Huquqshunos yordami
85.4K subscribers
667 photos
63 videos
67 files
928 links
Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@telefon_orqali_maslaxat
Download Telegram
Assalom alaykum hurmatli yuristlar. Kanalingiz faoliyatidan juda mamnunman. Mening savolim tazyiq va zo'ravonlikdan jabrlangan xotin qizlarga davlat himoyasini taqdim etuvchi HIMOYA ORDERI haqida batafsil tushuntirish berib o'tsangizlar. Murojaatim kanalga qo'yilsa ham mayli qarshiligim yo'q. Javob uchun rahmat.

📌 ЖАВОБ:
👉 Ҳимоя ордери — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат.

👉 Ҳимоя ордери ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспектори томонидан берилади.

Қуйидагилар ҳимоя ордерини бериш учун acoc ҳисобланади:

• тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;
• жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;
• тазйиқ ёки зўравонлик содир этиши ёҳуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;
• давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.

🔹 Эътибор беринг! Тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида хабар берган шaxcлap ва тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўриқланади.

Профилактика инспектори ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари томонидан тақдим этилган мурожаатлар ва хабарларни 24 соат мобайнида ўрганиб чиқади ва ўрганиш мобайнида:

• жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахслар ҳамда бошқа шахслар билан ҳолат юзасидан суҳбат ўтказади;
• жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахснинг турмуш тарзи, тазйиқ ва зўравонлик содир этилишининг келиб чиқиш сабаблари ва шарт- шароитларини ўрганади;
• жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини амалга оширади.

Профилактика инспектори мурожаат ва хабарларни ўрганиш якуни бўйича:

• тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланган тақдирда – ҳимоя ордерини расмийлаштиради;
• зўравонлик содир этган шахсларга ҳимоя ордери берилганлиги тўғрисида жабрланувчининг розилиги билан фyқapoлapнинr ўзини ўзи бошқариш органларини ва бошқа ваколатли органларни хабардор қилади;
• тазйиқ ва зўравонлик аломатлари аниқланмаган тақдирда тегишли чораларни белгилайди ҳамда бу ҳақда фуқаролар йиғини раиси, котиби, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис иштирокида далолатнома расмийлаштиради;
• Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят белгилари аниқланган тақдирда ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда иш материалларини жиноий жавобгарлик масаласини ҳaл қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборади.

👉 18 ёшга тўлмаган жабрланувчиларнинг ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги аризаси уларнинг қонуний вакили ёки васийлик ва ҳомийлик органининг вакили ҳозирлигида кўриб чиқилади.

Ҳимоя ордери уч қисмдан иборат:

• биринчи қисми (асли) тўлдирилгандан сўнг жабрланувчиларга берилади;
• иккинчи қисми (нусхаси) зўравонлик содир этган шахсларга берилади;
• учинчи қисми профилактика инспекторида қолади.

Ҳимоя ордери амал қилиш муддати – 30 кунгача (қўшимча 30 кунга узайтирилиши мумкин).

Ҳимоя ордери билан қуйидаги чекловлар ўрнатилади:

• тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш;
• тарафлар ўртасида алоқани тақиқлаш (иш ва таълим муассасаларида билвосита алоқага йўл қўйилади);
• тарафларнинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш;
• зўравон шахс зиммасига мажбуриятлар юклаш (жабрланувчини даволаш, моддий ва маънавий зарарни қоплаш);
• зўравон шахснинг қуролни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини чеклаш ёки тақиқлаш (хизмат қуролидан ташқари).

Асос: «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун. 2019 йил 2 сентябрь,
ЎРҚ-561-сон. @Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
⚡️ Болаларни 1-синфга қабул қилиш тартиби маълум қилинди

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон ва вилоятларнинг марказидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари тажриба-синов тариқасида электрон шаклда амалга оширилади.

