Huquqshunos yordami
81.4K subscribers
661 photos
61 videos
66 files
915 links
Реклама бериш учун 👇👇

@reklama_huquqshunos_yordami

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@telefon_orqali_maslaxat
Download Telegram
АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТА ОЛМАСАМ ТОИФАМ САҚЛАНАДИМИ?

Assalomu alaykum.1- toifali o'qituvchi, navbatdan tashqari attestatsiyaga ishtirok etib, oliy toifa uchun yetarli ball to'play olmasa va pastroq ball olsa uning avvalgi 1-toifasi saqlanadimi? Va avvalgi 1- toifasi uchun qayta sertifikat beriladimi? Javob uchun Raxmat. Iltimos, qonuniy asoslab bersangiz.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Халқ таълими ходимларига малака тоифалари бериш, уларни аттестациядан ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом асосида амалга оширилади.

💁‍♂ Ушбу низомнинг 67-банди бкичик бандига кўра биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:
👉 75 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;
👉 74 фоиздан 65 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
👉 65 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими)га туширилсин» (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

Бундан кўриниб турибдики, сиз навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб 75 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлсангиз, унда сизга олий тоифа берилади.

❗️Агарда белгиланган кўрсаткичдан кам балл тўпласангиз, набатдан ташқари аттестацияда қатнашганингиз учун сизнинг 1 малака тоифангиз сақланиб қолади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉👉@Online_maslaxatchi
#savolimbor "Больничный"пули яъни меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қанча миқдорда тўланади?

📌Меҳнат кодексининг 285-моддасига кўра👇

👉Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси касал бўлинганда, меҳнатда майиб бўлган ёки бошқача тарзда шикастланганда, шу жумладан турмушда жароҳатланганда, оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда, карантин эълон қилинганда, санаторий-курортда даволанганда ва протез қилинганда тўланади.

👉Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса, ходимнинг давлат ижтимоий суғуртаси бадалларини тўлаган муддатига (умумий иш стажига), қарамоғидаги вояга етмаган болаларининг сони ва бошқа ҳолатларга қараб, иш ҳақининг
6️⃣0️⃣ фоизидан 1️⃣0️⃣0️⃣фоизигача миқдорда тўланади.

👉Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасининг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.

💡Батафсил👇:
👉«Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1136, 08.05.2002 й.)нинг 26-31-бандлари https://lex.uz/docs/357102#367611

👉Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 февралдаги 71-сонли «Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш чегарасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори https://www.lex.uz/docs/251921

@Huquqshunos_yordami
ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ХОДИМИ МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИШНИ РАД ҚИЛДИ, ШУ ТЎҒРИМИ?


Ассалому алайкум. Саволим; Бизлар 2020 йил октябрь ойидан 6 ойга бериладиган моддий ердам нафакасини олиб турувдик энди пенсия жамгармасига утканнан кейин хужжат топширсак сизларга туланмайди деп рад жавоб смс келди.Нимага екенлигини суриштирсам пенсия жамгармасига бориб пенсия жамгармаси ходими еринггизнинг ногиронлик нафакаси учун рад жавоби йиборилди сабаби еринггизнинг нафакаси 1600000 ( бир миллион олти юз ) минг булгани учун диябти. Мен олдин олдимку МФИ томанидан бериладиган вакитта олардимку енди канакасига моддий ердам пули туланмайди десам пенсия жамгармаси еримнинг ногиронлик нафакасини бакона килябти шу тугрими? Бизлар ойилада 4 киши яшаймиз ерим мен ва 2 та углим ерим 2 грух ногирони 1 болам болаликтан ногирон узим 0.5 стовкада 460000 ( турт юз олтмиш минг) ойлик оламан 1 болам мактаб укувчиси. Бизларнинг ойилага жами дорамад 2623000 ( икки миллйон олти юз йигирма уч ) минг сум киради еримнинг ногиронлик нафакаси ва углимнинг ногиронлик нафакаси ва менинг ойлик мошим
ХУРМАТЛИ ЮРИСТЛАР СИЗЛАРДАН ИЛТИМОС МЕНИНГ ОЙИЛАМГА МОДДИЙ ЕРДАМ ПУЛИ ТАЙИЛЛАНАДИМИ ШУ ХАККИДА ТУЛИГИРОК МАЛГУМААТ БЕРСАНГГИЗ

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 5 март 2021 йилдаги 122-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низоми 19-бандида оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этиладиган ҳолатлар белгиланган.

