборса унда канака болади .. жавоб учун олдиндан рахмат

Меҳнат кодексининг 143 - моддасига асосан:

▫️ Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун олти ой ишлангандан кейин берилади.

Этибор беринг! Мазкур кодекснинг 144-моддасига асосан Йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади.Таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак.

▪️Қуйидаги ходимларга таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак:

👉 ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига;

👉I ва II гуруҳ ногиронларига;

👉 таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга (250-модда);

❗️Эслатиб ўтамиз. Таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.

❗️ Ходимлар қуйидаги ҳолларда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эгадирлар:
👉вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;

👉ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда;

👉йиллик таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;

👉давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганда,

Ходим таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар тўғрисида иш берувчини хабардор қилиши шарт.
Юқорида келтирилган асосларга кўра, Йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
❗️Каналимиз фойдаланувчилари томонидан алимент бўйича энг кўп бериладиган саволларга жавоблар.

Саволларга Оила кодекси нормаларига асосланган ҳолда жавоб берамиз.

Алимент қандай тартибда ундирилади

Вояга етмаган болага алимент тўлаш тартибини ота-она ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақли. Ушбу мажбурият ихтиёрий равишда бажарилмаса ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

Алимент тўлаш асосан отанинг мажбуриятига кирадими

Йўқ. Вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир.

Алимент қачондан ундирила бошлайди

Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади.

👉 Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

Алимент қачонгача ундирилади

Вояга етмаган болага алимент у вояга етгунга қадар тўланади.

Вояга етган болага ҳам алимент тўланадими

Ота-она вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шарт. Бунда таъминот бериш ота-онанинг келишувига кўра амалга оширилади. Келишувга эришилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал қилинади.

Алимент қанча миқдорда ундирилади

Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — 1/4 қисми; икки бола учун — 1/3 қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ½ қисми миқдорида ундирилади.

👉 Вояга етган болага алиментнинг миқдори суд томонидан ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

Алимент тўловчи ҳеч қаерда ишламаса-чи

Агар алимент тўловчи ишламаса алимент ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.

Бола касал бўлганда ва бошқа ҳолатларда қўшимча моддий таъминот олинадими

Боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда ота-она иштирок этиши шарт.

Алиментни биратўла олдиндан тўлаш мумкин

Ҳа. Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун, шу жумладан кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкин.

Алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод этиш мумкинми

Ҳа мумкин. Алимент тўловчининг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек қонунчиликда белгиланган бошқа бир қатор ҳолларда алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

👉 Агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд тўланаётган алимент миқдорини камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиши мумкин.

👉 Фойдали маълумотни танишларга ҳам улашинг!

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
ПЕНСИЯЛАР ОШИРИЛМОКДА

1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади

“Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-6241, 04.06.2021 й) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2021 йил 1 июлдан:

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилади.

Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 минг 675 сўмдан 400 минг сўмга оширилади.

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 минг сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 565 минг сўмга етказилади;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 минг 030 сўмдан 400 минг сўмга етказилади;

боқувчисини йўқотганлик:

пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилади;

пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 минг 675 сўмдан 400 минг сўмга оширилади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;

нафақаси олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 минг сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 минг сўмдан қўшилиши белгиланди;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига 513 минг 350 сўмдан 565 минг сўмга оширилди.

@Huquqshunos_yordami