Қабул жараёнлари 2 босқичда бўлади:

1️⃣-босқичда ота-оналар 2021 йилнинг 15 июнидан 5 июлига қадар my.maktab.uz электрон плафтормаси орқали рўйхатдан ўтиб, фарзандлари 1-синфга чиқадиган мактабларни танлайдилар. Бунда 3 та мактабни танлаш имконияти берилади.

Биринчи мактаб - ота-она доимий истиқомат қилаётган микроҳудуддаги мактаб;

Иккинчи ва учинчи мактаблар - ота-оналарнинг ихтиёрий танлови асосида фарзандларини қатнаши учун қулай бўлган мактаблар.

2️⃣-босқичда 2021 йилнинг 6 июлидан 31 июлга қадар ота-оналар электрон плафторма орқали танлаган биринчи мактабга, яъни бириктирилган микроҳудуддаги мактабга ҳужжатларини топширадилар, бунда ҳужжатларни топшириш тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади.

Агар ота-оналар микроҳуддуддаги мактабни эмас, бошқа мактабларни танлаган бўлса, яъни электрон рўйхатдан ўтиш вақтида танлаган иккинчи ёки учинчи мактабларнинг бирида бўш ўринлар бўлган тақдирда 1-15 август кунлари ҳужжатларини топширишлари мумкин бўлади.

Қолган ҳудудларда 1-синфга қабул анъанавий шаклда, яъни бевосита мактабда амалга оширилади.

Бунда ота-оналар 15 июндан -15 июлга қадар доимий яшаш манзили бўйича бириктирилган микроҳудуддаги мактабга фарзандларини 1-синфга жойлаштриш учун ҳужжатларини бевосита топширишлари мумкин.

Шунингдек, 16 июлдан 15 августга қадар ота-оналарга ихтиёрий танлов асосида бошқа мактабларга, яъни микроҳудудига кирмаса ҳам бўш ўринлар бўлса, фарзандларини 1-синфга қабул қилиш учун бошқа мактабга ҳужжатларини топшириш имконияти берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, “Таълим тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонунга асосан болалар 1-синфга етти ёшга тўладиган йилда (2014 йил 1 январидан 31 декабригача туғилган болалар) қабул қилинади.

Мазкур қонун талаблари мулкчилик шаклидан қатъи назар барча таълим муассасалари учун мажбурийдир.


@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#Сўраган_эдингиз

ЎҚИТУВЧИЛАРГА МУКОФОТ ПУЛИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЭНГ КЎП БЕРИЛГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР

❗️Савол: Директор жамғармасидан бериладиган бир йилда бир марталик мукофот пули кимларга ва қандай ютуқлари бор ўқитувчиларга берилади?

Жавоб: Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун ҳамда республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан уларга календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилади.

Бунда ўқитувчи таълим-тарбия бераётган ўқувчиларининг билими, малакаси ва кўникмаларининг муайян синф ва ўқув фани бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини синф журналидаги қайдлар орқали таҳлил қилиш орқали мукофотланадиган ва моддий ёрдам кўрсатиладиган ходимларни, шунингдек рағбатлантириш миқдори аниқланади.
Зарур ҳолларда, ишчи гуруҳ раисининг ташаббуси ёки ишчи гуруҳ аъзоларидан камида икки нафарининг таклифига кўра ходимларни мукофотлаш ҳамда ходимнинг мурожаати ёки бошланғич касаба уюшмасининг ташаббуси билан моддий ёрдам бериш ҳақидаги масалада ишчи гуруҳнинг навбатдан ташқари мажлиси чақирилиши мумкин.

❗️Савол: Хайфсан олган ходимга мукофот пули бериш мумкинми?

Жавоб: Мукофотлар – меҳнат соҳасида миқдор ва сифат жиҳатидан юқори натижага эришилганда ходимларни қўшимча тарзда рағбатлантириш шакли ҳисобланади. Мукофотларни даврий ва бир йўла бериладиган мукофотларга бўлишимиз мумкин. Даврий мукофотларнинг кўпчилиги меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига киритилиб қўйилади ва улар иш ҳақи таркибига киради.

