Илму Ирфон 📚
173 subscribers
316 photos
67 videos
24 links
Канал "Жўйбори Калон" мадрасаси талабаси томонидан юритилади.

Каналдан маьлумот олинганда манба кўрсатилиши шарт

Инстаграм 👉🏻: http://instagram.com/ilmu_Irfon
Download Telegram
Аклингиз етмаган нарсага аклсиз бошингиз билан жавоб берманг!

@Ilmu_Irfon
Агарда гуноҳ содир қила туриб инсоннинг қалби маҳзун бўлмасдан, балки хурсандчиликка тўлса, бундай инсоннинг иймони шубҳа остига тушади.

Бундай инсон ўз қалбининг ҳолати сабаб йиғлаши лозим, чунки у ўликдир.

Тирик қалб доим гуноҳлардан маҳзун бўлади. Ўлик қалбга эса жароҳат оғриқ етказа олмайди.

Мадарижус саликин

©Taqvo

@Ilmu_Irfon🌾
Қуръони Карим тиловат қилаётган индонезиялик болалар.

Машааллоҳ, ҳалитдан анҳорлар буларнинг остидан оқиб турибди...

@Ilmu_Irfon🌝
#Eslatma #muslima_ayol

"Ayollar yoʻlda yurushlari odobi "

Abu Usayd Al-ansoriy رضي الله عنه aytadilar:

Rasululloh ﷺ masjiddan chiqayotib , erkaklar bilan ayollar yoʻlda qorishib ketganini koʻrib aytdilar:

"Chetroq turinglar, yoʻlning oʻrtasidan yurush sizlarga emas ! Sizlar yoʻlning chetini lozim tutinglar " dedilar .
Sahobiy aytadi :
"Shundan soʻng , ayollar (yoʻl chetidagi) devorlarga yopishib yurushlaridan , xatto kiyimlari devorga ilashib qolar edi! "
📚 Abu Dovud

Sahobiya ayollarning bu amrga boʻysunishlarida mubolagʻani qarang :
"Erkaklarga tegib ketmasak boʻldida" deb Rasululloh alayhissalam amrini oʻzlaricha taʼvil qilishmadi .
Asli Rasululloh alayhissalam ularga : "Devorga surkalib yuringlar" demadilar .
Ammo "chetda yuringlar" degan soʻzni ortigʻi bilan ado qildilar .

#aksariyat: Bizning zamonamizda esa , erkaklar koʻchada yurganda xijolatdan devorga yopishishga majbur boʻlmoqdalar...!

@Ilmu_Irfon
Bir yigit qizning qoʻlini soʻrab boribdi. Shar'iy uchrashuvda yigit qizga:
- Koʻpxotinlik haqida qanday fikrdasiz? - dedi
Qiz:
- Agar sunnatga amal qilmoqchi boʻlsangiz, toʻla amal qiling!
Yigit:
- Tushunmadim?
Qiz:
- Rosululloh sollallohu alayhi vasallam birinchi ayollari oʻlmasdan boshqa ayollariga uylanmaganlar. Demak men oʻlganimdan keyin xohlagancha uylanavering😊

MaShaaAlloh sevdim🌚❤️

@Ilmu_Irfon🥰
@Ilmu_Irfon🥰
@Ilmu_Irfon🥰
@Ilmu_Irfon🥰
Росулуллоҳнинг аёлларига бўлган муҳаббатлари ва бизга суннат бўлиб қолган аъмаллар.

-Аёлига уй ишларида, яъни таом тайёрлаш, тозалаш, ювиш ишларида ёрдамлашиш - СУННАТ;
-Севгингизнинг ифодаси ўлароқ ўз қўлингиз билан аёлингизнинг оғзига бирор егулик солишингиз - СУННАТ
-Аёлингизга бўлган муҳаббатингизни, миннатдорчилик ва эҳтиромингизни оғзаки билдиришингиз - СУННАТ;
-Унинг хатоларини кечириш - СУННАТ;
-Ўз аёли учун ёқимли кўринишга ҳаракат қилиш - СУННАТ;
-Аёлининг ҳис-туйғулари билан қизиқиб, муҳтож бўлганда унга таскин бериш - СУННАТ;
-Ўз аёли билан ўйнаш, биргаликда вақтичоғлик қилиш - СУННАТ;
-Аёлингизнинг тиззасига бош қўйиб, ёнбошлаб дам олиш - СУННАТ;
-Аёлини гўзал исмлар билан чақириш - СУННАТ;
-Хусусий масалаларни оиланинг бошқа аъзолари ёки дўстларга ошкор қилмаслик - СУННАТ;
-Аёлингизнинг ота-онасини яхши кўриш ва ҳурмат қилиш - СУННАТ.

@Ilmu_Irfon🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Solihlarimizlardan biri zikrni birinchi qisqartirgan insonning quli chopilsin deyishgan !

Postdan ayb topaman deb o'zini ilmsizligini isbotlab qo'yganlarga tegishli📌

@Ilmu_Irfon
"Аёл киши илмсиз қолса, эрини қийнайди, фарзандларни бузади, умматни ҳалокатга элтади."

©Муҳаммад Башир Иброҳиймий

@Ilmu_Irfon🍃
Bir qozi aytadi:

O‘ttiz yildan buyon mahkamaga ota-onasiga oq bo‘lgan birorta ayol kishi kelmagan.

Oq bo‘lib mahkamaga kelganlarning barchasi erkaklardir.

Shu bilan birga qiz farzand ko‘rsa xafa bo‘ladiganlarni borligi qiziq!

@Ilmu_Irfon🌾
Барча аёллар ҳам оёқ кийим тўла жавонни орзу қилишмайди.

Шундай эмасми ?!
©

@Ilmu_Irfon🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нимани кўп зикр қилсангиз, ўшанинг аҳлига айланасиз. Ғийбат қилсангиз, ғийбат аҳли, дунёни зикр қилсангиз, дунё аҳли, лағвни зикр қилсангиз, лағв аҳли. Спорт, маишат, машшоқлар зикри билан ўшаларнинг аҳлига айланасиз...

Аллоҳни кўпроқ зикр қилинг, Аллоҳнинг аҳли бўласиз.

Жума муборак аҳли ислом. Хонадонингиз аёлларига ширинлик ва гуллар ҳадия қилинг💐

@Ilmu_Irfon🌖
«Саҳоба Тамим ад-Дорий розияллоҳу анҳу фақатгина бир кеча таҳажжуд намозига туролмагани учун ўзига жазо сифатида роппа-роса 1 йил кечаси ухлашни тарк қилган».

© Имом Заҳабий, «Сияр аъламин нубала», 2-жуз, 445-саҳифа

P.S: Тамим ад-Дорий розияллоҳу анҳу қурро саҳобалардан!

@Ilmu_Irfon🌾
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шундай фарзандинг бўлса...😍


Аллоҳ таоло барчани қори қория фарзандлар билан нeьматлантирсин Амин

@Ilmu_Irfon🌾
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mendan "Baxt nima?!" Deb so'rashsa, Ko'zim bilan senga ishora qilib qo'yaman🌚❤️ ف


@Ilmu_Irfon🌾
Ўзингда йўқ нарса билан ясанишга уринма!

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи
алайҳ айтдилар: Ким одамлар олдида ўзида йўқ нарса билан зийнатланишга уринса Аллоҳ уни уялтириб қўяди.

@Ilmu_Irfon🌾
Arab tilini boshqa tillardan afzal ko'rish haqida

Faqih (rahimahulloh) aytadilar: Bilgilki, arab tilining boshqa tillarga nisbatan afzalligi bordir. Kim bu tilni o'rgansa yoki boshqaga o'rgatsa, savob topadi. Chunki Alloh taolo Qur'onni arab tilida tushirdi. Bu tilni o'rgangan kishi Qur'onning zohirini  va undagi xabarlarning ma'nosini tushunadi.

Zuhriy: "Jannat ahlining tili arab tili, do'zax ahlining tili hind tili", deydilar.

Umar (roziyallohu anhu): "Arab tilini mahkam tutinglar", deganlar.

Hasan Basriydan arab tilini chiroyli gapirish va o'qiganini tushunish uchun o'rganayotgan kishi haqida so'raldi. "Bu tilni o'rgansin, chunki kishi oyatlarni o'qiganda ma'nosini buzib yuborsa, halok bo'ladi", dedilar.

Umar (roziyallohu anhu) tavof vaqtida ikkita kishini ko'rib, ularga: "Arab tilini o'rganishga yo'l izlanglar", dedilar.

Arab tilini o'rganishni xohlovchilar uchun sarf ilmidan 0 dan boshlab o'rgatadigan video darsliklar. Obuna bo'ling.

Kanal "Jo'ybori Kalon" islom ta'lim muassasasi mudarrisi Mavlonov Jamol domla tomonlaridan yuritiladi
👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/arabtiliniurganuvchi
ЮНЕСКО тадқиқотига кўра Мадинаи мунаввара ҳавоси дунёда энг тоза хаво экан.

Келганимдан бери битта оқ кўйлакда юрибман, беш маҳал масжидга бораман, лупада кўринадиган ҳам кир бўлмади.
Уйда бўлсам бир мартада ёқам пичоқда қирадиган бўлиб кетиб, уйда сўкиш эшитаман😄.

Рустамжон домла

@Ilmu_Irfon🌾
Қуръонни ёдлаган эмас, унга амаль қилган инсон қори дейилади.

@Ilmu_Irfon🌾
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг олдида бир киши: «Амал дафтари ўнг томонидан берилганлардан ва Аллоҳнинг муқарраб бандаларидан бўлишни жуда хоҳлайман», деди. Буни эшитган Ибн Масъуд (ўзини назарда тутиб) шундай дедилар:

«Бир инсон бор, у ўлгандан кейин умуман қайта тирилмасликни хоҳлайди».

«Ибн Касир» тафсиридан

@Ilmu_Irfon🌾
​​#hazilnamo

Oldinlari erlarining oyog'ini xotinlari yuvib qo'yar ekan.

Hozir yuv desak, ya'ni deya olsak, ya'ni deyishga harakat qilsak...

Mayli, mavzuni yopamiz... 😅

Facebookdan olindi

@Ilmu_Irfonim🌝
Қўрқаним нарсалар ичида энг кўп қўрқан нарсам, ҳисоб-китоб учун турган вақтимда менга:

«Сен илм ўргандинг, ўша ўрганганларинга амал қилдингми?» дейилишидир.

Абу Дардо رضي الله عنه


@Ilmu_Irfon🌾