💁‍♂ Улар орасида ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган мезондан ошганлиги ҳолати ҳам мавжуд.

Низомнинг 6-бандида кўра оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади.

🤦‍♂ Бизнингча пенсия жамғармаси ходими айнан шу асосга кўра сизларга нафақа тўлашни тўхтатган.

Бироқ низомнинг 22-бандида белгиланган қоида пенсия жамғармаси ходимининг гаплари асоссиз эканлигини кўрсатади.

Мазкур бандда оиланинг жами даромадига бир ойлик ўртача жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оила томонидан олинган даромадлар тоифаси келтириб ўтилган.

❗️Улар қаторида пенсия ва нафақалар ҳам мавжуд, лекин бундан шахснинг ногиронлиги бўйича оладиган нафақаси мустасно сифатида белгилаб қўйилган.

🙅‍♂ Шундай экан, сиздаги вазиятда оилангизнинг жами даромадини аниқлашда, турмуш ўртоғингизнинг ногиронлик нафақаси қўшиб ҳисобланмаслиги керак.

Хулоса қиладиган бўлсак, пенсия ходимининг гаплари ҳуқуқий асосга эга эмас.

Сизлар моддий ёрдам (нафақа) олишга ҳақлисизлар.

❗️Бу вазиятда аввал пенсия ходимига жавобимизни кўрсатинг, агар у ушбу хулосамизга тушунмаса ёки бошқача қоида билан рад этса, унда сиз туман прокуратурасига ўша ходимнинг ҳаракатлари устидан шикоят қилишингиз мумкин бўлади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Ўқишни кўчириш (перевод) масаласида

Талабалардан ҳар куни ўқишни кўчиришга оид жуда кўп саволлар келиб тушади, шу сабабли мазкур мавзуга оид муҳим маълумотларни тўплашга ҳаракат қилдим.

Бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчирса бўладими?

Ҳа, бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчириш мумкин, лекин барча ҳолларда ҳам эмас. Қуйида бирма-бир кўриб чиқамиз.

👉 Кундузги таълимдан қуйидагиларга кўчириш рухсат этилади:
• кундузги;
• сиртқи;
• кечки (сменали).

Кундузги таълимдан махсус сиртқига кўчириб бўлмайди.

👉 Сиртқи таълимдан рухсат этилади:
• кундузги;
• сиртқи (фақат бир таълим соҳаси доирасида);
• кечки (сменали).

Сиртқи таълимдан махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.

👉 Кечки таълимдан рухсат этилади:
• кечки таълим (фақат бир таълим соҳаси доирасида);
• кундузги.

Кечки таълимдан сиртқи ҳамда махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.

👉 Махсус сиртқи таълимдан фақат бир таълим соҳаси доирасида махсус сиртқига кўчиришга рухсат берилади. Бундан бошқа таълим шаклига кўчириб бўлмайди, ўз навбатида бошқа таълим шаклларидан махсус сиртқига кўчириш талаби ҳам рад этиш учун асос бўлади.

👉 Шунингдек, мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа ОТМга кўчира олмайди.

Ўқишни кўчириш бўйича муддатлар

Ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш қуйидаги 9 та босқичда амалга оширилади. Булар қуйидагилар:

Кузги семестр бўйича

1️⃣-босқич: 15 июнгача
Ҳудудларда Ишчи гуруҳ ташкил этилади.

2️⃣: 15 июлдан 5 августгача
Талабалардан аризалар қабул қилиш. Жорий йилда аризалар edu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади.

3️⃣: 5 августдан 30 августгача
Аризалар юзасидан қарор қабул қилинади ва фуқарога жавоб хати йўлланади.