Меҳнат ҳақи (иш ҳақи) тизимига ходимнинг лавозим маоши, кўп йиллик ҳизмати учун қўшимча тўловлар, чораклик мукофотлар, байрам (ишланмайдиган) кунлар муносабати билан тўланадиган мукофотлар ва бошқа тўловлар киритилиши мумкин. Яъни, иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди. Демак, хайфсан олган ходимга мукофот берилиши мумкин. Чунки мукофот пули муассасада ўрнатилган меҳнат ҳақи тизими бўйича тўланади.

❗️Савол: Мактаб директори, ЎТИБДЎ, ММИБДЎ ларга бериладиган мукофот пули мактаб директорининг буйруғи асосида бериладими ёки халқ таълими бўлимининг тавсияномаси орқали амалга ошириладими?

Жавоб: Ушбу масалада бироз ноаниқликлар борлиги сабабли, ушбу жумла қайта таҳрир қилинди.

❗️Савол: Бир ўқитувчи йил давомида бир неча бор директор фондидан мукофот олиши мумкинми ?

Жавоб: Педагог ходимларига мукофотлар бериш Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан тартибга солинади.

Ўқитувчилар умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун ҳамда республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилиши мумкин. Ушбу тўловлар Жамғарма маблағлари доирасидан келиб чиққан ҳолда, йилига бир неча маротаба амалга оширилиши мумкин.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Ассалому алайкум хурматли хукукшунослар! Турмуш уртогим Туман тиббиёт бирлашмасининг Болалар поликлиникасида асосий хамшира лавозимида ишлар эди. Тугрук таьтилига чикди фарзандимиз 3 ёшга тулди ишга борса сизнинг штатинггиз юкумли касалликлар булимига утган деяпди у ерга борса булим мудири буш иш урни йук деб кайтараяпди нима килсам булади Иши Асосий булса хам тугрук татилидан кейинги ишга олинмайдими кимга мурожат килсам булади?

📌 ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 234-моддасига асосан:
▫️ Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.

Этибор беринг! Аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади.Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан уч йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

▫️ Мазкур кодекснинг 237-моддасига асосан Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди,

❗️Эслатиб ўтамиз. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосаан Мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, —
Базавий хисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Юқорида келтирилган асосларга кўра, Иш берувчининг хатти харакатлари ноқонуний.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Qaysi hollarda ota-ona (ulardan biri) ota-onalik huquqidan mahrum bo‘lishi mumkin?

Oila kodeksining 79-moddasiga ko‘ra ota-onadan biri:

◀️ ota-onalik majburiyatlarini bajarishdan bosh tortsa, shu jumladan aliment to‘lashdan bo‘yin tovlasa;

◀️ uzrsiz sabablarga ko‘ra o‘z bolasini tug‘ruqxona yoki boshqa davolash muassasasidan, tarbiya, aholini ijtimoiy himoyalash muassasasi va shunga o‘xshash boshqa muassasalardan olishdan bosh tortsa;

◀️ ota-onalik huquqini suiiste’mol qilsa, bolalarga nisbatan shafqatsiz muomalada bo‘lsa, jumladan jismoniy kuch ishlatsa yoki ruhiy ta’sir ko‘rsatsa;

◀️ muttasil ichkilikbozlik yoki giyovandlikka mubtalo bo‘lgan bo‘lsa;

◀️ o‘z bolalarining hayoti yoki sog‘lig‘iga yoxud eri (xotini)ning hayoti yoki sog‘lig‘iga qarshi qasddan jinoyat sodir qilgan bo‘lsa, ota-onalik huquqidan mahrum qilinishi mumkin.

