Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
116 subscribers
270 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!


Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qo‘llari bilan yuradigan oyoqsiz yigit

P/s :Allohim bizdek noshukur bandalaringni Oʻzing kechir🥺

Ibrat uchun yaqinlaringizga yuboring.

👉 @ibratli_hikoyalarim_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ДИНДОШИМ! 🌙

🌷💐Қиблага юзланиб шодланса юрак,
💐🌷Шу онда раҳматин ёғдирса фалак,
🌷💐Улуғ зот борми Аллоҳдан бўлак,
💐🌷Мусулмон аҳлига жума муборак!

🌷💐Кунларнинг шоҳидур "Жума" айёми,
💐🌷Шу сабаб улуғдур бу куннинг номи.
🌷💐Бугун сизга тилайман олтиндан бир тахт,
💐🌷Аллоҳим насиб эцин илоҳий бир бахт...

📩 Меҳрли инсонларга юборинг! ☝️

Биринчилардан бўлиб табрикланг! 🤗🕊

👉 @Ibratli_hikoyalarim_kanali Уланинг☑️

👉https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
Ҳидоят Аллоҳдандир

Боязид Бистомий ҳазратлари билан бир гуруҳ румлик роҳиблар ўртасида бундай савол-жавоб бўлиб ўтди.
–Қандай илмларни биласан? сўради роҳиблар бошлиғи.
–Раббим насиб этганларини биламан жавоб бердилар ҳазрат.
–Унда сенга саволларимиз бор. Энг олдин иккинчиси бўлмаган бирга, учинчиси бўлмаган иккига, тўртинчиси бўлмаган учга, бешинчиси бўлмаган тўртга, олтинчиси бўлмаган бешга, еттинчиси бўлмаган олтига, саккизинчиси бўлмаган еттига, тўққизинчиси бўлмаган саккизга, ўнинчиси бўлмаган тўққизга, ўн биринчиси бўлмаган ўнга, ўн иккинчиси бўлмаган ўн бирга, ўн учинчиси бўлмаган ўн иккига изоҳ бер.
–Иккинчиси бўлмаган бир–тенги ва шериги йўқ ягона Аллоҳ таолодир;
–Учинчиси бўлмаган икки–кеча ва кундуз;
–Тўртинчиси бўлмаган уч–уч талоқ;
–Бешинчиси бўлмаган тўрт–Таврот, Забур, Инжил ва Қуръон;
–Олтинчиси бўлмаган беш–беш вақт намоз;
–Еттинчиси бўлмаган олти–осмонлар ва ер яратилган олти кун;
–Саккизинчиси бўлмаган етти–етти қават осмон;
–Тўққизинчиси бўлмаган саккиз–қиёмат куни Аршни кўтарадиган
саккиз фаришта;
–Унинчиси бўлмаган тўққиз–аёлнинг тўққиз ой ҳомиладорлик муддати;
–Ун биринчиси бўлмаган ўн–Мусонинг (алайҳиссалом) Шуайбга
(алайҳиссалом) ўн йил чўпонлик қилган вақтлари;
–Ун иккинчиси бўлмаган ўн бир Юсуфнинг (алайҳиссалом) ўн бир оға-иниси;
–Ун учинчиси бўлмаган ўн икки эса ўн икки ойдир..!
–Тўғри айтдинг, эътироф қилди роҳиблар бошлиғи. Энди бизга ҳавода муҳофаза қилинган, ҳаво билан ҳалок этилганлардан хабар бер.
–Сулаймон (алайҳиссалом) ҳавода муҳофаза этилдилар. Од қавми ҳаво билан ҳалок қилинди.
–Тўғри жавоб бердинг. Энди бизга ким оловдан яратилгани ва ким олов ичра кўринганидан сўзла.
–Иблис оловдан яратилди ва Иброҳим (алайҳиссалом) олов ичида кўриндилар.
–Айтганларинг тўғри. Кейинги савол: ким тошдан яратилди, тош ичида ким кўринди ва тош билан ким ҳалок этилди?
–Солиҳнинг (алайҳиссалом) туяси тошдан яратилди, ғор соҳиблари тош ичида кўринди ва Абраҳанинг фил, қўшинлари тош билан ҳалок қилинди.
–Жуда тўғри. Олимлар жаннатда тўрт дарё бор: бири болдан, бири сутдан, бири сувдан, бири эса шарбатдан; аммо бу тўрт дарёнинг чиқар жойи битта дейишади. Дунёда бунинг мисоли борми?
–Албатта. Бунга мисол одамнинг бош қисми. Қулоқ ёғи, кўз ёши, бурун суви ва оғиз сўлагининг таъми айри-айри.
–Тўғри айтдинг. Яна бир савол: жаннат аҳли ейди, ичади, бироқ таҳорати бузилмайди. Бу ҳолатнинг ҳам дунёда ўхшаши борми?
–Она қорнидаги ҳомиланинг еган, ичгани ташқарига чиқмайди.
–Бу ҳам тўғри. Жаннатда Тубо дарахти бўлиб, бирор сарой, бирор кўшк йўқки, унинг шохлари тегиб турмаса. Бунга ҳам дунёдан бирор мисол келтира оласанми?
–Қуёш чиқиши айтаётганингизнинг ўхшаши эмасми?
–Энди яна бир савол: бир дарахт бор, унда ўн иккита шох, ҳар шохида ўттизта япроқ, ҳар новдада беш гул бор, улардан иккитаси ёруғликка, учтаси қоронғуликка боқади, булар нима?
–Дарахт бир йилнинг, ўн икки шох ўн икки ойнинг, ўттиз япроқ ўттиз куннинг, ҳар япроқдаги беш гул беш вақт намознинг ифодаси.
Саволлар тугагач, Бистомий ҳазратлари дедилар:
–Муҳтарам роҳиб, менинг ҳам бир неча саволларим бор. Бироқ биттасига жавоб олишни истайман.
–Сўранг, деди роҳиб.
–Жаннатнинг калити нима?
Жаннат эшикларига нима деб ёзилган?
Роҳиб жим қолди, жавоб бермади. Унинг сукути бошқа роҳибларни ташвишга солди, бирданига сўрашди:
–Нега жавоб бермаяпсиз, бунақада мағлуб бўласиз!
–Майли, жавоб бераман, аммо сизлар ҳам менга эргашасизларми?
–Инжил ҳақи, сизга эргашамиз!
–Унда эшитинг: жаннатнинг калити ва жаннат эшиклари устига ёзилган ибора “Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ”дир.
Шундан кейин бошқа роҳиблар ҳам бу муборак калимани айтиб, шаҳодат келтиришди ва мусулмон бўлишди. Боязид Бистомий ҳазратлари бир муддат улар билан қолдилар ва Ислом динини ўргатдилар...!!!