4️⃣: 2 сентябрдан 10 сентябргача
Кўчириш (қайта тиклаш) масаласи ижобий ҳал этилган тақдирда, ОТМ ректорининг буйруғи билан талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу талаба илгари таълим олган ОТМга унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.

5️⃣: 1 октябргача
Контрактдагилар тўловни ўз вақтида амалга оширганидан кейин талабалар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилади.

Баҳорги семестр бўйича

6️⃣: 15 январдан 25 январгача
Талабалардан аризалар қабул қилиш

7️⃣: 25 январдан 15 февралгача
Аризалар юзасидан қарор қабул қилинади ва фуқарога жавоб хати йўлланади.

8️⃣: 15 февралдан 25 февралгача
Узрли сабаблар билан баҳорги семестрда кўчириш масаласи ижобий ҳал этилган тақдирда, ОТМ ректорининг буйруғи билан талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу талаба илгари таълим олган ОТМга унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.

9️⃣: 1 мартгача
Контрактдагилар тўловни ўз вақтида амалга оширганидан кейин талабалар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилади.


@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
12 СОАТ ДАРСИ БОР ХОДИМ КУН ДАВОМИДА МАКТАБДА БЎЛИШИ КЕРАКМИ?

Assalomu aleykum hurmatli yurist. Men shu yili óqishni bitirib maktabga ishga kirdim. Direktorimiz juda qópol, kamsitib gapiradi. 12 soat darsim bóla turib haftasiga olti kun soat 8-30 dan, 17-00 gacha ótiraman. Majburiy. Ketib qolsam tushintirish xati yozdiradi. Darsimga ruxsatsiz kirib kuzatib ótiradi. Hozir óquvchilarga dam olish, shunda ham kunda beshgacha ishdaman. Ish paytimizda telefonlarimizni yiģib oladi. Bugin esa kasal bólib ishga borolmagandim. Onamga telefon qilib bir kunlik oyligini qirqaman debdi. Shu tógrimi?! Qanday chora kórsam boladi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодекси 115-моддасига кўра ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

❗️Бунда олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Шуни ҳам айтиш керакки, ушбу кодекс 118-моддасига кўра юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

Бундан кўриниб турибдики, педагоглар (шу жумладан, психолог ҳам) ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

☝️Эътибор беринг! МК 127-моддасида келтирилишича ходимга иш куни (смена) давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус берилиши керак, бу танаффус иш вақтига киритилмайди.

Айнан шу қоидага кўра тушлик учун ажратилган вақтни сизнинг иш вақтингизга киритган ҳолда ҳисоблаш мумкин эмас.

Шунга кўра 1 ставка учун (юқори синфларда 20 соат, бошланғич синфларда 18 соат) иш вақти 08.00дан 15.00гача белгиланиши мумкин деб ҳисоблаймиз.

Агар ходим тўлиқ ставкада ишламаса, унинг иш вақти ставкасига мос равишда белгиланиши керак. Бундай ҳолатда директор ходимни ортиқчс ушлаб туришга ва тушунтириш хати олишга ҳақли эмас.

Дарсларни кузатишга келсак, бунга директорнинг ваколати бор.

Иш ҳақини ушлаб қолиш ҳақида эса қуйидагича жавоб берамиз. Меҳнат кодекси 164-моддасига мувофиқ Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

❗️Шунингдек, ушбу норманинг иккинчи қисмига кўра ходимга жарима интизомий жавобгарлик чораси қўлланилган бўлса, шу жарима миқдорини ходимнинг розилигисиз ушлаб қолишга ҳақли.

Бошқа ҳолатларда мумкин эмас (ходим ишга келган куни). Сиз бу масалада директорнинг ҳаракатлари устидан Адлия бўлимига ёки Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилишингиз мумкин.
@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
ДЕКРЕТНИ ДЕКРЕТГА УЛАГАНИМ УЧУН МЕНГА ҚАНДАЙ ДЕКРЕТ ПУЛИ ТЎЛАНАДИ?


Assalomu alaykum. O‘rta maktabda o'qituvchi bolib ishlayman. Dekret ta'tilidan ishga chiqmasdan yana farzand kutyapman. Dekretni dekretga ulaganim uchun menga dekretniy qanaqa tartibda to'lanadi? 100%mi yoki 75%?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодекси 233-моддасига мувофиқ аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

«Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами: 1136, 08.05.2002 й.) 46-бандига мувофиқ ходим йиллик (асосий ва қўшимча) таътилда ва болани парваришлаш учун таътилда бўлган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилганда, нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун берилади.

☝️Мазкур норма сиздаги вазиятга тўлиқ мос тушади.

Чунки унда декретда (ҳомиладорлик ва туғиш ёки бола парвариши таътили) бўлган ходим ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан тақдирда унга ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун ҳақ тўлаш (декрет пули) назарда тутилмоқда.

Энди қаранг! 48-бандига мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади.

Ушбу қоиданинг мазмунига кўра, декретдан декретга чиққан ходимга декрет пули унинг ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
⚡️Ўзбекистонлик талабаларга Россияга қайтишга рухсат берилди

Россия ҳукумати қатор давлатлардан бўлган талабалар РФ ҳудудидаги олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш учун мамлакатга келишига рухсат берди. Бу ҳақда Россия Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Хабарда айтилишича, РФ ҳукуматининг 31 март куни қабул қилинган фармойишига кўра, Ўзбекистон, Тожикистон, Венесуэла, Германия, Сурия ва Шри-Ланкадан бўлган талабалар, аспирантлар, ординатор ва тайёрлов факультетлари тингловчилари ўқишни давом эттириш учун Россияга қайтиши мумкин бўлади.

@Huquqshunos_yordami
⚡️ Боғчага жойлаштиришда қуйидаги шахсларнинг фарзандлари имтиёзли равишда рўйхатга киритилади:

👉 ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

👉 кўп болали оилаларнинг болалари;

👉 ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;

👉 талабалар ва педагогларнинг болалари;

👉 етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;

👉 акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин

“Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўштимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (183-сон, 05.04.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 10 апрелдан:

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази МЧЖ Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Ишга марҳамат” мономарказлари давлат муассасаси шаклида ташкил этилади.

☑️ Қарорга мувофиқ:

● жамоат ишларида иштирок этаётган ва бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилаётган фуқароларнинг биометрик авторизация ҳамда GPS-треккинг тизимлари жорий этилади;

● меҳнат органларига мурожаат этаётган, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар, чет элдан қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини меҳнат бозорига мослаштириш мақсадида аутсорсинг шартларида психологик мутахассислар жалб этилади.

📝 Ҳудудда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда вақтинча яшаш жойига эга бўлган фуқаролар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин.

🏢 2021 йил 1 майга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва abkm.mehnat.uz тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказ ташкил этилади.

📋 Қарор билан шунингдек, “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

@Huquqshunos_yordami
#savolimbor
Assalomu alekum men institutni tamomlab soham boyicha tashkilotga bordim 1 xaftaga ish urganishga qoyishdi lekin 1 oydan utdi xali xam pirkazdan utqazishmadi , shu boyicha menga maslaxat berib yuboringar oldindan raxmat.

Javob
👉Amaliyotda shunga o’xshash holatlar juda ko’p uchraydi. Hatto 6-7 oylab haq to’lanmasdan, tekinga ishlab yurgan “ish o’rganib yurgan” shaxslar mavjud. Bu ish beruvchiga qulay bo’lgan usul sanaladi. Zero nomzod yoqsa, unga ma’qul bo’lsa keyinchalik u bilan mehnat shartnomasini rasmiylashtiradi. Shunga o’xshash holatlarni oldini olish maqsadida qonun chiqaruvchi bunday munosabatlarni o’ziga xos tarzda tartibga solgan.

👉Mehnat kodeksining 82-moddasiga asosan, ishga qabul qilish huquqiga ega bo‘lgan mansabdor shaxs tomonidan yoki uning ijozati bilan xodimga haqiqatda ishlashga ruxsat etilgan bo‘lsa, ishga qabul qilish tegishli ravishda rasmiylashtirilgan yoki rasmiylashtirilmaganligidan qat’i nazar, ish boshlangan kundan e’tiboran mehnat shartnomasi tuzilgan deb hisoblanadi.

👉Shundan kelib chiqqan holda agar siz ishga qabul qilish huquqi berilgan shaxs odatda korxona rahbari sizni amalda ishga qo’ygan bo’lsa va siz bevosita mehnat funksiyalarini amalga oshirayotgan bo’lsangiz, sizga nisbatan Mehnat kodeksining 82-moddasi normasi qo’llanilib amalda ishga qo’yilgan kundan boshlab ishga qabul qilingan bo’lasiz.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Ҳозир давом этаётган видеоселектордан:

👉 Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Б.Зоҳидовга “ҳайфсан” берилди. Агар 2 ой ичида иш услубида ўзгариш бўлмаса, маҳаллагача тушиб ишламаса, ташаббус кўрсатмаса, ишдан олиниши айтилди;

👉 Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, солиқ бошқармаси бошлиғи, марказий банк бошқармаси бошлиғи, Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, марказий банк бошқармаси бошлиғи ва солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

👉 Қашқадарё вилояти ҳокими З.Мирзаев, вилоят прокурори, ички ишлар бошқармаси бошлиғига, шунингдек, Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов ва вилоят прокурорига “ҳайфсан” берилди;

Президент қатъий огоҳлантириш олган раҳбарлар чорак якунигача ўзгариш қилмаса, барчаси ишдан кетишини таъкидлади.

Манба: ЎзА


@Huquqshunos_yordami
ЎзА мухбирининг хабар беришича, Улуғнор, Узун, Ёзёвон, Деҳқонобод туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, Андижон, Олтинкўл, Олот, Қоракўл, Оқолтин, Чилонзор, Мўйноқ туманлари, Хива ва Чирчиқ шаҳарлари солиқ идоралари бошлиқлари ҳам лавозимидан бўшатилиши маълум қилинган.

Видеоселекторда Ховос тумани ҳокими Учқун Камолов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳудудда аҳволни яхшилаш бўйича кўрган чоралари ҳақида маълумот берди.


@Huquqshunos_yordami
#savolimbor Ногиронлиги бўлган фарзандим бор. Эшитишимча, пенсияга чиқишимда имтиёзли ҳуқуқ бор экан. Шу ҳақида маълумот берсангиз?


👉Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси з-бандига кўра, болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни 8️⃣ ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида
2️⃣0️⃣ йил бўлган тақдирда умумий белгиланган ёшни5️⃣йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эгалар.

👉Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади.

💡Демак, агар болаликдан ногирон фарзандни 8️⃣ ёшгача тарбиялаган оналар, 50 ёшдан иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда, 50 ёшдан имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Қисқартиришга тушган ходимлар ишдан бўшатилганида, уларга қандай тўловлар тўлаб берилади?

Ҳабарингиз бор, давлат органларида штат бирликларини қисқартириш ишлари бошланди. Кўплаб саволлар, қисқаришга тушадиган ва ишдан бўшатиладиган ходимлар ишдан бўшаганда, уларга тўланадиган иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловлар ҳақида бўляпти.

Ҳозир шу масалага тўхталиб ўтсак.

Ходимни штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатиш Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан иш берувчининг ташаббусиги кўра амалга оширилади. Бу асос билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходимга қуйидаги тўловлар тўланиши лозим бўлади.

Биринчидан, ходимга жорий ой давомида ишлаган, бироқ берилмаган иш ҳақи тўловлари тўлиқ тўлаб берилади. Бу талаб Меҳнат кодексининг 154-моддаси билан кафолатланган.

Иккинчидан, Меҳнат кодексининг 151-моддасига мувофиқ:

ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўловлари тўлаб берилади.

Учинчидан, Меҳнат кодексининг 102-моддасига асосан:

агар иш берувчи ва ходим ходимга берилган 2 ойлик огоҳлантириш муддатини шу муддатга мос бўлган компенсация пулига алмаштиришга келишган бўлса, демак ходимга 2 ойлик компенсация тўлови (бу 2 ойлик иш ҳақидан келиб чиқади) тўланади.

Тўртинчидан, Меҳнат кодексининг 67-моддаси биринчи қисми ва 109-моддасига асосан:

ишдан бўшатилгандан кейинги биринчи ой учун ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бир ойлик ишдан бўшаш нафақаси берилади.

Бешинчидан, Меҳнат кодексининг 67-моддаси биринчи қисмига асосан:

агар ходим ишга жойлашмаганлигини меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчаси кўчирма нусхаси билан тасдиқласа, ишдан бўшатилган кейинги иккинчи ой учун унга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.

Олтинчидан, Меҳнат кодексининг 67-моддаси учинчи қисмига асосан:

ушбу ходим ишдан бўшатилган кундан бошлаб 30 кун кальендар кун ичида маҳаллий меҳнат органидан рўйҳатдан ўтган бўлса ва бу тўғрисида иш берувчига меҳнат органининг маълумотномасини тақдим этса, ходимга учинчи ой учун ҳам собиқ иш жойидан ўртача иш ҳақи тўлаб берилади.

Шундай қилиб, ходимларни штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатиш давлат идоралари учун анчагина ҳаражатга тушади.

Бу масалада Меҳнат кодекси ходимлар томонига яхшигина ён босган.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
ЧЕТ ЭЛГА КЕТСАМ, ИШ ЖОЙИМНИ ҚАНЧА ВАҚТ САҚЛАБ ҚОЛСАМ БЎЛАДИ?

САВОЛ.
Ассалому-алейкум. Мен мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи бўлиб ишлайман. Турмуш ўртоғим чет давлатда ишлаганлари сабабли мен ҳам маълум муддатга у билан кетмоқчиман. Иш жойимни қандай ва қанча муддатга сақлаб қолишим мумкин. Жавоб учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ.

Агар жорий иш йилингиз учун меҳнат таътилидан фойдаланмаган бўлсангиз, мана шу таътил вақтини ҳисоблайлик. Масалан 24 кун (балким 21 кундир).

Кейин, агар иш берувчингиз рози бўлса, Меҳнат кодексининг 150-моддаси биринчи қисмига асосан ўн икки ойлик давр учун уч ойлик иш ҳақи сақланмаган таътилни ҳисоблайлик.

Демак, айни вақтдаги қонуний асослар бўйича уч ой-у 24 кун (балким 21 кундир) мобайнида иш жойингизни сақлаб қолиш имконингиз бор.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
❗️Талабалар ётоқхоналарини қуриш учун 4.4 триллион сўм маблағ ажратилади, ижара пулининг 50 фоизи эса давлат томонидан қоплаб берилади.

Президент ижарада яшайдиган талабалар учун Ҳукумат дастури тайёрланаётганини маълум қилди.

Бугунги кунда 130 мингдан зиёд олийгоҳ талабалари ижарада яшамоқда. Бу фарзандларимизга 1 сентябрдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади.

Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади. Шунингдек, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади. Навбатдаги ўқув йилида бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, 4.4 триллион сўм маблағ янги ётоқхоналар қурилишига йўналтирилади.

❗️Тузатиш: талабаларнинг ижара пули тўловининг ярмини давлат томонидан қоплаб бериш 1 майдан бошланади (сентябрдан эмас). @Huquqshunos_yordami
Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

📝 Бунинг учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза тақдим этилади.

➡️ Ариза Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи номига ёзилади.

🔘 Аризага қуйидагилар илова қилинади:

● ариза берувчи оила аъзоларининг паспорти нусхалари ёки ID-карталари;

● чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

● болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

● оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

● ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан "Ягона реестр" АТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
⚡️«Ёшлар дафтари»даги ёшлар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади — Президент.

@Huquqshunos_yordami
🔴 АЙРИМ ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН УЙ-ЖОЙНИНГ БОШЛАНҒИЧ БАДАЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

👉 Ҳукуматнинг 14.04.2021 йил кунги 210-сон қарори билан. Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этилди.

⚡️Мазкур жамғарманинг асосий вазифаларидан бири, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб беришдан иборат.

Каналга уланиш 👇

@Huquqshunos_yordami