❗️Ota-onalik huquqidan mahrum qilish sud tartibida amalga oshiriladi.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Эндиликда Ўзбекистонда туғилган фуқаролиги бўлмаганларга фуқаролик олиш учун узлуксиз 5 йил яшаш талаб этилмайди

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ-696, 14.06.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

ℹ️ Қонунга “идентификацияловчи ID-картаси” тушунчаси киритилди.

🇺🇿 Ўзгартиришга кўра, 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.

☑️ Шунингдек, ота-онасидан бири (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон фуқароси деб тан олинган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва Ўзбекистонда яшаб келаётган бола хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.

➡️ Қонунга кўра, эндиликда Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш учун фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ариза берувчи ушбу фактларни суд тартибида аниқлаши мумкин.

❗️Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳудудида туғилган ва яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигини олиш мақсадида илтимоснома билан мурожаат қилган кунга қадар 5 йил давомида (фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси олинган кундан эътиборан) узлуксиз яшаш шарти бекор қилиниши белгиланди.

▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
ОРТИҚЧА ТЎЛАНГАН СОЛИҚЛАРНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

☝️Ортиқча тўланган солиқ суммаси (пеня, жарима) – солиқнинг (пенянинг, жариманинг) тўланган суммаси билан ҳақиқатда тўланиши лозим бўлган суммаси ўртасидаги ижобий фарқ.

Ортиқча ундирилган солиқ суммаси – солиқ органларининг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари натижасида ортиқча тўланган солиқ суммаси.

❗️Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ тўловчининг қарзи бўлмаган тақдирда шу солиқ тўловчига қайтарилиши ёхуд ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши лозим.

Солиқ тўловчида солиқ қарзи мавжуд бўлган тақдирда, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ суммаси ушбу қарзни узиш ҳисобига қуйидаги кетма-кетликда ҳисобга олиниши лозим:
👉 мазкур солиқ турининг пеняси бўйича қарз ҳисобига;
👉 бошқа солиқлар ва уларнинг пенялари бўйича қарзни узиш ҳисобига;
👉 солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни тўлаш ҳисобига.

▫️Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига кўра унга тўлиқ ёки қисман қайтарилиши мумкин.

▫️Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчига унинг ёзма аризасига биноан солиқ органи томонидан бундай ариза олинган кундан эътиборан 15 кун ичида қайтарилиши лозим.

Ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисидаги ариза, қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, кўрсатилган сумма тўланган кундан эътиборан беш йил ичида берилиши мумкин.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
❗️Қабул жараёнлари 5 кун муддатда бошланади

Бу ҳақда Президент раҳбарлигидаги видеоселекторда маълум қилинди.

Бу йил олийгоҳларга қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилди.

Қабул жараёнларида 1,5 миллиондан зиёд ёшлар олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.

Беш кун муддатда аҳолидан ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланади.

Шавкат Мирзиёев Бош вазирга икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосидаги (имтиёзли) қабул параметрларини тасдиқлаш бўйича кўрсатма берди.

Бу йил илк маротаба 9 та нодавлат олийгоҳларда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.


@Huquqshunos_yordami
Талабаларга арзон ётоқхона қуриш учун ер аукцион орқали ажратилади

Ҳозирда талабаларда қўшимча 149 мингта турар жойга эҳтиёж мавжуд. Ушбу муаммоли масалани, фақатгина тадбиркорлар билан хусусий шериклик орқали қисқа фурсатларда ҳал қилиш мумкинлиги айтилди.

Бўш майдони бўлган ОТМлар ўз ҳудудида, бўш майдони бўлмаганлари 1,5 километргача масофада тадбиркорларга ётоқхоналар ташкил этиш учун ер аукцион орқали ажратилади.

Олийгоҳ ректори, вилоят ҳокимлари тадбиркорлар билан камида 20 йил муддатга шартнома имзолайди, бинонинг 1-2 қаватини бизнес учун (кўнгилочар хизматдан ташқари) тадбиркорга бериш, юқори қаватларини арзон турар жой (хостел) ташкил этиш шартлари белгиланади.