Ибрат учун яқинларга юборинг!

Манба: Ўқинг... Фақат йиғламанг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
Донишманд ўгити...

Бир шаҳарда донишманд яшаган экан. Турли жойлардан унинг олдига маслаҳат учун одамлар келишар экан. У одамларга қимматли маслаҳатлар берар экан. Унинг овозаси узоқ-узоқ ўлкаларга етибди.

Бошқа бир шаҳарда донишмандлиги билан донг таратган бир одамнинг қулоғига ҳам бу хабарлар етиб борибди. У одамлар орасида ўз обрўсини йўқотиб қўйишдан қўрқиб, ўзининг ўша донишманддан устунлигини исботламоқчи бўлибди ва шундай режа тузибди. "Бир капалакни тутиб, икки кафтим орасига олиб, ҳамманинг олдида донишманднинг олдига бораман. "Кафтим орасида нима бор?" деб сўрайман. Албатта у капалак, деб жавоб беради. Шунда мен: "У тирикми ёки ўликми?" деб сўрайман. Агар у тирик, деса, мен кафтимни билдирмасдан сиқиб, очганимда ҳамма капалакнинг тирик эмаслигини кўради. Агарда у капалакни ўлик, деса, мен кафтимни очиб, уни учириб юбораман, ҳамма капалакнинг тирик эканини кўради, шунда барча унинг хато қилганини сезади", деб ўйлабди.

У айтганини қилиб, капалакни олиб донишманднинг олдига борибди ва "Қўлимдаги нима?" деб сўрабди. "Капалак", деб жавоб берибди донишманд. "У тирикми ёки ўликми?", деб сўрабди келган донишманд. "Бу энди сенга боғлиқ", деб жавоб берибди донишманд унинг кўзига қараб.

Билгинки, ўзингнинг кучингга ортиқча баҳо беришинг сени ҳам мана шундай уялтириб қўйиши мумкин. Донишмандлар: "Ўзингни эр билсанг, ўзгани шер бил", деб бежиз айтишмаган.

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
#Кун_ҳикояси

Бир куни бақувват дарахт кесувчи қурилиш моллари сотадиган савдогардан иш сўради. Савдогар унга иш берди. Хизмат ҳақи ҳам, шароит ҳам кўнгилдагидек эди. Айнан шу сабаб дарахт кесувчи астойдил ишлашга қарор қилди.
Хўжайин унга болта тутқазди ва кесиладиган дарахтлар жойлашган ҳудудни кўрсатди. Биринчи иш кунида дарахт кесувчи 18 та дарахт кесиб келди.
- Баракалла! Шу тарзда давом эт, - деди хўжайин хурсанд бўлиб.
Хўжайинининг мақтовларидан руҳланган дарахт кесувчи эртаси куни янада қаттиқроқ ишлашга харакат қилди. Лекин бу сафар 15 тагина дарахт кеса олди холос. Учинчи куни янада қаттиқ уриниб кўрди лекин бор йўғи 10 та дарахт чопа олди.
Кундан кунга чопиб йиқитган дарахтлари сони камайиб борди.
- Кучимни йўқотдим шекилли, ўйлади.
Хўжайиннинг олдига бориб узр сўради. Нима бўлаётганини тушуна олмаётганини айтди.
- Болтани охирги марта қачон чархладинг?- сўради хўжайин.
- Чархладим? Болтани чархлашга вақт бўлмади, дарахт кесиш билан банд бўлдим.

Қиссадан хисса:
Ҳаётимиз ҳам шу ҳикояга ўхшайди. Баъзан руҳиятимизни тўйдириш учун имонимизни чархлашни унутиб қўямиз. Агар руҳиятимизни тўйдиришга вақт ажратмасак шу ўтин кесувчига ўхшаб кучимиз ва иродамиздан айриламиз ва бизга ҳеч қандай мақтов ҳам, руҳий далда ҳам ёрдам бермайди. Шу боис ҳар куни Аллоҳни ёд этиб, имонимизни чархлаб борайлик.

Ферузбек Зиёдуллаев таржимаси

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
Odamlarning bir-birlarida 6ta haqlari bor:
-salom bersa alik olish
-chaqirsa borish
-maslahat so'rasa javob qaytarish
-aksirsa sog'lik tilashlik
-betob bo'lsa hol-ahvol so'rashlik
-jon omonat topshirsa janozasida ishtirok etishlik

Ibrat uchun yaqinlaringizga yuboring.

©AzonTV

@ibratli_hikoyalarim_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Payg'ambarimiz Rasululloh S.A.V Vafotlari haqida.

P/s : Bizni koʻrmasdan turib, Ummatim dedingiz Yo Rasululloh (s.a.v), Sizga arziydigan ummat boʻlmaganimiz uchun bizni kechiring🥺🥺🥺

Ibrat uchun yaqinlaringizga yuboring.

👉 @ibratli_hikoyalarim_kanali
Йиғламасдан иложи йўқ, сизларга ҳам илиндим!🙌

Ибратли воқеа!

Севимли пайғамбаримиз Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оламдан ўтганларига 3 кун бўлди Абубакир р.а. Ойиша онамиз р.а олдиларига келдилар, ҳол аҳвол сўраб, "Эй қизим Ойиша, Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг барча суннатларини менчалик мукаммал адо қилган инсон борми"- дедилар?
Хазрати Ойиша онамиз:
- "Йўқ отажон, сиз ҳамма суннатларини тўлиқ тўкис адо қилдингиз"- дедилар. Хазрати Абу Бакр яна қайтариб:
- "Қизим Аллоҳ хаққи айтгин, барча суннатларини адо қилдимми"- деган эдилар Ойиша онамиз розияллоху анҳо йиғлаб юбордиларда ва:
- "Отажон, Аллоҳ хаққи деганингиз учун айтаман. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг бир суннати бор эди "Хеч кимга айтманг, ё Ойиша"- дер эдилар. Араб бозорининг олдида бир уй бор у ерда бир 80 ёшга кирган туғма кўр ногирон, ҳеч кими йўқ яхудий қария яшарди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳар куни ярим тунда тахажжуд намозларини ўқиб бўлгач ҳамма уйқуга кетган пайтида ўша яҳудийни уйига бориб уни ювинтириб кийимларини ювиб овқатлантириб келардилар"- дедилар.
Буни эшитган хазрати Абубакир р.а тахажжуд намозини ўқидиларда яхудийнинг уйига йўл олди.
Бордилар, уйга кирар эканлар 3-4 кундан бери ҳеч ким ҳабар олмаган қарияни аҳволи жудаям ачинарли ҳолатда эди.
Абубакир р.а дарров ишга киришдилар супурди, сидирди, қарияни ювинтирди, кийимларини алмаштирди, овқатлантириб бўлгач, қарияга:
- "Майли мен борай"- деб кетмоқчи бўлган эдилар, қария Абубакир р.а ни қўлларидан ушлади ва:
- "Сен кимсан"- деб сўради. Абу Бакр эса:
- "Мен бир қулман ота. Ҳар доим келиб сизни ҳолингиздан ҳабар олиб турган қулман"- дедилар. Шунда қария:
- "Сен ёлғон гапиряпсан"- деди. Абу Бакр:
- "Нега ундай дейсиз?"- дедилар. Қария:
- "Чунки, сен менга қаттиқ муомалада бўлдинг, ювинтирганда ҳам, кийинтирганда ҳам, хатто овқатланирганингда ҳам, 3 кун аввалги келган инсон менга жуда эҳтиёткорлик билан қарарди. Чўмилтирганда ҳам, кийинтирганда ҳам, энг асосийси овқатимни чайнаб чайнаб берарди. Унинг шунақангги ҳиди бор эдики, у ҳидни бутун Араб диёридан ҳам топа олмайсан"- дедилар.
Абубакир р.а тинмай йиғлар эдилар. Қария яна сўзида давом этиб:
- "Агар ўша одам сен бўлсанг, нимага шунча кун йўқ бўлиб кетдинг ёки сен ҳам жодугарни тўрига илиндингми?"- деди. Абу Бакр р.а эса:
- "Қанақа жодугарни айтяпсиз ота?"- дедилар. Қария:
- "Эшитмаганмисан, бир Мухаммад(алайҳиссалом) деганини, у қанақадур Китобни ўзига келганини ва ўзини пайғамбарман деб ҳаммани сехирлаяптию"- деди. Шунда Абубакир р.а дод девордилар ва:
- "Эй ота тўхтанг"- дедилар. -"ўша сиз айтаётган инсонларнинг энг буюги Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг ўлганларига 3 кун бўлди. Аслида сиз жодугар деган ўша инсон шунча йиллар давомида сизнинг ҳолингиздан ҳабар олиб турдилар. Қаранг 3 кунда қанақа ҳолга тушибсиз"- дедилар .
Қария қотиб қолди ва
- "Унда сен кимсан?"- деди.
- “Мен Абубакирман”- дедилар.
Қария хам дод деб йиғлашни бошладилар ва
- "Эй Худо, мени кўзимни кўр, оёқларимни чўлоқ, ногирон қилиб яратганинг етмасдан қалбимни хам кўр қилган экансан"-деб йиғларди ва "эй Абубакир сен гувох бўл Аллоҳни ягоналигига ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унинг унинг пайғамбарлигига гувохлик бераман"- дедида Абубакир р.а нинг қўлида жон берди!

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!



Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин! 🤲

🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.

Имом Бухорий ривоятлари.
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
@ibratli_hikoyalarim_kanali
#Кун_ҳикояси

ДАЙДИ ЎҒИЛ НАДОМАТИ
(ҳаётий ҳикоя)

Мен ёшлигимдан уйга кеч қайтишга одатлангандим, қўпол қилиб айтганда кўча дайдиси эдим. Бундан онам хафа эдилар. Бу ишим онамга ёқмас эди. Ҳолат шундай давом этаверганидан кейин онам ҳар куни уйимизни ошхонасида турган музлатгич эшигига бир парча қоғоз ёпиштириб қўядиган бўлдилар. У қоғозда овқат, нон ва бошқа нарсаларни жойини, менга осон бўлиши учун ёзиб қўярдилар. Кунлар ўтиб онамни эслатма қоғозлари ривожланиб борди. Унда энди баъзи талаб, илтимослар ва кийимимни кир бўлганларини кир ювадиган машинага қўйишим, муҳим ишлар вақти ва бошқа нарсалар ёзиларди.
Афсус йигитчилик давримнинг кўп қисми шундай ўтди. Бир кеча жуда кеч қолдим, онамни рисоласи одатдагидек музлатгич эшигида кўрдим, аммо ўқишга эриндим ва уйқу ғолиб келиб ухлаб қолдим. Эрталаб дадам мени кўзларида ёш ҳолда уйғотдилар, жуда ҳайрон бўлиб уйғондим.
“Ўғлим онанг оламдан ўтди!” - дедилар. Билсангиз эди, бу хабар қанчалар менга таъсир қилганини. Онамни дафн қилдик, кечқурун уйга кириб кроватга чиқиб оёғимни чўзаётиб онажонимни ёзган рисолалари эсимга тушди. Югуриб бориб музлатгич эшигига қистирилган қоғозни, онамни энг охирги ёзган хатларини қўлимга олсам, бу хатда ҳеч қандай буйруқ ёки таълимот йўқ эди. Одатдаги хатлар каби эмас эди... Афсус..!
Хатда фақат шулар бор эди:

“Ўғилгинам бугун ўзимни жуда ёмон ҳис қиляпман, қачон келсанг ҳам мени уйғотиб шифохонага олиб боргин сендан илтимос....”

Хулоса ўзингиздан...

Ибрат учун яқинларга юборинг!

Манба: Ўқинг... Фақат йиғламанг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Ҳаётимда мен ишонадиган битта инсон бор. Бу мен, ўзимман. Биласизми нега? Чунки бу инсондан ҳали кўнглим қолгани йўқ.

© Умар Хайём.

Ибрат учун яқинларингизга юборинг.

👉 @ibratli_hikoyalarim_kanali
Хақиқий дўст...

Аскар қўмондонига: «Жаноб, дўстим ҳали жанг майдонидан қайтмади. Бориб уни излашим учун рухсат беришингизни сўрайман», деди.

Қўмондон: «Рухсат йўқ, бирор бир жойда ҳалок бўлгани эҳтимоли бор кишини деб, ўз ҳаётингни хавф остига қўйишингни истамайман», деди.

Аскар қўмондонининг рухсат бермаганига қарамай, дўстини излаб кетди. Орадан кўп ўтмай оғайнисининг жасадини кўтариб келди. Ўзи эса оғир тан жароҳати олган ҳолда эди.

Қўмондон: «Мен сенга у ўлган деб айтган эдимку. Қани менга айтчи, унинг жасадини топиш учун шунчалик ўзингни хатарга қўйишинга дўстинг арзийдими?», деб сўради.

Аскар: «Албатта, мен уни топганимда у ҳали тирик эди. Менга у вафоти олдидан шундай деди: «Келишинга ишонган эдим».

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, чинакам дўстлик Аллоҳ таолонинг улкан неъматларидан биридир. Сизни намозга чорлаб, охиратни эслатиб турадиган, хато қилганингизда, индамай турмайдиган, аксинча, хатолардан тийилиб, ўзингизни тузатишингизга сабаб бўладиган, бунинг учун сизни шарманда қилмаслик мақсадида, ўша хато ва айбларингизни ҳаммага эмас, ўзингизга айтиб, насиҳат қиладиган улфатингиз борми? Ундай киши улфат эмас, чин дўст бўлади! Агар шундай дўстингиз бўлса, модомики, тирик экансиз, уни асло қўлдан чиқарманг!

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ қиёматли, чин дўст ҳақида шундай дейдилар:

«Ким сенга намозни қайта-қайта эслатиб, насиҳат қилса, ўша одам сени энг қаттиқ яхши кўрадиган кишидир».

Манба: «Ҳар куни сизни қизиқтирган маълумот» саҳифасидан

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
💐

Хайрли тонг!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 T.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Калити энг кўп эшик, ризқ эшигидир.

Айман Ёғий

©MubashshirAhmad

Doʻstlarga ulashing
👉 @ibratli_hikoyalarim_kanali
СЎНГГИ БОР ОНАНГНИ ҚАЧОН ЙЎҚЛАДИНГ?!

Кимга қуллуқ қилиб, кўнглин тўқладинг,
Тунлари хотиржам, беғам ухладинг.
Битта саволимга жавобинг борми,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Зор эмас эди-ку бир қучоқ гулга,
Ёки совға-салом, мол-дунё, пулга,
Аччиқ тилларингни ботириб болга,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Ҳатто, ёринг кутмай, ухларди тунда,
Бир онанг йўлинг пойларди шунда,
Шундайин муҳаббат ҳаққи учун-да
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Даврон сурдинг тўй-у тантаналарда,
Хаёлинг нозанин, жаноналарда,
Жаннатнинг калити шу оналар-да,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Боланг билан единг ёғли паловлар,
Уйингнинг тўрида турди бировлар,
Унинг овлоқ кўнглин, айт-чи, ким овлар,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Пеш қилма қачондир берган молингни,
Онанг нима қилар бу газмолингни!?
Кўриб юрсам, дейди шу жамолингни,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Юрибсан-да бугун, амалдор жўра,
Ишларинг кўп, вақтинг топилмас сира,
Ҳеч бўлмаса, битта сим қоқиб кўра,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Гоҳ дунё қувладинг, гоҳида мансаб,
Гоҳ дилин оғритиб, айладинг ғазаб,
У фақат йиғлади, боласин қумсаб,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Онаси йўқлардан бир сўра, қани,
Қаердан беминнат меҳр топгани,
Қабр эшикларин очмасдан ҳали,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Бугун бор! "Онажон, боримсиз", - дегил,
Оёқларин ўпиб, саждага эгил,
Вафо Мўмин, ахир, жавобин бергил:
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Вафо Мўмин

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

🌺🌼 Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд.
🌺🌼 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌺🌼 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌺🌼 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🍀 Хайрли тонг! 🍀

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 http://T.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
"Биз хоҳлаётган роҳат-фароғат, унга ёпишиб олганимизда эмас, балки ундан воз кечганимизда келади".

©MubashshirAhmad

Doʻstlarga ulashing
👉 @ibratli_hikoyalarim_kanali
Она ўғлига қўнғироқ қилди.
Ёдгор: Алло…
Она: Ўғлим қаердасан?
Онасини саволидан Ёдгорни энсаси қотиб, жахли чиқди.
Ёдгор: Ҳа, она бирон нима керакмиди? Мен чиқиб кетаётган эдим.
Она: Бозор ўчарим кўпайиб, халталарим оғирлашиб кетганини сезмай қолибман. Келиб менга қарашиб юбор, кейин ишларини секин қилаверасан. Мен келишингни шу ерда қимирламай кутиб тураман.
Ёдгор: Онааа, мени вақтим йўқ. Мухим учрашувим бор.
Она: Роббим бошқа сенга ишим тушгудай қилмасин, ўзим бир амалларман, бўпти хайр.
Ёдгор: Хайр…

Онаси билан хайрлашиб телефонини ўчирган хам эдики, яна телефони жиринглади. Қараса севгилиси экан. Шунақангки хурсанд бўлиб кетдикиии... Жону дили билан қўнғироққа жавоб берди.
Қиз: Алло жоним, қўнғироқ қилсам банд экансиз.
Ёдгор: Асалииим... Онам билан сухбатлашаётган эдим.
Қиз: У бу нарса бўлдими дейман?
Ёдгор: А йўқ, бозорда эдилар. Кўп бозор қилиб юбориптилар шекилли. Шунга чақираётган эканлар.
Қиз: Борасизми?
Ёдгор: Йўғеее, уни буни қўй, 15 дақиқада ёнингда бўламан.
Кийимларини тез-тез ўзгартириб, шошиб-пишиб севгилисининг олдига югуриб кетди. Йўлда қўл телефони яна жиринглади, қараса яна онаси.
Ёдгор: Уффф, ҳааа онааа.
Бегона овоз жавоб берди.
- Ассалому алайкум, ука шу рақам эгасини танийсизми?
Ёдгор қўрқиб кетганидан баданини қалтироқ босди. Юрак уруши хам тезлашиб кетди.
Ёдгор қалтироқ овозда: Ххха, бу онамнинг рақамлари, тинчликми?
- Онангиз автохалокатга учрадилар. Хозир касалхонадалар, қўл телефонларига қарасак сўнгги бор сиз билан гаплашган эканлар, рақамни "Ўғлим" деб номлаган эканлар. Шунга сизга қўнғироқ қилавердик.
Ёдгор: 10 дақиқада бўламан, деб кўз ёшларини артиб телефонни ўчирди. Қани энди шу заҳоти қанотлари бўлсаю, касалхонагача учиб борса...
Касалхонага телбаларча югуриб кириб онасини сўради. Ва ниҳоят онасининг хузурига етиб келди. Қараса онаизор тўшакда ойнага термулиб ётган экан. Хамма ери қип қизил қонга беланган. Она оёқ товушларини эшитган захоти зўрға эшикка қаради. Она сўнгги нафасларини олаётган эди.
Она: Келдингми болам. Мен уларга “Айтманг, болам қўрқиб кетмасин” дегандим. Кўнглинг хотиржам бўлсин. Мен тузикман.
Ёдгор кўз ёшларини яшириб: Ҳаа албатта тузиксиз, ҳали бунданам яхши бўлиб чопқиллаб кетасиз.
Она: Ярамас, нега мени олиб кетгани келмадинг? Сен севган таомни пиширмоқчи эдим.
Ёдгор: Бўлди бас, етар. Ҳали ўрниздан туриб, менга ширин-ширин таомлариздан қилиб берасиз.
Онааа, онаааа нега жавоб бермаяпсиз менга, онааа...
Ёдгор оёқларида туролмай, йиқилиб бақирар эди. Атрофидагилар эса Ёдгорга далда беришмоқчи бўлардилар.
- Ўғлим, туринг. Онангизни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.
Ёдгор бақириб: “Йўқ, ундай деманглар, онам тирик”, деб ўрнидан зўрға туриб онасини махкам бағрига босди.
Ёдгор: Онажон туринг, сиз тириксиз, мен билан хазиллашаяпсиз тўғрими? Мени қўрқитиш учун атай шундай қилаяпсиз а? Аллоҳга қасам сизни бошқа хафа қилмайман, фақат туринг. Туринг, уйимизга кетамиз. Мени яна олдингидек бағрингизга босинг. Турсангизчи, мени бошқа синаманг онажоним. Аллох хаққи сизни жудаям яхши кўраман. Туриииинг, турииинг илтимооос туриинг…
Докторлар бор кучлари билан Ёдгорни хонадан олиб чиқиб кетдилар. У бўлса онасининг вафотига ҳеч ҳам ишонгиси келмас эди.

Наҳотки бир соат аввал айнан шу онасини деб асабийлашган бўлса. Қандайдир бир қиз билан учрашаман деб, онасига ёрдам беришни кўп билди. Кошки эди надомат чекишимиздан аввал оналаримизнинг қийматларини билсак!
Ким онасининг оёғи остида хизматкордай яшаса, қавмнинг боши устида саййид бўлиб яшайди!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Мўйсафид йўл узра бир бурда нонни
Тупроқ орасида кўрдию ногоҳ,
Аста қўлга олди, ўпди, бу онни
"Шиқ" этиб суратга туширди сайёҳ.

Бир куни бу сурат олис маконда,
Рўзномалар аро бўлди намоён.
Ёздилар: шўрлик халқ Ўзбекистонда
Мана шундай яшар зору нотавон.

Ким рад этар сурат далолатини,
Ишонмай, не қилсин бехабар олам?
Ўзбек деб аталган халқ одатини
Қаёқдан ҳам билсин бехабар одам?

Қаёқдан ҳам билсин ғофил одамлар,
Бир бурда нон учун энгашган шу чол,
Кеча ош берганин етти пуд дамлаб
Етмишга етгани учун безавол?

Бу шеърдан мақсадим раддия эмас,
Юртим жаҳон билган Ўзбекистондир.
Дастурхони олам қилгудек ҳавас,
Лекин нон қадри ҳам унга аёндир.

Мен ўша йилларни эслайман ҳамон,
Эслаб юрагимга чўкади музлар.
Ўртада бир бўлак қора кепак нон,
Очликдан ичига ўтирган кўзлар...

Шукрким, у кунлар олисда қолди,
Шукрким, Ватаним маъмур ва обод,
Шукрким, бу юртда менинг авлодим
Муҳтожликни кўрган энг сўнгги авлод.

Олис рўзномалар не ёзсалар ҳам
Майлига ёлғоннинг умри бир кунлик.
Оч, юпун элларга биз ҳамкор, ҳамдам,
Чунки бизга аён очлик, юпунлик.

Биз йўқсил бўлганмиз, йўқсил бу жаҳон,
Заҳматини тортиб бораётирмиз.
Эҳсонлар юкини бамисли карвон,
Елкамизга ортиб бораётирмиз.

Нажот юлдузи деб олам шу боис,
Кўз тикар толебахш бизнинг юлдузга.
Ердан ушоқ топсак биз ҳам шу боис,
Эъзозлаб ўпамиз, суртамиз кўзга.

© Эркин Воҳидов, 1979 йил.

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali