Huquqshunos yordami
85.9K subscribers
667 photos
63 videos
67 files
929 links
Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@telefon_orqali_maslaxat
Download Telegram
Ассалому алейкум мени саволим куйидагича. Мен махсус сирткида 3 - курс талабасиман мен контракт туловларимни ойлигимда тулаетган эдим
Ойликдан кантракт туловларини килса падаходный налог босилмайди деб эшитган эдим
Сентябр ойидан 500 минг сумдан утказаетган эдим. Лекин ойлигимдан падаход босиляти шунга ойдинлик киритиб берсангиз

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Сиздан даромад солиғи ушлаб қолинмаслиги керак.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 378-моддасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиққа тортилмайдиган даромадлар тоифаси белгиланган.

💁‍♂ Улар қаторида Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳам киритилган.

Бундан кўриниб турибдики, сиз ўзингизнинг контрактингиз учун ўтказган иш ҳақингиздан даромад солиғи ушланмаслиги керак.

Агар ушлаб қолинган бўлса,уни қайтариш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 24 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига ( рўйхат рақами № 2107-сон) асосан контракт тўлови учун тўланган суммадан даромад солиғи суммасини қайтариб олиш учун фуқаро Давлат солиқ инспексиясига ариза билан мурожаат қилиши керак.

Ушбу аризага:
👉 талаба (талабалар) билан Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;
👉 Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига (таълим кредитини қоплаганда тижорат банки ҳисоб рақамига) пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
👉 паспорт нусхаси (солиқ имтиёзи таълим олувчининг ўзи томонидан қўлланилганда);
👉 паспорт нусхаси (солиқ имтиёзи ота-она томонидан қўлланилганда) ва таълим олувчининг (таълим олувчиларнинг) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.

Каналга уланиш👉👉👉👉👉👉👉@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉👉👉👉👉👉👉👉👉👉👉@Online_maslaxatchi
Ҳарбий бўлишни орзу қилганлар учун

Қаршидаги Олий ҳарбий авиация ўқув юрти 2019 йилда энг янги моддий техник-база асосида қайтадан ташкил этилди. У замонавий лаборатория, ўқув синфлари, Миг-29, H125, Ми-24(FFS), Ми-8 (FFS) каби энг янги авиасимуляторлар, хуллас ўқувчи ва авиатехникларни тўлақонли ўқитиш учун зарур бўлган барча жиҳозлар билан таъминланган.

Ўқув юрти курсантлари жанг техникасини Хонобод аэродроми базасида ўзлаштирар экан. Ўқишнинг иккинчи босқичидан маълум бир самолёт ва вертолёт турларида машқ қилинади. Таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади ва 5 йил давом этади.

Айтишларича, курсантлар яшаши учун мўлжалланган уч кишилик хоналардаги шароит уч юлдузли меҳмонхоналарникидан фарқ қилмайди.

17 ёшдан 23 ёшгача бўлган абитуриентлардан ҳужжатлар 31 мартга қадар туман военкоматларида қабул қилинади. @Huquqshunos_yordami
Aссалому алайкум. Фуқароларга квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ва еконструкция қилиш учун ипотека кредитлари ажратилиши бўйича янги тартиб жорий қилиниши ҳақида ўқидим. Ушбу тартиб айнан қайси ҳудудларда жорий этилади.

— 2021 йил 11 март куни “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни ажратиш тартиби барча ҳудудларда жорий этилди (илгари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий этилган эди).

Бунда:
▪️кредитлар Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда 500 та, жами 6 500 та якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун ажратилади;

▪️кредитлар ипотека кредитининг энг кўп миқдорларидан ошмайдиган ва дастлабки бадали якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг
15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратилади;

▪️даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки 5 йил мобайнида фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади;

▪️субсидиялар қурилган (реконструкция қилинган) якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉👉👉👉@Online_maslaxatchi
Salom yurist janoblari men maktabda 1 stafka ishlayapman, turmush o‘rtog‘im ham davlat ishida ishlaydilar oylik maoshlari 2 mln bizni 9 oylik bolamiz bor shunga 2 yoshgacha bola puli olsak bo‘ladimi?

Бизнингча, сизларга бола пули тўланмайди.

👨‍⚖ Сабабини қуйидагича тушунтирамиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом 7-бандида келтирилишича, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа (бола пули) ва моддий ёрдам ушбу Низомда белгиланган тартибда оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан “Ягона реестр” АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади.

Сизда савол туғилиши мумкин, қандай оила кам таъминланган оила тоифасига киради? Бу саволга жавоб низомнинг 6-бандида келтирилган. Унга кўра оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади.

Бу нима дегани?
Айтайлик бир оилада 4 нафар шахс бор (ота-она ва нафар вояга етмаган фарзанд). Оилада фақат ота ишлайди ва унинг ойлик даромади 1.000.000 сўм.

💁‍♂ Қоиданинг мазмунига кўра оиланинг жами даромади (1 млн сўм)ҳар бир оила аъзосига нисбатан тақсимланганда у МҲТЕКМнинг 0.527 бараваридан ортиқ бўлмаслиги керак.

❗️Ҳозирда МҲТЕКМ 747.300 сўм эканлигини ҳисобга олсак, ҳар бир оила аъзога жами даромад нисбатан 393.827 сўм,1 тийиндан кам бўлса, унда оила кам таъминланган оилалар рўйхатига киради.

☝️Юқоридаги мисолга қайтсак, агар оиланинг даромади 1 млн бўлса, унда ўша оилани кам таъминланган деб топиш мумкин.

Чунки бунда, оиланинг жами даромади ҳар бир аъзога нисбатан 250.000 сўм чиқмоқда. Сизларнинг жами даромадингиз эса, юқоридаги меъёрдан ошиб кетиши мумкин.

Шундай экан, сизларга бола пули берилмаслиги мумкин. Каналга уланиш👉👉@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉👉@Online_maslaxatchi
ЁЛҒИЗ ОНАЛАРГА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Assalomu alaykum. Men oilada yolg'iz onaman. Boquvchim yo'q. 5nafar farzandim bor. Katta farzandim TDPU da talaba. Kontrakt. 2-farzandim Toshkent Tibbiyot Akademiyasida 1-kursda o'qiydi. 3-farzandim abiturent. Repititorda o'qiydi. Kichiklarim maktabda. Savolim shundan iboratki, menga davlatimiz tomonidan qanday imkoniyatlar mavjud. Prezidentimiz rosa yangi qarorlar chiqaryaptilarku. Yaqinda bir qarorni o'qib qoldim. Otasiz katta bo'layotgan qizlarga boshlang'ich to'lovini davlat to'lab beradi. Qolgan qismini o'zlari dedilar. Shu qaror haqida aytib o'tsangiz.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂ Ҳурматли фуқаро Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарори билан тасдиқланган низом сизга нибатан қўлланилмайди.

Чунки ушбу Низом умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартибини белгилайди.

💁‍♂ Соддароқ айтганда, бу имтиёзлар фақат тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга қўлланилади.

🙅‍♂ 5 млрд сўм ҳақида юборган саволингизга жавоб бера олмаймиз. Чунки у кредит билан боғлиқ. Биз кредит ва фоиз аралган саволларга жавоб тақдим этмаймиз

➡️ Энди сизга нисбатан бериладиган имтиёзларга тўхталиб ўтсак.

1⃣ Биринчиси солиқ имтиёзи. Солиқ кодекси 380-моддасига мувофиқ икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар солиқ тўловчилар қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича яъни 1.053.693 сўм) солиқ солишдан озод этилади.

Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ болали оилаларга нафақа ёки моддий ёрдам ҳамда компенсация (ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун) олишингиз мумкин.

Бунинг учун сиз МФЙга ариза билан мурожаат қилишингиз лозим.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 март кунидаги 132-сонли “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларининг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилиши белгиланган.

☝️Ушбу имтиёз 2020/2021 ўқув йилининг баҳорги семестридан бошлаб тўлаб берилиши мумкин.

Каналга уланиш 👉👉👉👉@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉👉👉👉👉👉👉@Online_maslaxatchi
​​❗️Ўзбекистон ҳудудига кириб келиш бўйича янги тартиб ўрнатилди

Республика махсус комиссиясининг тегишли қарори билан қуйидаги янги тартиб ўрнатилди:

Ўзбекистонга ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали ташриф буюраётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёки чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тест олиш тартиби 2021 йилнинг 15 мартидан бошлаб бекор қилинди;

Ҳаво ва темир йўл қатновлари орқали ташриф буюраётган шахслар Ўзбекистонга келиш учун ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин, сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига ПЗР (полимера занжири реакцияси) орқали текширилиб, манфий кўрсатгичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиши талаб этилади;

Автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кириб келаётган шахслар томонидан сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига ПЗР (полимера занжири реакцияси) орқали текширилиб, манфий кўрсатгичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этилганда ёки ПЗР натижаси бўлмаган ҳолларда чегара ўтказиш пунктларида фаолият юритадиган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган маълумотнома тақдим этилган тақдирда Ўзбекистон ҳудудига киритилади;

Коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари натижалари инглиз ёки рус тилларида бўлиши талаб этилади ҳамда темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин тегишли авиа ёки темир йўл компаниялари ходимлари томонидан, Ўзбекистон ҳудудида эса тегишли аэропорт, темир йўл вокзали ҳамда автойўл чегара ўтказиш пунктларида фаолият кўрсатувчи санитария-эпидемиология хизмати томонидан назорат қилинади.

Автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви натижасида мусбат натижа қайд этилган ҳолларда белгиланган тартибда тегишли ҳудудда жойлашган тиббиёт муассасаларига юборилади.

Батафсил

@Huquqshunos_yordami
ОЛИС ҲУДУДГА КИРУВЧИ МАКАТАБДА ИШЛАЙМАН, 10% УСТАМА ТЎЛАНАДИМИ?

Ассалому алайкум, мени саволим шундан иборатки, мен 2020 йил инглиз тили факультетини тугатдим ва Сентябрь ойидан бошлаб олис худудга кирувчи мактабда иш бошладим. Лекин 2925 карори буйича 5 ийлга шартнома килмаганман, Лекин сентябр ойидан бошлаб ижара шартномаси тузганман. Унга кура менга 2 баравар пул компенсация си чикадими юки 2925 карорга кирсам туланадими? Ва хозирги Кунда иш фаолиятимга 6 ой булди. 471-карор буйича менга 10% лик устама туланадими ёки у хам 2925 карорга киритилсам туланадими? Яна кандай юрдам турлари бор? Жавоб учун олдиндан Рахмат !

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🤦‍♂ Ҳурматли фуқаро сиз айтган 2925 сонли қарор нима ҳақида эканлигини билмаймиз. Қонун ҳужжатлари миллий базаси лех.уз сайтидан ҳам бу рақамли сизга алоқадор ҳужжат топилмади.

💁‍♂ Лекин сизнинг саволингизга қуйидагича жавоб берамиз. Агар сиз ишга кирган мактаб олис ВМ 471-сонли қарор бўйича олис ҳудуд тоифасига кирса, унда сизга қуйидаги тўловлар тўланиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январ кунидаги ПҚ 4940-сонли “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон фармонига мувофиқ, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.

☝️Бу қоида юқорида айтилганидек,олис ҳудуддаги мактабларга ишлаган ходимларга берилади. Сиз олис ҳудуддаги мактабда ишлашингизни ёзгансиз.

Энди қаранг! 2-бандига мувофиқ мазкур қарорда назарда тутилган бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси ҳамда уй-жой шароитини яхшилаш бўйича имтиёзлардан олий таълим муассасасининг бакалавриати ёки магистратурасини (таълим шаклидан қатъи назар – кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек, иккинчи мутахассислик) тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари, шу жумладан, тиббиёт муассасаларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Саволда ОТМни 2020 йилда битирганингизни ёзгансиз шунинг учун сиз юқоридаги имтиёзлардан фойдаланишга ҳақлисиз.

➡️ Энди ВМ 471га келсак. Ушбу қарорга мувофиқ олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкасига махсус устама берилади.

❗️Демак, сизнинг яшаш жойингиз бошқа туманда ва сиз олис ҳудуд тоифасига кирувчи туманга бориб ишласангиз устама берилади. Ушбу қарорда устама олишга бошқа шарт белгиланмаган.

Шундай экан, агар сиз бошқа тумандан келиб дарс берсангиз, сизга 10 фоиз миқдорда устама берилиши керак.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун @Online_maslaxatchi
Барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаро шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор белгиланди

Фармонга кўра, 2021 йил 1 майдан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ариза-анкетани ва давлат божини электрон шаклда ЯИДХП орқали тўлаш имконияти яратилади.

2021 йил 1 июндан 16 ёшга тўлган шахсларга ID-карталари бериш уларни солиқ тўловчи сифатида ҳамда пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда амалга оширилади.

2021 йил 1 июлдан солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

ЖШШИР барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор деб ҳисобланиши белгиланди. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларни идентификация қиладиган алоҳида рақамларни юритишга йўл қўйилмайди.

2021 йил 1 июлга қадар:

Ўзбекистон фуқароларининг ҳамда Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг СТИРи ЖШШИР билан ўзаро бирлаштирилади;

СТИР мавжуд бўлмаган фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ЖШШИР орқали солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўяди.

@Huquqshunos_yordami
МАГИСТРАТУРА ТАЛАБАСИ ИШЛАШИГА АСОС БОРМИ?

Men 10 yildan buyon temir yo'l texnikumida o'qituvchi bo'lib ishlab kelmoqdaman.2021 yil 4 yanvarda meni SamDU ga magistraturaga to'lov kantrk asosida o'qishga chaqirdi. Martning boshida texnikum raxbariyati o'qishimni asos qilib 0.5 stafkaga tushirdi. Oilada 1 ta o'g'il farzandman. Oilaliman. 4 nafar farzandim bor. Ota onam nafaqada, Meni zimmamda oilamdagi 8 kishini boqish. O'qishim abetdan keyin. 4 kun 13:00 dan boshlanadi .Texnikumda dars 8:00 dan 12:20 gacha. Etakchi o'qituvchiman. Darsimga o'qishim tasir qilmaydi. Asos bormi ishlamasligimga? Аgar ishlash mumkun bo'lsa asosini berishingizni iltimos qilaman. Ishhonam asos topib bering ishlayvering deyabdi. Iltimos bilasizku O'zbekistonda qog'oz gapiradi. Asos kerak menga. Oilamni boqishim kerak. O'qish gunoh emasku. Magistirning oilasini kim boqadi. Telegram gruppalarda ishlashi mumkun deyabdi. Lekin asosini ko'rsatmayabdi.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

👍 Мана биз айтамиз-да асосини.

Магистрантнинг ишлашини чекловчи ҳеч бир қоида мавжуд эмас.

Меҳнат кодекси 115-моддасига мувофиқ ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Шунингдек норманинг иккинчи қисмига асосан олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

💁‍♂ Энди қаранг! Магистрантнинг асосий вазифаси таълим олиш ҳисобланади.

Шу туфайли магистрант фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли.

❗️Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш.

Меҳнат кодекси 118-моддасига кўра юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

Бундан кўриниб турибдики, ўқитувчилар ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

☝️Бунда қонун чиқарувчи фақат меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ўқитувчиларни назарда тутган.

Шунга кўра магистрант ОТМдаги дарслари қўйилган соатларга қараб 0.50дан 0.75 ставкагача ишлаши мумкин.

❗️Бироқ ўқиш соатлари ва иш юкламаси бир бирига ҳалал бермаса, 1 ставкада ишлаш мумкин. Бунга МК 118-моддаси асос бўлади.
@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
⚡️Россия 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон билан ҳафтасига бир маротаба Москва-Тошкент йўналишида авиақатновларни қайта тиклайди.

@Huquqshunos_yordami
#Bilasizmi

Fuqarolik ishlar bo'yicha sudlarga to'lanadigan davlat boji miqdori:

👉 Nikohni bekor qilish haqidagi da'vo arizalaridan BHMning 2 baravarida, ya'ni 490 000 so'm miqdorida

👉 Takroriy nikohni bekor qilish haqidagi da'vo arizalaridan BHMning 4 baravarida, ya'ni 480 000 so'm miqdorida

👉 Bedarak yo‘qolgan va ruhiy kasalligi yoxud aqliy zaifligi oqibatida belgilangan tartibda muomalaga layoqatsiz deb topilgan yoki kamida uch yilga ozodlikdan mahrum etilgan shaxslar bilan nikohni bekor qilish haqidagi da’vo arizalaridan BHMning 2 foiz miqdorida to'lanadi.

☝️Davlat boji nikohdan ajratishni so'rab sudga ariza topshirgan tomondan undiriladi.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉👉@Online_maslaxatchi
СИРТҚИДАН КУНДУЗГИГА КЎЧИРСАМ БЎЛАДИМИ?


Assalomalekum. Men hozirda Nukus davlat pedagogika institutining Matematika o'qitish metodikasi sirtqi(5yillik) bo'limida taxsil olmoqdaman . 2019- yilda kirganman . ( Hozirda 2-kurs !)
Men ba'zi aniq sabablarga ko'ra o'qishimni O'zm propiskada bo'lmish Xorazmdagi
Urganch davlat universitetiga Kunduzgi ta'lim Matematika yo'nalishiga perevod qilsam bo'ladimi ?! Iltimos batafsil tushuntirsangiz, Savolimni berishdan maqsadm 2019- yil yanvar oyida chiqqan qarorga ko'ra sirtqi (5yillik ) ta'limdan kunduzgiga ko'chirishga ruxsat berilgan ekan .Mutaxasisligim turdosh bo'lishi ham kerak ekan meni yunalishim shu ikkala talabni bajarayapdi ,Sizni bunga fikringiz qanday ?! Oldindan rahmat katta !!!
( Agar mumkin bo'lsa , menga ko'pchilik karrupsiya(💵) ro'l o'ynaydi deyishayapdi .
Agar shunday hol ro'y bersa qayerga murojaat qilishim kerak shuni ham tushuntrib bersangiz)

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўқишни кўчиришингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори 3-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом билан тартибга солинади.

💁‍♂ Унинг 9-бандида фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавоби берилишига асос бўладиган ҳолатлар белгилаб қўйилган.

Улар орасида таълимнинг сиртқи шаклидан, кундузги шаклига ўтказиш ҳолати мавжуд эмас.

Шундай экан, сиз сиртқи таълим шаклидан кундизги таълим шаклига ўқишни кўчиришингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.

👨‍⚖ Фикримизни яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан асослаймиз. Эътибор беринг! Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 21-ноябрдаги 930-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом 12-бандига мувофиқ сиртқи (махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчисига кўчиришга рухсат берилади.

🙅‍♂ Бундан кўриниб турибдики, сиздаги вазиятда ўқишингизни кўчиришни тақиқловчи қоида йўқ.

Энди қаранг! 393-сонли қарорга мувофиқ сиз ўқишини кўчириш бўйича 15 июлдан 5 августга қадар Олий таълим вазирлигига шахсан борган ҳолда ёки www.transfer.edu.uz сайти орқали ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз.

❗️Агар бу соҳада коррупсияга дуч келадиган бўлсангиз, сиз Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ишонч телефони 1007га, Коррупцияга қарши кураш агентлигига (998 71) 202 04 00 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉👉@Online_maslaxatchi
1 апрелдан нималар ўзгаради?

▫️Тадбиркорларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонларни ташкил этишга рухсат берилди.

▫️Заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда онлайн сотиш мумкин бўлади.

▫️Айрим мутахассисларнинг иш ҳақи ва баъзи пенсионерларнинг ойлик нафақаси оширилади.

▫️«Эл-юрт умиди» жамғармаси ривожлантирилади.

▫️Уй-жой нархлари оптималлаштирилади.

▫️Давлат органлари раҳбарларининг масъулияти оширилади.

▫️Бир қатор солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугайди.

▫️Электр техникасини ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларга солиқ имтиёзлари ажратилади.

▫️Интеллектуал мулк соҳасида тезкор экспертиза тартиби жорий этилади.

▫️Сейсмик хавфсизлини таъминлаш чоралари кучайтирилади.

@Huquqshunos_yordami
Квота-2021: давлат гранти 25 фоизга оширилиши мумкин

“2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

☑️ Унда:
давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 25 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;
эҳтиёжманд оилалар қизлари учун “ижтимоий лифт” тамойили асосида хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини кенгайтириш мақсадида алоҳида грант ўринларини икки баробарга ошириш кўзда тутилган.

☑️ Шунингдек, 2021/2022 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат буюртмаси параметрлари:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига – 115 343 нафар;
сиртқи таълим шаклига – 36 211 нафар;
кечки таълим шаклига – 6 325 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 914 нафар;

в) нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрлари 56 нафар этиб тасдиқланиши кутилмоқда.

☑️ Бундан ташқари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича 2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратилиши мумкин.

Лойиҳа 10 апрелга қадар муҳокама қилинади.


@Huquqshunos_yordami
⚡️2021-2022 ўқув йилида Хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича 2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратилади.

@Huquqshunos_yordami
ТОВАР ЮБОРГАНДИМ ПУЛИНИ БЕРМАЯПТИ, ҚАНДАЙ ОЛСАМ БЎЛАДИ?


Ассалому Алайкум. Бозорда совдо киламан. 2020 йил июнь ойида Тошкентдан Хоразмга 11млн сум товар чекариб юбордим. Пулини 1хафтада ташлаб юбораман деганди.1000 лаб маратоба телефондан сунг 2ойча олдин 3млн сумлик товарни кайтариб юборишди. Шу кунгача хар Хил бахоналар билан алдаб келябди. Энди эса телефонни хам кутатармай кушишди. Ушбу масалада каерга мурожат килсам, кандай йул тутсам булади. Жавоб учун олдиндан рахмат. Кулимда у билан ёзишган ёзишмалар исбот далил бор

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Сиз бу масалада жавобгар жойлашган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилишингиз лозим.

❗️Агар сиз ҳам, жавобгар ҳам юридик шахс ёки ЯТТ ташкил этган ҳолда савдо қилсангиз, унда сиз иқтисодий судга мурожаат қилишингиз керак бўлади.

🤦‍♂ Шуни айтиш керакки, сиз хатоликка йўл қўйгансиз.

Чунки маҳсулот етказиб бериш шартномаси ёзма равишда тузилиши керак эди.

Фуқаролик кодекси 108-моддаси биринчи қисм 2-бандида фуқаролар ўртасидаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда эса — битим суммасидан қатъи назар, бошқа битимлар ёзма равишда тузилиши керакли белгиланган.

☝️Эътибор беринг! Нормада иккита қоида белгилаган:

1⃣ Биринчисда фуқаролар 2.230.000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги) битимлар ёзма тузилиши кераклиги айтилган бўлса;

2⃣ Иккинчисида қонунда тўғридан-тўғри ёзма тузилиши келтирилган битимлар ҳақида гап кетмоқда.

Ушбу кодекснинг маҳсулот етказиб бериш шартномасига оид қоидаларининг мазмунига мувофиқ мазкур шартнома ёзма равишда тузилиши керак.

🤦‍♂ Шундай экан, сиз ҳам шартномани ёзма равишда тузишингиз керак эди.

💁‍♂ Энди қаранг! Юқоридаги кодекс 107-моддаси тўртинчи қисмида хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайпограммалар, факслар ёки субъектларни ва улар хоҳиш-иродасининг мазмунини ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилиши ҳақида қоида мустаҳкамланган.

Маълумки, ишончнома уни берувчи шахснинг эрк-иродасини ифодалаб келади ҳамда бир томонлама битим сифатида эътироф этилади. Юқоридаги кодекс 107-моддаси тўртинчи қисмида хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайпограммалар, факслар ёки субъектларни ва улар хоҳиш-иродасининг мазмунини ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилиши ҳақида қоида мустаҳкамланган. Сиз саволда ўзаро ёзишмалар мавжудлигини ёзгансиз.

❗️Шундай экан! Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Бу қоида Фуқаролик протсессуал кодекси 72-моддасида ўз ифодасини топган.

☝️Шу кодекс 71-моддасига мувофиқ тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг ҳамда улар қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари) иш юзасидан далиллар сифатида эътироф этилиши мумкингли белгиланган.

Бундан кўриниб турибдики, сиз бу масалада суд орқали пулингизни ундириб олишингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉👉 @Online_maslaxatchi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳолининг кредит олиш учун аризалар ягона электрон платформа орқали қабул қилинади

Президентнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ-5041-сон, 27.03.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан 2021 йилда Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштиришнинг манбалар кесимидаги ҳамда лойиҳаларни кредитлашнинг ҳудудлар кесимидаги мақсадли параметрлари тасдиқланди.

🔰 2021 йил 1 апрелдан:

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади;

кредит олишда талабгорларга “Агробанк” АТБ, АТ Халқ банки ва “Микрокредитбанк” АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилади;

кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи ташкилот томонидан маҳсулотлар етказиб берилгандан сўнг, кредит маблағлари таъминотчига ажратиб берилади;

ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хомашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин;

“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан бирга мос равишда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатилади.

💰 Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун 1,3 трлн сўм миқдоридаги маблағни ваколатли банкларнинг устав капиталини оширишга, шу жумладан “Агробанк” АТБга – 700 млрд сўм, “Микрокредитбанк” АТБга – 400 млрд сўм ва АТ Халқ банкига – 200 млрд сўм йўналтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
@Huquqshunos_yordami
#Савол_жавоб

“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури ПҚ-3777-сонли Қарори доирасида кредит банкка қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

Жисмоний шахслар учун:
- Ариза;
- Паспорт нусхаси;
- Оилавий тадбиркорлик марказининг хулосаси.

Юридик шахслар учун:
- Ариза;
- Таъсис ҳужжатлари;
- Оилавий тадбиркорлик марказининг хулосаси;
- Бизнес режа;
- Таъминот хужжатлари.

@Huquqshunos_yordami
#Савол_жавоб

Ҳунармандчилик йўналиши бўйича қанча муддат ва миқдорда кредит ажратилади?
❗️Кредитлар 18 ой муддатгача, БҲМнинг 250 баробаригача, яъни 55 750 000 сўмгача миқдорда ажратилади.

Бир оиланинг 2 аъзосига имтиёзли кредит ажратиш мумкинми?
❗️Мумкин.

Ижтимоий дастурлар доирасида савдо фаолиятига кредит ажратиладими?
❗️Ижтимоий дастурлар доирасида савдо фаолияти учун имтиёзли кредитлар ажратилмайди.

Қандай ҳолатларда имтиёзли кредит ажратиш рад этилади.
❗️Салбий кредит тарихига эга бўлганда, мазкур йўналишда аввал ажратилган кредит қарздорлиги мавжуд бўлганда, “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари”нинг хулосалари мавжуд бўлмаганда ажратилмайди.

“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредитлар нақд пул шаклда ажратилиши мумкинми?
❗️ Имтиёзли кредит ҳисобига олинадиган товарни пул ўтказиш йўли билан амалга ошириш имконияти бўлмаган тақдирда ҳудудий ишчи гурухларнинг хулосасига асосан қисман нақд пулда бериш мумкин.

“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида жисмоний шахсларга қандай таъминот турлари асосида имтиёзли кредитлар ажратилади?
❗️Имтиёзли кредитларнинг қайтмаслик хатари банк томонидан суғурта қилинади.

@Huquqshunos_yordami
#Савол_жавоб

Жисмоний шахслар учун “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредитларнинг энг юқори миқдори ва муддати.
❗️Жисмоний шахслар учун “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредитлар 36 ой муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан БХМнинг 150 баробаригача яъни 33 450 000 сўмгача ажратилади.

Оилавий тадбиркорликни амалга ошириш мақсадида тикувчилик йўналишида имтиёзли кредит олганман. Бугунги кунда имтиёзли кредит қолдиғим мавжуд. Ушбу фаолиятимни янада кенгайтириш мақсадида имтиёзли кредитдан фойдаланишим мумкинми?
❗️ Тикувчилик йўналишида мавжуд кредит қолдиғи тўлиқ ёпилгандан кейин имтиёзли кредитдан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Имтиёзли кредитдан фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятимни амалга оширишда доимий рўйхатдан ўтган жойим ахамиятга эгами?
❗️Имтиёзли кредитдан фойдаланиш жараёнида доимий рўйхатдан ўтган манзил ахамиятга эга эмас. Лекин тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш манзили мухим ҳисобланади.

Ҳозирги кунда нафақадаман. Имтиёзли кредитдан фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятимни амалга оширсам бўладими?
❗️Нафақадаги фуқаролар имтиёзли кредитдан фойдаланиш мумкин.

@Huquqshunos_yordami