Талабаларнинг турар-жойи харажатларининг 50 фоизи бюджетдан қоплаб берилади.

Бу тадбиркор учун – кафолатли мижоз, биринчи ва иккинчи қаватидаги бизнеси учун катта бозор, талаба учун – қулай ва арзон шароит, олийгоҳга эса – маблағни тежаш ва уларни таълим сифатини ошириш учун йўналтиришга катта имконият деди Шавкат Мирзиёев.

Президент вилоят ҳокимларига бир ҳафта муддатда талабаларга қулай ҳудудларда ётоқхоналар қуриш бўйича ер майдонларини белгилаб, аукционга чиқариш бўйича кўрсатма берди.


@Huquqshunos_yordami
– Таълимнинг кундузги шаклида ўқиётган талаба қандай шартлар асосида ишлай олади?
– Меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш – ҳар бир шахснинг конституцион ҳуқуқидир.
Меҳнат кодексининг 77-моддасига кўра, 16 ёшга тўлган ҳар бир шахс меҳнат қилиш ҳуқуқига эга. 15 ёшдан эса ёшларни соғлиғига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг 9-сонли буйруғи билан тасдиқланган Олий таълим тўғрисидаги низомнинг 50-бандига мувофиқ, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ўқишдан бўш вақтларида куннинг иккинчи ярмида олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишлашлари мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ўқийдиган талабалар ишлай олмайди, деган қоида келиб чиқмаслиги керак. Бу тоифа талабалар ҳам ўқишдан бўш вақтларида ишлашлари мумкин.
Бундан келиб чиқадики, талабалар бемалол ишлашлари мумкин. Лекин меҳнат қонунчилигига кўра, талаба фақат таълимдан бўш вақтида ишлаш ҳуқуқига эга.
– Талаба бир кунда неча соат ишлай олиши мумкин ва бу қайси норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади?
– Талаба фақат ўқишдан бўш вақтида ишлаши мумкин. Меҳнат кодексининг 115-моддасига мувофиқ, ходимнинг иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ошмаслиги керак. Яъни 6 кунлик иш ҳафтаси жорий этилган ташкилотларда кунлик 7 соат, 5 кунлик иш ҳафтаси жорий этилганларда эса иш вақти кунлик 8 соатдан ортиқ бўлмаслиги шарт. Шунингдек, ишнинг тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати 12 соатдан кам бўлиши мумкин эмас (МК 128-моддаси). Агар юқоридаги қонун талабларига риоя этилса, талабанинг тўлиқ ставка ишлашига ҳеч қандай тақиқ мавжуд эмас.
Агар талаба 15–16 ёш бўлса, ҳафтасига 24 соат, 18 ёшга тўлмаган бўлса ёки И ва ИИ гуруҳ ногирони бўлса, меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қисқартирилган иш ҳафтаси белгиланади.
3 ёшга тўлмаган болалари бор, буджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган талаба қизларга иш вақтининг ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади, уларнинг меҳнат ҳақи камайтирилишига йўл қўйилмайди.
@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
– Талаба фақат ўриндошлик асосида ишлайдими ёки тўлиқ 1 ставка ишласа ҳам бўладими? Талаба назарий жиҳатдан бир нечта жойда ишласа ҳам бўладими?
– Ҳақиқатан ҳам, айрим иш берувчилар талабаларни фақат ўриндошлик асосида ишга олиш керак, чунки талабанинг ўқиш жойи унинг асосий иш жойи, деб ҳисоблашади. Бу мутлақо хато. Буни қуйидагича асослаймиз.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, ўриндошлик асосида ишлаш – ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши. Талабанинг таълим олиш жараёни эса меҳнат фаолияти ҳисобланмайди.
Демак, талаба меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ва меҳнат дафтарчаси юритилаётган жой – унинг асосий иш жойи ҳисобланади.
Қонунда талабанинг тўлиқ ставка ишлашига ҳеч қандай тақиқ мавжуд эмас. Бунда бир шартга риоя этилиши керак: иш ўқишдан бўш вақтда бажарилиши шарт. Ушбу талабни меҳнат шартномасида мустаҳкамлаш лозим.
Юқорида таъкидлаб ўтилган меҳнат қонунчилигидаги талабларга риоя қилган ҳолда талаба ўқишдан бўш вақти асосий иш жойидан ташқари, бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида ҳам ишлаши мумкин. Бунинг учун эса ўриндошлик асосида ишга кираётган жойга асосий иш жойидан маълумотнома тақдим қилинади.
Агар талаба 18 ёшга тўлмаган шахс бўлса ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади.
– Талабалик даври меҳнат стажига кирадими?
– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 37-моддасида иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари санаб ўтилган. Мазкур модданинг «е» бандига кўра, олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Яъни, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига (эркаклар учун – 60, аёллар учун 55 ёш) қадар камида 7 йил иш стажига эга бўлсангиз, шундагина олий таълим муассасаларида ўқиган даврингиз иш стажига қўшиб ҳисобланади ва 4 йиллик ўқиш даври 7 йиллик иш стажига қўшилиб, 11 йиллик иш стажи мавжуд деб ҳисобланади.
Ногирон бўлиб қолган шахслар стажига эса кўрсатиб ўтилган стаж муддатидан қатъи назар қўшилади. Яъни, бунда таълим давридан ташқари камида 7 йиллик иш стажига эга бўлиш талаб этилмайди.
Яна шуни ҳам айтиш керакки, иш стажига эга бўлиш учун фақат давлат ишида ёки бирор ташкилотда ишлаш шарт эмас. Бирор шахс ўзини ўзи банд қилган ҳолда ҳам иш стажига эга бўлиб бориши мумкин. Масалан, томорқасида экин экиб ёки камида 50 бош парранда боқиб, БҲМнинг бир баравари – 245 минг сўмни Буджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиб, бир йиллик иш стажига эга бўлиб олишлари мумкин. Мана шу йўл билан ҳам 7 йиллик стажга эга бўлиш мумкин.
@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади:

🔹 “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;

🔹 уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар;

🔹 собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари);

🔹 энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан 3 йил муддатга.

Шунингдек, қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади:

▫️ 10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бирининг;

▫️ пенсионерларнинг;

▫️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг.

Солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.

👉 Ушбу солиқ имтиёзлари мулкдорнинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади (энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар бундан мустасно).

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
⚡️ Барча абитуриентлар диққатига: бугундан қабул бошланди!

Бугун, 20 июнь куни 2021-2022-ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланади. Бу ҳақда ДТМ хабар бермоқда.

Бунда абитуриентлар телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритишлари, шунингдек, имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин.

❗️ Таълим йўналишларини эса 2021-2022-ўқув йили учун ОТМларга квоталар белгиланиб, тиллар кесимида тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

📲 Aбитуриентларни рўйхатга олиш ДТМнинг my.dtm.uz сайти ва Ягона портал (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.

Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади ва абитуриентлар 20 июлга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин бўлади.


@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ ❗️

Аёл болани парваришлаш таътили даврида ишлаши мумкинми?

Меҳнат кодексига биноан аёлларга туққунга қадар 70 календарь кун ва туққанидан кейин 56 календарь кун муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

👉 Шунингдек, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилади. Бу даврда иш жойи сақланади.

❗️ Аёл ўз хоҳишига кўра, болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлаши мумкин.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Шахсий томорқамда етиштирган маҳсулотни — ўзимнинг эҳтиёжимдан ортганини маҳалламиздаги растада сотсам, менга солиқ имтиёзлари бериладими?

📌 ЖАВОБ:
Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан, уй хўжалигида деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинадиган даромадлар бўйича имтиёз берилган бўлиб, бунда мазкур даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ундирилмайди.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ёшлар ва хотин-қизларга 33 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади

“Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (388-сон, 22.06.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📝 Низомга кўра, тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар, шунингдек, микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахслар (қарз олувчилар) кредит олиш учун “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки ёки акциядорлик-тижорат Халқ банкига электрон ариза билан мурожаат қилади.

➡️ Банк ариза келиб тушган куннинг кейинги кунидан кечикмасдан кредит олиш бўйича энг қулай филиали ёки банк хизматлари марказига мурожаат қилиш юзасидан қарз олувчига таклиф жўнатади.

🔰 Шунга кўра, банк томонидан сертификат олган:

▪️ тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил қилиш учун 33 млн сўмгача бўлган миқдорда;
▪️ микрофирма ва кичик корхона ташкил этган шахсларга 225 млн сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.

Кредит бир қарз олувчига бир маротаба ажратилади.

Микрокредитлар:

👉 илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
👉 алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
👉 савдо-воситачиликни амалга ошириш;
👉 ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш учун ажратилмайди.

🏦 Микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

💸 Қарз олувчи – ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар уларнинг талабига биноан жами кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда нақд пулда ажратилади.

Ҳар ойнинг 5 санасига қадар қарз олувчилар, уларнинг қарздан фойдаланиш йўналишлари ва натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига тақдим этиб борилади.

📂 Шунингдек, қарор билан тасдиқланган низомга кўра нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича касблар рўйхати (54 та) белгиланди.

@Huquqshunos_yordami
⚡️Қабул квоталари тасдиқланди


Президентнинг тегишли қарорига биноан, 2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига – 113 530 нафар;
сиртқи таълим шаклига – 37 675 нафар;
кечки таълим шаклига – 6 550 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 900 нафар;

в) хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича – 500 нафар.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 22 июлга қадар узайтирилди.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
❗️Карантин чоралари кучайтирилмоқда

Сўнгги кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди:

📌 жорий йилнинг 28 июнидан
12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди;

📌хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди;

📌 жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;

📌 кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@Huquqshunos_yordami
⚡️Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш тартиби ўзгарди

Президент “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 15 июлдан бошлаб талабалар ўқишини кўчиришнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади:

а) талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (шу жумладан, халқаро рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:

талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасаси томонидан, тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади;

тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари жорий йил 25 июлга қадар, кейинчалик ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади;

ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;

тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари Давлат тест маркази ҳамда олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади;

б) талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
⚡️Ўзбекистон ҳудудида давлат ОТМларида талабалар ўқишини кўчиришга қайси ҳолларда рухсат этилиши белгиланди

Президент “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарор мувофиқ:

1️⃣ўқишни мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришга узрли сабаблар мавжуд бўлганда рухсат этилади. Бунда, ўқишни кўчириш сўралаётган ҳудудда мос ва турдош таълим йўналиши мавжуд бўлмаганда, ўқишни мазкур ҳудуддаги олий таълим муассасасининг бошқа таълим йўналишига кўчиришга рухсат этилади;

2️⃣талабанинг республика бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун кўчиб ўтиши, турмуш ўртоғи ёки ота-онасининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойи бошқа ҳудудга ўзгартирилиши, никоҳ тузгандан кейин турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудудга кўчиб ўтиши узрли сабаблар этиб тан олинади;

3️⃣талабаларнинг ўқишини узрли сабаблар мавжуд бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш ўрнатилган тартибда, тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади (2-бандда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно);

🏅спорт мусобақалари ғолиби сифатида имтиёз билан олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган ҳамда кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқишини уларнинг аризаларига мувофиқ, сиртқи таълим шаклидаги мос ва турдош таълим йўналишига (сиртқи таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда) давлат гранти асосида кўчиришга рухсат берилади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi